ўсимликларнинг нафас олиши

PPT 902,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1674652857.ppt ўсимликларнинг нафас олиши * мавзу: ўсимликларнинг нафас олиши * режа: 1. нафас олишнинг аҳамияти, ўрганиш тарихи. аэроб ва анаэроб нафас олиш, биологик оксидланиш ҳақида тушунча 2. нафас олиш ва бижғиш жараёнларининг фарқи, нафас олиш ферментлари ва субстратлари 3. нафас олиш химизми. нафас олишнинг гликолиз, ди - ва трикарбон (кребс цикли), глиоксалат, пентозафосфат цикллари 4. нафас олиш коэффициенти ва унинг субстратга боғлиқлиги. нафас олиш жадаллиги, ўсимлик органлари ва тўқималарида кечиш тафовутлари 5. нафас олиш жадаллигини ўсимлик ўсиши ва ривожланишига боғлиқлиги. нафас олиш кўрсатгичларини аниқлаш усуллари 6. нафас олишни бошқариш йўллари ва уни қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлашдаги аҳамияти * ўсимликлар ҳужайраларида борадиган оксидатив реакцияларда органик модда-ларнинг кислород иштирокида анорганик моддалар (со2 ва н2о)га парчаланиши ва кимёвий энергия ажралиб чиқиш жараёни нафас олиш дейилади. нафас олиш жараёнида, яъни органик моддаларнинг оксидланишида ажралиб чиққан энергиянинг бир қисми иссиқлик ва ёруғлик шаклида сарфланади. тахминан 40-50 % энергия атф молекула-ларида тўпланади ва организмларнинг ҳаёт фаолиятида …
2
унинг фикрича, ҳаводан қабул қилиб олинган кислород тўғридан тўғри ва бевосита органик моддаларни оксидлай олмайди. чунки молекула шаклидаги кислород “инерт” бирикма бўлиб, у фаол атом ҳолатига ўтгандан кейингина органик моддаларни оксидлаши мумкин бўлади. * и.в.палладин 1911 йилда органик моддаларнинг анаэроб шароитда оксидланиш назариясини ишлаб чиқди. унинг фикрича, тирик организмларда сув ва органик моддалар таркибидаги водородни ажратиб олувчи бирикмалар бўлиши керак. ўзига водородни бириктириб олувчи моддаларни и.в.палладин “нафас олиш пигментлари” деб атади. нафас олишда ўсимликлар тўқимасидан ёруғлик ажралиб чиқишини а.г.гурвич аниқлаган. * ўсимликларнинг илдизлари ёки уруғи сув остида қолганда анаэроб нафас олиш жараёни кузатилади. кислородсиз нафас олишда ўсимликлар тўқимасида спирт ҳосил бҳлишини ҳисобга олиб, академик с.п.костичев бу жараённи анаэроб нафас олиш жараёни деб атаган. сувда яшашга мослашган ўсимликларда махсус тўқималарда тўпланган кислород ҳисобига нафас олиш жараёни тўхтовсиз давом этади. * ўсимликларнинг ҳайвон ва одамларникига ўхшаш махсуснафас олиш аъзолари мавжуд эмас, лекин уларнинг барча тирик ҳужайралари таркибидаги митохондриялар нафас олиш аъзоси ҳисобланади. …
3
пиртнинг ҳосил бўлиши билан якунланади. нафас олиш ва бижғиш ходисалари кўрсатиб ўтилган фарқлар билан ажралиб туради. * ҳозирги пайтда аэроб нафас олиш жараёни икки босқичдан иборатлиги тасдиқланган. биринчи босқичда анаэроб нафас олиш жараёни содир бўлиб, унда мураккаб органик моддалар(углеводлар) оддий органик моддаларга(пироузум кислотасига) парчаланади. иккинчи, асосий босқичда аэроб шароитда пируват кислотаси карбонат ангидрид ва сувга парчаланади. бу жараёнда ферментлар фаол иштирок этади. * нафас олиш жараёнида иштирок этадиган ферментлар гуруҳлари: 1) а2 (органик модда)ни активловчи ферментлар, улар дегидрогеназалар дейилади ва хилма хил бўлади 2) о2 ни активловчи ферментлар, улар оксидазалар деб юритилб, турли хил бўлади; 3) водород ва электронни ўтказувчи оралиқ ферментлар; 4) ёрдамчи ферментлар (карбоксилаза ва трансферазалар). * кўп йиллар давомида ёғлар ва углеводлар нафас олиш жараёнида субстрат сифатида иштирок этади деб келинган. нафас олиш субстратлари етишмаган ҳолларда оқсил сарфланиши амалга ошади, бу ҳолат нафас олиш очлиги, нормал ҳолат эмас деб тушунтирилган. кейинги йилларда олиб борилган қатор тажрибаларда оқсил …
