бактериал вагинозни даволаш тамойиллари

DOC 64 pages 2,1 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 64
шираси ўзгариши кузатилади ҳамда лактобектериал флора ва анаэроб микроорганизмлар орасида силжиш кузатилади. клиник кўриниши. 50% бактериал вагиноз билан оғрувчи аёллар касаллик лаборатор текшириш ёрдамида тасдикданган бўлса ҳам шикоят билдирмайдилар. клиник ўзгаришлар яққол кузатилган беморларда нохуш ҳиссиёт, қичишиш, сийдик ажралишининг ўзгариши ва қиндан ажралмалар кузатилиши мумкин. яллиғланиш ўткир кечиб уретрада (urethritis) қин шиллиқ пардасида (colpitis), бачадон бўйнида (cervicitis) ва бачадон бўйни каналида унинг белгилари (endocervicitis) кузатилади. қўнгир-оқиш ўзига хос ҳидли ажратмалар ажралади. эркакларда gardnerella vaginalis яллиғланиш чақирмайди, айрим ҳоллардагина уретрит кузатилиши мумкин. касалликни даволаш тамойиллари қуйидаги 1-жадвалда келтирилган. 1-жадвал бактериал вагинозни даволаш тамойиллари дорининг номи қўллаш йўли дозалари иловалар tinidazolum ичишга биринчи кун 2,0 бир марта, кейин 0,5 кунда 2 марта, 5 кун даомида ҳомиладорликда кўллаш мумкин эмас metronidazolum ичишга 0,5 кунда 2 марта,? кун рецидив вактида вагинал шамлар билан бирга бую- рилади arilin 250 ичишга 0,5 кунда 3 марта,3-4 кун ёки 0,5 кунда 3 мар- та^ кун давомида ҳомиладорликда кўллаш …
2 / 64
иясида унинг сезилади. гонорея кўпинча простата бези яллиғланишининг сабабчисидир. субъектив ҳиссиётлар яллиғланиш жараёнининг фаоллиги ва таркоклигига боғлик. беморлар сийдик ажралиши ва жинсий ҳаётнинг ўзгариши ҳамда дефекациянинг оғрикли бўлишига шикоят киладилар. простата безини пайпаслаб, секин-аста текшириш простатит (prostatitis) турини аниқлашга имкон беради. аммо юқоридаги шикоятлар уруғ пуфакчалари яллиғланганида (vesiculitis) ҳам кузатилишини ёдда тутиш лозим. везикулитнинг клиник турларини аниқлаш учун уруғ пуфакчалари пальпация ёрдамида текширилиб, унинг суюқпиги лаборатория таҳпилидан ўтказилади. аёллар сўзаги - касаллик бошланганини кўпчилик беморлар сезмайдилар ва шикоят билдирмайдилар ёки кам безовталанадилар. дастлабки белгиси йиринпш ажралма ҳисобланади. айрим ҳолларда оғриқ билан кечувчи тез- тез сийишга мойиллик кузатилади ва бу ҳиссиётлар деярли барча ҳомиладор аёлларда, климакс ёшдагиларда ва ёш кизчаларда кузатилади. бу гуруҳ беморларда ташки жинсий аъзоларда яллиғланишлар кузатилиб, шу соҳалар оғриги, қичишиши ва кизишига шикоятлар бўлади. кўрик пайтида катта ва кичик уятли лабчалар шиллик пардалари шиши, гиперемияси аниқланади. бу белгалар ўткир вульвит (vulvitis acuta) ва вестибулит (vestibulitis аш!а)дан дарак беради. …
3 / 64
алишига шикоят киладилар. вақт ўтган сайин субъектив шикоятлар камая боради ва бемор узини гуё «тузалаётгандек» сезади. сурункали трихомониазга тез-тез қайталаниш хуружлари хос бўлиб, ўткир яллиғланиш жараёнларини жадаллашгиради. кўпинча яллиғланиш қинда (colpitis), бачадон буйни шиллиқ пардасида (cervicitis), уретрада (urethritis), кичик уятли лабчалар шиллиқ пардаларида (vestibulitis) ва катта (vulvitis) жинсий лабларда кузатилади. камрок ҳолларда бачадон буйни канали (endocervicitis) ва бачадон (endometritis) шиллиқ пардаси яллиғланади. эркаклардаги трихомонадалар уретра шиллиқ пардасига тушгач, ўткир ости, торпид клиник кўринишдаги ёки сурункали яллиғланиш чақиради. бемор яхши даволанмаса ва парҳез сақламаса, уретра стриктураси, трихомонадли простатит хамда бошқа асоратлар кузатилиши мумкин. даволаш ихтисослаштирилган тери-таносил касалликлари диспансер- ларида ўтказилади. шунинг учун трихомониазга чалинган беморларни уавлари мутахассис шифокорга юборишлари лозим. кандидоз - тери, тирноқ, шиллик қаватларининг candida таъсирида чақириладиган замбуруғли касаллиги. клиник кўриниши. юза (ясен тери, шиллиқ пардалар, тирнок кандидозлари) ва тизимли ёки висцерал, оралиқ ва сурункали тарқоқ (гранулематоз) кандидозлар тафовут этилади. юза кандидозига тери шиллиқ пардалари, тирноқ ҳамда унинг атроф …
4 / 64
райди. эпителий қисман кўчиб, бемор тишлаб тортади, сўнг тирналиш юзаси ҳосил бўлади. текширилган материалдан замбуруғ топилмаслиги кандидоз ташхисини инкор килади. оғиз бурчаклари кандидози (кандидозли бичилиш) ва кандидозли хейлит, кўпинча оғиз шиллиқ пардаси, тил кандидози билан биргаликда учрайди, аммо алоҳида ҳолда хам бўлиши мумкин. жараён кўпроқ болалар ва қарияларда кузатилади. оғиз бурчакларида чукур бурмалар бўлиши, бу кисмларнинг доимий сўлак билан намланиб, ишқаланиши замбуруғли бичилишга олиб келади. оғиз бурчаклари териси яллиғланган, ишқаланиб кизарган, нам, осон кўчувчи оқиш парда билан қопланган бўлади. парда кўчирилгач, кизгаш эрозив юза кузатилади. клинча жароҳат икки томонлама, айрим ҳолларда бир томонлама бўлиши мумкин. давоси. антимикотиклар - дифлюкан, орунгал тайинланади. ясси тери, бурмалар жарохатланганда, кандидозда кўлланиладиган умумий дорилар тайинлашдан бошланади. амфоглюкамин кунига 1 марта, овкатдан сўнг 200000-500000 шартли бирликда (шб) 10-14 кун давомида. болаларга - 2 ёшгача - 25000 шб, 2 дан 6 ёшгача - 100000 шб, 6 дан 8 ёшгача - 150000 шб, 9 дан 14 ёшгача - …
5 / 64
ниш жараёнларини чақиради ва турли асоратларга олиб келиб, бўғимлар ва кўз конъюнктиваси жароҳатланади. клиник куриниши. сийдик-таносил йўлларидаги ўзгаришлар, ўткир оста ва сурункали гонореяда кузатиладиган яллиғланишдан кам фарқ килади. одатда, уретрада нохуш ҳис, ачишиш ва қичишиш кузатилади. уретра тешиги бир оз гиперемияланган бўлиб, оз микдорда шилимшиқ ажралма ажралади. аёлларда бачадон бўйни ва канали яллиғланиш характерли. урогенитал хламидиоз гонорея сингари сийдик - таносил тизими бўйича тарқалиши ва асоратланиши мумкин. инфекциянинг кўз шиллиқ пардасига тушиши натижасида конъюктивит ривожланади. иммунопатологик реакцияли беморларда рейтер касаллиги - реактив артрит, тугунчали эритема ва бошқалар кузатилади. узок кечган инфекция бепуштлик, бўғимларнинг сурункали яллиғланиши ва бошка •гакланмас асоратлар чақиради. рейтер касаллигининг классик варианти уретритдан бошланади, унга бўғимлар яллиғланиши ва конъюнктивит кушилади. айрим ҳолларда терида тошмалар кузатилиши мумкин. касалликка, асосан, ёш эркаклар чалинадилар ва уткир ёки уткирости бошланиб, бирорта белгининг устунлиги билан кечади. уз вактида ташхис қўйиб даволанмаса, касшшик кайталаниб , тикланмас асоратлар чакириши мумкин. куйидаги 2- жадваида хламидиозни замонавий …

