бўғозлик физиологияси

DOC 82,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403354063_45334.doc бўғозлик физиологияси режа: 1. бўғозлик турлари, давомийлиги. 2. мўртак ва ҳомиланинг ривожланиши. имплантация. 3. ҳомила пардаларининг ривожланиши. 4. бўғоз ҳайвонларни парваришлаш ва озиқлантириш. бўғозлик (graviditas) - урғочи ҳайвон организмида ҳомиланинг ривожланиши билан ҳарактерланиб, тухум хужайрасининг уруғланиши билан бошланади ва етилган болани туғиш билан тугайди. бўғозлик бир болали ва кўп болали, биринчи ва такрорий (иккинчи ва ундан кейинги) бўлиши мумкин. катта қишлоқ хўжалик ҳайвонлари битта бола, майда ҳайвонлар кўп бола беради. масалан: сигирларда эгиз бола бериш 1-5%, бияларда 1,5%, эчкиларда - 57%, қўйларда - 10-15-40%, ни ташкил этади. чўчқалар 10-12, баъзан 17-20 та, итлар - 7-10 та, мушук - 2-5 та бола беради. биринчи бўғозлик - деб ҳайвоннинг ҳаёти даврида биринчи марта бўғоз бўлиши тушунилади. ёлғон бўғозлик - эчки, чўчқа, ит, мушукуларда учрайди. ҳайвонларда оталаниш бўлмаса ҳам, бўғозлик белгилари пайдо бўлади. сут безлари катталашади, сут ҳосил бўлади, бошқа ҳайвон болаларни ўзига эмизишга қўяди. кечишига кўра, бўғозликнинг физиологик (она ва бола …
2
баб бўлиши мумкин. ҳар бир молекула оқсил, углевод, минерал ва бошқа моддалар биринчи она организми тўқималари томонидан ассимиляция қилинади ва кейин ҳомила организмига тушади. ҳомила элементларининг барчаси она организми элементларидан ҳосил бўлади. шунинг учун она ҳайвонларни бўғозлик даврида тўлақимматли озиқлантириш ҳомиланинг ривожланишига катта таъсир кўрсатади. бўғозлик даври урғочи ҳайвон жинсий аъзолари ва бутун организмнинг кучли ўзгаришлари билан кечади. бачадон бу даврда анча катталашади, унинг массаси оғирлашади, бўғозлик охирига келиб сигирлар бачадони 4-6 кг, ҳомиласи билан 50-60 кг ни ташкил этади. бу даврда сигирлар бачадони ассиметрик шаклга эга бўлади, чунки ҳомила ривожланаётган бачадон шохи иккинчисига нисбатан тез катталашади, эгизак ҳомилаларда эса иккала бачадон шохи бир хилда катталашади. бўғоз чўчқаларда бачадон шохининг узунлиги 2-3,5 м ва эни 17-18 см га етади, ҳомила бўлганда у ампуласимон кенгайиб боради. бошқа серпушт ҳайвонларда (ит, қуён) ҳам худди шундай кенгайиш рўй беради. бияларда эса ҳомила бачадон танаси ва шохида ривожланади. уруғланиш оқибатида ҳосил бўлган зигота тухум …
3
ининг дастлабки даврларида сутсимон масса ҳисобига осмос йўли билан озиқланиб туради. шу билан бир вақтда эмбрион ва унинг амнион (сувли парда) аллантоис (сийдик парда) хорион (қон томир парда) пардалари шаклланиб боради. сув парда (амнион суюқлиги, aмниoн) - юпқа, тиниқ, томирсиз ва ҳомилани ҳамма томонидан ўраб турадиган биринчи парда ҳисобланади. сув пардасининг ичида бироз чўзилувчан шилимшиқ суюқлик бўлиб, бу ҳомилани ҳар томонлама ўраб, уни турли таъсиротлардан ҳимоя қилади. амнион суюқлиги (қоғоноқ суви) амнион пардани қоплаб турувчи цилиндрсимон эпителийнинг секрецияси натижасида ҳосил бўлади. бўғозликнинг охирига келиб амнион суюқлигининг миқдори сигирларда 3-4, бияларда 4-8, қўй ва эчкиларда 0,5-1,2 л, чўчқаларда 40-175 мл, ит ва мушукларда 10-40 мл атрофида бўлади. амнион суви таркибида оқсил, туз, қанд, кератин, ёғ, мочевина, витаминлар ва эстроген гормонлар (эстродиол, эстрон ва эстриол) бўлиб, улар жинсий аъзоларга ва бутун она организмига стимулловчи таъсир этади. бўғозликнинг иккинчи ярмида ҳомила ўзининг сувга бўлган эҳтиёжини қондириш учун рефлектор равишда қоғоноқ сувини ютиб туради, …
