lipidlarning yagona tavsifi va funksiyalari

PPT 74 pages 4.5 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 74
слайд 1 самарқанд давлат медицина институти биоанорганик, биоорганик ва биологик кимё кафедраси биологик кимё 2-курс липидлар алмашинуви ва функциялари (1 маъруза) маърузачилар: проф. қ.а. асқаров доц. қ.т. советов кўриладиган саволлар липидларнинг аҳамияти, уларнинг хазмланиши ва сўрилиши, ўт кислоталарининг роли. ичак деворида ёғларнинг ресинтези. хиломикрон, липопротеинларнинг ҳосил бўлиши, уларнинг қонда липидларни транспорт қилишдаги аҳамияти, липопротеинлипазанинг аҳамияти. ёғ тўқималарида липидларнинг резервланиши ва мобилизацияси. триглицеридлипаза фаолланишининг шалола механизми. ёғ кислоталар ва глицериннинг тўқималарда оксидланиши, уларнинг физиологик аҳамияти. инсон организми липидлари (л) тузилиши ва функциялари жиҳатдан бир-биридан фарқ қилувчи турли бирикмалардан ташкил топган бўлиб, уларни бирлаштирувчи асосий хоссаси сувда эримаслиги ва органик эритувчиларда эришидир. қатор патологик ҳолатлар: семизлик, ўт-тош касаллиги, метаболитик ацидоз, атеро-склероз ва бошқалар липидлар алмашинувининг бузилиши билан боғлиқдир. липидларнинг синфланиши липидларнинг энг муҳим гуруҳлари қуйидагилардир: 1. ёғ кислоталари 2. ёғлар (триацилглицеринлар) 3. фосфолипидлар ва гликолипидлар 4. стероидлар – холестерин 5. эйкозаноидлар – арахидон кислота ҳосилалари регуляторлик вазифасини бажаради. липидларнинг асосий функциялари ҳужайра …
2 / 74
к таркибида липаза бўлмайди. липаза ёғ кислоталари липидлар катта ёшдаги одамлар-нинг меъдасида ҳам ҳазм бўлмайди. сабаби: ошқозон ширасининг муҳити рн=1,5. липаза таъсир этиши учун эса муҳит рн=5,5-7,5 яъни нейтрал ёки кучсиз ишқорий муҳит, ҳамда ёғ эмульсияланган бўлиши керак. ёш (эмадиган) болаларда ёғлар ҳазм бўлади. чунки, улар ошқозонида муҳит рн=5,0 дан юқори ва она сути таркибидаги ёғлар эмульсияланган ҳолда бўлади. липидлар асосан ингичка ичакда ҳазм бўлади. ўн икки бармоқ ичакда ёғларни ҳазм қиладиган ўт ва меъда ости бези шираси тушиб туради. унинг таркибида липаза бор. ўтнинг таркибида липидларни эмульсияловчи конъюгацияланган ўт кислоталари бўлади. улардан муҳимлари гликохолат ва таурохолат кислоталари бўлиб ҳисобланади. липаза таъсирида ёғ кислоталари триацилглицеридлардан боқичма-босқич (аввал α- сўнгра β-углерод атомлари) ажралиб чиқа бошлайди. ёғ ҳазм маҳсулотларининг сўрилиши ёғ кислоталарининг сўрилиши ингичка ичакнинг проксимал қисмида содир бўлади. калта (10 тагача) углерод занжирли ёғ кислоталари ва глицерин эркин сўрилиб, қопқа вена орқали қонга тушади. узун углерод занжирли ёғ кислоталари ва моноглице-риднинг …
3 / 74
илиши фосфоглицеридлар махсус фермент-лар фосфолипазалар таъсирида гидро-лизланади. бу ферментлар панкреатик шира таркибида бўлади. бундай фосфолипазаларга а1, а2, с ва д фосфолипазалар киради. масалан, фосфатидилхолиннинг гидролитик парчаланиши схемаси қуйидагича: натижада фосфолипидлар 1. глицеринга 2. юқори ёғ кислоталарига 3. азот асосликларига (холин, этаноламин) ва 4. фосфат кислотага парчаланади. фосфат кислота ўзининг натрий ва калий тузлри шаклида сўрилади. холин ва этаноламинлар ўзи-нинг цдф (цитидиндифосфат) ҳосилалари шаклида сўрилади. а2 – фосфолипаза ҳашаротлар ва илон заҳри таркибида бўлади. унинг таъсирида лизофосфотидил-холин ва лизофосфотидилэтанол-аминлар ҳосил бўлиб, улар гемолитик хоссага эга. холестерин овқат билан суткада 0,1-0,3 г тушиб туради ва у ҳазм бўлмайди. ёғларнинг ресинтези бу ичак деворларда бўлиб ўтади. унинг механизми қуйидагича: аввало ёғ кислоталаридан уларнинг актив шакллари (ацил-коа) ҳосил бўлади. бу реакцияни ацил-коа-синтетаза ферменти катализлайди. сўнгра босқичма-босқич активлаш-ган ёғ кислотаси (ацил-коа) аввал моно- сўнгра ди- ва триацил-глицеринга ўтказилиб, ёғ синтез бўлади. ичак эпителей ҳужайраларида ресинтезланган триацилглице-ридлар, фосфолипидлар ва холестерин оқсил билан бирикиб, барқарор комплекс заррачалар …
4 / 74
липидларнинг миқдори билан бир-биридан фарқ қилади. ичак шиллиқ пардаси ҳужайраларида ҳосил бўлувчи лп лар (хм ва зжпл), гепатоцитларда (зжпл ва зюл), қон плазмасида (зпл ва зюл) киради. хм ва зжпл лар асосан қон оқими бўйича ёғларни ташиб берувчи лп- лар бўлиб ҳисобланади. зпл ва зюл лар эса асосан холестерин ташийди. мушак капиллярлари эндотелия-сида ва ёғ тўқималарида липопро-теинлипаза ферменти бўлиб, у ёғлар ва лп-ларни гидролизлайди. туғма липопротеинлипаза ферменти нуқсони бўлганда ирсий гиперхило-микронемия касаллиги ривожланади. бунда қонда хм бирикмалари 10-40 баробар кўпаяди. қон қизил лавлаги солиб пиширилган карам шўрва рангида бўлади. гиперхиломикронемиянинг асорат-лари бу панкреатит бўлиб, у ўлимга олиб келувчи асосий сабаб ҳисоб-ланади. ёғ кислоталари алмашинуви одам организми таркибида турли-туман ёғ кислоталари бўлади. ёғ кислоталари 3 йўналишда сарфланади: 1. резерв ёғлар таркибига қўшилади. 2. мураккаб липидлар таркибига қўшилади. 3. со2 ва сувгача оксидланиб, атф синтези учун фойдаланилади. қонда ёк лари альбуминлар билан бириккан ҳолда айланиб юради. ҳужайраларга ўтган эркин ёк ларининг биринчи …
5 / 74
змайди. ß-оксидла-нишда иштирок этадиган фер-ментларнинг ҳаммаси митохонд-рияларда жойлашган бўлади. ацил-коани митохондрия мемб-ранаси орқали ўтказиб берувчи модда бу карнитиндир (γ-триметиламино-ß-оксибути-рат). митохондрияга ўтгач ацилкарни-тиндан қайтадан ацил-коа ва карнитин ҳосил бўлади. реакция тескари йўналишда боради. бунда карнитин цитоплазмага қайтади, ацил-коа эса митохондрияда ß-оксидланади. ёк ларининг ß-оксидланиши иккита дегидрогенланиш, гидра-тацияланиш ва тиолаза реакция-ларини ўз ичига олиб, қуйидаги тартиб бўйича боради: ҳосил бўлган ацетил-коа цитрат циклида оксидланади. ацил-коа эса яна қайтадан ß-оксидланиш-нинг ҳамма йўлини босиб ўтади. шу процесснинг кўп марта такрорланиши ёк ларнинг то ацетил-коа-гача батамом парчаланишига олиб келади. масалан, 16 та с атоми бўлган пльмитин кислота 7-та ß-оксид-ланиш цикли мобайнида 8-та ацетил-коа ҳосил қилиб оксидланади. пропионат кислота алмашинуви организмда тоқ сондаги углерод сақловчи ёк лари ҳам мавжуд. ёк- лар ß-оксидланишнинг охирги маҳсулоти пропионил-коа бўлади. метилмалонилмутаза таркибида кофермент сифатида витамин в12 нинг икки шаклида бири дезоксиаденозилкобаламин бўлади. витамин в12 етишмаганда бу реакция сусайиб қолади ва сийдик билан кўп миқдорда метилмалонат билан пропионат чиқиб кетади. ҳосил …

