мазмуний синтаксис йуналиши

DOC 207,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404566789_54395.doc mb ma mb ma sab è ç - = 1 мазмуний синтаксис йўналиши мазмуний синтаксис йўналиши режа: 1. шакл ва маъно муносабати 2. гапнинг семантик таркиби (мазмуний тавсифи) 3. грамматик меъёрийлик ва маъно мослиги 4. дистрибутив таҳлил методи 5. дифференциал таҳлил усули 6. компонент таҳлил 7. трансформация методи шакл ва маъно муносабати америка тилшунослик мактабининг синтаксис назарияси билан шуғулланувчи вакиллари ҳар қандай лисоний шакл ўзгаришлари, сўзсиз, маъно ўзгаришига олиб келади деб ҳисоблайдилар. улар ҳатто узоқ даврдан буён инглиз тили грамматикасида ҳукмрон бўлган it, that, there каби бирликлар фақатгина грамматик мазмунга эга деган фикрни ҳам инкор этишади ва ҳар қандай сўз ёки лисоний тузилма семантик жиҳатдан таҳлил қилиниши лозимлигини уқтиришади. уларнинг эътирофича, лисоний маънога нафақат воқеа, ҳодисалар ҳақида хабар берувчи тузилмалар, балки сўзловчининг нутқий вазиятдаги ўрни, мулоқот иштирокчилари ўртасидаги муносабат, етказилаётган хабар ҳақидаги фикр кабиларга ҳам эгадирлар. бундан ташқари, ҳарвард университетининг профессори дуайт болинжер шаклан турли, лекин мазмунан бир хил …
2
some автоном бирликларининг маъновий фарқини уларнинг турли жавобларни талаб қилувчи сўроқ гапларда қўлланишида намоён бўлишида кўради. some кўпроқ тасдиқ маъносидаги жавоб кутилганда ишлатилса, any инкор жавобни танлайди. албатта, бу фикрда бошқа олимларнинг таъсири ҳам сезилиб туради: ушбу сўзлар ўртасидаги маъновий фарқнинг шаклланишида сўз урғусининг ҳам роли мавжуд. айрим тадқиқотчилар any ва some элементларини тасдиқ ва инкор учун грамматик жиҳатдан бефарқ бирликлар қаторига ҳам киритишади. гапнинг маъновий ва синтактик деривацияси таҳлили учун инкорнинг ўнг ёки чапга силжиши (negative left or right shifting) масаласи муҳимдир. ўзаро боғланган шакл элементларидан бирининг инкори маълум мантиқий шароитда бу элементларнинг иккаласининг ҳам инкор этилишига олиб келиши мумкин. шу сабабли инкор шакли уларнинг қайсига бирикиши бефарқдир. худди шу ҳодиса инкорнинг чапга силжиши ҳолатларига диққатни жалб қилди. аммо инкорнинг силжиши учрайдиган гаплар турлари қиёсланганда, бу силжиш кўпинча ўнгга қараб йўналиши аниқ бўлди. шундай қилиб, not any ва no элементларининг ўрин алмашиш имкониятлари ўрганилганда қуйидагилар маълум бўлди: 1. not …
3
6. ташқи инкор мазмуни мавжуд бўлган ҳолда nothing «ҳеч нарса», nowhere «ҳеч қаерда», nobody «ҳеч ким», nothing of the sort «ҳеч қандай нарса» каби ноаниқ олмошлари ва your old man «сенинг қари чолинг» туридаги камситиш иборалари гап синтактик қурилишида муҳим вазифа ўтай бошлайдилар ҳамда асосий урғуни олувчи ўринни эгаллайдилар; 7. no юкламасининг мантиқан асосий феълни инкор этишига халақит берувчи синтактик тўсиқлар бор, аммо «формал» инкор усули ушбу тўсиқларни бартараф этиш имконини беради; 8. not any бирикмасидаги not юкламаси феъл билан бирикишга интилади ва бу ҳолда инкор юкламасининг гап таркибида қўлланиш қоидаларига амал қилинади (contraction and position roles). синтактик қурилмаларнинг семантик талқини уларнинг лисоний табиатини аниқлаш учун қанчалик муҳим эканлигини it is hard to say «айтиш қийин», it is hot down here «бу ер иссиқ» каби қурилмалар мисолида ҳам кўриш мумкин. бу гаплардаги it олмоши оддийгина бирор бир грамматик ўринни эгаллаб қолмасдан, балки маълум мазмунга ҳам эга. буни аниқлаш учун it …
