араб ва ўзбек тилларида отларнинг турлари

DOC 58.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1405915225_56915.doc араб ва ўзбек тилларида отларнинг турлари режа: 1. ўзбек ва араб тилларида отларнинг таснифи; 2. араб ва ўзбек тилларида ўхшаш от турлари; 3. араб ва ўзбек тилларида отларнинг ясалишидаги ўзига хос хусусиятлари; 4. отларда келишик ва сон категорияларининг ифодаланиши ва фарқлари. тушунчалар ва таянч иборалар: 1. معرفة، علم، جامد، ملبني 2. абстракт, нисбий от, масдар. 3. кичрайтма отлар, اسما الزمان والمكان маълумки, от-сўз туркумларидан бири, конкрет предметларни ёки предмет сифатида тасаввур қилинадиган тушунчаларни ифодалайдиган мустақил сўзлар. отлар қуйидаги морфологик белгиларга эга: 1) сон категориясига – отларнинг бирлик ва кўплик формалари: китоб, китоблар, бир неча китоблар; 2) эгалик категориясига предметнинг нутқдаги 3 шахсдан бирига тааллуқли эканлигини ифодаловчи формалар йиғиндиси: китобим, китобинг, китоби ва ҳ.к. 3) кишилик категориясига – от ёки отлашган сўзнинг сўзнинг бошқа сўзларга грамматик жиҳатдан боғланишни таъминлайдиган формалар йиғиндиси: китобни, китобда, китобга, китобдан каби; 4) от ясовчи махсус аффиксларга (-чи, -дош, -каш, -бон, -шунос, -дор каби) нарса-қурол оти …
2
ўра отлар содда (ручка, қалам, хизматчи каби), қўшма (бедана, оққуш каби), жуфт (опа-сингил, ота-бола каби), қисқартма (бмт, ақш каби) отларга бўлинади. ўзбек тилида отларнинг қизча (кичрайтиш), қизалоқ (эркалаш), онажон (ҳурмат), абдуллавой (ҳазил ва истеҳзо) каби формалари саналади. отлар гапда кўпроқ эга, тўлдирувчи, қаратқичли аниқловчи, ҳол вазифаларида келади. аммо ўрни билан сифатловчи, изоҳловчи ёки кесим бўлиб кеиши ҳам мумкин. умумий тарзда араб тилидаги отларни таснифлайдиган бўлсак, улар қуйидагилардир: i. иш ҳаракат номи (феълдан ясалган исмлар) – масдар. масдар от сифатида келишикларда ўзгаради. баъзи масдарлар асл маъносидан ўзга маънони англатади. одатда луғатларда бу отлар оддий сўз сифатида берилади. масалан, علم-билиш, фан; صلح-тинчлик, сулҳ; شرق-шарқ ва ҳоказо. ii. бир марталик ҳаракат номи (اسم المرة) - имя однакратности. иш ҳаркатнинг бир марта содир бўлгандигини билдирувчи сўз бир марталик ҳаракат номи дейилади. бир марталик ҳаракат номи масдар охирига ة ҳарфини қўйиш билан ҳосил бўлади. масалан, ضرب-урмоқ→масдар ضرب-уриш, ضربة-бир марта уриш. агар масдар – атун-ـَةٌ қўшимчаси …
3
лар мавҳум (абстракт) от дейилади. араб тилида мавҳум отлар қуйидаги сўзлар охирига ِيَّةٌ қўшимчасини қўшиш орқали ясалади. 1. отларга. масалан, إنسان – инсон→ إنسانية – инсоният, أبد – абад → أبدية – абадият. 2. масдарга. масалан, اشتراك - қатнашиш→اشتراكية – социализм. 3. сифатдошга. масалан, مسؤول - масъул→مسؤولية – масъулият. 4. сифатга. масалан, أغلب – энг кўп→أغلبية – кўпчилик, حر – эркин→حرية – эркинлик. 5. олмошга. масалан, كيف - қандай→كيفية – кайфият, هو – у→هوية–шахсият ўзбек тилида мавҳум отлар байналминал сўзлардан ёки –лик, –изм каби қўшимчалар ёрдамида ясалади. vi. кичрайтирма отлар. ўзбек тилида –ча, –қоқ, –чоқ, –чак аффикслари ёрдамида кичрайтирма отлар ҳосил бўлганидек, араб тилида ҳам кичрайтирма отларнинг айрим ҳосил бўлиш вазнлари мавжуд: 1. уч ундош ўзакли сўзлардан فُعَيْلٌ вазинад ҳосил бўлади. масалан: كلب→كليب رجل→رجيل 2. иккинчи бўғинида чўзиқ унли мавжуд бўлган сўзлардан فُعَيِّلٌ вазнида ҳосил бўлади. масалан: غلام→غليم – кичкина хизматкор جميل→جميل – чиройли (кичкина) 3. биринчи бўғинида чўзиқ унли …
