афазияда нутқни тиклаш методикаси

DOCX 28.4 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1544083397_73140.docx афазияда нутқни тиклаш методикаси режа: 1. афферент мотор афазияни бартараф этишда коррекцион-педагогик ишлар 2. ўқиш ва ёзишни тиклаш 3. тушунишни тиклаш 4. ҳикоя қилиш қобилиятини тиклаш афферент мотор афазияни бартараф этишда коррекцион-педагогик афферент мотор афазия афазиянинг огир шаклларидан ҳисобланиб, 3-5 йиллар давомида мунтазам олиб борилган логопедик ишлар орқалигина ижобий натижаларга эришиш мумкин. афизиянинг бу шаклида нафақат чуқур артикулятор бузилишлар кузатилибгина қолмай, балки аграфия, турли даражадаги оғирликда алексия, импрессив аграматизмлар ҳам яққол кўзга ташланади. коррекцион-педагогик машғулотларнинг мақсади сўзлашнинг артикуляцион кинестетик базасини тиклаш, аграфияни бартараф этиш, кенг кўламдаги оғзаки ва ёзма баён қилишнинг кўникмаларини вужудга келтиришдир. коррекцион-педагогик машғулотларнинг асосий вазифаси - кинестетик гнозис ва праксисни бартараф этишдир. логопедик ишнинг аниқ вазифалари ва усулларини логопед нутқ бузилишининг оғирлик даражасига қараб аниқлайди. яққол кўзга ташланадиган афферент мотор афазиянинг бартараф этишнинг бошланғич даврида коррекцион педагогик ишлар қуйидаги режа бўйича олиб борилди: 1. нутқнинг талаффуз томонини тиклаш; 2. нутқнинг тушунишдаги бузилишини бартараф этиш; 3. ўқиш …
2
ражасига боғлиқ. бу даражани нейропсихологик текшириш орқали аниқланади. масалан, импрессив аграмматизмнинг чуқур кўринишида намоён бўлиши бош мия қуйи кисмида каттагина жароҳатлар борлигидан далолат беради ва натижада логопед ўз ишида бош мия қуйи қисмининг вазифаларига суяна олмайди. агар логопед ўз ишининг бузилган артикулятор қийинчиликларини тиклашда сўз пайдо қилиш орқали эмас, балки кўриш ва эшитиш назорати орқали бошласа мақсадга мувофиқ бўлади. касалларда тикланишнинг резидуаль-даврида ўқиш ва ёзиш бузилишлари кузатилади. шунинг учун беморларга товушларни эшитишга ўргатиш, маълум товушларни сўз бошида, ўртасида ва охирида аниқлаш, эшитиш асосида ҳарфлар ёки сўзларни ёздириш аҳамият касб этади. бундай ишларни олиб борилмаслик беморларда ўқиш ва ёзишнинг тикланишини кечиктиради. логопед беморлар билан ишлаш жараёнида уларда аниқ нутқ эмболи «на-на-на», «ти-ти», «ана», «мана» мавжуд бўлгандагина кўриш ва эшитиш имитация усулларидан фойдаланади. бу усуллар кўпинча хиқилдоқ ва овоз бойламларини апраксияси, ҳамда артикуляцион аппаратнинг тотал апраксиясида қўлланилади. ушбу усулларни қўллаш жараёнида ойна, зондлар ва бошқа логопедик асбоблардан фойдаланиш тавсия этилмайди. чунки булар …
3
ки совуқ қотган қўлларга пуфлашни ва шу каби ўйин тарзидаги машқларни бажаришни таклиф этади. булар ўз ўрнида беморларга қандайдир маънога эга бўлган орал ва артикуляцион харакатларни бажаришга ундайди. артикуляцион органларда апраксия турли даражада бўлиши мумкин. шунинг учун беморларда товушларни ҳосил қилиш осон талаффуз этиладиган лаб ёки тил олди товушларидан иш бошлаш тавсия этилади. чунки ишнинг бошланғич даврида литерал парафазия кучли бўлади. машғулот бир-бирига контраст бўлган а ва у унли товушларни нутққа қўйишдан бошланади. сўнг м ва в товушлари устида иш олиб борилади. жарангли товушлар жарангсиз товушларга қараганда сустроқ ҳосил бўлади. м ва в товушлар бу ҳолатларни юмшатишга ёрдам беради. соф афферент мотор афазия жуда кам учрайди. бундай беморларда бир товушдан иккинчи товушга ўтишда қийинчиликлар бўлади. дастлабки 2-3 машғулотда а, у, м товушларидан ташкил топган бўғин ва сўзларни қайтақайта ўқиш лозим. ам-ам, ау-уа, ау, уа, ам, ум бўғинларини «амма» сўзларини қайта-қайта ўқиш бир товушдан иккинчисига ўтиш имкониятларини кучайтиради. логопед биринчи машғулотдаёқ …
