урта ва олий мактаб чет тил таълимида изчилликни таъминлаш технологияси

DOC 160,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1402926402_43155.doc ўрта ва олий мактаб чет тил таълимида изчилликни таъминлаш технологияси www.arxiv.uz ўрта ва олий мактаб чет тил таълимида изчилликни таъминлаш технологияси режа: 1. чет тил ўқитиш методларининг қисқача тавсифи 2. чет тил таълими жараёнида замонавий педагогик технологияларни қўллаш тажрибаси 3. чет тил (олмон тили) таълимида изчилликни экспериментал тадқиқ қилиш чет тил ўқитиш методларининг қисқача тавсифи фан-техниканинг жадал ривожланиб бориши таълим муассасаларининг ўқитиш мазмунига бевосита таъсир қилмоқда. шу сабабдан, узлуксиз таълим инсоннинг билимларини ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, умуммаданий, илм-фан техникаси асослари ва бошқа соҳалардан доимий равишда бойитиб боришига, унинг интеллектуал ва маданий савиясининг ўсишига олиб келади. ўқитиш шундай олиб борилиши керак-ки, мавжуд таълим тажрибаларидан ва замонавий педагогик ҳамда ахборот технологияларидан фойдаланиб, таълим-тарбия бериш сифатини ошириш орқали таълим мазмунида изчилликни таъминлаш мумкин бўлсин. таълимда изчилликни таъминлаш дейилганда, ўқувчиларга тизимли ва системали билимлар беришнигина эмас, балки уларнинг олинган билимларини янада ривожлантириш, амалда қўллаш кўникма ва малакаларини шакллантириш, мустақил фикрлаш қобилиятларини ўстириш назарда тутилади. г.нойнер …
2
амраб олишга қодир. бу метод таркибига кирувчи принциплар йиғиндиси ҳисобига рўёбга чиқади. 4. барча принципларнинг, ғояларнинг бир бутун бўлиши ва бош ғоя атрофида (интеграллашуви) бирлашиши натижасидир. мазкур мезонларга биноан чет тил ўқитиш тарихида қуйидаги методлар вужудга келди: 1. таржима методи. аудиолингвал 2. тўғри метод аудиовизуал 3. онгли-қиёсий метод. 4. коммуникатив метод. 5. маданиятлараро мулоқот. 6. назарияни амалиёт билан боғлаш. барча ўқув қўлланма ва дарсликлар мана шу методларга муносабати бўйича таҳлил қилинади, чунки методлар ўз моҳиятларини дарсликларда акс эттиради. таҳлил қилиш объекти: · параграфлар тизими; · параграфдаги матнлар; · грамматиканинг тақдимоти; · лексиканинг тақдимоти; · машқларнинг тузилиши ва мазмуни; · ўқув материали прогрессияси. таълим жараёнида методларни янгилаш орқали ҳам изчиллик принципини рўёбга чиқаришга эришилади. и.в.рахманов, “метод мақсад бўйича йўналтирилган тизим бўлиб, у бир-бири билан шартли боғланган усуллардир”, – деб таърифлайди. е.и.пассов эса методни вазифалари бўйича бир-бири билан шартли боғланган принциплар тизими тарзида изоҳлайди. чет тил ўқитиш методикаси тарихида турли методлар қўлланилганлиги …
3
– тингламоқ ва lingua – zunge, rede, sprache – тилдан келиб чиққан бўлиб, олмон тилига тинглаш-гапириш методи бўлиб таржима қилинган [107: 45]. мазкур метод дунёда халқаро алоқалар ривожлана бошлаганлиги ва чет тилларга эҳтиёж кучайганлиги сабабли 30-йилларда ақшда вужудга келган. унинг асосчилари машҳур америка методистлари ч.к.фриз ва р. ладолардир. аудиолингвал методда тинглаш ва гапиришни ривожлантириш мақсад қилиб қўйилган бўлиб, ўқиш ва ёзув восита сифатида қаралган. “асосий эътибор ёзма нутққа эмас, балки оғзаки нутққа қаратилган. (аввал тинглаб тушуниш ва гапириш, сўнгра ўқиш ва ёзув). бу нутқ фаолиятининг турларига оид қуйидаги дидактик кетма-кетликни белгилайди: аввал тинглаш, сўнгра такрорлаш, аввал ўқиш ва ниҳоят ёзув.” [58: 80]. аудиовизуал метод xx асрнинг 40-йилларида ривожлана бошлаган. унинг асосчилари югослав методисти п.губерина, француз методистлари п.реванк, ж.гугенеймлардир. аудиовизуал метод орқали чет тил ўргатиш-ўрганишда талабалар ўрганаётган материалларини бир вақтнинг ўзида ҳам тинглайдилар, ҳам экранда ёки расмларда кўрадилар. ўқитиш фақатгина чет тилда олиб борилиб, тинглаш, кўриш, техник воситаларни кенг қўллашга мўлжалланган. …
