фонетика ( тарихий фонетиканинг ўрганиш объекти

DOC 60,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1402834006_43121.doc фонетика www.arxiv.uz фонетика ( тарихий фонетиканинг ўрганиш объекти, манбалари, ўзбек тили тарихий фонетикасининг ўрганилиш тарихидан,араб алифбоси асосидаги эски ўзбек ёзуви ҳақида) режа: 1. тарихий фонетиканинг ўрганиш объекти, манбалари. 2. ўзбек тили тарихий фонетикасининг ўрганилиш тарихидан. 3. араб алифбоси асосидаги эски ўзбек ёзуви ҳақида. тарихий фонетика ўзбек тили унли ва ундош товушларининг турли даврлардаги тараққиёти,ҳар бир тараққиёт даври учун хос бўлган фонетик система, айрим унли ва ундош товушларнинг шаклланиши ва тадрижий тараққиёти, асосий фонетик қонуниятлар, бўғин тузилишидаги тарихий ўзгаришлар каби қатор масалаларни ўрганади ва ўргатади. фонетик система тилнинг қурилиш бирликлари орасида ўзининг ўзгарувчанлиги билан лексикадан кейин иккинчи ўринда туради.бунинг сабаби шундаки, тилнинг ички ривожланиш қонуниятлари, ташқи муҳит-қўшни тиллар, жамият ва фан-техниканинг ривожи, янги-янги сўзларнинг кириб келиши тилнинг фонетик қурилишига тез таъсир қилади. тилдаги ўзгаришлар бирданига – бир- икки йил орасида эмас, балки аста- секинлик билан узоқ давр давомида содир бўлади. дастлаб онда- сонда учрайдиган ҳодисалар, фонетик вариантлар, ёнма- ён қўлланишлар …
2
тилининг хусусиятлари, жумладан, фонетик қонуниятларини аниқлаш мумкин. ўзбек классик адабиётида шеърий жанрнинг кенг ривожланганлиги, қофияда ўзаро ўхшаш сўзларнинг ишлатилиши, шаклдошликка асосланиб ёзиладиган туюқ жанрининг мавжудлиги фонетик тадқиқотларга маълум даражада имкон беради.турли тараққиёт даврларида ёзилган асарлар тилининг фонетик хусусиятларини қиёслаш асосида эса ўзбек тили фонетик системасининг тараққиёт йўлини аниқлаш мумкин. лекин биз ўтмиш даврлар талаффузини бевосита кузатиш имкониятидан маҳруммиз.ўз навбатида, ёзув ҳам талаффузни тўла-тўкис акс эттирмаган, шу сабабли тарихий фонетикани ўрганиш катта тўсиқларга учрайди. таъкидлаш лозимки, ўзбек тили тарихий фонетикасини ўрганиш жараёнида ёзма ёдгорликлар орасида филологик-тилшунослик ва адабиётшунослик асарлари беқиёс аҳамиятга эга. чунки бундай асарларда тадқиқотчи ўзи билган ва тасвирлаётган тилнинг фонетик хусусиятлари, у ёки бу сўзнинг талаффуз шаклини маълум даражада тасвирлаб беради. маҳмуд қошғарийнинг «девону луғатит-турк», абу хайённинг «китобул-идрок лил-лисонул-атрок», алишер навоийнинг «муҳокаматул-луғатайн», «мезонул-авзон», заҳириддин бобурнинг «мухтасар», толеъ хиравийнинг «бадоеул-луғат», мирза маҳдийхоннинг «мабониул-луғат» грамматикаси ва «санглоҳ» луғати, фатҳали кожарийнинг «луғати атрокия» каби асарларидаги ноёб фонетик маълумот ва изоҳлар ўзбек тили …
3
збек тилининг тарихида амалда бўлган деб тахмин қилиш мумкин. ўзбек тили тарихий фонетикаси ва грамматикасини билиш она тили ва адабиёт мутахассислари учун катта назарий ва амалий аҳамиятга эга, чунки тарихий фонетика ҳозирги ўзбек тилидаги қатор фонетик хусусиятлар ( сон- сана, тўла- тўлов каби товуш алмашинувлари), бир қўшимчанинг турли фонетик вариантларда учраши (чиққан, эккан, келган ва ҳ.к), стилистик мақсадда қўшимчаларнинг эскирган фонетик кўринишлари ишлатилиш сабаби, фонетик ўзгаришлар заминида сўзларнинг янги маъно касб этиш имконияти (қуйи ва қудуқ, тизгин ва тийгин, қишлоқ ва қишлов ) ва бошқа шу каби ҳодисаларни тушунтириб беради. тарихий фонетика ҳозирги ўзбек шевалари хусусиятларини тўғри изоҳлаш ва диалектал хатоларни бартараф этишнинг қулай усулларини ишлаб чиқишда ҳам алоҳида аҳамият касб этади. эски туркий тилни амалий равишда ўрганишни бошлаб берган ва асари бизгача етиб келган олим маҳмуд ибн ҳусайн кошғарийдир. у ўзининг «девону луғатит турк» асарида туркий адабий тилни тасвирлаш билан чекланиб қолмай, ўзи яшаган даврдаги кўпгина шевалар ва улардаги …
4
луғати чиғатоий ва туркий усмоний» асарларидаги эски ўзбек тили сўзларининг талаффуз хусусиятлари ҳақида берилган изоҳлардан ҳам ўзбек тили тарихий фонетикаси бўйича муҳим маълумотларни олиш мумкин. ўзбек тили тарихий фонетикасини ўрганишда рус ва ўзбек тилшуносларининг ҳам хизмати катта. в. в. радловнинг эски ўзбек тили ёдгорликлари фонетикаси бўйича ишлари, к. к. юдахиннинг «чиғатой тилининг фонетик состави ҳақида материаллар», а. к. боровковнинг «алишер навоий- эски ўзбек тилининг асосчиси», толеъ ҳиравийнинг навоий асарларига луғати, а. м. шчербакнинг «навоий тили», «эски ўзбек тили грамматикаси» каби асарларини қайд этиш лозим. ўзбек тилшуносларининг ўзбек тили тарихий фонетикаси билан қизиқишлари 60- йиллардан кейин кучайди. профессорлар ф. абдуллаев, ђ. абдураҳмонов, а. рустамов, х. дониёров эски ўзбек тили унли ва ундошлари системаси, айрим фонетик ҳодисалар бўйича қатор илмий ишларни нашр эттирдилар ва алишер навоий асарлари маълумотлари асосида эски ўзбек тили унлилари системаси устида тадқиқот ишлари олиб бордилар. э. умаров толеъ ҳиравий, мирза маҳдийхон ва кожарий луғатлари асосида xv, xvii ва …
5
осидаги ёзув бўлди. маълумки, араб алифбоси кам унлили ва кўп ундошли семит тилларига мўлжалланган. бу тилларда чўзиқ ва қисқалиги билан фарқланувчи учта унли фонема бор: а, и, у. ёзувда , асосан, чўзиқ унлилар ифодаланади, қисқа унлилар ҳаракатлар: ост, уст белгилари билан берилади ва ёзувда ифодаланмайди. таъкидлаш жоизки, туркий(ўзбек) матнларида қандай бўғин бўлишидан қатъи назар унли ҳарфларнинг ёзилиши араб, форс тилларига нисбатан турғунроқдир. айрим ундошлар учун икки хил т ва ҳ ,уч хил с, тўрт хил з белги бор. шунингдек, араб тилига хос бўлган чуқур бўғиз портловчиси ва саёз бўғиз портловчисини ифодаловчи айн ва ҳамза ҳарфлари бор. бундан ташқари, араб алифбосида туркий тилларда кенг тарқалган п, ч, г ундошлари учун махсус ҳарфлар йўқ. кейинчалик пе, чим, гоф ҳарфлари туркий тил алифбосига киритилган бўлса-да, улар жуда кам ишлатилган ва қўл ёзма асарларда деярли ёзилмаган. эски ўзбек тили ҳақида гапирганимизда, ундаги қатъий қоидани таъкидлаш жоиз: арабча ва форсча сўзлар манба тили ёзувида қандай …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "фонетика ( тарихий фонетиканинг ўрганиш объекти"

