сузлашув услуби

DOC 109,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403245888_43835.doc сўзлашув услуби режа: 1. сўзлашув услуби. сўзлашув услубининг фонетик хусусиятлари. 2. сўзлашув услубининг лексик-фразеологик ва грамматик хусусиятлари. адабий сўзлашув услуби. оддий сўзлашув услуби. фонетик хусусият. лексик-фразеологик хусусият. грамматик хусусият. талаффуз нормалари. мавзуга оид асосий муаммолар: 1. сўзлашув услуби адабий тилнинг бойишига манба бўла оладими? 2. сўзлашув услубида паралингвистик воситаларнинг қўлланилиши ҳақида қандай янги фикр айта оласиз? . 1-савол бўйича дарс мақсади: · сўзлашув услубининг оддий сўзлашув ва адабий сўзлашув услуби каби турларга бўлиниши ҳақида тушунча бериш. · оғзаки нутққа хос талаффуз хусусиятларини тушунтириш. · сўзлашув услубига мансуб адабий-норматив шакллардан фарқланувчи фонетик белгилар ҳақида тушунча бериш. идентив ўқув мақсадлари: · сўзлашув услубини тасаввур қилади ва тушунтира олади. · оддий сўзлашув услубига хос сўзларни мисоллар орқали изоҳлайди. · сўзлашув услубига хос фонетик ўзгаришларни мисоллар асосида тушунтира олади. 1-асосий саволнинг баёни: сўзлашув услуби алоқанинг норасмий сохасидир. у кундалик эркин муомалага асосланган.маълум вазиятда юзага келиб, оғзаки нутқ шаклида намоён бўлади.кўпинча савол-жавобга асосланган диалогик …
2
дабий сўзлашув усули тилнинг адабий меъёрларига мос, тартибга солинган ва ишланган бўлиши билан характерланади. унинг тили содда: жаргон ва шева элементларидан холидир. адабий сўзлашув усули ўз адабий тилини билган кишилар учун таниш ва маълум бўлган асосий усул ҳисобланади. тилнинг адабий сўзлашув усули кундалик алоқа-аралашув учун хизмат қилади: мактабларда ва ўқув юртларида ўқитиш ишлари шу усулда олиб борилади, ундан бадиий адабиётда жуда кенг фойдаланилади. қисқаси, адабий сўзлашув усули умумхалқ адабий тилининг энг кенг ва универсал туридир. оддий сўзлашув усули учун эса бетакаллуфлик билан эркин муомала-алоқа қилиш характерли хусусиятдир. унда сўзлашув нутқига хос эмоционаллик яққол сезилиб туради. оддий сўзлашув усули таркибига содда тилга хос элементларни, яъни у ёки бу даражада тилнинг адабий меъёрларига мос келмайдиган фонетик, грамматик ва лексик-фразеологик ҳодисаларни киритиш мумкин. сўзлашув усулининг фонетик хусусиятлари. сўзлашув усулида умумистеъмолдаги адабий-нейтрал сўзларни талаффуз қилишда бирмунча эркинлик сезилиб туради. сўзлашув усулига мансуб сўзлар кўпинча амалдаги адабий-меъёрий шакллардан фарқланувчи ёки унга қарама-қарши келувчи фонетик белгиларга …
3
н қисқартмалар: опти (олипти), кепти (келибди), опкепти (олиб келибди). талаффузнинг бу усулига хос кўринишларидан бадиий адабиётда оғзаки нутқини акс эттирувчи ўринларда, асар қаҳрамонлари нутқида фойдаланилади. муҳокама учун саволлар: 1.1.жонли сўзлашув тилига хос бўлган сўзларга мисоллар келтиринг. 1.2. товуш тушиш ҳодисасига мисоллар келтиринг. 1.3. товуш орттирилиши ҳодисасига мисоллар келтиринг. 1.4. товуш алмашиниши ходисасига мисоллар келтиринг. 1.5. сўзлашув услубига хос гап тузинг. 1.6. айланай, меҳмон, кимдан хафа бўлиб турдингиз? ўзим гиргиттон бўлай? ким озор берди? айтинг. ушбу гап қайси услубга хос. 1.7. сўзлашув услубига оид гап ёзинг. 1.8.кўп маъноли сўзлар, синоним (маънодош) сўзлар ва ибораларни сўзлашув услубида ишлатилишини тушунтиринг. 2-савол бўйича ўқитувчининг асосий мақсади: · сўзлашув услубида ишлатиладиган актив лексик қатлам ҳақида тушунча бериш. · умумадабий лексикадаги нейтрал сўзлар ва бўёқдор сўзларни характерлаш. · оддий сўзлашув тили ҳақида тушунча бериш. · кўп маъноли сўзлар, синоним (маънодош) сўзлар ва ибораларни сўзлашув услубида ишлатилишини тушунтириш. идентив ўқув мақсадлари: · сўзлашув услубидаги сўзларнинг лексик хусусиятларини …
