минералларнинг сув ва унда эриган моддалар билан таъсирлашиши

DOC 375,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1664642689.doc минералларнинг сув ва унда эриган моддалар билан таъсирлашиши режа: 1. сувнинг флотация жараёнидаги аҳамияти сув ва унинг хоссалари 2. минералларни сув билан таъсирланиши 3. газ ва минералларни сувда эритиш 4. сувни минерал юзага таъсирланишида жуфт электр қатламини ҳосил бўлиши 5. минераллар юзаларининг ҳар хиллиги 6. минерал дурлик панжарасида изоморф ўрин алмашинишнинг флотацияга таъсири 7. турли минералларни бирга учраши, уларни кислород ва сув билан реакцияга киришиш натижасига таъсири 8. газ ва минералларни сувда эритиш сувнинг флотация жараёнидаги аҳамияти сув ва унинг хоссалари сув табиатда кенг тарқалган бўлиб, қаттиқ, суюқ ва газ ҳолатда бўлади. саёрамизнинг 71 фоиз майдони сув билан қопланган. ердаги умумий сувнинг миқдори 1454300000 км3 бўлиб, 94 фоизи океан ва денгиз сувларига, 2 фоизи чучук сувга тўғри келади. умумий сувнинг 0,025 фоизидангина инсон ичиши, экинларни суғориши ва саноатда фойдаланиши мумкин. сув оддий, аммо ноёб суюқликдирдир. унинг сирини ўрганиш эрамиздан олдин яшаб ўтган платон ва унинг шогирди аристотелдан бошланган бўлса, …
2
3740с ҳароратда суюқ ҳолатдан тўлиғича газ ҳолатига ўтиб, 57 см3/моль ҳажмга эга бўлади (критик доимийлик). сувнинг солиштирма иссиқлик сиғими 1 кал/град·моль, эриш иссиқлиги 80 кал/г, буғланиш иссиқлиги 538,9 кал/г, эбулиоскопик доимийлиги 0,52, криоскопик доимийлиги 1,86, солиштирма электр ўтказувчанлиги 4·10-8 см/см, электр дипол моменти 1,84 д, диэлектрик ўтказувчанлиги 00с да 87,8, 250с да 78,8 га тенг. сув буғининг босими ҳарорат ўзгаришига қараб ўзгаради (2-жадвал). 2-жадвал. сув буғининг босими 0 с босим мм.с.уст 0 с босим, атм. 0 4,6 100 1,00 10 9,2 120 1,96 20 17,5 150 4,70 30 31,1 200 15,30 40 55,1 250 39,3 60 149,2 300 84,4 80 355,1 350 176,3 100 760,0 374 218,5 сувнинг зичлиги бошқа моддаларга ўхшаб ҳароратнинг ортиши билан камайиб бормасдан, 40с да энг юқори қийматга эга бўлади, кейин пасая бошлайди: 0 с: 0 4 10 15 20 3 г/см : 0,9998 1,000 0,9997 0,9991 0,9982 сувнинг бу хусусияти куррамизнинг иқлими, дарё ва денгиз …
3
род боғ билан боғланган) бўлади, яъни сувнинг ҳар бир молекуласи 4 та бошқа сув молекуласи билан ўралган бўлиб, тетраэдрнинг учлари қарама-қарши қутблари билан учрашади. ҳар бир сув молекуласидаги кислород атомлари тетраэдрнинг марказида, қўшни молекулаларнинг атомлари эса тетраэдрнинг учларида жойлашган. марказидаги кислород атоми билан учлардаги кислород атомлари орасида водород атомлари жойлашган бўлиб, улардан 2 таси марказий кислород атоми билан ковалент боғ, 2 таси эса водород боғ ҳосил қилади. иккита кислород орасидаги масофа 2,76 а0 тенг. иккита кислород орасида фақат битта водород жойлашган бўлиб, марказий кислород атоми билан водрод боғ ҳосил қилган водород атоми тетраэдр учидаги кислород атоми билан ковалент боғ ҳосил қилади ёки бунинг тескариси бўлади. ковалент боғ ҳосил қилган водород атоми билан кислород атоми оралиғи 0,97 а0 га, водород боғ оралиғи эса 1,77 а0 тенг. сув молекулаларининг юқорида баён этилган тартибда жойланиши музни тўрсимон тузилишига эга бўлишини таъминлайди, тўрнинг бўш жойлари (катаклари) сув молекуласининг катталигига тўғри келади. муз ҳолдаги сув …
4
