фонетика 2

DOC 93,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1402833656_43113.doc ф о н е т и к а www.arxiv.uz фонетика режа: 1. ундошларнинг келиб чиқиш манбаига кўра турлари 2. ундош товушларнинг товуш пайчалари иштирокига кўра турлари 3. унлилар таснифи 4. б ў ғ и н 5. товуш алмашиниши фонетика бўлими ҳақида «фонетика» атамаси қадимги юнонча қўшма сўз бўлиб, аслида «товушлар қутиси» деган маънони билдиради. илмий атама сифатида бу сўз тилшуносликнинг бир мустақил бўлими номини ифодалайди. фонетикада кўплаб ҳодисалар ўрганилади, лекин улар ичида энг муҳими 3 та: 1. нутқ товушлари. 2. бўғин. 3. сўз урғуси. фонетикада товушлар ўрганилади, деб ҳисоблаш тўғри эмас. чунки борлиқдаги барча товушлар физиканинг акустика деб аталган бўлимида ўрганилади. фонетикада эса фақат нутқ товушлари ўрганилади. нутқ товушлари деганда инсон фикр-ўйи, ҳис-туйғуси ва хоҳиш-истагини ифодалаш учун ишлатадиган товушлар тушунилади. товушдан каттароқ фонетик бирлик бўғин ҳисобланади. нутқнинг бир ҳаво зарби билан айтиладиган бўлаги бўғин деб аталади. ўзбек тилида ҳар битта бўғинда фақат биттагина унли товуш иштирок этади. бинобарин, ўзбек …
2
самолёт билан келди. 3. салим тошкентдан самолёт билан кеча келди. 4. кеча самолёт билан тошкентдан салим келди. 5. келди кеча салим тошкентдан самолёт билан. мантиқий урғу гап бўлагига тушади, дедик. гап бўлаги эса синтактик категория. шунинг учун ҳам мантиқий урғу грамматика деб аталган бўлимнинг синтаксис деб юритиладиган қисмида ўрганилади. нутқ аъзолари нутқ аъзоларига кўкрак қафаси, ўпка, кекирдак, товуш пайчалари, кичик тил, танглай, оғиз бўшлиғи, жағ, тиш, лаб, бурун, тил кабилар киради. нутқ аъзолари нутқ жараёнидаги иштирокига кўра 2 га бўлинади: 1. фаол (актив) нутқ аъзолари: товуш пайчалари, кичик тил, тил, лаб ва пастки жағ. 2. нофаол (пассив) нутқ аъзолари: кўкрак қафаси, кекирдак, юқори жағ, қаттиқ танглай, бурун, тиш. фонология бўлими нутқ товушларининг таснифи нутқ товушларининг маъно фарқлашга хизмат қилувчи књриниши фонема деб юритилади. масалан, из, бир, дин сњзларидаги «и» товуши бир- биридан фарқ қилади. улар учта товуш бњлса-да, битта фонема ҳисобланади. фонетиканинг фонемаларни њрганувчи қисми фонология деб юритилади. лекин мактаб, …
3
ирғ. «ж» товуши лотинча ёзувимизда ҳам ўзининг махсус ҳарфий ифодасига эга эмас. у портловчи «ж» товуши билан бир хил шаклда ёзилади. лотинча ёзувимизда 1 та ундош товушни ифодаловчи ҳарфий бирикмалар 3 та. улар: ng, sh, ch. ўзбек тилида ёки ҳозирги ўзбек тилида 6 та унли ва 25 та ундош товуш бор, деб ҳисоблаш тўғри эмас. товушларнинг бундай миқдори фақат адабий тилимизга хос. ўзбек тилининг турли лаҳжа ва шеваларида унлилар миқдори 10 дан ортиқ, ундошлар миқдори ҳам аслида адабий тилдагидан кўпроқ. адабий тилимиздаги унлилар миқдорини 6 та ва ундошлар миқдорини 25 та деб белгилашда тошкент шаҳар шеваси асос қилиб олинган. чунки адабий тилимиз фонетик жиҳатдан тошкент шаҳар шевасига асосланади. грамматик жиҳатдан эса ҳозирги адабий тилимиз учун фарғона водийсининг етакчи шевалари асос бўлиб хизмат қилган. ундошлар товушларнинг таснифи (классификацияси) ундош товушлар қуйидаги жиҳатларга кўра тасниф қилинади: i. келиб чиқиш манбаига кўра. ii. товуш пайчаларининг иштирокига кўра. iii. овознинг иштирокига кўра. iv. ҳосил …