4
масалан: قلعة→قليعة, هرة→هريرة-мушукча, حمراء→حميراء; 10. ة – “та марбута” ҳарфисиз ҳосил бўлган муаннас отлардан кичрайтима отлар ҳосил қилинганида охирида “ة” ҳарфи қўшиб қўйилади. масалан: شمس→شميسة, أرض→أريضة – кичик ер; 11. ــَ انٌ қўшимчаси билан тугаган от ва сифатлардан кичрайтирма отлар ҳосил қилинганда ҳам ــَ انٌ қўшимчаси сақланиб қолади. سليمان – سلمان، كسيلان – كسلانٌ 12. кичрайтма от шакллари айрим предлогларда ҳам қўлланилади ва шу предлогладаги маънонинг оз ёки қисқа эканлигига ишора қилади. масалан: قبلَ→قبيلَ – бир оз олдин, فوق→فويق – бир оз устида, بعد→بعيد – бироз кейин. дона отлар дона отлар бир хил предметлар ичидаги бир донасини билдиради ва у от охирига ة “та марбута” ҳарфи қўшиш билан ҳосил қилинади. масалан: نملة – نمل، تفاحة – تفاح булардан ташқари у ёки бу предметнинг жуда кўп учрайдиган, ҳосил бўладиган, тўпланадиган ўринни билдирувчи отлар ҳам бўлиб, у араб тилида اسم الكثرة дейилад ва مفعلة қолипида ясалади. масалан: مطبخة – بطيخ – тарвуз …
5
чи отлар ясайди: сувчи, футболчи, спортчи, навбатчи. -дош. бу қўшимча ёрдами билан ясалган отлар одатда, биргалик, яқинлик маъносини билдиради: синфдош, суҳбатдош, сифатдош. тилимизда –кор (-кар, -чар, -чор), -каш, -дор, -бон, -боз, -паз, -хон, -шунос, -дўз, -соз қўшимчалари билан ясалган шахсни англатувчи отлар ҳам бор: пахтакор, талабгор, мискор, заргар, аравакаш, чорвадор, саройбон, гиламдўз ва ҳоказо. буюм – нарса оти ясовчи қўшимчалар ва уларнинг ёзилиши -гич (-кич, -қич, -ғич): кўрсаткич, қисқич, чизғич; -ги (-ки, -қи, -ғи): супурги. тепки; -к, -ак: курак, элак; -қ, -оқ; “а” унлиси билан битган ўзакдан –қ қўшимчаси билан от ясалганда, ўзакдаги “а” товуши “о”га. “я” эса “ё”га айланади ва шундай ёзилади: тара – тароқ, бўя – бўёқ; -иқ, -ик: чопиқ, топшириқ, тешик, -иқ қўшимчаси ўзакда ёки “ю” товуши бўлган ҳолларда –уқ тарзида айтилади ва шундай ёзилади: учуқ, ютуқ; -ма: бўғма, босма; -м, -им: тўплам, тиклам, кийим. –им қўшимчаси ўзакда “у” ёки “ю” бўлган ҳолларда –ум тарзида ёзилади: қулт …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "араб ва ўзбек тилларида отларнинг турлари"

1405915225_56915.doc араб ва ўзбек тилларида отларнинг турлари режа: 1. ўзбек ва араб тилларида отларнинг таснифи; 2. араб ва ўзбек тилларида ўхшаш от турлари; 3. араб ва ўзбек тилларида отларнинг ясалишидаги ўзига хос хусусиятлари; 4. отларда келишик ва сон категорияларининг ифодаланиши ва фарқлари. тушунчалар ва таянч иборалар: 1. معرفة، علم، جامد، ملبني 2. абстракт, нисбий от, масдар. 3. кичрайтма отлар, اسما الزمان والمكان маълумки, от-сўз туркумларидан бири, конкрет предметларни ёки предмет сифатида тасаввур қилинадиган тушунчаларни ифодалайдиган мустақил сўзлар. отлар қуйидаги морфологик белгиларга эга: 1) сон категориясига – отларнинг бирлик ва кўплик формалари: китоб, китоблар, бир неча китоблар; 2) эгалик категориясига предметнинг нутқдаги 3 шахсдан бирига тааллуқли эканлигини ифо...

DOC format, 58.0 KB. To download "араб ва ўзбек тилларида отларнинг турлари", click the Telegram button on the left.