бадиий ва публицистик матнда сўзнинг динамик хусусияти ҳақида

DOC 104,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1452185537_63293.doc бадиий ва публицистик матнда сўзнинг динамик хусусияти ҳақида таянч сўз ва иборалар: шеърий матн, сўз-компонент, динамик хусусият, публицистик матн, семантик алоқалар, шеърий банднинг поэтик мазмуни, мисралараро зиддият, шеърий матннинг товуш тўқимаси, шеърий матнда байрамона кўтаринки руҳ, шеърий матннинг бир неча қисмли таҳлили, матндаги ҳаракатчан динамик сўзлар. ўзбекистон қаҳрамони, халқ шоири абдулла ориповнинг “ўзбекистон” шеъридан олинган қуйидаги мисраларга эътибор қаратайлик: кўп жаҳонгир кўрган бу дунё, ҳаммасига гувоҳ – ер ости. лекин, дўстлар, шеър аҳли аро жаҳонгири кам бўлар рости. беш асрким, назмий саройни титратади занжирбанд бир шер. темур тиғи етмаган жойни қалам билан олди алишер, дунё бўлди чаманим маним, ўзбекистон, ватаним маним . келтирилган шеърий матнни ташкил этган сўзлар орасидаги семантик алоқани схемада қуйидагича акс эттириш мумкин: бу схемада кўрсатилган ва кўрсатиш мумкин бўлмаган ўзаро ички семантик алоқалар натижасида шеърий матнда ўзига хос бадиий мазмун юзага келган. матн таҳлили билан шуғулланувчи ҳар қандай филолог бу шеърий матндаги семантик алоқаларни тўғри …
2
ида ҳам бир фикр ё ўзига ўхшашини, ёки унинг зиддиятли ҳолатини етаклаб келишини психолингвист олимлар ҳам қайта-қайта таъкидлашган. аммо шеърий матндаги ана шундай семантик алоқаларда зиддиятли, контраст ҳолатлар анча устунлик қилади. матнда сўзлар орасидаги семантик алоқалар натижасида ўша матн компонентлари, бутун бир шеърий матннинг маъно қуввати ошиб, ўзига хос жозибадорлик кашф этади. бадиийлик, таъсирчанлик кўп жиҳатдан сўзларнинг ана шундай ҳаракатчанлиги (динамик хусусияти)га боғлиқ. бадиият сеҳрига чулғанган сўзлар шеърий матн таркибида кўзга сирли кўриниб, мазмуни ғамгин ёхуд қувноқ бўлишидан қатъи назар, кишига аллақандай қувонч, завқ, ғурур бағишлайди. бундай асар матни билан танишиш худди севимли киши билан мулоқотдек тансиқ, ҳузурбахш хусусиятга эга бўлади. юқорида келтирилган шеърий банд матнида байрамона юксак руҳ ҳукмронлик қилади. аммо дастлабки икки мисрада ана шу кўтаринки руҳга зид ўлароқ, атайлаб пастлаштирилган ҳорғин оҳанг ҳам эшитилади. аслида кучли, жарангдор сўзлар жаҳонгир ва дунё олдидаги кўп билан бу ва бошқа сўз-компонентларнинг ўзаро семантик алоқалари таъсирида улар матн таркибида одатдаги оддий …
3
опталган инсонлар жамидир. шу ўринда кўп жаҳонгир ва бу дунё бирикмалари матн таркибида ички семантик алоқага киришиб, жаҳонгирлар йўқолиб кетиши, дунёнинг собит туриши, яъни бу дунёнинг ғолиб келиши билан якун топади. жаҳонгирлар ғолиб дунё ортидан маъюс боқиб қоладилар. лекин дўстлар бирикмасидан бандда семантик юксалиш, кўтаринкилик бошланади. бундай семантик юксалиш банднинг бош мақсади, талаби билан воқе бўлади. матн орқали ифодаланаётган бош мақсад кўп жаҳонгир эмас, балки шеърият жаҳонгири алишер навоийнинг ўзбекистон, она-ватан силсиласида тутган ўрнини юксак кўтаринки руҳда бадиий ифодалашдир. шу асосда матнда биринчи хил жаҳонгирлик (жанг жаҳонгирлиги)дан бошқача маънавий-маърифий, бадиий жаҳонгирликка аста-секин ўтилади. шунга мутаносиб ҳолда матнда сатрма-сатр банднинг жарангдорлик, тантанаворлик хусусияти кучая боради. беш асрким назмий саройни, титратади занжирбанд бир шер мисралари билан банд орқали ифодаланаётган мазмуннинг бош мақсадини очиш бошланади. маълумки, «занжирбанд шер» - алишер навоий чизган суратнинг номи. ҳозирги термин билан атаганда асар сарлавҳаси – идеоним. бу суратни навоийнинг мажозий тасвири сифатида баҳолаш анъанага айланган ва жуда …
