ферментланган сут маҳсулотлари учун бактериал препаратлар. бактериал препаратларни танлаш

DOC 87,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404229716_52365.doc ферментланган сут маҳсулотлари учун бактериал препаратлар. бактериал препаратларни танлаш режа: 1. бактериал препаратлари саноат шароитида тайёрлаш ва қўллаш 2. ферментли препаратларни қўллаш 3. ферментли препаратларни қўллаш 4. бактериофаглар баъзи сут маҳсулотлари технологияси учун маълум турдаги микроорганизмлар ривожланиши кўзда тутилади. сут кислотали маҳсулотлар: сирлар, сметана, қаймоқ – кислотали (ачитқили) сариёғ ва бошқалар. ўзининг ривожланиши даврида микроорганизмлар ўз ферментларидан фойдаланиб, ўраб турган сут плазмасига фаол таъсир кўрсатади ва бунинг натижасида биокимёвий ўзгаришларни келтириб чиқаради. бундай микробиал таъсирга учрайдиган сут маҳсулотларини ферментланган деб аташ қабул қилинган. ферментланган маҳсулотларни ишлаб чиқаришда махсус танланган ва стерил шароитда ўстирилган тоза культуралар қўлланилади. тоза культуралар таркибига бир қатор фойдали технологик хусусятларга эга бўлган микроорганизмлар тури ва штаммлари киради. танлаб олинган штаммлар махсус коллекцияларда сақланади. керак бўлган вақтда уларни сақланиш еридан олиб, бактериал томизғи ёки концентрат тайёрлаш учун ишлатилади. микроорганизмларни махсус танланган ва тайёрланган (нитат феда) озуқа муҳитига ассептик шароитда қўшилади. ўстирилган бактериаллар массаси махсус центрифугаларда озуқа …
2
ҳужайралар сонини юзлаб миллиардгача кўпайтиришга эришилади. маълум бирикмаларни концентрлаш, ёт қўшилмаларсиз тоза маҳсулот олиш ва бошқа ўзгаришлар биокимёвий жараёнлари табиий шароитларда завод ва фабрикалардагидан кўра анча самарадор ва тезкор ўтади. саноат кўламида аналогик жараёнларни келтириб чиқариш фан – техника тараққиётини ўсишининг муҳим аҳамиятга эга йўналишларидан биотехнологияга тааллуқлидир. биотехнологиянинг бир йўналиши саноат микробиологияси бактериал препаратларни ишлаб чиқариш ва фойдаланишни ўз ичига олади. ҳозирги замон амалий микробиологияси табиий манбалардан ҳар хил технологик мақсадга мос, кенг миқёсидаги фойдали хусусятларга эга бўлган микроорганизмлар штаммларини танлаб олиш усулларига эга. микробларнинг алоҳида турлари ва штаммлари орасидаги ўзаро мусбатлар моҳиятини чуқур ўрганиш специфик хоссаларга ва ҳаёт тарзига эга бактериялар ассоциациясини шакллантириш имконини беради. кўп саноат бактериал препаратлари ана шундай комплексларни намоён этади. эволюцион ҳолда пайдо бўлган ачитқилар (дрожжалар), суткислотали ва сиркакислотали бактериялар – кефир замбуруғлари – табиий симбиози сунъий йўл билан яратиш ҳозирча муваффақият қозонмади. микроорганизмлар ҳар бир штамми ҳамда улар комплексларининг хусусиятлари бир қатор кўрсаткичлар бўйича …
3
диган микроорганизмлар штаммлари ва баъзи бир турлари ферментацияланган сут маҳсулотлари технологияси хоссаларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. қаттиқ ширдон сирларини ишлаб чиқаришда бактериялар яроқлилиги кўрсаткичи етилтириш жараёнида томизғи микроорганизмлари ташқи ва ички ҳужайра ферментлари келтириб чиқарадиган протеолиз характери (феъли, хоссаси) ҳисобланади. лактозанинг лактага айланиш тезлиги ҳам аҳамиятга эга. бундан маълум даражада сир массасининг рн кўрсаткичи боғлиқ бўлиб, ўз навбатида, сирда кечадиган, кўпинча биокимёвий рекциялар тезлиги ва йўналишини белгилайди. сир ишлаб чиқаришдаги бошқа бир муҳим хосса уларнинг етилиш даврида қаттиқ сирларнинг мос равишда эрта ва кечки шишиб кетишига олиб келадиган ичак таёқчаси ҳамда ёғ кислотали бактериялар ривожланишини инбирлаш (тўхтатиш) қобилиятидир. қаттиқ сирлар учун мўлжалланган томизғи таркибини тузишда, яна уларнинг аччиқ маза белгиларини келтириб чиқармаслик хусусиятлари, карбонад ангидрид ҳосил қилиш кўлами ва тезлиги, ҳар бир сирга хос бўлган таъм мажмуасини (вкусовой букет) пайдо қилиш қобилияти ҳисобга олинади. совет ва швецар сирларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган томизғи таркибига, ўзига хос тотли (хушбўй) маза …
