чет тил таълими мазмунида изчилликка эришиш ҳолати

DOC 214,0 КБ Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1402827071_43046.doc чет тил таълими мазмунида изчилликка эришиш ҳолати www.arxiv.uz чет тил таълими мазмунида изчилликка эришиш ҳолати режа: 1. тил материали тақдимотида изчилликнинг таъминланиши 2. чет тилда нутқ фаолияти турларини изчил ўргатиш 3. нутқ мавзулари тақдимотида изчилликка эришиш тил материали тақдимотида изчилликнинг таъминланиши ўқув предмети фан асосларини умумий кўринишда сақласа, дидактик система материалнинг жойлашиши, ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари ва билим савиясини ҳисобга олади. фақат таълим мазмунигина ёшларнинг онгини, дунёқарашини ривожлантириши, миллат ва мамлакатлар маданиятига қўшилишига имкон яратади. сўнгги йилларда мамлакат ҳаётидаги ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар таълим мазмуни долзарб масалалардан эканлигини кўрсатди. шу билан бирга, чет тил таълими мазмунига ҳам ушбу ўзгаришлар ўз таъсирини ўтказмай қолмади. таълим мазмунини белгилаш учун “нимани ўқитамиз”, “нимани ўргатамиз”, деган саволларга жавоб бериш лозим. таълим мазмунини тушунтиришда баъзи методистлар тил материалинигина назарда тутадилар (в.с.цетлин). бошқалари таълимнинг мазмунига тил материалларидан ташқари, нутқий кўникма ва малакаларни ҳам киритадилар (и.д.салистра). и.л.бим “ўқув предметининг мазмуни” ва “таълимнинг мазмуни” тушунчаларини фарқлашни таклиф қилади. а.а.миролюбов, и.в.рахманов, …
2
оид адабиётларнинг кўплиги-ю, чет тил ўқитиш методикасида эса уларнинг ниҳоят даражада камлигини қайд этиш мумкин. таълим мазмуни методик тушунча сифатида тадқиқотчилар томонидан турлича талқин этилади. таълим мазмуни ўқув предметининг мазмуни билан бир хил ҳодиса эмас, ўқув жараёнида тарбиявий масалалар ҳам ҳал қилиниши керак, деб фикр билдирувчилар ҳам бўлган. таълим мазмунини ўзлаштириш жараёни ҳар бир шароитда ўзига хос кечади. таълим-тарбия жараёнини такомиллаштиришнинг омили ўқув материали мазмуни ва методларини ўрганиш/ўргатишдаги изчиллик орқали белгиланади. таълим мазмунининг уч компонентлиги, яъни нутқ мавзулари, нутқ кўникма ва малакалари, тил материали ўқувчи ва талаба томонидан яхлит ўзлаштирилиши ёзилган [29; 51]. чет тил таълими мазмунида изчиллик принципини ташкил этиш ўқитиш мазмунининг ҳар бир компоненти бир-бирига мантиқий асосланиши билан бирга ўзаро боғлиқ ҳолда олиб борилишини, уларнинг алоҳида ажратиб кўрсатилиши ва уларда изчилликнинг таъминланиши заруратини, шу ёки бошқа ўқув муассасаларида таълим мазмуни элементларининг такрорланишларига йўл қўймасликни назарда тутади. чет тил ўқитиш мазмуни ўқувчилар ўзлаштиришлари хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда танланади, тақсимланади, …
3
иккинчи тамойил белгиланган таълим шароитида ушбу мазмунни ўзлаштириш учун имкониятнинг мавжудлиги ҳисобланади. шароит (синфда ўқувчилар сони, дарсларнинг ҳафталик миқдори) ўқувчиларга ўқитиш мазмунини эгаллаш имконини яратишга кўмаклашади. таълим мазмунини танлашдаги учинчи тамойил – ўзлаштиришнинг рецептив ва репродуктив хусусиятларини ҳисобга олиш. шунга кўра бу тамойил таълимнинг барча компонентларига тааллуқли. чет тил ўқитиш мазмунининг асосий таркибий қисмларидан тил материали – лексика, грамматика ва талаффузни ўз ичига олади. “ўқув материалларини мустаҳкам хотирада сақлаб қолиш, айни дарс жараёнида баён қилинаётган ўқув материалларини тизимли ва онгли ўзлаштирилишига боғлиқ. аввалги машғулотларда ҳосил қилинган билим, кўникма ва малакалар анча мураккаброқ материални ўзлаштириб олиш учун пиллапоя, база бўлиб хизмат қилади”. чет тил муаллими тил материалини системали эмас, балки “нутқ учун зарур ва кифоя” қонуниятига риоя қилиб ўргатади. масалан, ҳарфлар алфавит тартибида берилиши шарт эмас. тил бирлигини ўргатиш тартиби нутқ эҳтиёжига қараб белгиланади ва оғзаки нутқда ишлатилишига қараб тақдим этилади. лексика, грамматика ва талаффуз бирликлари системали тақдим этилмайди. ҳар қандай …