қийматга (е = 87,8) эга. каблуков-томсон қоидасидан маълумки, эритувчининг диссоциациялантириш кучи, диэлектрик доимийси қийматига тўғри мутаносибдир. сувнинг диполь молекулалари эрувчи модда ионларини қуршаб олиб, уларнинг ўзаро тортишув кучларини ε марта камайтиради, чунки кулон қонунига биноан, ε диэлектрик доимийлигига эга бўлган муҳитда бир-биридан r масофада турувчи иккита –е ва +е электр зарядлари ўзаро тортишув ёки итариш кучига (зарядлар бир хил ишорали бўлса) эга: шунинг учун эриш жараёни диссоциацияланиш билан боради. минералларни сув билан таъсирланиши флотация жараёнида сувни минералларга таъсири кўп қиррали ва ўта аҳамиятга моликдир. сув билан таъсирланган минерал юзаси гидратланади, яъни юза, сув пардаси билан қопланади. парда қалинлиги ва унинг структураси минерал юзасининг физик ва кимёвий хоссаларига – намланувчанлигига боғлиқ бўлади. булардан асосийси сирт энергияси ҳисобланади. сирт энергияси юза қатламининг майдони бирлигига нисбатан олиниб эрг/см2 бирликда ўлчанади. суюқликларда эса «сирт энергияси» атамаси ўрнига унга мутаносиб бўлган «сирт таранглиги» деган атама ишлатилади ва дин/см2 ёки эрг/см2 бирлик билан ўлчанади. бир хил …
5
нинг биринчи босқичи минерал юзасини сув билан намланишидир. намланиш учта фаза (қаттиқ жисм, суюқлик, газ) бир-бирига тегиб турган чегара сиртларида кузатилади. қаттиқ жисм юзасини суюқлик билан намланиш даражаси миқдорий жиҳатдан намланиш чегара бурчаги билан ифодаланади. намланиш чегара бурчагининг қиймати суюқ фаза томонга қараб ўлчанадаи (7-расм). агар ѳ=0 бўлса, қаттиқ фаза юзаси сув билан тўлиқ намланади (тўлиқ сув юқувчан минерал). агар ѳ=1800 бўлса, қаттиқ фаза юзаси сув билан намланмайди (тўлиқ суюқмас минерал). 7-расм. намланишни ҳар-хил ҳолатлари: а) сув томчиси; б) ҳаво пуфакчаси. минерал қанчалик сувюқмас бўлса, унга ҳаво пуфакчалари шунчалик яхши ёпишади ва флотация жараёни содир бўлади. чегара бурчакнинг мувозанатдаги қиймати давидов нейман тенгламаси билан аниқланади: кўпинча, 2.2-тенглама билан аниқланган, чегара бурчакнинг мувозанатдаги қиймати, амалда хақиқий қийматига тўғри келмай, фарқ қилади. буни намланиш гистерезиси деб аталади. бунга сабаб, намланиш периметри бўйлаб таъсир қилаётган ишқаланиш кучидир. соддароқ қилиб айтганда, қаттиқ фаза юзасига томизилган сувнинг юзасидаги ҳавони сиқиб чиқариши секинроқ ўтади, мувозанат қийматига …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"минералларнинг сув ва унда эриган моддалар билан таъсирлашиши" haqida

1664642689.doc минералларнинг сув ва унда эриган моддалар билан таъсирлашиши режа: 1. сувнинг флотация жараёнидаги аҳамияти сув ва унинг хоссалари 2. минералларни сув билан таъсирланиши 3. газ ва минералларни сувда эритиш 4. сувни минерал юзага таъсирланишида жуфт электр қатламини ҳосил бўлиши 5. минераллар юзаларининг ҳар хиллиги 6. минерал дурлик панжарасида изоморф ўрин алмашинишнинг флотацияга таъсири 7. турли минералларни бирга учраши, уларни кислород ва сув билан реакцияга киришиш натижасига таъсири 8. газ ва минералларни сувда эритиш сувнинг флотация жараёнидаги аҳамияти сув ва унинг хоссалари сув табиатда кенг тарқалган бўлиб, қаттиқ, суюқ ва газ ҳолатда бўлади. саёрамизнинг 71 фоиз майдони сув билан қопланган. ердаги умумий сувнинг миқдори 1454300000 км3 бўлиб, 94 фоизи океан ва д...

DOC format, 375,5 KB. "минералларнинг сув ва унда эриган моддалар билан таъсирлашиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.