harakatlanuvchi tarkib (elektrovozlar, elektropoezdlar) elektr jihozlarini ta'mirlash elektrochilangari

DOC 26 sahifa 251,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 26
ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳаракатланувчи таркиб (электровозлар, электрпоездлар) электр жиҳозларини таъмирлаш электрочилангари мутахассислигининг малака талаби тошкент 2020 сўз боши 1. педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти томонидан ишлаб чиқилди ва тасдиқлашга тақдим этилди. 2. ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги олий ва ўрта махсус, профессионал таълим муассаси, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2020 йил “____” ___________даги ______-сон йиғилишида маъқулланган ва вазирликнинг 2020 йил “____” _______________ даги ______ сон буйруғи билан тасдиқланди ва жорий этилди. мазкур малака талаби ўзбекистон республикаси ҳудудида расмий чоп этиш ҳуқуқи ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тегишли мундарижа 1. қўлланилиш соҳаси 1 2. касбий таълим хусусияти 1 3. битирувчиларнинг касбий фаолияти тавсифи 2 4. таълим дастурини ўзлаштирган битирувчиларнинг умумий ва касбий компетенцияларига қўйиладиган талаблар 4 5. ўқув режа тузилмаси ва уларга қўйиладиган талаблар ҳамда …
2 / 26
тини белгилайди. малака талаби таълим олувчиларнинг касбий тайёргарлиги сифати ва касбий компетенциясини баҳолашда ҳамда таълим муассасаларини аттестациядан ўтказишда асосий мезон ҳисобланади. мазкур талабларнинг бажарилиши профессионал таълим муассасаларининг битирувчиларига профессионал таълимнинг тегишли даражасини олганлиги тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжат берилиши учун асос ҳисобланади. малака талаби таълимни бошқариш давлат органлари ва таълим фаолияти субъектлари томонидан, идоравий бўйсунуви ва мулкчилик шаклларидан қатъий назар, татбиқ этилиши мажбурийдир. ушбу малака талаби ҳаракатланувчи таркиб (электровозлар, электрпоездлар) электр жиҳозларини таъмирлаш электр чилангари касбининг профессионал стандарти ва тармоқ тариф-малака маълумотномалари асосида ишлаб чиқилди. 2. касбий таълим хусусияти 2.1. 4.51.05.07-ҳаракатланувчи таркиб (электровозлар, электрпоездлар) электр жиҳозларини таъмирлаш электр чилангари мутахассилигидоирасида бериладиган квалификация: 1. электр жиҳозларини таъмирлаш электр чилангари 2.электр жиҳозларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш электрмонтёри умумтаълим муассасаларининг 11-синф битирувчилари ҳисобидан шакллантирилган гуруҳларда 2 йиллик. камида умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар ҳисобидан шакллантирилган гуруҳларда танланган квалификациялар сонидан келиб чиқиб ўқиш муддати белгиланади. бу гуруҳларда касб доирасида бериладиган квалификациялардан бирортасини муваффақиятли ўзлаштирган …
3 / 26
и. ҳаракатланувчи таркиб (электровозлар, электрпоездлар) электр жиҳозларини таъмирлаш электр чилангари мутахассилиги битирувчиси кейинчалик касбий таълимини чуқурлаштириш мақсадида: · кадрлар малакасини ошириш тизимида, тармоқ ўқув муассасаларида ва махсус курсларида малакани ошириши; · касбий фаолиятнинг тегишли соҳасида янада юқорироқ малакага эриш мақсадида олий таълим муассасасида ўқишни давом эттириши мумкин. 2.4. ўқишга қабул шартлари. ўқишга қабул шартлари амалдаги қонунчилик асосида амалга оширилади. 3. битирувчиларнинг касбий фаолияти тавсифи 3.1. битирувчининг касбий фаолият соҳаси: темир йўл транспортида қўлланиладиган локомотивларга қурилмаларига жиҳозларига, ускуналарига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини меҳнат муҳофазаси ва электр хавфсизлиги қоидаларига амал қилган ҳолда бажариш. 3.2. битирувчининг касбий фаолият объектлари: 3.2.1. электр жиҳозларини таъмирлаш электр чилангари квалификацияси бўйича: · локомотив деполари; · “ўзтемирйўлмаштаъмир” унитар корхонаси; · электровоз ва электропоездлар; · таъмирлаш жараёнида фойдаланиладиган ҳар хил турдаги дастгоҳлари(токарлик, фрезалаш, шлифовкалаш); · таъмирлаш жараёнида фойдаланиладиган ҳар хил турдаги стендлар; · электр жихозлари. 3.2.2. электр жиҳозларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш электрмонтёри квалификацияси бўйича: · электр …
