аскияда кулги қўзғатувчи воситалар

DOC 55,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1405916187_56933.doc аскияда кулги қўзғатувчи воситалар аскияда кулги қўзғатувчи воситалар аския халқимиз донолигини намойиш қилувчи ва миллий урф-одатларимизни, ўзига хос анъаналаримизни авлодлардан авлодларга етказувчи алоҳида санъат ҳисобланади. бу санъат инмонларга кулги орқали эстетик завқ беради. унда оддий кулги бўлмай, балки халқ донолиги асосида яратилган қуйма сўзлар остидаги кулги бўлади. шунинг учун бу санъат усталари ва мухлислардан зукколик талаб этилади. чунки аския матнда кулги қўзғатувчи асослар хилма-хил бўлади. дастлаб уларни лисоний воситалар, лисоний бўлмаган воситаларга ажратиш мумкин. кулги қўзғатувчи асосларни тушуниш учун аския матнидаги сўзларнинг лисоний хусусиятларини аниқлаш зарур. аскияда кулги қўзғатувчи лисоний асосларга тилдаги кўп маънолилик, маънодошлик, шаклдошлик ва зиддошлик ҳодисаларини киритиш мумкин. бундан ташқари маъно кўчиш ҳодисалари, ўхшатиш, сифатлаш, жонлантиришлар ҳам кулги қўзғатиши мумкин. кейинги даврларда сўз усталари – аскиячи ва қизиқчилар сўзларнинг кўпмаънолиги асосида турли ичакузди матнлар яратмоқдалар. айниқса, ҳожибой тожибоев ижодида бу нарса ўзига хос тарзда амалга оширилмоқда. бу ижодкор сўзларнинг кўпмаънолилигидан ниҳоятда усталик билан фойдаланиб, халқимиз қалбига …
2
а, иккинчиси “қиз бола билан ёки аёл киши билан ошиқона юришни” англатади. аскияда кўпроқ шаклий жиҳатдан инсоннинг юра олиш қобилиятига эътибор қаратилиб, ҳар қандай инсон 2 ёшдан кейин юра олиши таъкидланади. матнда синтактик шаклий жиҳатдан инсондаги юра олиш қобилияти ифодалансада, лекин мазмунан “ошиқона юриш” англашилади. шу маъно кулги қўзғатади. яъни “... палончининг эри юрармиш. ҳа, юрадида. нима ўтирсинми? бу ерда югурадиганлар бору. кани, айтингларчи, кимнинг эри юрмайди? ҳамманики юради...” матнда “юрар эмиш”, “ўтирсинми”, “югурадиганлар” сўзлари шаклий жиҳатдан одамнинг юра олиш қобилиятига эътиборни қаратади. лекин мазмунан “ошиқона юришни” англатади. “эр” сўзи эса “ошиқона юриш” маъносини яна ҳам кучайтиради. натижада кўп маънолилик асосида кулги қазғатади. лекин ҳар қандай кўп маънолилик кулгини пайдо қилавермайди. кулги қўзғалиши учун ҳам шаклий, ҳам мазмуний узвийлик, алоқадорлик бўлиши керак. агар ўзаро алоқадорлик шаклан ҳамда мазмунан бир бутунликни ташкил этмаса, кулги қўзғалмайди. масалан: халқимиз орасида чақалоқнинг юриши катта хурсандчилик сифатида нишонланади. шунинг учун “палончининг ўғли юриб қолибди” тарзидаги …
3
шароитда, ўзаро шартномавий муносабатда иккала гап учун ҳам мос келаверади. шунинг учун ҳар қандай гапни ахборот воситаси сифатида тушунишимиз учун муайян нутқий шароит ҳамда сўзловчи ва тингловчи ўртасидаги коммуникатив мақсад бирлиги – умумийлиги бўлиши зарур. ана шундай зарурий шартлар умумлашмаси бўлмаса, кулги қўзғалмайди. биз юқоридаги “палончининг ўғли юриб қолибди” гапини бошқачароқ шакллантирсак, кулги қўзғалиши мумкин. лекин шунда ҳам муайян нутқий шароит ва сўзловчи ҳамда тингловчи ўртасидаги ўзаро шартномавий муносабат кулгига мосланган бўлиши шарт. масалан, “палончининг ўғли юриб қолибди” гапини қуйидагича шакллантириш мумкин: 1. палончининг ўғли юрадиган бўлиб қолибди. 2. палончининг ўғли юрар эмиш. 3. палончининг ўғли юрадиган чиқибди. 4. палончининг ўғли юряпти экан 5. палончининг ўғли юрган экан. сўзловчи ва тингловчилар ўртасидаги ўзаро шартномавий муносабатда. “қизлар билан юриш” маъноси бўлса, ҳамда муайян нутқий шароит ҳам шунга қаратилса, юқоридаги гапларда қуйидагича маънолар англашилади. биринчи гапда “вояга етиб, қизлар билан гаплашадиган бўлиб қолибди”, иккинчи гапда “қизлар билан юрар эмиш”, учинчи гапда “қўнимсиз, …
