публицистика ва унинг жанрлари ҳақида

DOC 50,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1452186386_63308.doc публицистика ва унинг жанрлари ҳақида таянч сўз ва иборалар: публицистика, радиопублицистика, кинопублицистика, телепублицистика, илмий публицистика, иқтисодий публицистика, адабий-бадиий публицистика, ахборий публицистика, таҳлилий публицистика, хабар, интервью, ркпортаж, ҳисобот, суҳбат, мақола, тақриз, шарҳ, лавҳа, очерк, эссе, фельетон, памфлет. маълумки, жамият ҳаётида публицистика ва унинг жанрлари жуда муҳим роль ўйнайди. публицистика лотинча publicus сўзидан олинган бўлиб, ижтимоий, жамиятга оид деган маънони билдиради [ўтил-5, ш, 319]. публицистиканинг моҳияти ҳақида турлича қараш ва турлича таърифлар мавжуд. айрим луғатларда у ижтимоий-сиёсий масалаларни ёритувчи адабиёт деб қаралса, айрим мутахассислар томонидан унга ижоднинг бир тури деб таъриф берилади. бизнингча, бу ҳар иккала таърифда ҳам публицистиканинг хусусиятлари ўз ифодасини топган. публицистика бу - ҳаётни тасвирлашнинг алоҳида бир йўли, усули, ижод туридир. у жамият ҳаётининг шу кундаги, айни замондаги бўлиб ўтган ижтимоий аҳамиятга молик воқеа ва ҳодисаларини акс эттириб оммага етказади, даврнинг энг долзарб масалаларига муносабат билдиради, ҳал этилиши керак бўлган муаммоларни кўтариб чиқади. публицистика замон воқеа-ҳодисаларидан кишиларни хабардор …
2
ма иш кўра оладиган майдон - матбуотдир. аслида, матбуот ҳам худди ана шу вазифани бажаради, яъни жамият ҳаётини тасвирлайди, таҳлил этади, унга ўз таъсирини кўрсатади ва ўзининг ижтимоий вазифасини публицистика орқали амалга оширади. бу эса матбуот билан публицистиканинг ўзаро чамбарчас боғлиқлигини кўрсатади, яъни матбуотсиз публицистика ва публицистикасиз матбуот иш кўролмайди. публицистика инсониятнинг ҳаётни билиш, уни идрок этиш, оламда юз бераётган воқеа ва ҳодисалардан хабардор бўлиш ва улардан ўзи учун тегишли хулосалар чиқариш воситаси саналади. шу сабабли у инсоннинг ҳаётни кузатиш, тадқиқ этиш натижаси, тажрибаларидан келиб чиққан фанлар билан ҳамда ташқи дунёнинг эстетик инъикоси бўлган адабиёт ва санъат, тилшунослик фанлари билан чамбарчас боғлиқцир. публицистика ҳаётдаги факт ва воқеаларни қайд этиш, уларни тадқиқ этиш, моҳиятини, ички қонуниятларни очишда фанга хос қатор усул ва имкониятлардан фойдаланади. шyнинг учун ҳар қандай публицистик асарда маълум даражада ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, илмий тадқиқот элементлари мавжуд бўлади. публицистика дунёни билиш ва акс эттиришда асосан сўздан, умуман, тил воситаларидан фойдаланганлиги …
3
тининг бош масалаларини ижтимоий-сиёсий публицистика ёритса, унинг иқтисоди, ишлаб чиқариш масалаларини иқтисодий публицистика ўзида акс эттиради. илмий публицистика эса илм-фан соҳасидаги янгиликларни, муаммоларни ихчам, публицистик таъсирчан руҳда ёритишга хизмат қилади. публицистика фақатгина жамият ҳаётининг барча жабҳаларини ёритишда ўзига хос восита ва усуллардан фойдаланади. жумладан, адабий-бадиий публицистика ўзида ҳаётнинг барча соҳаларини акс эттирса-да, бунда у алоҳида адабий-бадиий воситаларига таяниб иш кўради. яъни, бадиий публицистика ҳаётга бадиий адабиёт нуқтаи назаридан ёндошади ҳамда матбуот билан адабиётни бир-бирига узвий боғлаш воситаси сифатида намоён бўлади. ҳажвий публицистика эса ҳаётни ёритишда алоҳида ижтимоий-бадиий восита бўлган кулгига, яъни сатира ва юморга асосланиши билан бошқа публицистика турларидан ажралиб туради. публицистика турлари қаторига, шунингдек, радиопублицистика, телепублицистика ва кинопублицистика ҳам киради. шу билан бирга публицистика ўзининг ички хусусиятлари, ижтимоий ҳаётга ёндашиш ва акс эттириш қирралари нуқтаи назаридан ҳам бир неча турларга бўлинади. ҳаётдаги воқеа ва ҳодисалар ҳақида тезкорлик билан хабар берувчи, ҳаётнинг кўзга кўриниб турган устки қатламларини ёритувчи публицистика - …
