бошлангич синфларда сузнинг морфемик таркибини урганиш методикаси

DOC 124.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403777050_46887.doc бошлангич синфларда сўзнинг морфемик таркибини урганиш методикаси режа: 1. сўзнинг морфемик таркиби ва сўз ясалиши устида ишлашнинг аҳамияти ва вазифалари 2. сўз туркумларини ўрганиш методикаси сўзнинг морфемик таркиби ва сўз ясалиши устида ишлашнинг аҳамияти ва вазифалари сўзнинг лексик маъносини аниқлаш мақсадида уни морфемаларга ажратиш тил ҳақидаги фанда ўзининг назарий асосига эга. морфема — сўзнинг энг кичик, бўлинмайдиган маъноли қисми. морфема икки турга бўлинади: 1. ўзак морфема — сўзда албатта қатнашадиган ва лексик маъно англатадигаи морфема; 2. аффиксал морфема мустақил ҳолда лексик маъно англатмай, сўзнинг лексик ва грамматик маъноларининг шаклланиши учун хизмаг қиладиган морфемадир. масалан, гулларни, гулла сўзларидаги гул — ўзак морфема, -лар, -ни, -ла аффиксал морфема​дир. аффикслар (қўшимчалар) икки турга бўлинади: 1. сўз ясовчи аффикслар. бу аффикслар сўзнинг лексик маъно-сини шакллантириш учун хизмат қилади. масалан, боғбон, пахтакор, пахтазор, ишчи сўзларидаги -бон, -кор, -зор, -чи сўз ясовчи аффикслардир. 2. ф о р м а я с о в ч и …
2
қуйидагилар киради: сўзнинг морфемик таркиби устида ишлаш билан ўқувчилар сўзнинг лексик маъносини аниқлашнинг асосий усулларидан бирини билиб оладилар. бунда ўқитувчининг вазифаси болалар сўзларнинг лексик маъноси ва морфемик таркиби бир-бирига боғлиқлигини билиб олиши учун энг қулай шароит яратиш, шу асосда уларнинг луғатига аниқлик киритишга мақсадга мувофиқ раҳбарлик қилиш ҳисобланади. сўз ясалиши ҳақидагн элементар билим ҳам ўқувчиларнинг тилимизнинг янги сўзлар билан бойиши-нинг асосий манбаини тушунишлари учун муҳимдир. янги сўз тилда мавжуд бўлган морфемалардан, маълум усул ва моделлар асосида пвжудга келади (ясалади). сўз ясалиши-ни кузатиш ўқувчиларда сўзга фаол муносабатни шакллантиришга ижобий таъсир этади, тилнинг ри-вожланиш қонуниятларини тушунишга олиб келади. сўз ясалиши асослари билан танишиш ўқувчилар луғатини атроф-муҳит ҳақидаги билимлар билан бойитишга имкон беради. предмет, жараён, воқеа-ҳодисалар ҳақидаги тушунчалар сўз би​лан ифодаланади. сўзлар ўртасидаги маъно ва тузилиш жиҳатидан боғланишни белгилаш) ўзаро муносабатда бўлган тушунчалар ўртасидаги боғланишга таянади (масалан, трактор ва тракторчи сўзлари ўзаро муносабатда бўлган тушунчалар, шу туфайли маъ​но ва тузилишига кўра боғланган). ўқувчилар …
3
алини ўрганиш системаси деганда аниқ, илмий асосланган изчилликдаги ва ўзаро боғланишдаги билимларни узлаштиришни таъминлайдиган максадга каратилган жараён, шунингдек, шу асосда амалий куникмаларни шакллантириш тушунилади. тсмаии ўрганишда тўрт босқич ажратиладн: б и р и н ч и б о с қ и ч — сўз ясалишини ўрганишга тайёргарлик босқич. бу босқичнинг вазифаси — уқувчиларни бир хил ўзакли сўзларнинг маъно ва тузилишига кўра богланишини тушунишга тайсрлаш. бундай вазифанинг қўйилишига сабаб, биринчидан, сўзнинг маъно ва тузилиши жиҳатидан богланишини тушуниш, ўзиннпг лингвистик моҳиятига кўра, бир хил ўзакли сўзларни ва сўз ясалишини узлаштиришга асос ҳисобланади. хакикатан ҳам, ясалган ва ясашга асос бўлган сўзлар бир-бири билан маъно ва тузилиши жиҳатидан богланадн: трактор — тракторчи, пахта — пахтакор. иккинчидан, ўқувчилар бир хил ўзакли сўзларни ва морфсмаларни ўрганишда қийинчиликларга дуч келадилар: улар бир хил ўзакли сўзларнинг маъноларидаги умумийликни тушунишда қийналадилар, чунки уларда мавҳум тафаккур хали етарли ривожланмаган булади; ўзак, сўз ясовчи ва форма ясовчи қушимчаларнннг вазифаларини узлаштиришда уларга …
