фонетика ва фонологиянинг урганиш объекти ва вазифалари

DOC 80,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1402833325_43107.doc фонетика ва фонологиянинг ырганиш объекти ва вазифалари www.arxiv.uz фонетика ва фонологиянинг ўрганиш объекти ва вазифалари фонетика ва фонологияга ҳар хил қарашлар мавжуд. баъзи тилшунослар фонетика тилдаги товушлар, бўғин ва интонацияни текширишини ҳисобга олиб, фонологияни фонетиканинг абстракт (мавҳум) поғонаси сифатида ёки фонетиканинг артикуляцион, акустик, эшитиб ҳис қилиш томонлари қаторида тўртинчи фонологик аспект деб ҳисоблайдилар. бунда фонологик аспект тилдаги товуш, бўғин, урғу ва интонациянинг маънони фарқлаш хусусиятлари, уларнинг социал ва функционал томонларини ўрганиши кўрсатилади. барча фанларда икки босқич тан олинади : конкрет (кўринувчи) босқич ва мавҳум (абстракт) босқич. тилнинг ифода қилиш планида конкрет босқичга-фонетика ва мавҳум босқичга-фонология тўғри келади. тилнинг мазмун планига конкрет босқичда семантика (сўзларнинг луғатда берилган маънолари) ва абстракт босқичда мавҳум структурал семантика мос келади. ҳар бир босқичнинг ўз тил бирлиги бор. фонетиканинг бирлиги конкрет талаффузга эга бўлган товушлар, фонологиянинг бирлиги мавҳум тушунча-фонемалардир. тилшуносликда фонологияни фонетикадан ажратиб олиб, уларни бир-бирига қарама-қарши қўйиш структурал оқимда келиб чиқди. прага функционал структурализм …
2
а эшитиб ҳис қилиш томонлари) уларнинг функционал томонини алоҳида қарашни тақозо қилмайди. балки бу боғлиқлик нутқ товушларини икки нуқтаи назардан-фонетик ва фонологик жиҳатдан ўрганишни ва улар бир-бирини тўлдиришини изоҳлайди. фонетика конкрет материалга эга бўлган элементлар билан иш тутса, фонология шу элементларнинг тилда умумий, алоҳида ва ягона функция бажаришини текширади. шу жиҳатдан фонологияни қанчалик фонетикадан ажратиб олиб, алоҳида фан сифатида қаралмасин, уларнинг ўзаро узвий боғлиқлигини инкор этиб бўлмайди. фонетикада ҳар бир нутқ товуши (кенг маънода бўғин, урғу ва интонация) ўзининг артикуляцион-акустик характеристикасига эга. масалан, (и) товуши тил олди, юқори кўтарилишдаги, лабланмаган унли. фонология шу артикуляцион-акустик хусусиятлар ичидан бир товушни иккинчисидан фарқловчиларини ҳисобга олади. шу жиҳатдан фонетика ва фонология бир хил терминлар (тил олди, тил орқа, очиқ, ёпиқ, лабланган, лабланмаган, портловчи, сирғалувчи ва бошқалар) билан иш тутади. агар бу терминлар фонетик жиҳатдан товушларнинг умумий хусусиятларига тегишли бўлса, фонология учун бу терминлар фонемаларни бир-бирларига қарама-қарши қўйганда, фарқ қилувчи фарқланиш элементлари сифатида қаралади. фонема …
3
жарангсиз, шовқинли ундошлардир ва бу аломатлари фарқланмовчи элементлар дейилади. фонема тилда ўз функциясини фонологик жиҳатдан фарқланиш ва фарқланмовчи элементлари орқали бажаради. бироқ, баъзан бир фонемани иккинчисига қарама-қарши қўйишни намоён этувчи квазиомонимлар топилмаслиги мумкин. масалан, рус тилидан кирган (ж) (жюри, журнал сўзларидаги) ва (ц) фонемаларини қарама-қарши қўювчи квазиомонимлар ўзбек тилида топилмайди. шу сабабли бу фонемаларни фонемалар рўйҳатидан ўчириб бўлмайди. бу ўринда л.р. зиндер фонеманинг функцияси фақат сўз ва сўз формаларини фарқлашда эмас, балки тилдаги бирликларни таниб олишда («...чтобў опазнавать») деб жуда тўғри кўрсатади. рус тилидан кирган сўзларни улар таркибидаги (ф), (ж), (ц) фонемаларининг функцияси орқали таниб олиш мумкин. демак, квазиомонимлардан доим фойдаланиш мумкин эмас, чунки бу орқали барча фонемалар сонини аниқлаб бўлмайди. тилдаги барча фонемалар (унли ва ундош фонемалар) диалектик жиҳатдан бир-бирига қарама-қарши қўйилади ва бу фонологик оппозициялар деб қаралади. барча фонемалар ўртасидаги ўзаро боғланиш ва алоқалар фонологик системани ташкил этади. бу боғланиш ва алоқаларнинг қандай характерда эканлиги, ундаги ички аломатлар …
4
риши ўрганилади. тилнинг фонологик системаси фонемалар ўртасидаги парадигматик ва синтагматик алоқаларнинг боғланиши асосига қурилгандир. (п), (т), (к) фонемалари унлилардан олдин, улар ўртасида ва сўз охирида келганда, аспирацияли ва бошқа ўринларда эса аспирациясиз вариантларига эга. лекин бу икки хусусият сўзларни фарқлашга хизмат қилмайди. бошқача айтганда, фонемаларнинг нутқ жараёнида бир қанча вариантлари (улар ҳозирги давр фонологиясида «аллофонлар» деб ҳам аталади) уларнинг синтагматик хусусиятларига тегишлидир. парадигматика ва синтагматиканинг муносабати фонология ва фонетиканинг боғланишида етакчидир. чунки парадигматикада тилдаги фонемалар фарқланса, синтагматикада ўша фонемаларни нутқда намоён этувчи товушлар, яъни фонемаларнинг аллофонлари фарқланади. бундай муносабат яна бошқа дихотомик (иккиталик) фарқланишларни ҳам вужудга келтиради. улар структура-система, диахрония-синхрония, динамика-статика ўртасидаги фарқланиш ва боғланишларда кўринади. тилнинг тараққиётида одатда фонетик ўзгаришлар аста-секин фонологик эволюцияга олиб келади. фонетика ва фонологиянинг бир-бири билан боғлиқлиги барча фарқланишларда ҳам кўринади. чунки синтагматикасиз парадигматика, структурасиз система, диахрониясиз синхрония, динамикасиз статика бўлмайди. бу боғланишда тил ва нутқдаги барча элементларнинг диалектик алоқалари мужассамлашган. нутқнинг фонетик жиҳатдан майда …
5
удлигини қуйидаги таблицада кўриш мумкин. л.в.шчерба бўйича нутқнинг фонетик бўлиниши а.а.реформатс- кий бўйича нутқнинг бўлиниши л.р. зиндер ва л.в. бондарко бўйича реал бирликлар-нинг бўлинишини псхолингвистик тартиби тил бирликлари нутқнинг синтактик бўлиниши товушларь э нутқ бўғинларю сўзлар (рус тилида ) ритмик гуруҳлар (француз тилида), синтагма, фраза. фраза такт бўғин товуш бўғин сўз синтагма фраза фонема морфема сўз сўз бирикмаси, гап ҳар томонлама эшитилиши жиҳатидан ҳар хил катта ва кичик бўлакларга бўлинувчи нутқ товушлар бирикмаси сифатида. нутқ-товушлар бирикмаси . одам томонидан эшитиб ҳис қилина олувчи, нутқда табиий бўлакларга бўлинувчи ифода бирлиги. система ва стуктурасига эга бўлган, бир-бири билан узвий боғлиқ тил бирликлари. фонетик жиҳатдан нутқдаги йирик сегментларни улаш учун урғу ва интонация зарур экан, тилдаги бирликларни ҳам бир-биридан фарқлаш ва уларнинг маъно (семантик) жиҳатини текшириш учун урғу ва интонациянинг вазифасидан фойдаланилади. тилдаги энг кичик бирликлар фонемалар бўлиб, улар нутқда энг кичик сегментлар, яъни товушларда намоён бўлади. шу сабабли фонология икки поғонага бўлинади. …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "фонетика ва фонологиянинг урганиш объекти ва вазифалари"

