одам эмбриология. гистоорганогенез ва провизор аъзолар

DOC 133.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403438024_45892.doc одам эмбриология. гистоорганогенез ва провизор аъзолар режа: 1. гаструляция ва унинг моҳияти. 2. эрта гаструляция, унинг ҳосилалари. 3. кечки гаструляция, моҳияти ва унинг ҳосилалари. 4. эмбрионал варақлар. 5. гистогенез ва индуктив омиллар. 6. энтодерма, унинг ҳосилалари. 7. мезодерма ва мезенхима; уларнинг ҳосилалари. 8. эктодерма ва унинг ҳосилалари. 9. провизор аъзолар, турлари, ҳосил бўлиш йўллари. 10. йўлдош, унинг қисмлари, тузилиши. 11. йўлдош тўсиғи, унинг «ҳомила-она» тизимида тутган роли. тараққиётининг иккинчи хафтаси. гаструляция. гаструляция (гастер-меъда), мураккаб морфологик ва биокимёвий жараён бўлиб, бу жараёнда ҳомила варақлари ташқи (эктодерма), ўрта (мезодерма) ва ички (энтодерма) – яъни тўқима ва аъзолар куртаклари, ўқ аъзолар қомплекслари (манбалари) ҳосил бўлади. гаструляция учун ҳужайраларнинг кўпайиши, ўсиши, кўчиб ўтиши ва дифференцировкаси характерлидир. хайвонот дунёсида гаструляциянинг 4 та усули бўлиб (инвагинация, эпиболия, деляминация, иммиграция), одамда гаструлияция ҳомила қалқонининг деляминацияси (ажралиши, иккига бўлиниши) ва кейнчалик иммиграция усули билан кечади, ва охирида учта варақ ҳосил бўлади. айтганимиздек, одамда имплантация гаструляция билан бирга …
2
ратилади. бирламчи тасма бош қисми кенгайиб бирламчи бош (гензен) тугунини ҳосил қилади. бу тугундан ўқ скелетга асос солувчи хорда ҳосил бўлади. 2 чи хафта охирида гипобласт бош томонида эпибласт ҳужайраларининг кўчиб ўтишидан прехордал пластинка ҳосил бўлади. прехордал пластинкадан оғиз бўшлиғи ривож топади. шунингдек ҳомиладан ташқари аъзолар сариқлик қопи, амнион ва хорионлар шаклланади. сариқлиқ – қопи. гипобласт ҳужайраларининг кўпайиши ва вентролатерал томонга кўчиб ўтиши натижасида сариқлик қопининг девори ҳосил бўлади, унинг ичида сариқлиқ қопи бўшлиғи бўлади. келажакда сариқлиқ қопи учта вазифани утайди: қон ҳосил қилиши, бирламчи жинсий ҳужайралар ҳосил қилиши ва озиқлантириш. амнион пуфаги. бошида эпибласт ва трофобласт ўртасида бўшлиқ ҳосил бўлади. кейинчалиқ эпибласт ҳужайраларининг кўпайиши, кўчиб ўтиши натижасида бўшлиқнинг деворлари ҳосил бўлади. эпибластдан кўчиб ўтган ҳужайралар ҳомиладан ташқари эктодермани ҳосил қиладилар ва улар устки томонда ҳомиладан ташқари мезодерма жойлашган бўлади. хорион. цитотрофобласт ва синцитотрофобластлар ҳосил қилган сўрғичлар деворига ҳомиладан ташқари мезодерма ҳужайралари ўсиб киради ва бу тузилма хорион деб аталади. …
3
смадан ҳосил бўлган ва кўчиб ўтган ҳужайралар хисобига ҳосил бўлади. ҳомиладан ташқари мезодерма амнион, сариқлик пуфаклар деворларини ташқи томонини, трофобластларнинг ички томонини қоплаб ётади. шундай қилиб иккинчи хафта давомида бирламчи тасма ва ундан эпибласт, гипобласт ва учта ҳомиладан ташқари аъзолар: хорион, сариқлик ва амнион пуфаклари ҳосил бўлади. эмбриогенезнинг 3 хафтаси. бачадон эндометрийсида бачадон безлари, қон томирлари кўпаяди. стбт ҳужайраларидан овқатлантиришда қатнашувчи кўплаб децидуал ҳужайралар ҳосил бўлади, имплантацион чуқурча тўлиқ беркилиб кетади. бўлажак шифокорлардан эмбриогенез даврларига ва бу даврларда қандай тўқималар ва аъзолар бўлишини билиши талаб этилади. шуни инобатга олиб биз эмбриогенезни хафталарга бўлиб ёзишни лозим топдиқ. лекин шуни унутмаслик керакки, эмбриогенезнинг айниқса дастлабки даврларида хар бир соат, хар бир кунда янги ҳужайралар, тўқима ва аъзолар куртаклари ҳосил бўлади. учинчи хафта давомида бирламчи тасмадан учта ҳомила варақлари, куртак аъзолар, ҳомиладан ташқари аъзолар мукаммал ривожланади. ҳомиланинг 15 кунида ҳомиладан ташқари эктодермадан ичи бўш ўсимта – аллантоис ҳосил бўлади. у амниотик оёқча таркибида …
4
метрий функционал қаватидаги бузилган томирлар билан бирлашади ва лакуналар қон билан тўлади. кейинчалиқ бу бўшлиқларга чуқурроқдаги артериолалардан хам қон келади. хорион бўшлиқлари катталашса хам ҳомила танаси хорионга тегмайди ва у билан фақат амниотик оёқча орқали боғланган бўлади. хафта охирида ҳомила энтодермаси тана бурмаси иштирокида ҳомиладан ташқари энтодермадан ажралади, ҳомила танаси томон ботиб кира бошлайди ва бирламчи ичак шакллана бошлайди. бирламчи тасмадан кўчиб ўтган ҳужайралар ўнг ва чап томонда тасмалар ҳосил қилади ва улар экто- ва энтодермалар ораларига жойлашадилар ва мезодерма шакллланади, натижада уч варақли ҳомила ҳосил бўлади ва 4 хафта бошида бирламчи тасма йўқолиб кетади. айтганимиздек гензен тугунидан хорда ҳосил бўлади ва у ўртада ўқ ролини ўйнайди, унинг атрофида умуртқа поғонаси устуни ривожланади. хорданинг ўзи эса кейичали сўрилиб кетади. шундай қилиб гаструляция биринчи босқичида икки ҳомила варағи (гипобласт ва эпибласт), иккинчи босқичида уч ҳомила варағи (экто-, мезо- ва энтодерма), провизор ва ўқ аъзолар – хорда, нерв найи ҳосил бўлади. демак …
5
тив (олдиндан аниқлаш) куртаклар намоён бўлади. б) бластомерлар дифференцировкаси майдаланиш босқичидаёқ икки хил бластомерлар трофо ва эмбриобласт ҳужайралар ҳосил бўлади (аф расм 43). в) куртаклар дифференцировкаси, бунда куртак аъзолар ҳосил қилувчи ва бир-бирларидан фарқ қилувчи эмбрионал варақлар ҳосил бўлади. куртак дифференцировкасида эктодермадан 6 та (тери эктодермаси, нерв найи, нерв кирраси, нейрал плакодалар, прехордал пластинка, ҳомиладан ташқари эктодерма), мезодермадан 7 та (мезодерма сегментлари сомитлари, дерма-, мио-, склеротом, сегмент оёқлари-нефротом, спланхнотом, спланхнотом мезенхимаси, парамезонефрал тана, нефроген тўқима, ҳомиладан ташқари мезодерма), энтодермадан 2 та (ҳомила энтодермаси, ҳомиладан ташқари сариқлиқ-қопи энтодермаси) куртаклари ҳосил бўлади. г) гистогенетик дифференцировка билан гисто-органогенез жараёни бошланади. куртак аъзолардан тўқималар, аъзолар ҳосил бўла бошлайди. бу жараёнда ҳужайраларнинг махсуслашуви мухим роль ўйнайди. гистогенетик дифференцировкада эктодерма куртакларидан қуйидагилар ҳосил бўлади: 1. тери эктодермасидан: a) эпидермис ва унинг ҳосилалари. b) оғиз бўшлиғига кириш қисми ва анал тешиги эпителийси. c) кўз шиллиқ парда эпителийси. d) оғиз бўшлиғи аъзолари. 2. нерв найидан: a) нерв тўқимаси …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "одам эмбриология. гистоорганогенез ва провизор аъзолар"