4
цузча жинс, тур маъносини англатиб, адабиёт ва санъат асарларининг маълум мазмуний ва шаклий турини билдиради [ўтил-5, п, 72]. масалан, бадиий адабиётнинг насрий туридаги ҳикоя, қисса, роман; шеърий туридаги шеър, ғазал, баллада, достон; тасвирий санъатдаги натюрморт, портрет, пейзаж ва бошқалар публицистик асар жанрлари қаторига ҳам киради. публицистика шунингдек, вазифаси, изчил хусусиятларидан келиб чиқиб, ахборий ҳамда таҳлилий публицистикага бўлинади. ўз навбатида ахборий публицистик асарлар қаторига хабар (информация), репортаж, интервью, ҳисобот каби жанрлардаги асарлар киради . бу жанрлар ҳаётдаги факт ва ҳодисаларни, янгиликларни тезкорлик билан ёритиш учун хизмат қилади. мазкур жанрларнинг асосий вазифаси ўқувчиларни жамиятда юз бераётган воқеа ва ҳодисалардан тезроқ, оператив тарзда хабардор қилишдир. таҳлилий публицистик асарлар қаторига эса кенгайтирилган хабар (корреспонденция), суҳбат, мақола, тақриз, шарҳ каби жанрлардаги асарларни қўшиш мумкин. уларда ҳаёт воқеаларини таҳлил этиш, ички моҳиятини очиб бериш асосий ўрин тутади . таҳлилий публицистика ҳаётнинг муҳим, зарур масалалари ва муаммоларини кўтариб чиқиш ва уларга нисбатан жамоатчилик фикрини уйғотишга хизмат қилади. …
5
нъат нашриёти, 1980. – 152 б. 3. шарль балли. француз стилистикаси (сўзлашув тил ва бетакаллуф нутқ). – тошкент: “ўзбекистон миллий энциклопедияси” давлат илмий нашриёти, 2009. – 74 б. таржимон проф.и.мирзаев. 4. бушуй т., сафаров ш. тил қурилиши: таҳлил методлари ва методологияси. – тошкент: фан, 2007. – 274 б. 5. боймирзаева с. матн модаллиги. монография. – тошкент: фан, 2010. – 152 б. 6. боймирзаева с. матн мазмунида темпораллик семантикаси. монография. – тошкент: “ўзбекистон миллий энциклопедияси” давлат илмий нашриёти, 2009. – 189 б. 7. бондалетов в.д. социальная лингвистика. – м.: просвешение, 1987. – 160 с. 8. винокур г.о. о языке художественной литературы. – м.: высшая школа, 1991. – 448 с. 9. григорьев в.п. поэтика слова. – м.: наука, 1979. – 344 с. 10. дониёров х., йўлдошев б. адабий тил ва бадиий стиль. – тошкент: фан, 1988. – 209 б. 11. иброҳимов а. тил – тақдир демак.–тошкент: фан, 1990. – 86 б. 12. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"публицистика ва унинг жанрлари ҳақида" haqida

1452186386_63308.doc публицистика ва унинг жанрлари ҳақида таянч сўз ва иборалар: публицистика, радиопублицистика, кинопублицистика, телепублицистика, илмий публицистика, иқтисодий публицистика, адабий-бадиий публицистика, ахборий публицистика, таҳлилий публицистика, хабар, интервью, ркпортаж, ҳисобот, суҳбат, мақола, тақриз, шарҳ, лавҳа, очерк, эссе, фельетон, памфлет. маълумки, жамият ҳаётида публицистика ва унинг жанрлари жуда муҳим роль ўйнайди. публицистика лотинча publicus сўзидан олинган бўлиб, ижтимоий, жамиятга оид деган маънони билдиради [ўтил-5, ш, 319]. публицистиканинг моҳияти ҳақида турлича қараш ва турлича таърифлар мавжуд. айрим луғатларда у ижтимоий-сиёсий масалаларни ёритувчи адабиёт деб қаралса, айрим мутахассислар томонидан унга ижоднинг бир тури деб таъриф берилади. би...

DOC format, 50,5 KB. "публицистика ва унинг жанрлари ҳақида"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.