4
аги юқори концентрациясида кечади. ҳар қандай сут маҳсулотлари ферментлаш учун мўлжалланган бактериал препаратларни шакллантиришда, бактериофаглар парчаланишига (қаршиликни) бардошни оширишга қаратилган махсус чоралар кўрилади. бу чоралар ферментланган сут маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхоналарда тарқалган фаготипларга қаршилик кўрсата оладиган штаммларни танлаш ҳамда ишлаб чиқариш бактериал препаратларни таркибига кирадиган штаммларни ротацияси алмаштириш системасидан фойдаланишдан иборат. бактериал препаратлари саноат шароитида тайёрлаш ва қўллаш тоза бактериал культуралар ишлаб чиқариш ҳажми ҳамма ферментланган сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини таъминлай олмайди. бу ҳол шундай маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган корхоналарни махсус томизғи бўлимларида олишни ташкиллаштиришга мажбур этади. ишлаб чиқариш томизғиларини бевосита корхонада тайёрлашнинг бошқа сабабларидан бири, соф културалар препаратлари нархининг қимматлиги ва музлатиш, қуритиш, ташиш ва сақлаш жараёнларидан кейинги уларни реактивациялаш (фаоллигини тиклаш, жонлантириш) заруриятидир. сут корхоналарида томизғи бўлимлари алоҳида, изоляцияланган хоналарга жойлаштирилади. деворлари, ионли ва шипи (потолок) регуляр равишда ювиб дезинфекциялаш имконини берадиган силлиқ, ғоваги бўлмаган қурилиш материалларидан ясалган бўлиши лозим. хонага кирадиган ҳаво йўлига фильтрлайдиган материал ўрнатиш керак. …
5
анизмлар ҳаёт фаолиятини имкон қадар тўхтатиш учун, уни 950с температурада 30 – 60 минут давомида пастерлаш зарур. пастерлашни кейинчалик навбатдаги томизғи порциясини ўстиришга мўлжалланган идишда амалга ошириш керак. лаборатория (материнская, первичная) томизғисини тайёрлаш учун сутни автоклавда 1200с температурада 15–20 минут давомида стерилланган мақсадга мувофиқдир. суюқ бактериал томизғиларни жонлантириш (рективация) бошланғич босқичида қўшилган дозаси (миқдори) 1 млга 0,5 – 1,5 млн фаол ҳужайрани ташкил этиш керак. ушбу бактерия турига мўлжалланган оптимал ҳароратда культивациялаш лахта ҳосил бўгунча давом эттрилади. лаборатория томизғисини ҳафта давомида 6 – 10 0с температурада сақлаш мумкин. иккиламчи ва ишлаб чиқариш томизғиларини олиш учун инокуляция дозасини 1 млда 20 – 50 млн фаол ҳужайрага кўпайтириш мақсадга мувофиқ бўлади. бунда томизғидаги бактериялар талаб қилинган ёки мўлжалланган концентрацияси даражасига 5 – 7 соатдан сўнг етилади. бу вақт ичида сут кислотали бактерияларнинг 5 – 8 янги авлоди ўсиб чиқади ва нисбий кўпайиш сони худди дастлабки томизғидек бўлади. инокульяция дозасининг юқори даражадалиги культивация …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ферментланган сут маҳсулотлари учун бактериал препаратлар. бактериал препаратларни танлаш" haqida

1404229716_52365.doc ферментланган сут маҳсулотлари учун бактериал препаратлар. бактериал препаратларни танлаш режа: 1. бактериал препаратлари саноат шароитида тайёрлаш ва қўллаш 2. ферментли препаратларни қўллаш 3. ферментли препаратларни қўллаш 4. бактериофаглар баъзи сут маҳсулотлари технологияси учун маълум турдаги микроорганизмлар ривожланиши кўзда тутилади. сут кислотали маҳсулотлар: сирлар, сметана, қаймоқ – кислотали (ачитқили) сариёғ ва бошқалар. ўзининг ривожланиши даврида микроорганизмлар ўз ферментларидан фойдаланиб, ўраб турган сут плазмасига фаол таъсир кўрсатади ва бунинг натижасида биокимёвий ўзгаришларни келтириб чиқаради. бундай микробиал таъсирга учрайдиган сут маҳсулотларини ферментланган деб аташ қабул қилинган. ферментланган маҳсулотларни ишлаб чиқаришда махсус танлан...

DOC format, 87,5 KB. "ферментланган сут маҳсулотлари учун бактериал препаратлар. бактериал препаратларни танлаш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.