1403438024_45892.doc одам эмбриология. гистоорганогенез ва провизор аъзолар режа: 1. гаструляция ва унинг моҳияти. 2. эрта гаструляция, унинг ҳосилалари. 3. кечки гаструляция, моҳияти ва унинг ҳосилалари. 4. эмбрионал варақлар. 5. гистогенез ва индуктив омиллар. 6. энтодерма, унинг ҳосилалари. 7. мезодерма ва мезенхима; уларнинг ҳосилалари. 8. эктодерма ва унинг ҳосилалари. 9. провизор аъзолар, турлари, ҳосил бўлиш йўллари. 10. йўлдош, унинг қисмлари, тузилиши. 11. йўлдош тўсиғи, унинг «ҳомила-она» тизимида тутган роли. тараққиётининг иккинчи хафтаси. гаструляция. гаструляция (гастер-меъда), мураккаб морфологик ва биокимёвий жараён бўлиб, бу жараёнда ҳомила варақлари ташқи (эктодерма), ўрта (мезодерма) ва ички (энтодерма) – яъни тўқима ва аъзолар куртаклари, ўқ аъзолар қомплекслари (манбал...

DOC format, 133.0 KB. To download "одам эмбриология. гистоорганогенез ва провизор аъзолар", click the Telegram button on the left.