4
ртли ичимлик – ароқ”. иккала маъноси ҳам матнга ҳам шаклий, ҳам мазмуний жиҳатдан мос келаверади. кулги қўзғалиши учун иккинчи маъноси асос бўлади. биринчи маъноси матндаги асос маъно бўлиб, у ҳофизларнинг овози бўғилиб қолмаслиги учун қайноқ сув ичишни англатади ва шу сўз бирикмаси остида”спиртли ичимлик” маъноси ҳам бўлиб, у тагмаъно ҳисобланади. ҳудди шу тагмаъно кулгига асос бўлади. бундан ташқари тилдаги метонимия ҳодисаси асосида ҳам кулги қўзғалиши мумкин. сўз маъноларининг кўчишида метанимия алоҳида аҳамият касб этади. унга кўра предмет ёки ҳодисаларнинг макон ва замондаги ўзаро доимий боғланишлари асосида бирининг номи иккинчисига кўчирилади. бунда бир предмет билан иккинчи предмет ўртасида ташқи ва ички ўхшашлик бўлмайди. улар орасидаги доимий алоқа бири номи билан иккинчисини аташ имконини беради.1 ана шундай ҳодиса асосида аскиячилар ва қизиқчилар инсонларни қидирувчи матнлар яратадилар. ҳожибой тожибоев ижодида “...палончининг ошида кўринмадингиз” гапи орқали кулдирувчи ҳангомалар бор. бу ҳангомада кулги қўзғалишига метонимия орқали кўчаётган маъно асос бўлади. бунда “ош” сўзи ўзаро макон …
5
яна шундай матнлардан бирида “самоварда кўрдик” бирикмаси ишлатилади. бунда ҳам метонимия асосида самовар – чойхона маъносини англатади. аскиячи эса сўз бирикманинг кўчган маъносини эмас, тўғри – предмет маъносини асос қилиб кулдиради. хуллас, аскияда кулги қўзғатиш учун лисоний асослар бор бўлиб, улар турлича тагмаънолар орқали, тилдаги хилма-хил ҳодисалар туфайли юзага чиқади. бундан ташқари кулги қўзғатувчи лисоний бўлмаган воситалар борки, улар нутқни бевосита кузатиб борувчи асослар ҳисобланади. улар тил тузилишига кирмайди, аммо нутқнинг таъсирлилигини, мазмунан мураккаблигини таъминлайди. ана шундай воситалар ичида “имо-ишоралар”, “мимикалар” алоҳида ўрин тутади. улар тилшуносликда паралингвистик воситалар номи остида ўрганилади. паралингвистик воситалар нутқнинг таъсирлилигини, ихчамлилигини таъминлайди. шу билан биргаликда кулги қўзғатиш учун асос бўлади. нутқда ифодалаш мумкин бўлмаган ҳолатларни имо-ишоралар ва мимикалар орқали ифодалаш мумкин бўлади. мимикалар, имо-ишоралар хилма-хил бўлиб, турлича маъно ифодалашга хизмат қилади.1 кулги қўзғатувчи воситаларга овоз тони ва оҳангни ҳам киритиш мумкин. овозни пасайтириш, кўтариш, оҳангини ўзгартириш орқали ҳам кулги ифодалаш мумкин. масалан, ҳожибой тожибоев ижодида …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "аскияда кулги қўзғатувчи воситалар"

1405916187_56933.doc аскияда кулги қўзғатувчи воситалар аскияда кулги қўзғатувчи воситалар аския халқимиз донолигини намойиш қилувчи ва миллий урф-одатларимизни, ўзига хос анъаналаримизни авлодлардан авлодларга етказувчи алоҳида санъат ҳисобланади. бу санъат инмонларга кулги орқали эстетик завқ беради. унда оддий кулги бўлмай, балки халқ донолиги асосида яратилган қуйма сўзлар остидаги кулги бўлади. шунинг учун бу санъат усталари ва мухлислардан зукколик талаб этилади. чунки аския матнда кулги қўзғатувчи асослар хилма-хил бўлади. дастлаб уларни лисоний воситалар, лисоний бўлмаган воситаларга ажратиш мумкин. кулги қўзғатувчи асосларни тушуниш учун аския матнидаги сўзларнинг лисоний хусусиятларини аниқлаш зарур. аскияда кулги қўзғатувчи лисоний асосларга тилдаги кўп маънолилик, маънодошлик, ...

Формат DOC, 55,5 КБ. Чтобы скачать "аскияда кулги қўзғатувчи воситалар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: аскияда кулги қўзғатувчи восита… DOC Бесплатная загрузка Telegram