графика. орфография

DOC 77.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1405920117_56998.doc графика графика. орфография. режа: 1. ўзбек ёзуви тарихидан қисқача маълумот. 2. графика ва уни ифода этувчи график воситалар. ҳарф ва товушнинг ўзаро муносабати. 3. орфография ва унинг асосий тамойиллари: 1) фонетик тамойил 2) морфологик тамойил 3) шаклий-анъанавий тамойил 4) дифференциация тамойили. 1. ўзбек ёзуви тарихидан қисқача маълумот. кишилик жамиятида дастлабки алоқа воситаси фақат оғзаки нутқ кўринишида бўлган. ёзув бўлмаган. жамият тараққиётининг кейинги босқичларида ўсиб бораётган иқтисодий ва маданий талаблар натижасида, фикрни узоқ масофага етказиш ёки кейинги авлодга қолдириш эҳтиёжи билан ёзув юзага келган. жамият тараққий этиши билан ёзув ҳам мукаммаллашиб борган. ўзбек ёзуви ҳам ҳозирги кундаги шаклига қадар бир қанча босқичларни босиб ўтган. ота-боболаримиз жаҳоннинг бошқа халқлари сингари энг қадимги пикторграфик (расм ёзуви) ва идеографик ёзув (тушунча ёзуви), бўғинли ёзув (бўғин ёзуви), фонетик ёзув ёки фонографик ёзувлари (ҳарф ёзуви)дан фойдаланиб келганлар. ўзбек тилининг ёзув тарихида фонографик ёзув (ҳарфий ёзув) алоҳида ўрин тутган. ўзбек халқи ўрта осиёнинг бошқа халқлари сингари …
2
фика ва уни ифода этувчи воситалар. графика (грекча grafikos – «ёзма» деган маънони англатади) тилдаги товушларни, белгиларни кўрсатувчи шаклий воситалар тизимидир. график воситаларга ҳарф, шартли белги ва тиниш белгилари киради. товуш учун олинган шаклга ҳарф дейилади. товуш кўрсатмайдиган шакллар шартли белги саналади, яъни ъ,ь белгилари. шунингдек, графика бўлимида ҳарф билан товушлар ўртасидаги ўзаро муносабатни билдирувчи қоидалар ҳам ўрганилади. муайян тартибда жойлаштирилган ҳарфлар йиғиндисига алфавит дейилади. кирилл ёзувига асосланган алфавитда 35 та шакл мавжуд бўлиб, бу шакллардан 33 таси ҳарф, 2 таси шартли (ъ,ь) белгидир. ҳар бир ҳарфнинг бош (катта) ва кичик (аа), босма ва ёзма шакллари мавжуд. алфавитдаги ҳар бир ҳарф ўз номига эга. кирилл алифбосига асосланган ҳарф ва шартли белгиларнинг жойлаштирилиш тартиби ва уларнинг номи қуйидагича: аа(а), бб(бе), вв(ве), гг(ге), дд(де), ее(е), ёё(ё), жж(же), зз(зе), ии(и), йй(йи), кк(ка), лл(эл), мм(эм), нн(эн), оо(о), пп(пе), рр(эр), сс(эс), тт(те), уу(у), фф(эф), хх(ха), цц(це), шш(ше), ъъ, ьь, ээ(э), юю(ю), яя(я), ўў(ў), ққ(қе), ғғ(ғе), …
3
тиниш белгилари ёрдамида фикр ёзувда аниқ, равон ва тушунарли қилиб берилади. нутқда фикрни тўлиқ ифодалаш учун оҳанг ва паузалар керак бўлади. ёзувда эса шу вазифаларни тиниш белгилари бажаради. графика ҳарф билан товуш ўртасидаги муносабатни ҳам ўрганувчи бўлим. кирилл графикасига асосланган ўзбек алифбосида 33 та ҳарф мавжуд бўлиб, бу ҳарфлар ёзувда 31 та товушни ифодалайди. шундан 10 та унли ҳарф 6 та ундош товушни ёзувда ифодалаш учун хизмат қилади. ҳар бир ҳарф бир товушни ифода этади. лекин қуйидаги ўринларда ҳарф билан товушнинг муносабати ўзаро мос келмайди: а) е, ё, ю, я ҳарфлари баъзи сўзларда бир товушни ифода этади: беда (э), мен (э), сентябрь (э), салют (у), режиссёр (о) каби. лекин, асосан, бу ҳарфлар ёзувда икки товушнинг бирикмасини ифодалайди: елкан (йэ), ёстиқ (йо), юлдуз (йу), япроқ (йа) каби; б) алфавитдаги н ва г ҳарфлари алоҳида н ва г товушларини ёзувда ифодалаш билан бир қаторда ўзбек тилининг саёз тил орқа нг товушини ифода …
