локомотив хўжалиги

DOC 68.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404812830_54700.doc локомотив хўжалиги режа: 1. локомотив хўжалиги ҳақида умумий маълумотлар 2. локомотивларга хизмат кўрсатиш ва бошқариш ташкили 3. локомотивларни техник қаровдан ўтказиш ва таъмирлаш 4. кундалик техник қаров (то-1) 5. тиклагич ва ўт ўчириш поездлари 1. локомотив хўжалиги ҳақида умумий маълумотлар локомотив хўжалиги темир йўлларда ташиш ишларини тортиш воситалари билан таъминлаш ва уларни техник талаблари бўйича сақлаш ишларини олиб боради. бу хўжаликнинг асосий қурилма ва иншоотлари локомотив деполари, локомотивларнинг айрим узелларини таъмирлаш бўйича ихтисослпаштирилган устахоналар, техник хизмат кўрсатиш пунктлари, локомотивларни экипировка қилиш (моддий таъминлаш) ва бригадаларни алмаштириш пунктлари ва заҳирадаги локомотивлар базалари киради. экипировка локомотивни ёқилғи, сув, қум, мойлаш ва артиш материаллари билан таъминлаб, ишлашга тайёрлаш жараёнларини ўз ичиги олади. локомотив депоси локомотив хўжалигидаги асосий ишлаб чиқариш бирлиги бўлиб, улар участка, саралаш ва йирик йўловчи станцияларида қурилади. юк ва йўловчи поездлари учун бириктирилган локомотивлар парки бўлган, локомотив бинолари, устахоналар ва бошқа таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш жиҳозлари бўлган, локомотивларни жорий …
2
р йўл узелларида юк ва йўловчи локомотивларини таъмирловчи алоҳида деполар қурилиши мумкин. қайтиш пунктларида локомотивлар поездларни орқага олиб қайтиш учун кутиб туради. бу вақт мобайнида уларга техник хизмат кўрсатилади ва локомотивлар экипировка қилинади. бригадаларни алмаштириш пунктлари асосан участка станцияларида олиб борилади ва ушбу пунктлар бригадаларнинг меёрий бетўхтов ишлаш вақтини ҳисобга олиб жойлаштирилади. экипировка пунктлари депо майдонида жойлаштирилади. айрим ҳолларда экипировка қурилмалари поездларни қабул – жўнатиш йўлларида жойлашиб, локомотивларни жойида поезддан ажралмаган ҳолда таъминлаш имконини беради. локомотивларга техник хизмат кўрсатиш пунктлари локомотив деполарида, локомотивларни ортга қайтариш ва экипировка қилиш пунктларида жойлашади. локомотив деполари, техник хизмат кўрсатиш пунктлари, устахоналар, экипировка ва бошқа иншоотларнинг жойлашуви ва жиҳозланиши локомотивлардан унумли фойдаланиш, белгиланган миқдорда поездларнинг юришини таъминлаш, локомотивлардан унумли ва сифатли фойдаланиш, локомотивларга юқори даражада хизмат кўрсатиш ва меҳнат унумдорлигини таъминлаши керак. барча локомотивлар темир йўл ёки депо балансига қўйилиб инвентар паркини ташкил этади. бу локомотивлар ишлатиладиган ва ишлатилмайдиган паркларга бўлинади. ишлатиладиган парк ишлаётган (ҳаракатдаги), …
3
в бригадаси ягона машинист хонасидан бир неча локомотив ёки доимий боғлиқ локомотив секцияларини бошқариши мумкин. электровоз ва тепловозларни машинист ва унинг ёрдамчиси бошқаради. уларни бошқаришда ҳайдовчиларни алмашиш услуби кенг тарқалган. ҳайдовчилар локомотивларга бириктирилади. бу усул қўлланганда, локомотивлар ҳаракатсиз туриб қолмайди. ёрдамчи ишларда эса (манёвр, вагонлари бир бекатдан иккинчи бекатга узатиш ва бошқалар) иккита, учта ва тўртта локомотив хайдовчилари аниқ, локомотивга бириктириб қўйилади. локомотив ҳайдовчиларнинг иш вақти 7-8 соат бўлиши, жуда зарур ҳолларда эса 12 соатдан ошмаслиги керак. машинистларнинг белгиланган иш вақти 7-8 соатдан ошиб кетса, манзилга қайтиш жойида уларга босиб ўтилган йўл вақтининг ярмигача дам берилади. темир йўлда локомотивлар ҳар хил масофа оралиғида ишлайди. асосий депо билан қайтиш пунктнинг оралиғи кўпинча 100-150 км бўлиб, бу масофани тортиш елкаси дейилади. бунда асосий а депога бириктирилган локомотивлар манзилга қайтиш пункти б ва в станция бориб қайтади. шунинг учун б ва в пунктларнинг оралиғи асосий депонинг манзилга қайтиш жойи дейилади. локомотив асосий депо …
