сув ўлчаш постларини қуриш учун жой танлаш ва унда бажариладиган ишлар

DOC 54,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1523174263_70831.doc i z h + 0 z h 0 сув ўлчаш постларини қуриш учун жой танлаш ва унда бажариладиган ишлар режа: 1. сув ўлчаш постларини қуриш учун жой танлаш ва унда бажариладиган ишлар 2. сув ўлчаш постини бир жойдан иккинчи жойга кўчириш ушбу мавзуда сув ўлчаш постларини қуриш учун жой танлашда нималарга эътибор бериш кераклиги, бажариладиган ишлар тартиби, постни бир жойдан иккинчи жойга кўчириш вақтида амалга ошириладиган ишлар ёритилган. сув ўлчаш постини ташкил этиш учун жой танлаш масъулиятли ва шу билан бирга мураккаб вазифа ҳисобланади. шу мақсадда жой танлаш вақтида қўйидагиларни эътиборга олиш зарур: 1) дарёнинг иккала қирғоғи бир бирига симметрик бўлиб, ўртача қияликда бўлиши керак; 2) дарё маълум масофада тўғри чизиқли йўналишдаги ўзанда оқиши лозим; 3) дарё ўзанининг рельефи мураккаб бўлмаслиги керак; 4) танланган жой атрофида пляжлар, дарё ўзанидан қум, шағал оладиган карьерлар бўлмаслиги лозим; 5) дарёга оқава сувлар қўшилмаслиги ва сув сатҳига таъсир қилувчи бошқа омиллар бўлмаслиги керак; …
2
илиб, ушбу гуруҳдаги муҳандис - техниклар дала шароитида қуйидаги ишларни бажаради: 1) дарёнинг сув ўлчаш пости қурилиши мўлжалланган участкасини умумий кўздан кечириб чиқиш; 2) бу участкада тез оқар ёки димланиш бор-йўқлигини аниқлаш; 3) махсус топографик ишларни бажариш. юқоридаги ишларни бажаришда гуруҳ аъзолари дарёнинг сув режими ҳақидаги архив маълумотларини ҳамда маҳаллий аҳолининг фикр-мулоҳазаларини ҳам инобатга оладилар. умуман олганда, шундай жойни танлаш керакки, дарёнинг табиий ҳолатига таъсир қилувчи омиллар мумкин қадар кам бўлсин. сув ўлчаш постини қуриш вақтида димланиш ҳодисасига жуда катта эътибор берилади. димланишнинг тарқалиш узоқлиги қуйидаги ифода билан ҳисобланади: l(a( ( ), м; буерда: l-димланишнинг тарқалиш узунлиги; h0-туғон йўқ пайтдаги чуқурлик; z-димланиш баландлиги; а-коэффициент бўлиб, унинг қиймати a(f( ) функцияга боғлиқҳолда махсус жадвалдан аниқланади; h0(z –лойиҳа маълумотларидан олинади. топографик ишлар тури ташкил этилаётган постнинг разрядига ва фаолият даврининг давомийлигига боғлиқ. агарда пост вақтинча сув ўлчаш ишларини олиб боришга мўлжалланган бўлса, танланган дарё участкасида ярим инструментал съёмка ишлари олиб борилади. бунда …
3
тузилади. бу баённомада дарёнинг номи, постнинг жойлашган ўрни, дарёнинг сув режими тўғрисидаги асосий маълумотлар, тошқин даври, қандай амалий мақсадлар учун фойдаланиши, кузатилган ва кузатилиши мумкин бўлган ҳодисалар ва ҳоказолар акс эттирилиши лозим. агар дарё ҳавзаси ва ўзаннинг морфометрик элементлари ҳамда жойнинг табиий-географик шароити тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлса, улар ҳам шу баённомада берилади. дала ишлари ёрдамида тўпланган маълумотлар, дарё участкасининг плани ва баённома биргаликда ушбу сув ўлчаш постининг пастпорти ҳисобланади. сув ўлчаш постини бир жойдан иккинчи жойга кўчириш умуман олганда сув ўлчаш постини бир жойдан бошқа жойга кўчириш тавсия этилмайди, чунки бунда сув режими элементларини кузатиш қаторларида узилиш содир бўлади. бу эса сув режими элементларининг ўртача кўп йиллик миқдорларини тўғри аниқлашни қийинлаштиради. лекин баъзи ҳолларда, масалан, постдан қуйида тўғон қурилиб, удимланиш зонасига тушиб қолсаёки дарёнинг сув ўлчаш пости жойлашган қисми ўзанида ювилиш ёки деформация ҳодисалари қайд этилса, кузатиш ишларини амалга ошириш қийинлашади. мана шундай ҳолатда сув ўлчаш постини бошқа қулайроқ жойга …
4
ларда иккала пост кузатишлари бир-бири билан коррелятив боғланган ҳисобланади. лекин, бунда янги постдаги кузатишлар эски постда тўпланган маълумотларнинг давоми ҳисобланмайди. лекин ушбу боғланиш графигидан фойдаланиб, эски постдаги кузатишларни тиклаш мумкин бўлади. бундан ташқари шундай боғланишлардан фойдаланиб, янги постнинг "0" график текислиги баландлигини қийматга ўзгартириш имконияти ҳам вужудга келади. баъзан боғланиш графигида нуқталар тарқоқ жойлашган бўлиши мумкин. у ҳолда ҳар иккала пост ўзаро боғланмаган ҳисобланади. адабиётлар: 1. барышников н.б., галактионов и.и., скородумов д.е. методические указания по курсу «гидрометрия».-л.(гидрометеоиздат,1975. 2. быковв.д., васильева.в. гидрометрия. -л.: гидрометеоиздат, 1965. 3. железняковг.в. гидрологияигидрометрия. -м.: высш. шк, 1981. 4. карасеви.ф., васильева.в., субботине.с. гидрометрия. -л.: гидрометеоиздат, 1991. _1583820233.unknown _1583820234.unknown
5
сув ўлчаш постларини қуриш учун жой танлаш ва унда бажариладиган ишлар - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"сув ўлчаш постларини қуриш учун жой танлаш ва унда бажариладиган ишлар" haqida

1523174263_70831.doc i z h + 0 z h 0 сув ўлчаш постларини қуриш учун жой танлаш ва унда бажариладиган ишлар режа: 1. сув ўлчаш постларини қуриш учун жой танлаш ва унда бажариладиган ишлар 2. сув ўлчаш постини бир жойдан иккинчи жойга кўчириш ушбу мавзуда сув ўлчаш постларини қуриш учун жой танлашда нималарга эътибор бериш кераклиги, бажариладиган ишлар тартиби, постни бир жойдан иккинчи жойга кўчириш вақтида амалга ошириладиган ишлар ёритилган. сув ўлчаш постини ташкил этиш учун жой танлаш масъулиятли ва шу билан бирга мураккаб вазифа ҳисобланади. шу мақсадда жой танлаш вақтида қўйидагиларни эътиборга олиш зарур: 1) дарёнинг иккала қирғоғи бир бирига симметрик бўлиб, ўртача қияликда бўлиши керак; 2) дарё маълум масофада тўғри чизиқли йўналишдаги ўзанда оқиши лозим; 3) дарё ўзанининг рельеф...

DOC format, 54,0 KB. "сув ўлчаш постларини қуриш учун жой танлаш ва унда бажариладиган ишлар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.