4
ланади. шунинг учун ўқувчилар билан нега шахс ёки нарса шундай номланганини аниқлашдан аста-секин тилда-ги бир сўз билан иккинчи сўз ўртасидаги боғланишни аниқлашга ўтиш мумкин. масалан, нега кишилар пахта кўп экилган жойни пахтазор (пахта—пахтазор), дарахт кўп экилган жойни дарахтзор (дарахт — дарахтзор) деб ном-лашган? нега кишилар бир уйни ғиштли (ғишт — ғиштли), бошқасини синчли дейишади? ўқувчилар предмет ёки предмет белгисининг номланиш сабабини аниқлашдан сўзларнинг маъноси ва таркибидаги умумийликни топишга ўрганадилар. буларнинг ҳаммаси ўқувчиларни бир хил ўзак-ли сўзларнинг ясалиши моҳиятини тушунишга тайёрлай-ди; улар бир сўз бошқа сўздан ўзаро маъно жиҳатдан боғ-ланиши асосида ясалишини, ўз навбатида, шу сўз билан номланган тушунчалар ўртасидаги боғланишга асосланишини тушуна бошлайдилар. ўқувчилар сўзнинг янги сўз ҳосил қилишга ёрдам берадиган қисмини билиб олган сари уларда сўз ясалиши ҳақидаги тасаввур чуқурлаша боради. и к к и н ч и б о с қ и ч — бир хил ўзакли сўзларнинг хусусиятлари ва барча морфемаларнинг моҳияти билан таништириш. бу босқичнинг асосий …
5
нн аниқлайдилар. бир хил ўзакли сўзларнинг маъноларидаги умумийлик ўзакнинг умумийлиги туфайли вужудга келади, уларни бир гуруҳга бирлаштиради; қўшимчалар эса сўзнинг маъносига ўзига хос маъно қўшади; уларни бир-биридан фарқлайди. бир хил ўзакли сўзлар устида бундай ишлаш усули ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштиради, улар диққатини сўзнинг умумийликка асосланган аниқ белгиларига жалб қилиш имконини беради. масалан, ўқитувчи комбайн расмини кўрсатади ва «комбайнни бош-қарадиган киши нима деб номланади?» саволини беради. жавоб доскага ёзилади: комбайн — комбайнчи. тушунчаларни таққослаб қуйидаги аниқ, тил материалини яратиш имконини беради, уни таҳлил қилиш жараёнида бир хил ўзакли сўзларнинг хусусиятлари ҳақида хулоса чикарилади. аввал сўзларни маъно ва таркибига кўра таққослаш асосида «ўзакдош сўзлар» атамаси берилади, кейин ўзакдош сўзларнинг умумий қисми ўзак дейилиши, ўзакдош сўзларни, бошқача қилиб, бир хил ўзакли сўзлар деб номланиши ҳам тушунтирилади. ўқувчиларда бир хил ўзакли сўзларни икки муҳим белгисига кўра аниқлаш кўникмасини ўстириш учун ўзакдош сўзлар яқин маъноли — синоним сўзлар билан, шакли ўхшаш бўлган омоним сўзлар билан …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "бошлангич синфларда сузнинг морфемик таркибини урганиш методикаси"

1403777050_46887.doc бошлангич синфларда сўзнинг морфемик таркибини урганиш методикаси режа: 1. сўзнинг морфемик таркиби ва сўз ясалиши устида ишлашнинг аҳамияти ва вазифалари 2. сўз туркумларини ўрганиш методикаси сўзнинг морфемик таркиби ва сўз ясалиши устида ишлашнинг аҳамияти ва вазифалари сўзнинг лексик маъносини аниқлаш мақсадида уни морфемаларга ажратиш тил ҳақидаги фанда ўзининг назарий асосига эга. морфема — сўзнинг энг кичик, бўлинмайдиган маъноли қисми. морфема икки турга бўлинади: 1. ўзак морфема — сўзда албатта қатнашадиган ва лексик маъно англатадигаи морфема; 2. аффиксал морфема мустақил ҳолда лексик маъно англатмай, сўзнинг лексик ва грамматик маъноларининг шаклланиши учун хизмаг қиладиган морфемадир. масалан, гулларни, гулла сўзларидаги гул — ўзак морфема, -лар, -ни, -ла а...

DOC format, 124.5 KB. To download "бошлангич синфларда сузнинг морфемик таркибини урганиш методикаси", click the Telegram button on the left.