Want to read more?

Download all 64 pages for free via Telegram.

To'liq yuklab olish

About "бактериал вагинозни даволаш тамойиллари"

шираси ўзгариши кузатилади ҳамда лактобектериал флора ва анаэроб микроорганизмлар орасида силжиш кузатилади. клиник кўриниши. 50% бактериал вагиноз билан оғрувчи аёллар касаллик лаборатор текшириш ёрдамида тасдикданган бўлса ҳам шикоят билдирмайдилар. клиник ўзгаришлар яққол кузатилган беморларда нохуш ҳиссиёт, қичишиш, сийдик ажралишининг ўзгариши ва қиндан ажралмалар кузатилиши мумкин. яллиғланиш ўткир кечиб уретрада (urethritis) қин шиллиқ пардасида (colpitis), бачадон бўйнида (cervicitis) ва бачадон бўйни каналида унинг белгилари (endocervicitis) кузатилади. қўнгир-оқиш ўзига хос ҳидли ажратмалар ажралади. эркакларда gardnerella vaginalis яллиғланиш чақирмайди, айрим ҳоллардагина уретрит кузатилиши мумкин. касалликни даволаш тамойиллари қуйидаги 1-жадвалда келтирилган. 1-жадвал бактери...

This file contains 64 pages in DOC format (2,1 MB). To download "бактериал вагинозни даволаш тамойиллари", click the Telegram button on the left.