4
рувчи оксидловчи модда (а) яна ажралиб қолади, органик модда (в) эса тўла оксидланади. * 1955 йилда япония (о.хаяиши ва бошқалар) ва ақш (г.с.мэзон ва бошқалар)да молекуляр кислороднинг органик моддалар билан бирикиши мумкинлиги исботланди. бу назариянинг хозирги вақтда нафас олишга алоқаси йўқлиги маълум бўлишига қарамасдан, а.н.бах назарияси нафас олиш химизмини ўрганишга йўл очиб берганлиги билан муҳимдир. * в.и.палладиннинг водородни фаоллаш-тириш назариясига кўра нафас олиш икки босқичдан иборат: 1) анаэроб; 2) аэроб. кейинги изланишларда нафас олиш анаэроб ва аэроб босқичлардан иборатлиги ҳамда бунда сув иштирок этиши тўла тасдиқланди. 1912 йилда немис биокимёгари г.виланд ҳам биологик оксидланиш водороднинг ажратиб олиниши билан боғлиқлигини кўрсатган эди. нафас олишда сувнинг иштирок этиши ва кислород водороднинг охирги акцептори эканлиги 1955 йилда б.б.вартапетян ва л.а.курсановлар тажрибасида орқали исботланди. * нафас олишнинг дастлабки кислород талаб этилмайдиган анаэроб босқичида глюкоза парчаланиб, сарфланишини ҳисобга олиб, бу цикл гликолиз цикли деб юритилади. гликолиз циклидаги реакциялар цитоплазмада содир бўлади. бу цикл содир бўлгунча …
5
лиооксалат цикли 1957 йилда биринчи марта г.л.коренберг ва г.а.кребслар томонидан бактериялар ва моғор замбуруғларида аниқланган. кейинчалик у мойли ўсимликларнинг унаётган уруғларида ва захира ёғлар, шакарларга айланиши керак бўлган органларида содир бўлиши кузатилди. митохорндрияларда, шунингдек, ҳайвон ҳужайраларида ҳам бу цикл ҳосил бўлмайди. глиоксилат цикли ҳужайрадаги махсус органоид - глиоксисомаларда содир бўлади. * глиоксилат цикли асосан мойли ўсимликларнинг нафас олишидаги аэроб босқичида кребс цикли ўрнида содир бўлади. чунки у кребс циклининг маълум миқдорда ўзгарган йўлидир. умуман, глиоксилат цикли захира ёғларни сарфлайди ва ёғларнинг парчаланишида оралиқ модда - ацетил ҳосил бўлади. * нафас олишнинг пентозафосфат цикли гликолиз ва кребс цикли билан бир қаторда глюкоза оксидланишининг яна бир муҳим йўли бўлиб ҳисоланади. бу цикл глюкоза-6- фосфатнинг бевосита оксидла-ниши билан бошланади. бунда глюкоза-6- фосфатдан бир молекула со2 ажралиб чиқади ва беш углеродли бирикмалар-пентозалар ҳосил бўлади. шунинг учун ҳам бу йўл пентозафасфат парчаланиш дейилади. * бу йўл 1935-1938 йилларда о.варбург, ф.диккене, в.а.энгелгард ва ф.липманлар томонидан очилди. …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ўсимликларнинг нафас олиши"

1674652857.ppt ўсимликларнинг нафас олиши * мавзу: ўсимликларнинг нафас олиши * режа: 1. нафас олишнинг аҳамияти, ўрганиш тарихи. аэроб ва анаэроб нафас олиш, биологик оксидланиш ҳақида тушунча 2. нафас олиш ва бижғиш жараёнларининг фарқи, нафас олиш ферментлари ва субстратлари 3. нафас олиш химизми. нафас олишнинг гликолиз, ди - ва трикарбон (кребс цикли), глиоксалат, пентозафосфат цикллари 4. нафас олиш коэффициенти ва унинг субстратга боғлиқлиги. нафас олиш жадаллиги, ўсимлик органлари ва тўқималарида кечиш тафовутлари 5. нафас олиш жадаллигини ўсимлик ўсиши ва ривожланишига боғлиқлиги. нафас олиш кўрсатгичларини аниқлаш усуллари 6. нафас олишни бошқариш йўллари ва уни қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлашдаги аҳамияти * ўсимликлар ҳужайраларида борадиган оксидатив реакцияларда органик м...

Формат PPT, 902,5 КБ. Чтобы скачать "ўсимликларнинг нафас олиши", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ўсимликларнинг нафас олиши PPT Бесплатная загрузка Telegram