4
берилади ва шу асосида машқ бажарилади. кейинги кўринишида эса машқ бажариш жараёнида қоида-умумлашма берилади. грамматика-таржима методи ва аудиолингвал методнинг элементлари ва принциплари асосида 50-йилларда чет тил ўқитиш тарихига “воситачи метод” номи билан кириб келган метод аралаш метод деб юритилган. баъзилар уни бевосита метод деб номлаганлар. ушбу метод xix аср охири ва xx аср бошларида даниялик руҳшунос к.флагстад, олмон тилшунослари э.отто ва г.паул, олмон методисти ф.аронштейн, кейинчалик рус психологи б.в.беляев асарларида ўз аксини топган. бевосита методга кўра, чет тилни она тилини четлаб туриб эгаллаш илгари сурилган. “ўқувчи чет тил тушунчаларини онгида шакллантира олиши учун она тилини бутун дарс давомида миясидан чиқариб туриши керак, − деб ҳисобланди” [107: 34]. грамматикани ўргатиш бўйича ўқув режада қуйидагилар ўз аксини топган. “... асосий эътибор чет тилни оғзаки ва ёзма равишда амалда қўллашга қаратилади, грамматика эса мақсадга эришиш воситаси ҳисобланади” [107: 34]. халқаро миқёсдаги янгиликлар чет тил ўқитиш методикасига таъсир қилади. бу борада коммуникатив методика тарафдорлари …
5
турада бериляпти. ўрта мактабда, коммуникатив метод бўйича нутқ фаолияти турларини эгаллаш жараёнида чет тилдаги қийинчиликларга қоида бериш керак. шунга кўра, грамматик ҳодисани гапириш ёки ёзувда қўллай билиш, ўқиш ёки тинглашда таний олиш кўникмаси ҳосил қилинади. грамматик қоида бериш материални пухта ўзлаштириш усулларидан биридир. мактабда илк бор олмон тилини ўрганувчилар учун қуйидаги грамматик қоидалар берилади: № қоидалар дарс 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. 8. дарак гапда феъл/кесим доимо иккинчи ўринда туради: ich bin …. ich lese …. феъллар ҳозирги замонда тусланганда қуйидаги қўшимчаларни олади: ich komme, du kommst, er/sie kommt кишилик ва эгалик олмошлари: du ___ dein vater, deine mutter, deine eltern. олмон тилида от олдида артикл қўлланади: das ist eine stadt. die stadt chiwa ist alt. модал феъл гапда иккинчи ўринда, асосий феъл гапнинг охирида келади: ich möchte deutsch lesen. феъл ўзагида a, o, u, унлиси бўлса, ҳозирги замон ii, iii шахсда умлаут олади: schläft er noch? du …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"урта ва олий мактаб чет тил таълимида изчилликни таъминлаш технологияси" haqida

1402926402_43155.doc ўрта ва олий мактаб чет тил таълимида изчилликни таъминлаш технологияси www.arxiv.uz ўрта ва олий мактаб чет тил таълимида изчилликни таъминлаш технологияси режа: 1. чет тил ўқитиш методларининг қисқача тавсифи 2. чет тил таълими жараёнида замонавий педагогик технологияларни қўллаш тажрибаси 3. чет тил (олмон тили) таълимида изчилликни экспериментал тадқиқ қилиш чет тил ўқитиш методларининг қисқача тавсифи фан-техниканинг жадал ривожланиб бориши таълим муассасаларининг ўқитиш мазмунига бевосита таъсир қилмоқда. шу сабабдан, узлуксиз таълим инсоннинг билимларини ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, умуммаданий, илм-фан техникаси асослари ва бошқа соҳалардан доимий равишда бойитиб боришига, унинг интеллектуал ва маданий савиясининг ўсишига олиб келади. ўқитиш шундай олиб борилиши...

DOC format, 160,0 KB. "урта ва олий мактаб чет тил таълимида изчилликни таъминлаш технологияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.