услубиятнинг умумий масалалари

DOC 71,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1402925777_43151.doc www.arxiv.uz услубиятнинг умумий масалалари reja: 1. услуб ҳақида тушунча. 2. услубият фанининг предмети мавзуга оид таянч тушунчалар ва иборалар: услуб. нутқ. фонетик, морфологик, синтактик ва лексик бирликлар. сўз. эмоционал бўёқ. грамматик ҳодисалар. экспрессив воситалар. нутқ услублари. функционал (хосланган) услублар. услубият - тилшунослик фанининг бир бўлими бўлиб,нутқ жараёнида тил ҳодисаларининг мақсадга,шароитга ва муҳитга мос равишда фойдаланиш қонуниятлари билан таништиради. услубиятда услублар, тил воситаларининг нутқда қўлланиш йўллари, фонетик, луғавий, фреазалогик ва грамматик бирликларнинг қўлланиш хусусиятлари ўрганилади. адабий тилнинг ижтимоий вазифасига кўра услубият қуйидаги турларга бўлинади: нутқ услублари: оғзаки ва ёзма услуб. оғзаки нутқ услубига асосан сўзлашув услуби,ёзма нутқ услубларига эса расмий иш қоғозлари услуби, илмий услуб, оммабоп услуб, бадиий услубларни киритиш мумкин. i. оғзаки нутқуслуби: сўзлашув услуби- умумий сўзлашув услубидир. бу услубнинг ўз қонун-қоидалари бўлади: 1. сўзлар таркиби эркин бўлади. 2. асосий мақсадни ифодаловчи гап бўлаги ажратиб кўрсатилади, фикр сўзга мантиқий урғу бериш билан ифодаланади. 3. жумлалар қисқа ва таъсирли бўлади. …
2
хос атамаларидан фойдаланилади; 2. дарак гаплар, қарор, буйруқ кўрсатмалардан фойдаланилади; 3. гап бўлаклари одатдаги тартибда бўлади; 4.расмий- идоравий услубдаги ҳужжатлар қисқа, аниқ, барча учун тушунарли қилиб тузилади; 5.расмий- идоравий ҳужжатларнинг қолип матнлари –тайёр андозаларнинг ишлаб чиқилган. 6.ёзма нутқ шаклида амал қилинади.ифода аниқ,ихчам,изчил ва тушунарли бўлади. 7.тасвирийлик ва маъжозийлик ишлатилмайди. 8.буюриш ва ундаш оҳанги кучли бўлади. мн: жамоат ишларидаги фаол иштироки ва ўқишдаги ютуқлари учун назира юсуповага миннатдорчилик эълон қилинсин. илмий услуб –фан-техника услуби: 1. бу услубнинг асоси атама,таъриф қоида ва қонунлардир. атамалар бир маънода қўлланади. 2.у фан тили бўлиб,аниқ ва ҳолис илмий ахборот беради.далилларнинг аниқлиги,мантиқийлиги,изчиллиги илмий услуб учун муҳим хусусиятдир. 3.ҳар бир фан соҳасига оид шартли қисқартмалар ва рамзий белгиларнинг мавжудлиги. 4.илмий тадқиқотлар ва илмий- оммабоп асарлар,дарслик ва қўлланмалар шу услубда ёзилади. 5.илмий услубда гап бўлакларининг тушиб қолиши аломати кам учрайди. 6.шевачиликка йўл қўйилмайди. оммабоп-публицистик услуб-энг долзарб масалаларни маълум даражада кўтаринки рухда таҳлил этиш билан боғлиқ бўлади.публицистик услубнинг муҳим хусусиятлари: …
3
фанлардан бири услубиятдир. чунки муаллим маърифатчи, ташвиқотчи ва тарғиботчи сифатидаги ижтимоий вазифасини тил воситасида амалга оширади. услубият уларнинг умумий ва касбий нутқ маданиятини оширишга, тилга онгли муносабатда бўлиш ҳиссини тарбиялашга,ижодий маҳоратини оширишга, тасаввурларини бойитишга, амалда содда ва таъсирчан, жонли ва тушунарли қилиб ёзишга одатлантиришга хизмат қилади. турли нутқ услубларига оид матнларни бадиий нуқтаи назардан тўғри баҳолашга ўргатади. услубият фанини ўқитишнинг асосий мақсади бўлажак ўқитувчиларни назарий билим билан қуроллантиришдан, талабаларнинг тилдан фойдаланиш малакасини эгаллашларига нутқ маданиятини юқори кўтаришга ёрдам беришдан тил унсурларини маъно ва услуб жиҳатидан тўғри баҳолашга, уларни маромлилиги, нутқ мазмуни, шароити, алоқа соҳаси талабларидан келиб чиқиб танлаш ва мақсадга мувофиқ қўллашга ўргатишдан иборат. услубият ўқитиш асосий вазифаларини қуйидагича белгилаш тақазо этади. 1.услубиятни тилни аъмолий-нутқий жиҳатдан татқиқ этувчи фан сифатида ўрганиш. 2.услубиятнинг социолингвистика, психолингвистика,ҳозирги ўзбек адабий тили ва адабиёт назарияси фанлари доирасидаги ўрнини, ўзаро муносабатини кўрсатиш. 3. ҳозирги ўзбек адабий тили услубларини, уларнинг лисоний ва нолисоний аломатларини тасвирлаш. 4.ҳозирги ўзбек …
