xорижий тилларни ўқитишда қўлланилган методлар ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари

DOC 80.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1526912517_71666.doc xорижий тилларни ўқитишда қўлланилган методлар ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари режа: 1. грамматик таржима методи (гтм) 2. гтм асосидаги дарс тамойиллари. 3. аудиолингвал метод (алм) чет тил ўқитиш методикаси ёш фанлардан бири ҳисобланиб, унинг пайдо бўлганига тахминан 200 йил бўлган бўлса-да, фанда чуқур изланишлар олиб борилди. жамият ривожлана бориши билан доимо янги методлар вужудга келиши муқаррар эканлигини эътироф этмоқ лозим. маълумки, метод– методика тушунчаси грек-лотин “methodosmethodus” сўзидан олинган бўлиб, мақсадга элтувчи йўллар, усул маъносини англатади. хорижий тилларни ўрганиш ва ўргатишда шу кунга қадар бир неча методлар қўлланилганлиги барчага маълум. улар хорижий тилларни ўқитишда узоқ вақт қўлланилиб келинган грамматиктаржима методи (гтм), бевосита метод (бм), аудиолингвал метод (алм), аудиовизуал метод (авм), билвосита метод (блм) ва бугунги кунда хорижий тилларни ўрганиш ва ўргатишда кенг қўлланилаётган коммуникатив метод (км)дир. грамматик таржима методи (гтм) грамматик таржима методи европада xix асрда инглиз ва француз тилларини гимназияларда ўқитиш учун қўлланилган. намуна сифатида гимназияларда ўқитиладиган қадимги грек …
2
илган. матнга тегишли бир ёки иккита машқлар берилган. машқлар эса “матнни ҳикоя қилиб беринг” ёки “саволларга жавоб беринг” тарзида бўлган. матнни тўла оғзаки нутққа олиб чиқиш учун оддийдан мураккабга йўналтирилган машқлар мавжуд бўлмаган. сўнгра маълум бир грамматик қоида берилган. барча машқлар эса грамматик қоидага йўналтирилган. машқлар кетма-кетлик даражасига ҳам мутлақо эътибор берилмаган. бундан ташқари грамматик таржима методида ўқиш ва ёзишга катта эътибор берилган. натижада гапириш ва эшитиш ривожланмай қолган. шу сабабли грамматик таржима методи билан таълим олган ўқувчиларнинг оғзаки нутқлари ривожланмай қолган. гтм асосидаги дарс тамойиллари. 1. чет тили тузилиш қонуниятларини она тили билан қиёслаган ҳолда эътиборга олиш. 2. қоидаларни қўллаган ҳолда тўғри жумлалар тузиш ва чет тилини реконструкциялаш. 3. кенг тарқалган машқ шакллари: қоидаларни амалда қўллаган ҳолда тўғри жумлалар тузиш; шаклга оид бўлган грамматик қоидалар асосида жумлаларни ўзгартириш; она тилидан чет тилига таржима қилиш ва чет тилидан она тилига таржима қилиш. бевосита метод (бм) хх асрнинг 80-йилларида гтмни ислоҳ …
3
”, “рационал метод”, “табиий метод”, “аниқ метод”, “аналитик метод” кабилар. бу методда берилаётган асосий матнлар суҳбат шаклида бўлган. чет тилини эгаллаш, асосан, тинглаш орқали амалга оширилади. ўқитувчи ўқувчи тақлид қиладиган тил модели вазифасини бажаради. тинглаш ва тақлид қилиш тил ўрганишнинг муҳим йўлларидан бири ҳисобланади. бу методда гтмга қараганда ўқитувчига юқори талаб қўйилган. ўқитувчи намуна ролида чет тилида эркин ва биринчи навбатда акцентсиз гапира оладиган бўлиши керак бўлган. бевосита методнинг асосий тамойилларидан бири бу кўргазмалилик саналган. ўқувчининг тил ҳақидаги тасаввурлари расмни кўриш жараёнидаги предмет ҳақидаги тасаввурлари билан бевосита боғланиши бу методнинг энг асосий хусусиятларидан биридир. бевосита метод асосида ўтилган дарс тамойиллари қуйидагилардан иборат бўлган: ёзма нутқдан аввал оғзаки нутқ, яъни дарс жараёнида аввал тинглаш ва гапириш, сўнгра ўқиш ва ёзишга ўргатиш. намунага тақлид қилиш, тил ҳодисалари (грамматика) таҳлили ва она тилига мурожаат қилмаслик. мумкин қадар дарсни бир тилда олиб бориш. ўқув материалини диалог шаклида кундалик ҳаётга оид материаллар асосида тақдим этиш. …