4
ажрибаси, ёш хусусиятлари ҳисобга олинади. тил материалини ўргатиш мазмунида тегишли вақт ва куч талаб этадиган тил ҳодисаларини танлаш ва махсус машқлар бажариш изчиллик принципига хосдир. чет тил таълимида тил материалининг тизими қуйидагича бўлади: a) ўрганилаётган тилнинг у ёки бу формасини аниқлаш; б) тил материали устида ишлашда материалнинг психологик жиҳатига эътиборни қаратиш; в) тил материалининг жойлашишида изчилликка амал қилиш. тил материалини тақдим этиш, ўргатишни изчил ташкил этиш деганда, тилнинг турли аспектлари орасида ўзаро алоқани ўрнатиш, кўникмаларни эгаллашда муҳим аҳамият касб этадиган ҳаракатларни аниқлаш, ўргатиш кетма-кетлигини топиш кабилар англанади. ўқитиш жараёнида тил материалини қўллаш туфайли нутқий (рецептив ва репродуктив) малакалар ҳосил қилинади. тил материали (лексика, грамматика, талаффуз) методик таҳлил учун ажратилади. нутқда улар бўлинмас объект тарзида қўлланилади. тил материалининг тақдим қилинишида қуйидагиларга аҳамият берилади: - машқларда тил материалининг яхлит берилиши; - нутқий жараёнда материални изчил (тадрижий) эгаллаш; - кўникмаларни босқичма-босқич ҳосил қилиш (п.я.гальперин); - янги материалнинг ўрганилган материал билан боғланганлигини таъ- минлаш; …
5
ши кузатилади, лекин пассивдан активга ўтмайди. актив луғатни тўртала нутқ фаолияти турларида изчил қўллаш лозим бўлса, пассивни тил материалини ўзлаштириш чоғида изчил тарзда машқ қилиб бориш мақсадга мувофиқдир. лексиканинг тақдимотида энг қийин лексик бирликларга алоҳида эътибор қаратилади. қийинчилик сўзнинг шаклида, маъносида ёки қўлланишида кузатилади. янги лексика оғзаки нутқда тақдим этилади, сўнгра ўқувчилар тегишли лисоний ва нутқий машқларни бажаришади. лексикани ўргатиш машқларига мисоллар келтирамиз: - таниш ва нотаниш контекстда сўзлар машқи; - сўзнинг кўп маънолилигини ўргатиш машқлари; - саволларга жавоб бериш машқлари; - янги сўзларни нутқий фаолиятда қўллаш машқлари. лексик материал шаклан ҳамда маъно жиҳатидан умумлаштирилиши мумкин. масалан, кучли феълларнинг ўтган замон (präteritum) ва сифатдош ii (partizip ii) шакллари олмон тили ўрганишнинг илк даврида якка-якка лексик бирликлар тарзида ўрганилади, кейинчалик уларнинг миқдори оша боргач шакллар муштараклиги ойдинлашади: lesen – las – gelesen; schreiben – schrieb – geschrieben; fahren – fuhr – gefahren. изчилликда аввал ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакалар янгиларини эгаллаш …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Скачать полный файл

About "чет тил таълими мазмунида изчилликка эришиш ҳолати"

1402827071_43046.doc чет тил таълими мазмунида изчилликка эришиш ҳолати www.arxiv.uz чет тил таълими мазмунида изчилликка эришиш ҳолати режа: 1. тил материали тақдимотида изчилликнинг таъминланиши 2. чет тилда нутқ фаолияти турларини изчил ўргатиш 3. нутқ мавзулари тақдимотида изчилликка эришиш тил материали тақдимотида изчилликнинг таъминланиши ўқув предмети фан асосларини умумий кўринишда сақласа, дидактик система материалнинг жойлашиши, ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари ва билим савиясини ҳисобга олади. фақат таълим мазмунигина ёшларнинг онгини, дунёқарашини ривожлантириши, миллат ва мамлакатлар маданиятига қўшилишига имкон яратади. сўнгги йилларда мамлакат ҳаётидаги ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар таълим мазмуни долзарб масалалардан эканлигини кўрсатди. шу билан бирга, чет тил таълими мазмун...

DOC format, 214,0 КБ. To download "чет тил таълими мазмунида изчилликка эришиш ҳолати", click the Telegram button on the left.