1402833325_43107.doc фонетика ва фонологиянинг ырганиш объекти ва вазифалари www.arxiv.uz фонетика ва фонологиянинг ўрганиш объекти ва вазифалари фонетика ва фонологияга ҳар хил қарашлар мавжуд. баъзи тилшунослар фонетика тилдаги товушлар, бўғин ва интонацияни текширишини ҳисобга олиб, фонологияни фонетиканинг абстракт (мавҳум) поғонаси сифатида ёки фонетиканинг артикуляцион, акустик, эшитиб ҳис қилиш томонлари қаторида тўртинчи фонологик аспект деб ҳисоблайдилар. бунда фонологик аспект тилдаги товуш, бўғин, урғу ва интонациянинг маънони фарқлаш хусусиятлари, уларнинг социал ва функционал томонларини ўрганиши кўрсатилади. барча фанларда икки босқич тан олинади : конкрет (кўринувчи) босқич ва мавҳум (абстракт) босқич. тилнинг ифода қилиш планида конкрет босқичга-фонетика ва мавҳум босқичга-...

Формат DOC, 80,0 КБ. Чтобы скачать "фонетика ва фонологиянинг урганиш объекти ва вазифалари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: фонетика ва фонологиянинг урган… DOC Бесплатная загрузка Telegram