4 / 26
арга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашдан олдин амалдаги технологик норматив ҳужжатлар билан танишиш; · электровоз ва электропоездларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини амалга оширишда хавфсиз меҳнат шароитларини тузатиш чораларини қўллаш; · электровоз ва электропоездларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш технологиясига риоя қилиш; · электровоз ва электропоездларгага техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини бажаришда ёнғин ва электр хавфсизлиги қоидаларига риоя этилишини тузатиш чораларини қўллаш; · электровоз ва электропоездларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни бажаришда санитария меъёрлари ва қоидаларига риоя этиш; · электровоз ва электропоездларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини бажаришда меҳнат муҳофазаси талабларига риоя этиш; · электровоз ва электропоездларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш вақтида аниқланган носозликларни бартараф этиш; · электровоз ва электропоездларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш жараёнида локомотив депосида белгиланган шаклдаги журналларда ҳужжатларни юритиш. 3.3.2. электр жиҳозларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш электрмонтёри: · депо шароитида электровоз ва электропоездларга техник хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлашни амалга ошириш; · …
5 / 26
лангари мутахассилигибитирувчилари умумий компетенциясига қўйиладиган талаблар: птм битирувчиси қуйидаги умумий компетенцияларга эга бўлиши керак: ук-1. касбий фаолият доирасида вужудга келадиган турли масалалар ечимини топиш усулларини танлай олиш; ук-2. раҳбар томонидан белгиланган мақсадга эришиш учун жамоада ишлай олиш; ук-3. ўзининг касбий малакасини ва шахсий камолотини такомиллаштириб бориш; ук-4. жамоада ва маълум вазифани бажаришга йўналтирилган гуруҳда ишлаш, ҳамкасблар, раҳбарлар ва мижозлар билан самимий, хушмуомала ва самарали мулоқот қилиш; ук-5. таълим олган тилида фикрини оғзаки ва ёзма равишда равон баён қилиш; ук-6. умуминсоний фазилатларга эга бўлиш, ўз миллатини ва ватанини севиш, у билан фахрланиш, миллий урф-одатлар, қадриятларни ҳурмат қилиш; ук-7. профессионал вазифаларни самарали бажариш учун зарур бўладиган маълумотларни қидириш; ук-8. касбий фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш; ук-9. касбга доир ҳужжатлар билан ишлаш; ук-10. касбий фаолиятда хавфсизлик техникаси ва меҳнат муҳофазаси қоидаларига амал қилиш кўникмаларига эга бўлиш. 4.2. ҳаракатланувчи таркиб (электровозлар, электрпоездлар) электр жиҳозларини таъмирлаш электр чилангари мутахассилиги таълим дастурини ўзлаштирган битирувчи қуйидаги касбий компетенцияларга …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 26 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"harakatlanuvchi tarkib (elektrovozlar, elektropoezdlar) elektr jihozlarini ta'mirlash elektrochilangari" haqida

ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳаракатланувчи таркиб (электровозлар, электрпоездлар) электр жиҳозларини таъмирлаш электрочилангари мутахассислигининг малака талаби тошкент 2020 сўз боши 1. педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти томонидан ишлаб чиқилди ва тасдиқлашга тақдим этилди. 2. ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги олий ва ўрта махсус, профессионал таълим муассаси, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2020 йил “____” ___________даги ______-сон йиғилишида маъқулланган ва вазирликнинг 2020 йил “____” _______________ даги ______ сон буйруғи билан тасдиқланди ва жорий э...

Bu fayl DOC formatida 26 sahifadan iborat (251,5 KB). "harakatlanuvchi tarkib (elektrovozlar, elektropoezdlar) elektr jihozlarini ta'mirlash elektrochilangari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: harakatlanuvchi tarkib (elektro… DOC 26 sahifa Bepul yuklash Telegram