4
пресуппозиция) яширинган: ўзи занжирбанд бўлган бу шер она тупроқ чегараларини тарк этиб, ўзга юртлардаги кишилар қалбини ҳам забт этган зот, олий маънода жаҳонгир саналади. занжирбанд шер тимсолидаги буюк шоир алишер навоийнинг назмий саройни титратишида яна қандайдир бир нуқта, семантик алоқа борга ўхшайди. зеро, шоир яшаган давр тиғдор жаҳонгирлик, ўзаро қирғин-барот урушлар даври. алишер навоий каби буюк шахс сифатида тиғдор жаҳонгирлик даврига сиғмас, бу давр унга ҳар жиҳатдан тор эди. академик в.зоҳидов таъбири билан айтганда, ўша ўрта аср «даври улуғ навоийни ўзи яратди, ўзи улуғ навоийни рад этди ва улуғ навоий томонидан ҳам бу давр рад этилди» . занжирбандлигига қарамай, улуғ алишер навоийнинг саройни (назмий саройни эмас) титратишига сабаб ана шундан иборат. биз ўрганаётган шеърий матнда иккинчи жаҳонгир сўзи махсус маънода ишлатилиб, фақат ўша банд таркибида шундай кучга эга бўлади. яъни жаҳонгир тушунчасининг бир қирраси - ўз мамлакати доирасидан чиқиб кетиш олиниб, шу белги алишер навоий ижодига кўчади. забт этиш икки …
5
боради. бирида тиғ, яна бирида қалам. тиғ ва қаламнинг ташқи белгилари: тиғ - ўткир ва кучли, қалам - нозик, кучсиз, уларнинг асл моҳиятига, бажарадиган ишига тўғри келмайди. лекин нозик қалам қиладиган иш қаршисида ўткир тиғ ожиз қолади. бирининг тиғи етмаган жойни иккинчиси қалам билан олди. чунки жаҳонгирлар илкидаги тиғнинг кўрсатадиган каромати ўлдириш, даҳшат солиш бўлса, алишер қаламининг бемисл кучи ҳақиқат ва эзгулик нурини сочишдадир. зеро, дунёда эзгулик ололмаган қўрғон, эзгуликка эшик очмаган инсон қалби бўлмаса керак. шеъриятнинг куч-қудрати ҳам шу билан белгиланади. алишер навоийнинг ўз таъбири билан айтганда: не мулк ичраки бир фармон йибордим, анинг забтига бир девон йибордим . шеърий матндаги жой сўзи икки зидлик учун муштарак хусусиятга эга, аниқроғи, улар орасидаги кураш объекти саналади. шунга яраша бу сўз-компонентда маъно юки ҳам катта. у фақат темур ололмаган, аммо алишер шеърлари билан қўлга киритган мамлакатлар, улардаги одамларнигина эмас, тиғ билан олиб бўлмайдиган нарсалар, хусусан, инсон қалбини ҳам ўзида акс эттиради. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"бадиий ва публицистик матнда сўзнинг динамик хусусияти ҳақида" haqida

1452185537_63293.doc бадиий ва публицистик матнда сўзнинг динамик хусусияти ҳақида таянч сўз ва иборалар: шеърий матн, сўз-компонент, динамик хусусият, публицистик матн, семантик алоқалар, шеърий банднинг поэтик мазмуни, мисралараро зиддият, шеърий матннинг товуш тўқимаси, шеърий матнда байрамона кўтаринки руҳ, шеърий матннинг бир неча қисмли таҳлили, матндаги ҳаракатчан динамик сўзлар. ўзбекистон қаҳрамони, халқ шоири абдулла ориповнинг “ўзбекистон” шеъридан олинган қуйидаги мисраларга эътибор қаратайлик: кўп жаҳонгир кўрган бу дунё, ҳаммасига гувоҳ – ер ости. лекин, дўстлар, шеър аҳли аро жаҳонгири кам бўлар рости. беш асрким, назмий саройни титратади занжирбанд бир шер. темур тиғи етмаган жойни қалам билан олди алишер, дунё бўлди чаманим маним, ўзбекистон, ватаним маним . келтирилган ше...

DOC format, 104,5 KB. "бадиий ва публицистик матнда сўзнинг динамик хусусияти ҳақида"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.