4
урахус (urachius) орқали сийдик пуфаги билан бирлашади. сийдик пардаси бўшлиғига урахус орқали ҳомиланинг сийдиги келиб тушади, ҳомила катта бўлган сари сийдик миқдори кўпайиб боради. сийдик пардаси юпқа ва тиниқ бўлиб, унинг деворлари бўйлаб ҳомиладан томирли пардага борувчи қон томирлари жойлашган бўлади. кавшовчи ҳайвонларда аллантоис пардаси айрим жойларда томирли пардага ёндошиб ётада, лекин у билан туташиб кетмайди. бу парда сув пардасини фақат ҳомиланинг қорин томонидан ўраб олади. бўғозлик даврининг охирида сийдик суюқлиги хира жигарранг бўлиб, унинг миқдори турли ҳайвонларда ҳар хил: сигирларда - 4-8, бияларда - 5-10, қўй ва эчкиларда - 0,5-1,5 л, ит ва мушукларда - 10-50 мл ва чўчқаларда - 25-100 мл. гача бўлади. чўчқаларда аллантоис парда чўзинчоқ халтага ўхшаш бўлиб, унинг тўмтоқ учи хорион пардага қадар ўсиб, тублари ҳалқасимон тортилиб турувчи иккита узунчоқ халтачадан иборат бўлади. сийдик пардасини ҳомиланинг томирли ва сув пардаси билан алоқаси кавшовчи ҳайвонларникига ўхшаш бўлади. бияларда аллантоис парда ўзининг ташқи юзаси билан хорион пардага …
5
ҳомила киндик томирларининг артериал ва веноз тармоқлари ҳосил бўлади. хорион сўрғичларининг бир қисми редукцияга учрайди, уларнинг қон томирлари ўтган қисми йўлдошнинг ҳомила қисмини (плaceнтa фeтaлис) ҳосил қилади. бачадон шиллиқ пардасининг айрим жойларида ўзига хос ўзгарган ҳосилалар пайдо бўлиб, йўлдошнинг она қисмини (plasenta uterina) ҳосил қилади. она ва ҳомила ўртасидаги боғланиш тухум хужайра оталангандан сўнг сигирларда 60 кундан кейин, бияларда - 2,5-3 ой, қўйларда - 6-7, чўчқаларда - 4-5 ҳафтадан кейин пайдо бўлади. шу вақтдан бошлаб эмбрион (зародыш) даври тугаб, ҳомила даври бошланади. сигир, қўй ва эчкиларда томирли парда бачадонда битта ҳомила бўлса ҳам унинг ҳар икки шохида жойлашади. унинг оғирлиги сигирларда бўғозликнинг охирги даврига бориб 3-5 кг га етади. томирли парданинг сиртқи юзасида кучли шохланиб кетган сўрғич (кателидон)лар бўлиб, улар бачадон шиллиқ пардаси юзасидаги корункулаларга ўсиб кириб, ҳомила йўлдоши алоқасини таъминлайди. кавшовчи майда ҳайвонлар томирли пардасидаги карункалалар ўзининг ҳажми ва карункула марказида чуқурчанинг борлиги билан характерланади. чўчқаларда хорион парда кўндалангига …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"бўғозлик физиологияси" haqida

1403354063_45334.doc бўғозлик физиологияси режа: 1. бўғозлик турлари, давомийлиги. 2. мўртак ва ҳомиланинг ривожланиши. имплантация. 3. ҳомила пардаларининг ривожланиши. 4. бўғоз ҳайвонларни парваришлаш ва озиқлантириш. бўғозлик (graviditas) - урғочи ҳайвон организмида ҳомиланинг ривожланиши билан ҳарактерланиб, тухум хужайрасининг уруғланиши билан бошланади ва етилган болани туғиш билан тугайди. бўғозлик бир болали ва кўп болали, биринчи ва такрорий (иккинчи ва ундан кейинги) бўлиши мумкин. катта қишлоқ хўжалик ҳайвонлари битта бола, майда ҳайвонлар кўп бола беради. масалан: сигирларда эгиз бола бериш 1-5%, бияларда 1,5%, эчкиларда - 57%, қўйларда - 10-15-40%, ни ташкил этади. чўчқалар 10-12, баъзан 17-20 та, итлар - 7-10 та, мушук - 2-5 та бола беради. биринчи бўғозлик - деб ҳайвоннинг ҳ...

DOC format, 82,0 KB. "бўғозлик физиологияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: бўғозлик физиологияси DOC Bepul yuklash Telegram