4
гдек, таркибида there элементи мавжуд бўлган гапларнинг мазмуний хусусиятлари ҳам ўзига хосдир. ушбу элемент локатив (ўрин) маъносига эга бўлиш билан бир қаторда, нолокатив мазмунни (айниқса, there is бирикмасида) ифодалайди. умуман, there нинг маъносини аниқлаш учун матнга мурожаат қилиш лозим бўлади. лекин ҳар қандай ҳолда ҳам there бирлигининг қўлланиши унинг асосий маъноси – локативлик билан боғлиқдир. гап структурасининг таркибий қисмлари таҳлили ўзаро ўрин алмашиш имкониятига эга бўлган элементларнинг (масалан, инфинитив тўлдирувчи ва that - clause) мазмунидаги фарқини аниқлайди. фараз қилинишича, гап алоҳида қисмининг маъноси тўлиқ гап маъносига мос келиши лозим ва фақат шундагина киритма тузилмалар ҳосил бўлади. масалан, i belive the report «мен хабарга ишонаман»= the report is true «хабар тўғри»--- i belive the report to be true «мен хабарнинг тўғри эканлигига ишонаман». лекин i belive george «мен жоржга ишонаман» гапи georg is ready «жорж тайёр» тузилмасига мос келмайди ва шу сабабли i belive george to be ready («мен жоржнинг тайёр …
5
ахмоқлик эди»; 2. it was foolish of mary to go there; 3. mary is foolish to go there. бу гапларда foolish сифати грамматик жиҳатдан нимани аниқлаяпти: шахсними ёки ҳаракатними? биринчи гапда it is for mary to go there пропозицияси аниқланмоқда ва шу сабабли ҳаракатни аниқловчи сифатларнинг (lucky, beneficial) қўлланиши маъқулроқ. учинчи гапда mary бўлаги аниқланмоқда ва шахсни аниқловчи сифатлар (sensibly, unwise кабилар) ишлатилиши мумкин. иккинчи гапдаги «cифат + от тузилмаси» икки хил хусусиятга эга: а) гап шахс ҳақида кетаётганда, ҳаракатни аниқловчи сифатнинг қўлланиши мумкин эмас; б) гап ҳаракат ҳақида бўлса, аксинча, шахсни тавсифловчи сифатлар қўлланилмайди; в) шунинг билан биргаликда, шахс ва ҳаракатни бир хилда аниқлаш қобилиятига эга бўлган сифатлар гуруҳи ҳам мавжуд. учинчи гапдаги инфинитив (to go) ва сифатнинг (foolish) муносабатига келсак, бу ерда икки қарама-қарши тузилманинг ўзаро бир-бирига сингиб кетишига гувоҳ бўламиз: биринчисида инфинитив тўлдирувчи вазифасини бажаради (ва to go мақсад маъносини ифодалайди), иккинчисида эса, инфинитив шарт, тобелик маъносини …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"мазмуний синтаксис йуналиши" haqida

1404566789_54395.doc mb ma mb ma sab è ç - = 1 мазмуний синтаксис йўналиши мазмуний синтаксис йўналиши режа: 1. шакл ва маъно муносабати 2. гапнинг семантик таркиби (мазмуний тавсифи) 3. грамматик меъёрийлик ва маъно мослиги 4. дистрибутив таҳлил методи 5. дифференциал таҳлил усули 6. компонент таҳлил 7. трансформация методи шакл ва маъно муносабати америка тилшунослик мактабининг синтаксис назарияси билан шуғулланувчи вакиллари ҳар қандай лисоний шакл ўзгаришлари, сўзсиз, маъно ўзгаришига олиб келади деб ҳисоблайдилар. улар ҳатто узоқ даврдан буён инглиз тили грамматикасида ҳукмрон бўлган it, that, there каби бирликлар фақатгина грамматик мазмунга эга деган фикрни ҳам инкор этишади ва ҳар қандай сўз ёки лисоний тузилма семантик жиҳатдан таҳлил қилиниши лозимлигини уқтиришади. уларнинг эът...

DOC format, 207,5 KB. "мазмуний синтаксис йуналиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.