4
а сабаб бўлганлигини кўрсатади. аудиолингвал методда, айниқса, тил лабораторияси муҳим ўрин эгаллайди. тил лабораторияси энг аввало талаффуз ва тинглаб тушунишни ўргатиш учун хизмат қилади. ўқувчиларга асосий тил моделлари чет тилида тақдим қилинади. ўқувчи уларга тақлид қилиши, такрорлаши, ўз иш тезлигини ўзи белгилаши, магнит тасмасини олдинга ёки орқага ўтказиши мумкин. бундан ташқари, ўқитувчи ўқувчиларнинг фаолиятини ҳаққоний ва қисмларга бўлган ҳолда баҳолай олади ҳамда ҳар бир ўқувчи билан алоҳида ишлаш имкониятига эга бўлади. ўтган асрнинг 60-йилларида алмнинг кенг тарқалиши муносабати билан тил лабораторияларини ташкил қилиш қоида тусини олди. бу методнинг тамойиллари қуйидагилар этиб белгиланди: асосий эътибор ёзма нутққа эмас, балки оғзаки нутққа қаратилади, яъни аввал тинглаб тушуниш ва гапириш, сўнгра ўқиш ва ёзиш. тил материалининг асл нусҳадалиги. тил намуналарини тақлид қилиш ва тез-тез такрорлаш йўли билан машқ қилиш. дарснинг бир тиллилиги, она тилини дарс жараёнидан чиқариб ташлаш. грамматик материалнинг системали равишда чет тил намуналарининг комплекслигини ўстириб боришга асосланганлиги (грамматик материал тақсимотида она …
5
уал метод аудиолингвал методнинг ривожланиши натижасида вужудга келди. “audio-vizual” тушунчаси лотинчадан олинган бўлиб, audire-тингламоқ, videre-кўрмоқ яъни “тинглашкўриш методи” маъносини англатади. америка қўшма штатларида аудиолингвал методнинг ривожланиши билан бир даврда францияда аудиовизуал метод шаклланди. унинг асосчилари югослав услубчиси петр губерина, француз услубшунослари поль реванк, жорж гугенейшдир. аудиовизуал метод асосида чет тилида ўрганилаётган барча тил материаллари имкони борича кўргазмалилик билан ўргатилади. аудиовизуал методнинг тарафдорлари қуйидаги тамойилларни асос қилиб олганлар: жонли тилнинг диалогик шакли олинган; ўқиш-ўргатишнинг асоси оғзаки нутқ деб қаралган; янги материал бутун структураларни тинглаш, кўриш орқали берилган; янги тил материалларининг маъноси фақатгина предметларни, расмларни, ҳаракатларни, кинофильм, диафильм, слайдларни кўриш орқали очилган; янги тил материалларини ўзлаштириш тақлид қилиш, ёдлаш, ўхшашлиги бўйича янги структураларни тузиш орқали бўлган. аудио-визуал метод асосидаги дарс босқичлари қуйидаги кўринишда бўлган: дарс расм ёки расмлар қатори ва магнит тасмасидаги диалог тақдимоти билан бошланади. иккинчи босқичда суҳбат бирликлари, маъносини аниқлаш, қайта эшиттириш савол-жавоблар орқали тушунтирилади. учинчи босқичда расм ва матнлар …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "xорижий тилларни ўқитишда қўлланилган методлар ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари"

1526912517_71666.doc xорижий тилларни ўқитишда қўлланилган методлар ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари режа: 1. грамматик таржима методи (гтм) 2. гтм асосидаги дарс тамойиллари. 3. аудиолингвал метод (алм) чет тил ўқитиш методикаси ёш фанлардан бири ҳисобланиб, унинг пайдо бўлганига тахминан 200 йил бўлган бўлса-да, фанда чуқур изланишлар олиб борилди. жамият ривожлана бориши билан доимо янги методлар вужудга келиши муқаррар эканлигини эътироф этмоқ лозим. маълумки, метод– методика тушунчаси грек-лотин “methodosmethodus” сўзидан олинган бўлиб, мақсадга элтувчи йўллар, усул маъносини англатади. хорижий тилларни ўрганиш ва ўргатишда шу кунга қадар бир неча методлар қўлланилганлиги барчага маълум. улар хорижий тилларни ўқитишда узоқ вақт қўлланилиб келинган грамматиктаржима методи (гтм), бево...

DOC format, 80.0 KB. To download "xорижий тилларни ўқитишда қўлланилган методлар ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари", click the Telegram button on the left.