4
н кенг фойдаланишда ҳайдовчилар ўз вақтида алмаштирилиб турилиши, локомотивларнинг узоқ масофада таркибдан узилмаган ҳолда бир қанча масофа оралиғида катта ҳалқа бўйича айланиб ишлашига олиб келади (расм 17.2). локомотивларнинг катта масофада ишлаши тўғри чизиқ бўйича ва тормозли бўлиши мумкин. кўпинча локомотивларнинг тармоқли ишлаши - зона бўйича ишлаш дейилади. ҳозирги пайтда локомотивларни узоқ масофаларга юритишда ҳайдовчиларни ўз вақтида алмаштириб ишлатиш услуби яхши самара бермоқда. электровозларга асосан қум, мой ва артиш учун матолар ажратилади. тепловозларга эса, бундан ташқари, дизел ёқилғиси ва махсус тайёрланган сув қуйилади. электровоз ва тепловозларнинг босиб ўтган йўли қум захираси билан белгиланади. тепловозларда бу масофа 500-600 км, электровозлар эса 1000 км ва ундан ортиқни ташкил этади. локомотивларни хом ашё билан таъминлаш учун хўжаликда мослаштирилган излар ёки усти ёпиқ бинолар бўлиши шарт. электровозларнинг тепасидаги ток қабул қилиш мосламасини (пантографини) текшириш учун махсус жойлар (майдончалар) бўлиши лозим. дизел ёқилғиси ҳажми 4000 т га тенг бўлган катта резервуарларда сақланади ва зарур пайтда насос …
5
уни тозалаш асбобларидан иборат. бундан ташқари, темир йўл корхоналаридан чиқадиган ифлосланган сувларни тўплаш, қайта тозалаш ва узатиш иншоотлари бўлади. 3. локомотивларни техник қаровдан ўтказиш ва таъмирлаш техник қаров ўтказишнинг асосий мақсади ҳаракат этувчи составни доимий кам-кўстсиз ва яхши ҳолатда сақлаш, деталларининг тез ишдан чиқишини камайтириш, ишлаш муддатини ошириш, унинг ҳар доим ишга тайёр бўлишини, ҳамда пухта ва хавфсиз ишлашини таъминлаш, ёқилғи ва мойлаш материалларининг кам сарф этилишига эришишдан иборатдир. техник қаров, тозалаш-ювиш, бўшаб қолган қисмларни маҳкамлаш, ҳамда созлаш ва текшириш ишларининг тартибли ўтказилиши, камчиликларни ўз вақтида бартараф этишга имкон беради. ҳаракатдаги таркиб маълум масофани босиб ўтгандан сўнг режага мувофиқ техник қаровдан ўтказилади. техник қаровда бажарилган ишлар ҳажми қабул қилинган рўйхатда кўрсатилади. локомотивларнинг техник қарови такрорланиши ва бажариладиган ишларнинг ҳажмига қараб қуйидагиларга бўлинади: кундалик биринчи техник қаров (то -1), иккинчи техник қаров (то - 2), учинчи техник қаров (то-3), тўртинчи техник қаров (то-4) ва кичик ҳажмдаги таъмирлаш ишларини ўтказиш (тр-1). 4. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "локомотив хўжалиги"

1404812830_54700.doc локомотив хўжалиги режа: 1. локомотив хўжалиги ҳақида умумий маълумотлар 2. локомотивларга хизмат кўрсатиш ва бошқариш ташкили 3. локомотивларни техник қаровдан ўтказиш ва таъмирлаш 4. кундалик техник қаров (то-1) 5. тиклагич ва ўт ўчириш поездлари 1. локомотив хўжалиги ҳақида умумий маълумотлар локомотив хўжалиги темир йўлларда ташиш ишларини тортиш воситалари билан таъминлаш ва уларни техник талаблари бўйича сақлаш ишларини олиб боради. бу хўжаликнинг асосий қурилма ва иншоотлари локомотив деполари, локомотивларнинг айрим узелларини таъмирлаш бўйича ихтисослпаштирилган устахоналар, техник хизмат кўрсатиш пунктлари, локомотивларни экипировка қилиш (моддий таъминлаш) ва бригадаларни алмаштириш пунктлари ва заҳирадаги локомотивлар базалари киради. экипировка локомотивни...

DOC format, 68.0 KB. To download "локомотив хўжалиги", click the Telegram button on the left.

Tags: локомотив хўжалиги DOC Free download Telegram