1402834006_43121.doc фонетика www.arxiv.uz фонетика ( тарихий фонетиканинг ўрганиш объекти, манбалари, ўзбек тили тарихий фонетикасининг ўрганилиш тарихидан,араб алифбоси асосидаги эски ўзбек ёзуви ҳақида) режа: 1. тарихий фонетиканинг ўрганиш объекти, манбалари. 2. ўзбек тили тарихий фонетикасининг ўрганилиш тарихидан. 3. араб алифбоси асосидаги эски ўзбек ёзуви ҳақида. тарихий фонетика ўзбек тили унли ва ундош товушларининг турли даврлардаги тараққиёти,ҳар бир тараққиёт даври учун хос бўлган фонетик система, айрим унли ва ундош товушларнинг шаклланиши ва тадрижий тараққиёти, асосий фонетик қонуниятлар, бўғин тузилишидаги тарихий ўзгаришлар каби қатор масалаларни ўрганади ва ўргатади. фонетик система тилнинг қурилиш бирликлари орасида ўзининг ўзгарувчанлиги билан лексикадан кейин иккинчи ...

Формат DOC, 60,0 КБ. Чтобы скачать "фонетика ( тарихий фонетиканинг ўрганиш объекти", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: фонетика ( тарихий фонетиканинг… DOC Бесплатная загрузка Telegram