4
ш, талабаларнинг турли услубга оид матнлар ижод этиш ва таҳлил қилишга ёрдамлашиш. 1.тил бирликларининг барчасида услубий белги-сифатлар мавжудлигини тушунтириш. 2.услубиятнинг предметини тушунтириб бериш. 3.фонетик, морфологик, синтактик ва лексик бирликларнинг услубият билан ўзаро боғлиқлик жиҳатларини тушунтириш. 4. тилнинг роли ва аҳамиятини тушунтириш. 5. нутқ услублари ҳақида тушунча бериш. 6. нутқ услубларининг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари ҳақида тушунча бериш. 7. нутқ услубининг оғзаки ва ёзма нутқ шакллари билан ўзаро боғлиқлигини тушунтириб бериш. идентив ўқув мақсадлари: · услубиятнинг предметини тушунтириб беради. · услубият предметини мисоллар орқали изоҳлайди. · услубиятнинг тилшуносликдаги бошқа бўлимлар билан алоқасини кўрсатади ва унинг аҳамиятига баҳо беради. 2-асосий саволнинг баёни: кишилар ҳар қандай шароитда ва фаолиятнинг барча соҳаларида алоқа қилиш жараёнида тилдаги лексик, фразиологик, грамматик ва фонетик воситаларни танлаш ва ишлатишда бир-бирларидан маълум даражада фарқ қилади. умумхалқ тили доирасида тил воситаларининг бундай танлаб олиниши нутқнинг хилма-хил кўринишларининг пайдо бўлишига олиб келади. нутқнинг бу хилма-хил кўринишлари нутқ услублари деб аталади. нутқ …
5
ва муносабатлари билан ҳам характерланади. демак, нутқ услублари тилнинг вазифаси- функцияси билан бевосита боғлиқ бўлади. шунинг учун ҳам улар функционал услублар деб юритилади. функционал услубнинг умумхалқ тили хазинасидан танлаб олган врситалари айни шу услуб системасини ташкил қилади. тилдаги бу услубий ҳодисалар тарқоқ характерда бўлмай, балки коммунектив вазифаси ва умумий услубий бўёғи билан ўзаро алоқадор элементлар системасини ташкил этади. адабий тилнинг услубийлик системаси жаргон, маҳаллий, деалект ва шу каби тилдаги бошқа ҳодисалар билан ҳам маълум муносабатда бўлади. масалан: умумхалқ тилига жаргонлар, кўпинча оддий сўзлашув тили орқали кириб келади. бадиий нутқ услубида эса баъзи персонажларнинг тилини индивидуаллаштириш учун улардан қисман фойдаланилади. диалектал сўзлар ҳам адабий тил услублири системаси билан ҳам оддий сўзлашув ва баъзан бадиий нутқ услуби орқали муносабатда бўлади. диалектал сўзлар ўз системаси доирасида, одатда, махсус услубий бўёққа эга бўлмайди. нутқ услуби тушунчаси – оғзаки ва ёзма нутқ формалари билан узвий боғлиқ. бир нутқ услуби алоқа формаларининг ҳар иккаласида ҳам ишлатилиши …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"услубиятнинг умумий масалалари" haqida

1402925777_43151.doc www.arxiv.uz услубиятнинг умумий масалалари reja: 1. услуб ҳақида тушунча. 2. услубият фанининг предмети мавзуга оид таянч тушунчалар ва иборалар: услуб. нутқ. фонетик, морфологик, синтактик ва лексик бирликлар. сўз. эмоционал бўёқ. грамматик ҳодисалар. экспрессив воситалар. нутқ услублари. функционал (хосланган) услублар. услубият - тилшунослик фанининг бир бўлими бўлиб,нутқ жараёнида тил ҳодисаларининг мақсадга,шароитга ва муҳитга мос равишда фойдаланиш қонуниятлари билан таништиради. услубиятда услублар, тил воситаларининг нутқда қўлланиш йўллари, фонетик, луғавий, фреазалогик ва грамматик бирликларнинг қўлланиш хусусиятлари ўрганилади. адабий тилнинг ижтимоий вазифасига кўра услубият қуйидаги турларга бўлинади: нутқ услублари: оғзаки ва ёзма услуб. оғзаки нутқ услу...

DOC format, 71,0 KB. "услубиятнинг умумий масалалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.