4
издаги қолган 22 та ундош товуш ўз қатламга мансуб, яъни улар ўзбек тилининг ўзида азалдан мавжуд бўлган. лекин фақат «в» товушининг 2 та варианти мавжуд. лаб-лаб товуши ҳисобланган «в» ўз қатламга мансуб, «в» товушининг лаб-тиш варианти эса арабий ва русча-интернационал сўзлардагина учрайди. м.: ватан, ва, вагон, валюта. ii. ундош товушларнинг товуш пайчалари иштирокига кўра турлари товуш пайчаларининг иштирокига кўра ҳам ундош товушлар аввало 2 га бўлинади: 1. жарангли. 2. жарангсиз. жарангли ундошларни талаффуз қилишда товуш пайчалари таранг тортилади, умуман, бунда товуш пайчалари фаол иштирок этади. жарангсиз ундошларни талаффуз қилишда эса товуш пайчалари сустроқ иштирок этади. ҳозирги ўзбек адабий тилида қуйидаги 14 та жарангли ундош мавжуд: б, в, г, д, ж, сирғ. ж, з, й, л, м, н, нг, р, ғ. қолган 11 та ундош товуш эса жарангсиз ундош ҳисобланади. улар: к, п, с, т, ф, х, ц, ч, ш, қ, ҳ. саккизта жарангли ундош товуш ўзининг жарангсиз жуфтига эга. улар …
5
лари. булар тилнинг олд қисмида ҳосил бўлади. уларни ҳосил қилиш учун тилнинг учи юқоридаги тишларимизга ёки милкка томон ҳаракатланади. тил олди ундошларига қуйидагилар киради: д, н, т, с, з, ш, ж, сирғ. ж, ч, р, л. 2. тил ўрта ундоши «й» товушидир уни ҳосил қилиш учун тилнинг ўрта қисми юқори танглайга томон ҳаракатланади. 3. тил орқа ундошлари. уларни ҳосил қилиш учун тилнинг орт қисми юқори танглайга томон ҳаракатланади. улар ўз ичида яна 2 га бўлинади: а. саёз тил орқа: к, г, нг. в. чуқур тил орқа: қ. ғ. х. лаб ундошлари ҳам ўз ичида 2 га бўлинади. 1. лаб-лаб ундошлари: б, м, б, п, лаб-лаб в. 2. лаб-тиш ундошлари: ф, лаб-тиш в. v. ундош товушларнинг ҳосил бўлиш усулига кўра таснифи ҳосил бўлиш усулига кўра ёки айтилиш усулига кўра ҳам ундошлар 2 га бўлинади: 1. портловчи: б, њзлашган в, г, д, ж, к, м, н, нг, п, т, ц, ч, қ …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "фонетика 2"

1402833656_43113.doc ф о н е т и к а www.arxiv.uz фонетика режа: 1. ундошларнинг келиб чиқиш манбаига кўра турлари 2. ундош товушларнинг товуш пайчалари иштирокига кўра турлари 3. унлилар таснифи 4. б ў ғ и н 5. товуш алмашиниши фонетика бўлими ҳақида «фонетика» атамаси қадимги юнонча қўшма сўз бўлиб, аслида «товушлар қутиси» деган маънони билдиради. илмий атама сифатида бу сўз тилшуносликнинг бир мустақил бўлими номини ифодалайди. фонетикада кўплаб ҳодисалар ўрганилади, лекин улар ичида энг муҳими 3 та: 1. нутқ товушлари. 2. бўғин. 3. сўз урғуси. фонетикада товушлар ўрганилади, деб ҳисоблаш тўғри эмас. чунки борлиқдаги барча товушлар физиканинг акустика деб аталган бўлимида ўрганилади. фонетикада эса фақат нутқ товушлари ўрганилади. нутқ товушлари деганда инсон фикр-ўйи, ҳис-туйғуси ва хо...

Формат DOC, 93,5 КБ. Чтобы скачать "фонетика 2", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: фонетика 2 DOC Бесплатная загрузка Telegram