Want to read more?

Download all 74 pages for free via Telegram.

Download full file

About "lipidlarning yagona tavsifi va funksiyalari"

слайд 1 самарқанд давлат медицина институти биоанорганик, биоорганик ва биологик кимё кафедраси биологик кимё 2-курс липидлар алмашинуви ва функциялари (1 маъруза) маърузачилар: проф. қ.а. асқаров доц. қ.т. советов кўриладиган саволлар липидларнинг аҳамияти, уларнинг хазмланиши ва сўрилиши, ўт кислоталарининг роли. ичак деворида ёғларнинг ресинтези. хиломикрон, липопротеинларнинг ҳосил бўлиши, уларнинг қонда липидларни транспорт қилишдаги аҳамияти, липопротеинлипазанинг аҳамияти. ёғ тўқималарида липидларнинг резервланиши ва мобилизацияси. триглицеридлипаза фаолланишининг шалола механизми. ёғ кислоталар ва глицериннинг тўқималарда оксидланиши, уларнинг физиологик аҳамияти. инсон организми липидлари (л) тузилиши ва функциялари жиҳатдан бир-биридан фарқ қилувчи турли бирикмалардан ташкил топг...

This file contains 74 pages in PPT format (4.5 MB). To download "lipidlarning yagona tavsifi va funksiyalari", click the Telegram button on the left.

Tags: lipidlarning yagona tavsifi va … PPT 74 pages Free download Telegram