ўсимликларда липидлар алмашинуви

PPT 1.9 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1681897992.ppt b b a мавзу:ўсимликларнинг генератив органлари: гул ва тўпгул. ўсимликларда липидлар алмашинуви * режа: 1. ўсимликларда липидлар алмашину-вининг назарий асослари 2. ёғ кислоталарининг парчаланиши 3. ёғ кислоталарининг оксидланиш реакциялари 4. ёғ кислоталар ҳосил бўлиши 5. липидларнинг парчаланишида фер-ментларнинг роли * триглицеридларга бой бўлган мойли ўсимлик-лар уруғининг унишида улар таркибидаги липидлар жуда тезлик билан камайишини кузатиш мумкин. шу билан бирга бу даврда липаза ферментининг активлиги ҳам энг юқори бўлади. ўсимлик мойлари, аввало, липаза ферменти иштирокида гидролизланиб, ёғ кислоталар ва глицерингача парчаланади. липазанинг таъсири бир неча босқичли бўлиб, триглицеридлар аввал диглицеридларга, сўнгра моноглицеридларга ва ниҳоят ёғ кислоталар ҳамда глицеринга парчаланади. * глицериннинг парчаланиш йўли канакунжут ва ерёнғоқ ўсимлигининг уруғпалласидан тайёрланган ширада ҳар томонлама ўрганилган. нишонланган с14 атомлари билан ўтказилган тажрибаларда глицерин, биринчидан, эрувчан шакарлар ҳосил бўлишида иштирок этса, иккинчидан, тўлиқ равишда оксидланиб, карбонат ангидрид билан сувгача парчаланади. глицериннинг парчаланиши унинг фосфорланишидан бошланади. * глицериннинг оксидланиш реакциялари эркин глицериндан эмас, балки унинг …
2
иф қилган гипотеза асосида яратилган. кнооп ҳайвонларда ўтказган тажрибаларида бу кислоталар мунтазам оксидланиши туфайли улардан бирданига камида икки углеродли бирикма ажралиб чиқишини ва натижада занжирдаги углерод атомларининг сони иккитага камайишини кузатган. бу жараёнда ҳар доим карбоксил группага нисбатан -ҳолатда жойлашган углерод атоми оксидланади. * триглицеридларнинг гидролизланиши нати-жасида ҳосил бўладиган ёғ кислоталарнинг оксидланиш йўли билан парчаланиши универсал биохимиявий жараён бўлиб, барча тирик организмларда бир хил боради. бу жараённи катализловчи ферментлар митохондрийларда мужассамлашган. ёғ кислоталар - ва - оксидланиш йўли билан парчаланади. * ўсимликларда ёғ кислоталарнинг - оксидла-ниш йўли билан парчаланишини биринчи марта грейс кузатган. грейс тажрибала-рининг принципи ва у қўллаган усуллар худди кноопнинг ҳайвонлар устида ўтказган тажрибаларига ўхшайди. грейс - фенил ёғ кислотанинг ўстирувчилик фаолияти унинг ёнбош занжирининг узунлигига боғлиқ эканлигини аниқлаган. грейснинг бу тажрибалари ўсимликларда ёғ кислоталар -оксидланиш йўли билан парчаланишини исботлаб берди. * кейинги йилларда грин, очао, ларди, ленинжер ва бошқаларнинг бир қатор тажрибаларида ёғларнинг - оксидланиш назарияси ҳар …
3
арчаланишдан аввал коа ёрдамида активлашиб, кофермент -а нинг ҳосиласига айланиши керак. оксидланиш жараёнининг биринчи босқичида эркин ёғ кислота кофермент - а ва атф билан ўзаро реакцияга киришиб, ёғ кислоталарнинг энергияга бой бўлган ацилли ҳосилаларини синтезлайди. реакция ацил-коа-синтетаза ёки тиокиназа ферменти ишти рокида катализланади. * бундан кейинги реакцияда активлашган ёғ кислота дегидрогенланади. бу реакция тарки-бида фад коферментини тутувчи дегидрогеназа ферменти иштирокида катализланадн. реакцияда ёғ кислотанинг иккинчи ва учинчи углерод атомидан иккита водород чиқиб кетиши туфайли тўйинмаган ёғ кислотанинг коа ли ҳосиласи таркиб топади. бу реакцияни катализловчи фермент ёғ кислота таркибидаги углерод атомининг сонига қараб ҳар хил бўлади. навбатдаги реакцияда тўйинмаган ёғ кислота-нинг ҳосиласи бир молекула сув бириктириши натижасида тегишли -оксикислота ҳосил қилади. * -оксидланиш жараёнининг сўнгги босқичида -кето-ацил-коа ёғ кислотанинг оксидланиши натижасида ажралиб чиқадиган знергия ҳисобига яна бир молекула коа ни бириктириб олади. бу реакция натижасида бошланғич ёғ кислотадан икки углеродли бирикма ацетил-коа сифатида ажралиб чиқади ва қолган ёғ кислота эса …