4
лишда бемор артикуляцион қийинчиликларни енгиши лозим. кейинги машғулотларда бемор нутқига янги товушлар билан биргаликда шу товушлар иштирок этган сўзлар ва сўзлар ёрдамида тузилган гаплар киритилади. машғулотларда имкони борича ёпиқ бўғинлар, ёпиқ бўғинли сўзларни талаффузига эътибор бермоқ лозим. н,к,й,п,л,е,ш,д товушларини нутққа қўйиш билан қуйидаги сўзларни талаффузи устида ишлашни ташкил этиш лозим. бу сўзлар: сон, сут, суст, нон, кўк, кўл, йўл, йилт, пок, кўп, лента, лахм, тош, мош, қош, дарз, дарахт, стол, стул, сомон, машина... бемор юқорида келтирилган сўзлар ёрдамида жумлалар тузишлари ва ҳар бир сўзни аниқ тўғри талаффуз қилишлари лозим. сўзларни талаффуз қилишда қийналсалар, сўзларни бўғинлаб талаффуз қилишлари мумкин. баъзи ҳолларда логопед «к» товушини ҳосил қилишда қийинчиликларга учрайди. бу қийинчиликлар айниқса шу товуш билан бошланадиган сўзларда яққол сезилади. бу қийинчиликнинг асосий сабаби шундаки, «к» товушини ҳосил қилишда бу товушдан олдин «и» товуши келадиган бўғинларни ҳосил қилмоқ лозим. чунки бу товушлар талаффузида ҳиқилдоқ тепага кўтарилади ва «и» дан «к» га ўтаётганда тил …
5
иш кўп ҳолларда узоққа чўзилмайди. артикуляцион аппарат апрапсияси енгилиб бориши билан кундалик ҳаётга оид сўз ва гапларни талаффуз қилишга ўргатилади. шуни айтиб ўтиш керакки, товуш талаффузини тиклаш жараёни зудлик билан олиб борилса, дудуқланишга ўхшаган нутқ бузилиши ривожланиши мумкин. бундай беморлар билан ишлаганда бошланғич машғулотларданоқ сўз ва бўғин оҳангдорлигини уларга ҳис эттириш ҳамда нутқ билан ҳамоҳанг нафас олиш машқларини ўтказмоқ лозим. баъзи ҳолларда лаб апраксияси чуқур сезилган беморларда нисбатан ўқиш ва ёзиш қобилияти сақланиб қолган бўлади. бундай беморларда товуш ҳосил қилинганда уларга аввал ичида ўқитилиб, сўнгра шивирлаб ва ниҳоят овоз чиқариб ўқитиш лозим. чунки овоз ҳосил қилиш жараёнида иложи борича беморларнинг барча имкониятларини ишга солмоқ лозим. бу ҳолларда нутқни тиклаш сонор ва сирғалувчи товушлардан ташкил топган сўзларни талаффуз қилиш ҳисобига амалга оширилади. бемор томонидан овозсиз, шивирлаб талаффуз қилинган тил олди ва тил орқа товушлардан ташкил топган сўз ва гапларни талаффуз қилиш уни лаб товушларни талаффуз қилишга тайёрлаб боради. амалда бунга қуйидагича …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "афазияда нутқни тиклаш методикаси"

1544083397_73140.docx афазияда нутқни тиклаш методикаси режа: 1. афферент мотор афазияни бартараф этишда коррекцион-педагогик ишлар 2. ўқиш ва ёзишни тиклаш 3. тушунишни тиклаш 4. ҳикоя қилиш қобилиятини тиклаш афферент мотор афазияни бартараф этишда коррекцион-педагогик афферент мотор афазия афазиянинг огир шаклларидан ҳисобланиб, 3-5 йиллар давомида мунтазам олиб борилган логопедик ишлар орқалигина ижобий натижаларга эришиш мумкин. афизиянинг бу шаклида нафақат чуқур артикулятор бузилишлар кузатилибгина қолмай, балки аграфия, турли даражадаги оғирликда алексия, импрессив аграматизмлар ҳам яққол кўзга ташланади. коррекцион-педагогик машғулотларнинг мақсади сўзлашнинг артикуляцион кинестетик базасини тиклаш, аграфияни бартараф этиш, кенг кўламдаги оғзаки ва ёзма баён қилишнинг кўникмаларин...

DOCX format, 28.4 KB. To download "афазияда нутқни тиклаш методикаси", click the Telegram button on the left.