мустақил ўрганиш учун препаратлар

DOCX 4 pages 4.8 MB Free download

Page preview (4 pages)

Scroll down 👇
1 / 4
мустақил ўрганиш учун препаратлар 1 - препарат. қулоқ олди бези. гем.-эозин. безнинг юзаси бириктирувчи тўқимали капсула билан ўралган. без бўлакчали тузилишга эга. бўлакчалар бўлакчалараро тўсиқлар ёрдамида ажратилган, улардан қон томирлар, нервлар ва чиқарув найлари ўтади. унчалик йирик бўлмаган бўлакчалараро найнинг эпителийси икки қаватли, безнинг умумий най эса кўп қаватли кубсимон эпителийсидан тузилган. бўлакчалар ичида оқсил ҳужайралардан (сероцитлар) иборат охирги бўлимлар кўринади. охирги бўлимлар алъвеоляр (шарсимон) шаклга эга. охирги бўлимлар орасида қон капиллярларига бой юпқа сийрак бирикти-рувчи тўқимали қатлам кўринади. киритма найлар бир қаватли кубсимон эпителий билан қопланган. эпителий ҳужайралари оч базофил. чизиқли найлар жуда яхши ривожланган, тармоқланган. улар бир қаватли призматик эпителий билан қопланган. ҳужайралар оксифил циптоплазмага эга (қизил рангда) ва унда базал чизиқчалар кўринади. охирги бўлимлар, киритма ва чизиқли найларнинг иккинчи қаватини миоэпителиал ҳужайралар ташкил этади, улар секретор ҳужайраларни сават кўринишида ўраб туради. бўлакчаларда нисбатан йирик бўлакчалари чиқарув найлари кўриниши мумкин. чизиш ва белгилаш: 1) капсула; 2) бўлакчалараро бириктирувчи …
2 / 4
рофини ярим ойсимон куринишида оксил хужайралар ўраб олганлиги кўринади. ташқи томондан узунчоқ ядроли миоэпителиал ҳужайралар жойлашган. шиллиқ хужайралар шилимшиқ ажратганлиги учун жуда оч ранги билан фарк килиб туради. ярим ойлар базофил рангда (кўк рангда) бўялади. сероцитлар ядроси юмалок, ҳужайранинг базал қисмида ётади. апикал қисмида ацидофил доначалар жойлашган. мукоцитлар (шиллиқ хужайралар) ясси, жуда зич, ҳужайранинг асосига ёпишган ядрога эга. киритма найлар кучсиз ривожланган, улар фақат оқсилли охирги бўлимларда кўринади. бу безда чизиқли найлар қулок олди безига нисбатан узун ва тармоқланган, шунинг учун бўлакчаларда кўп миқдорда кўринади. умумий най кўп қаватли кубсимон эпителий билан қопланган, очилиш жойида эса – кўп қаватли ясси мугузланмайдиган эпителий билан қопланган. препаратни чизиш ва белгилаш: 1) сероз (оқсил) секреторли охирги бўлим, 2) аралаш (оқсил-шиллиқ) охирги бўлим ва унда, а) шиллиқ ҳужайралар, б) сероз ярим ойлар, в) миоэпителиал хужайралар, 3) киритма най, 4) чизиқли най, 5) бўлакчалараро чиқарув найи, 6) бўлақчалараро бириктирувчи тўқимали тўсиқ, 7) қон томирлар. жағ …
3 / 4
й билан қопланган. бу безда бир нечта умумий най бўлиши мумкин. бириктирувчи тўқимали бўлакчалараро тўсиқлар бошқа безларга нисбатан анча кенг, қон томирлар, бўлакчалараро най, нервлар, ёғ тўқимаси сақлайди. препаратни чизиш ва белгилаш: 1) капсула, 2) бўлакчалараро бириктирувчи тўқимали тўсиқ, 3) бўлакчалараро чиқарув найи, 4) бўлакча, 5) аралаш охирги бўлим: а) мукоцитлар б) сероз яримойлар, 6) оқсилли охирги бўлим, 7) шиллиқли охирги бўлим, 8) чизиқли най, 9) қон томирлар. тил ости безининг бўлакча фрагменти. гем.-эозин. 1 – юмшоқ бириктирувчи тўқима, 2 – шиллиқ ишловчи оҳирги бўлим, 3 – аралаш оҳирги бўлим, а – оқсил ишловчи ҳужайра, b – шиллиқ ишловчи ҳужайра, 5 – бўлакчалараро чиқарув найи. 4-препарат. танглай муртаги. гем.-эозин. шиллиқ парданинг бурмаларидан иборат бўлиб, хусусий пластинка-сида лимфа тугунлари жойлашган. бурмалар орасидаги чуқурликлар муртак-нинг крипталари деб аталади. танглай муртагининг хусусиятлари шундан иборатки, уларнинг крипталари узун ва тармоқланган бўлади. эпителийси кўп қаватли ясси мугузланмайдиган бўлиб, кўп жойларда лимфоцитларнинг инфильтрацияси кўринади. шу соҳаларда …
4 / 4
image2.png image3.png image4.png

Want to read more?

Download all 4 pages for free via Telegram.

Download full file

About "мустақил ўрганиш учун препаратлар"

мустақил ўрганиш учун препаратлар 1 - препарат. қулоқ олди бези. гем.-эозин. безнинг юзаси бириктирувчи тўқимали капсула билан ўралган. без бўлакчали тузилишга эга. бўлакчалар бўлакчалараро тўсиқлар ёрдамида ажратилган, улардан қон томирлар, нервлар ва чиқарув найлари ўтади. унчалик йирик бўлмаган бўлакчалараро найнинг эпителийси икки қаватли, безнинг умумий най эса кўп қаватли кубсимон эпителийсидан тузилган. бўлакчалар ичида оқсил ҳужайралардан (сероцитлар) иборат охирги бўлимлар кўринади. охирги бўлимлар алъвеоляр (шарсимон) шаклга эга. охирги бўлимлар орасида қон капиллярларига бой юпқа сийрак бирикти-рувчи тўқимали қатлам кўринади. киритма найлар бир қаватли кубсимон эпителий билан қопланган. эпителий ҳужайралари оч базофил. чизиқли найлар жуда яхши ривожланган, тармоқланган. улар бир...

This file contains 4 pages in DOCX format (4.8 MB). To download "мустақил ўрганиш учун препаратлар", click the Telegram button on the left.