имло. орфоэпия. талаффуз ва оханг

DOC 58,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1405921128_57021.doc имло имло. орфоэпия. талаффуз ва оханг режа: 1. ёзувлар ҳақида. 2. имло нима? 3. имло тамойиллари. 4. орфоэпия ҳақида маълумот. 5. талаффуз ва оҳанг. дастлаб нутқ фақат оғзаки шаклда бўлган. кишилик жамияти тараққиётининг маълум даврида ҳаётий зарурият натижасида аста-секин ёзув яратилган. бизнинг давримизда жаҳондаги халқлар 220 хил ёзувдан фойдаланадилар. шу ёзувлардан жуда кенг тарқалгани лотин ёзуви бўлиб, жаҳон халқларининг 30 фоизидан зиёди шу ёзувни қўллайдилар. эрамиздан олдинги v-iv асрларда ўрта осиёнинг эронга яқин ҳудудларида расмий ёзув сифатида миххат ишлатилар эди. ҳозирги эрамиздан бошлаб сўғд ёзуви ишлатила бошлади. бу ёзув тахминан vi асргача давом этди. v-viii асрлар давомида туркий халқлар ўрхун-энасой ёзувидан фойдаланишган. ўрта осиёнинг бизга маълум бўлган энг қадимги маҳаллий халқи сак ва массагет уруғлари бўлиб, уларнинг ҳам ўз ёзувлари мавжуд эди. ана шу ёзувдан қадимий хоразмий ва сўғд ёзувлари яратилган. қадимги туркий ёзув ёдгорликлари дастлаб жанубий сибирнинг энасой дарёси ҳавзаларида ва мўғилистоннинг ўрхун водийсида топилган. шунга нисбатан қадимги …
2
жибнинг «қутадғу билиг» асарининг вена кутубхонасидаги нусхасидир. аҳмад югнакийнинг «ҳибат-ул-ҳақойиқ» («ҳақиқатлар армуғони»), хоразмийнинг «муҳаббатнома», лутфий ва бошқа шоирларнинг айрим шеърлари уйғур ёзувида ёзилган. уйғур ёзуви x-xv асрларда мавжуд бўлиб, араб ёзуви билан маълум давргача баравар ишлатилган. 720 йилдан араб ёзуви тарқала бошлаган. араб ёзувида битилган энг қадимги ёдгорликлар xi асрга тааллуқлидир. булар юсуф хос ҳожибнинг «қутадғу билиг» асарининг наманган ва қоҳира нусхаларидир. маҳмуд қошғарийнинг «девону-луғотит-турк» асари ҳам араб ёзувида ёзилган. ўзбеклар тахминан 1200 йил давомида араб алифбосидан фойдаланганлар. 1929 йилдан лотин алифбоси асосидаги янги ёзувга ўтилган эди. 1940 йилдан бошлаб эса рус графикаси асосидаги янги ўзбек алифбосига ўтилди. 1993 йил 2-3 сентябрдаги олий кенгаш йиғилишида ўзбек ёзувини лотин алифбосига ўтказиш тўғрисида қонун қабул қилинди. 1995 йилдаги олий мажлис сессиясида (6 май) бу алифбога айрим ўзгаришлар киритилди ва тўлиқ ўтиш муддати 2005 йил деб белгиланди. ислоҳ қилинган янги ўзбек алифбосида 26та ҳарф ва 3та ҳарфий бирикма бор: sh, ch, ng. aa …
3
