нутк товушларининг узгариши

DOC 61.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404480766_53864.doc нутк товушларининг ызгариши нутк товушларининг ўзгариши режа: 1. нутқ товушларининг комбинатор ўзгаришлари: 1) ассимиляция; 2) диссимиляция; 3) метатеза. 2. нутқ товушларининг позицион ўзгаришлари: 1) редукция; 2) элизия; 3) апакона; 4) протеза; 5) эпентеза; 6) эпитеза. 1. транскрипция (фонетик ёзув). фонетик сўз таркибидаги товушлар талаффуз пайтида якка ҳолда эмас, маълум тартибда бириккан ҳолда келади. сўзларни талаффуз қилганда, товушлар ўзаро бир-бирига таъсир қилади, натижада товуш ўзгариши рўй беради. масалан, кет сўзига ўтган замон аффикси – ди қўшилганда, сўз охиридаги т товуши аффиксдаги д ундошига таъсир қилиб, уни т товушига айлантиради: кет+ди=кетти (ёзилиши: кетди); бир саноқ сонига дона сон аффикси -та қўшилганда, аффиксдаги т ундошининг таъсири натижасида сўзнинг охиридаги р ундоши т га ўтади: бир+та=битта каби. сўз таркибидаги товушларнинг ўзаро таъсирига кўра товушлардан бири иккинчи бир товушни ўзига айнан ёки қисман ўхшаш товушга айлантиради. масалан, эк+ган=эккан (ўзакдаги к товуши аффикс таркибидаги г ни айнан ўзига ўхшаш товуш к га айлантиради); ош+ган=ошкан (ўзакдаги …
2
ба (ёзилиши: шанба) бир+та=битта. диссимиляция (ноўхшашлик) ҳодисаси ассимиляциянинг тескарисидир. бу ҳодисага кўра икки айнан ёки қисман ўхшаш товушдан бири ўзгариб, ноўхшаш товушга айланиб қолади. масалан, зарур>зарил, коридор>калидор, нодон>лодон, бебош>бевош каби. сўз таркибидаги айрим товушларнинг талаффузда ўрин алмашувига метатеза дейилади, масалан, дарйо (дарё) – дайро, аҳвол-авҳол (ҳв>вҳ) тупроқ-турпоқ (пр>рп), ёмғир-ёғмир (мғ>ғм). товушларнинг сўздаги ўрни билан боғлиқ ҳолда юз берадиган ўзгариши позицион ўзгариш дейилади. товушларнинг сўз таркибидаги ўрни унинг позициясини ташкил қилади. товушнинг сўздаги ўрни, мавқеи турлича бўлади, у сўзнинг бошида, охирида, урғули ёки урғусиз бўғинда келиши мумкин. шуларга кўра товушлар турлича ўзгаради. масалан, б, д ундоши сўз охирида келиб, жарангсиз талаффуз қилинади: мактаб-мактап, китоб-китоп, озод-озот, авлод-авлот (ёзилиши: мактаб, китоб, озод, авлод). русча-байналминал сўзларнинг урғусиз бўғинида о товуши а ёки и тарзида айтилади: октябрь, ноябрь, директор, ректор сўзлари актябрь, наябрь, директир, ректир каби талаффуз қилинади ва ҳ.к. товушларнинг позицион ўзгаришларига асосан, қуйидаги ҳодисалар киради: редукция, элизия, апакопа, протеза, эпентеза, эпитеза ва бошқалар. …
3
дош қатор келганда, улар орасида и, баъзан у ва а унлиси орттирилади: фикр-фикир, ҳукм-ҳукум, доклад-дакалат, трактор-тирактир. эпитезага кўра сўз охирида келган икки ундошдан сўнг а унлиси орттирилади: киоск-киоска, отпуск-отпуска, танк-танка. 2. фонетик ёзув (транскрипция). адабий-орфографик нутқнинг ёзма шакли одатда алфавитдаги ҳарфлар воситасида шаклланади (ифодаланади). алфавитдаги ҳарфлар оғзаки нутқимиздаги турли-туман товуш ўзгаришларини тўлиқ акс эттиролмайди. шунинг учун ҳам оғзаки нутқда товушларнинг турлича ўзгаришларини, ҳар хил вариантда талаффуз этилишини ёзувда тасвирлаб кўрсатиш учун махсус белги-ҳарфлардан фойдаланилади. бундай махсус белги-ҳарфлар ёрдамида нутқни айнан талаффуздагидек тарзда ёзиб олиш транскрипция дейилади. транскрипция- испанча қайта ёзиш демакдир. масалан, адабий орфографик шаклда «демократия» тарзида ёзиладиган сўз, транскрипцияда дэмократика тарзида; достон сўзи дастон тарзида; доно сўзи до:но тарзида; мўл сўзи мол тарзида; ўқит сўзи оқьт тарзида; зи:рай тарзида ёзиб кўрсатилади. демак, фонетик ёзув (транскрипция)да алифбодаги ҳарфлар ўрни билан айнан, ўрни билан ўзгартирилган, ўрни билан қўшимча шартли белгилардан фойдаланган ҳолда талаффуз шаклига мос ҳолда ёзилади. транскрипциядаги кўпчилик белгилар алифбодаги …
4
нутк товушларининг узгариши - Page 4
5
нутк товушларининг узгариши - Page 5

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "нутк товушларининг узгариши"

1404480766_53864.doc нутк товушларининг ызгариши нутк товушларининг ўзгариши режа: 1. нутқ товушларининг комбинатор ўзгаришлари: 1) ассимиляция; 2) диссимиляция; 3) метатеза. 2. нутқ товушларининг позицион ўзгаришлари: 1) редукция; 2) элизия; 3) апакона; 4) протеза; 5) эпентеза; 6) эпитеза. 1. транскрипция (фонетик ёзув). фонетик сўз таркибидаги товушлар талаффуз пайтида якка ҳолда эмас, маълум тартибда бириккан ҳолда келади. сўзларни талаффуз қилганда, товушлар ўзаро бир-бирига таъсир қилади, натижада товуш ўзгариши рўй беради. масалан, кет сўзига ўтган замон аффикси – ди қўшилганда, сўз охиридаги т товуши аффиксдаги д ундошига таъсир қилиб, уни т товушига айлантиради: кет+ди=кетти (ёзилиши: кетди); бир саноқ сонига дона сон аффикси -та қўшилганда, аффиксдаги т ундошининг таъсири натижаси...

DOC format, 61.0 KB. To download "нутк товушларининг узгариши", click the Telegram button on the left.