4
лаффуз этилади ва шу ҳолат ёзувда сақланади: киоска, столба, участка каби; б) ўзлашма рама, пара, минута, секунда, конфета каби сўзларнинг охиридаги а унлиси ўзбек тилида оғзаки нутқда талаффуз этилмайди ва ёзувда ҳам ёзилмайди: ром, пар, секунд, конфет каби; в) ўзлашма шётка, поднос сўзлари эса чўтка, патнис тарзида айтилади ва ёзилади. фонетик тамойилга кўра ёзиладиган имло қоидалари нафақат сўз ўзагида, балки сўзнинг ўзагига қўшимчалар қўшилиши билан талаффузда юз берадиган товуш ўзгариш ҳодисаларни ҳам ўз ичига олади. масалан, қуйидаги ясама сўзлар фонетик тамойилга биноан ёзилади: а) феъл негизига - қ қўшимчаси қўшилганда, ўзакдаги а, я товушлари талаффузда о(йо) тарзида айтилади ва ёзилади: бодрақ -қ -бодроқ, тарақ -қ -тароқ, бўяқ -қ -бўёқ каби; б) сон, ёш, от, ўйин сўзларига –а сўз ясовчи қўшимча қўшилганда ўзакда товуш ўзгаради ёки тушади: сонқ –а сана, ёшқ –а яша, ўйинқ–а ўйна тарзида в) сариқ, улуғ сўзларига –ай қўшимчаси қўшилганда, сарғай, улғай каби айтилади ва ёзилади. қуйидаги грамматик …
5
тилишидан қатъий назар аслига мос ҳолда ёзилади. ўзбек орфографиясининг асосий имло қоидалари шу тамойилга таянади. бу тамойилга кўра ёзилган сўзларни унли ҳарфлар имлосида ҳам, ундош ҳарфлар имлосида ҳам, асос ва қўшимчалар имлосида ҳам кузатиш мумкин. масалан: а) узум, узук, тутун, турмуш, урғу, уйғу, ютуқ каби сўзларнинг олдинги бўғинида у (ю) келса, кейинги бўғинда у унлиси и тарзида айтилса ҳам, у ёзилади; китоб, мактаб сўзларининг охиридаги б ундоши жарангсиз п айтилса ҳам, аслига мос б ёзилади. в) дўст, гўшт, тўрт, тошкент, хурсанд каби сўзларда сўз охирида т, д ундошлари талаффуз қилинмайди, аммо ёзувда сақланади. шунингдек, қўшимчаларнинг асосий қисми морфологик тамойил асосида ёзилади, яъни келишик қўшимчалари (мактабта, иштан оғзаки нутқда лекин ёзувда мактабда, ишдан) кўплик қўшимчаси (дарахтлар –ёзувда, дарахтла –оғзаки нутқда), шахс-сон қўшимчалари (айтибди – ёзувда, айтипти оғзаки нутқда), замон қўшимчалари (кетди -ёзувда, кетти оғзаки нутқда) ва ҳоказо. демак, морфологик тамойилга кўра сўз таркибидаги товушлар оғзаки нутқда қандай айтилишидан қатъий назар, имлода …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "графика. орфография"

1405920117_56998.doc графика графика. орфография. режа: 1. ўзбек ёзуви тарихидан қисқача маълумот. 2. графика ва уни ифода этувчи график воситалар. ҳарф ва товушнинг ўзаро муносабати. 3. орфография ва унинг асосий тамойиллари: 1) фонетик тамойил 2) морфологик тамойил 3) шаклий-анъанавий тамойил 4) дифференциация тамойили. 1. ўзбек ёзуви тарихидан қисқача маълумот. кишилик жамиятида дастлабки алоқа воситаси фақат оғзаки нутқ кўринишида бўлган. ёзув бўлмаган. жамият тараққиётининг кейинги босқичларида ўсиб бораётган иқтисодий ва маданий талаблар натижасида, фикрни узоқ масофага етказиш ёки кейинги авлодга қолдириш эҳтиёжи билан ёзув юзага келган. жамият тараққий этиши билан ёзув ҳам мукаммаллашиб борган. ўзбек ёзуви ҳам ҳозирги кундаги шаклига қадар бир қанча босқичларни босиб ўтган. ота-боб...

DOC format, 77.5 KB. To download "графика. орфография", click the Telegram button on the left.

Tags: графика. орфография DOC Free download Telegram