кирган сўзлар ўша тилларда қандай ёзилса, шундай ёзамиз: стол (стўл эмас), зоология (зўўлўгийа эмас), майор (маёр эмас), тонна (тўнна эмас). 4. тарихий-анъанавий ёзув бўйича сўз ва қўшимчалар тарихан, анъанавий тарзда қандай ёзиб келинган бўлса, ҳозир ҳам шундай ёзилиши мумкин: царизм – чоризм, подрядчик – пудратчи, боргин – боргил, борар – борур. 5. дифференциаллаш (фарқлаш) ёзуви сўзларни урғу ёки бошқа фонетик воситалар (масалан, айириш белгиси) ёрдамида фарқлаб ёзишдир: олмá – óлма, шер – шеър. 1995 йил 24 августда қабул қилинган «ўзбек алифбосининг янги имло қоидалари»да айрим ўзгаришлар мавжуд: 1) жуфт сўзлар орасида юкламалар боғловчи бўлиб келган ўринларда юклама сўздан чизиқча билан ажратилади: do’st-u dushman, kecha-yu kunduz. 2) йил, ойни кўрсатувчи рақамлардан кейин ҳам чизиқча қўйилади: 1995-yil 24-avgust, 1993-yil 2-sentabr. 3) кирилчадаги ц ҳарфи сўз бошида ва охирида s ҳарфи билан берилади: цирк – sirk, абзац – abzas. cўз ўртасида унлидан кейин ts ҳарфий бирикмаси, ундошдан кейин эса s ҳарфи билан берилади: …
4
им олдида келади. бу мантиқий урғу дейилади. битта гапда нечта сўз бўлса, ҳаммаси мантиқий урғу олиши мумкин: мен мактабга бордим. мактабга мéн бордим. талаффуз ва оҳанг талаффузда оҳанг муҳим ўрин тутади. оҳанг воситасида сўз бирикмалари ва гап, унинг бўлаклари фарқ қилинади: тозагул (от, атоқли от) – тоза гул (сўз бирикмаси). 1. машинадан / икки болали аёл тушди. 2. машинадан икки / болали аёл тушди. 1-гапда аёл битта, бола иккита, 2-гапда эса аёл иккита. гап бўлаклари талаффуз қилинганда, улар орасида тўхтам қилинади. шу тўхтам орасидаги бўлак синтагма деб юритилади. гул жанубнинг ойдин кечаси / аста келди денгиз ёнига. бу гапда иккита синтагма мавжуд. синтагмалар орасига ёзувда баъзан вергул қўйилади, баъзан қўйилмаслиги ҳам мумкин. адабиётлаr: 1. f. абдураҳмонов, а. сулаймонов, х.халиёров, ж.омонтурдиев. ҳозирги ўзбек адабий тили. ўқитувчи. т., 1979 синтаксис. 2. э. бегматов, а.бобоева, м. асомиддинова, б. умиркулов. ўзбек нутқ маданияти очерклари. т., «фан» нашриёти, 1988. 3. ш.раҳматуллаев. ўзбек тилининг изоҳли фразеологик …
5
имло. орфоэпия. талаффуз ва оханг - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"имло. орфоэпия. талаффуз ва оханг" haqida

1405921128_57021.doc имло имло. орфоэпия. талаффуз ва оханг режа: 1. ёзувлар ҳақида. 2. имло нима? 3. имло тамойиллари. 4. орфоэпия ҳақида маълумот. 5. талаффуз ва оҳанг. дастлаб нутқ фақат оғзаки шаклда бўлган. кишилик жамияти тараққиётининг маълум даврида ҳаётий зарурият натижасида аста-секин ёзув яратилган. бизнинг давримизда жаҳондаги халқлар 220 хил ёзувдан фойдаланадилар. шу ёзувлардан жуда кенг тарқалгани лотин ёзуви бўлиб, жаҳон халқларининг 30 фоизидан зиёди шу ёзувни қўллайдилар. эрамиздан олдинги v-iv асрларда ўрта осиёнинг эронга яқин ҳудудларида расмий ёзув сифатида миххат ишлатилар эди. ҳозирги эрамиздан бошлаб сўғд ёзуви ишлатила бошлади. бу ёзув тахминан vi асргача давом этди. v-viii асрлар давомида туркий халқлар ўрхун-энасой ёзувидан фойдаланишган. ўрта осиёнинг бизга маъ...

DOC format, 58,0 KB. "имло. орфоэпия. талаффуз ва оханг"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.