4
ишдан кескин фарқ қиладиган бу йўл билан фақат таркибида 13-18 та углерод атоми тутувчи юқори молекуляр ёғ кислоталар оксидланади. бундан ташқари, ёғ кислоталарни олдиндан актив ҳолга келтириш талаб қилинмайди. бу жараёнда ҳар доим ёғ кислотанинг -углерод атоми оксидланиб, карбоксил группаси со2 сифатида ажралиб чиқади ва шунинг учун -оксидланиш деб аталади. * -оксидланиш жараёни фақат иккита асосий ферментатив реакциядан иборат. бу реакция-ларнинг биринчисида юқори молекуляр ёғ кислоталар водород пероксид билан реакцияга киришиб, уларнинг альдегиди ва карбонат ангидрид ҳосил қилади. реакция махсус пероксидаза ферменти иштирокида катализла-нади. иккинчи реакцияда юқори молекуляр ёғ кислоталарнииг альдегиди оксидланиб, яна ёғ кислота ҳосил қилади. бу реакция альдегид-дегидрогеназа ферменти иштирокида тезлашади. * -оксидланиш реакциясида лауринат кислота ва кичик молекуляр ёғ кислоталар оксидлан-маслиги аниқланган. бу жараённинг ўсимликлар учун аҳамияти тўлиқ маълум эмас. -оксидланиш билан -оксидланиш реакциялари биргаликда амалга ошиши натижасида табиий ёғ кислоталардан органик кислоталар ва бошқа бирикмалар ҳосил бўлиши мумкин, деб тахмин қилинади. -оксидланиш жараёни энергетик нуқтаи назардан …
5
а глиоксилат кислота ҳосил қилиш билан парчаланади. бу реакция изоцитратлиаза ферменти иштирокида катализланади. реакцияда ҳосил бўлган сукцинат кислота бир қатор оралиқ реакцияларда иштирок этиб, кейин-чалик эрувчан шакарлар ҳосил қилади. глиоксилат кислота эса яна бир молекула ацетил-коа билан реакцияга киришиб, малат кислота ҳосил қилади. * глиоксилат циклидаги асосий ферментлардан изоцитратаза ва малатсинтетаза ҳайвонлар организмида учрайди ва шу сабабли уларда глиоксилат циклини амалга ошириб бўлмайди. циклнииг бошқа реакциялари кребс циклда иштирок этадиган ферментлар иштирокида катализланади. циклнииг бир марта такрорланиши натижасида икки молекула ацетил-коа оксидланади ва бир молекула сукцинат кислота ҳосил бўлади. * унаётган уруғлар таркибидаги липидларнинг парчаланиб тамом бўлиши билан циклни катализловчи фермептларнинг фаолияти ҳам сусайиб кетади ва натижада глиоксилат цикли ҳам тўхтайди. тахминан шу даврда ўсимликларда фотосинтез жараёни бошланади. шундай қилиб, глиоксилат циклида ёғ кислоталарнинг оксидланиши натижасида ҳосил бўладиган ацетил-коа углеводларга айланади. * ўсимликларда тўйинмаган ёғ кислоталар кўпинча липооксидаза ферменти иштирокида оксидланади. бу фермент тўйинмаган ёғ кислоталар таркибидаги қўш боғларга бевосита …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ўсимликларда липидлар алмашинуви"

1681897992.ppt b b a мавзу:ўсимликларнинг генератив органлари: гул ва тўпгул. ўсимликларда липидлар алмашинуви * режа: 1. ўсимликларда липидлар алмашину-вининг назарий асослари 2. ёғ кислоталарининг парчаланиши 3. ёғ кислоталарининг оксидланиш реакциялари 4. ёғ кислоталар ҳосил бўлиши 5. липидларнинг парчаланишида фер-ментларнинг роли * триглицеридларга бой бўлган мойли ўсимлик-лар уруғининг унишида улар таркибидаги липидлар жуда тезлик билан камайишини кузатиш мумкин. шу билан бирга бу даврда липаза ферментининг активлиги ҳам энг юқори бўлади. ўсимлик мойлари, аввало, липаза ферменти иштирокида гидролизланиб, ёғ кислоталар ва глицерингача парчаланади. липазанинг таъсири бир неча босқичли бўлиб, триглицеридлар аввал диглицеридларга, сўнгра моноглицеридларга ва ниҳоят ёғ кислоталар ҳамда гл...

PPT format, 1.9 MB. To download "ўсимликларда липидлар алмашинуви", click the Telegram button on the left.