4
арида ҳам фойдаланадилар. шунинг учун сўзлашув услубида кундалик турмушга оид луғатдан ташқари, сиёсат, санъат, маданият, спорт ва сўзловчининг касб-ҳунарига мансуб хилма-хил нарса ва ҳодисаларни ифодаловчи умумадабий лексика кўплаб ишлатилади. сўзлашув усулининг асосини ташкил этувчи умумадабий лексика «махсуслик» хусусиятига эга бўлмай, балки ҳар қандай нутқ усулида ҳам, турли хил фаолият доирасида ва ижтимоий муҳитда ишлатилиши жиҳатдан усулубий нейтрал ҳисобланади. сўзлашув усулини асосан сўзлашув бўёғига эга бўлган лексика характерлайди. усулубий бўёқли сўзлашув элементларига оддий сўзлашув ҳамда содда тилга оид лексика киради. оддий сўзлашув лексикасига, юқорида айтиб ўтилганидек, адабий тил меъёрларига мос келувчи сўзлашув усулининг оддий сўзлашув турида кўпроқ ишлатиладиган сўзлар киради. содда тилга эса адабий меъёрга у ёки бу даражада мос келмайдиган лексика киради. сўзлашув усули салбий ва ижобий муносабатни ифодаловчи экспрессив лексикага жуда бой. масалан, бола, фарзанд, жужжуқ, чурвақа сўзлари ўзаро маълум семантик муносабатда бўлиб, асосан бир маънони англатади. булардан бола сўзи бетараф, у барча нутқ усулларидан кенг қўлланади. фарзанд сўзи …
5
метро (метрополитен), автомат (автомат телефон). оддий сўзлашув нутқида умумистеъмолдаги кўпгина адабий-нейтрал сўзлар кўчма маънода ҳам қўлланади. оддий сўзлашув нутқига хос маъно касб этган бундай сўзлар адабий тилдаги маъно хусусиятларига нисбатан алоҳида образлиликка ва экспресив бўёққа эга эканликлари билан ажралиб туради. сўзлашув тили ҳам ўз тараққиётининг ҳар бир босқичида янги сўз ва иборалар ҳисобига бойиб боради. чунончи, хiх асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб то инқилобга қадар оддий сўзлашув нутқида ўз маъноси ва ясалишига кўра жуда хилма-хил кўпгина янги сўзлар пайдо бўлди. буларнинг баъзилари ўзбек тилида аввалдан мавжуд бўлган сўзлар воситасида ясалган, баъзилари рус тилидан кирган бўлиб, талаффузи ва ёзилиши жонли сўзлашув нутқига мослаштирилган сўзлардир. масалан: пата, чипта (йўл билети – масалан, «темир йўл билети» маъносида), чиптачи (темир йўл кассири), пўрим (олифта, олифта кийинишлик), сим қоқмоқ (телеграф орқали хабар бермоқ), шайтон арава (велосипед), закунчи (адвокат, юрист), закун сўқмоқ («закон»-қонунларини билишлиги билан мақтанмоқ, рўкач қилмоқ). қўшимча эмоционал-экспрессив қиррага эга бўлган синоним сўзларни кўплаб ишлатиш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"сузлашув услуби" haqida

1403245888_43835.doc сўзлашув услуби режа: 1. сўзлашув услуби. сўзлашув услубининг фонетик хусусиятлари. 2. сўзлашув услубининг лексик-фразеологик ва грамматик хусусиятлари. адабий сўзлашув услуби. оддий сўзлашув услуби. фонетик хусусият. лексик-фразеологик хусусият. грамматик хусусият. талаффуз нормалари. мавзуга оид асосий муаммолар: 1. сўзлашув услуби адабий тилнинг бойишига манба бўла оладими? 2. сўзлашув услубида паралингвистик воситаларнинг қўлланилиши ҳақида қандай янги фикр айта оласиз? . 1-савол бўйича дарс мақсади: · сўзлашув услубининг оддий сўзлашув ва адабий сўзлашув услуби каби турларга бўлиниши ҳақида тушунча бериш. · оғзаки нутққа хос талаффуз хусусиятларини тушунтириш. · сўзлашув услубига мансуб адабий-норматив шакллардан фарқланувчи фонетик белгилар ҳақида тушунча бериш. ...

DOC format, 109,0 KB. "сузлашув услуби"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: сузлашув услуби DOC Bepul yuklash Telegram