оив инфекциясига қарши кураш учун препаратлар (акп ва аоп)

DOC 25 pages 279.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 25
миллий клиник протокол оив инфекциясини профилактика учун ретровирусга қарши препаратлар (акп ва аоп) 7.1. алоқадан кейинги профилактика. асосий тамойиллар ҳозирги пайтда оив билан алоқадан кейин оив инфекцияси ривожланиш хавфини камайтиришнинг фақат икки усули мавжуд: алоқадан кейинги профилактика (акп), хомиладор онадан болага юқишининг олдини олиш профилактикаси (обюп) ва оивнинг перорал алоқадан олдинги профилактикаси (аоп). алоқадан кейинги профилактика (акп) оив/оитс инфекциясига қарши кураш давлат дастурининг таркибий кисми хамда ходимлар соғлиғини мухофаза қилиш ва шахвоний (сексуал) зўравонлик қурбонларига ёрдам кўрсатиш тадбири хисобланади. акп нинг оммабоп бўлиши мақсадга мувофиқ. ундан ёшидан, жинси, фуқоролиги, жинсий мойиллиги, (сексуал орентация), иш тури ёки хибсдалигидан (махкум қилинганлигидан) қатъий назар барча фойдаланиш хуқуқига эга. акп ўтказилиши хақидаги қарор хавф-хатар омиллариниг клиник бахоси асосида қабул қилинади. акп қуйидаги холларда амалга оширилади: -оив билан касбий мулоқот бўлганда ёки бундай мулоқот эхтимоли юқори бўлганда; -касб фаолиятига боғлиқ бўлмаган тасодифий мулоқотда ёки даволаш муассасаларида шундай мулоқот эхтимоли юқори бўлганда; мулоқот тафсилотига аниқлик киритиш …
2 / 25
ик асосидаги ихтиёрий розилиги билан оивга тестдан ўтказиш бахоланган хавф даражасига кўра қисқа (28 кунлик) ретровирусга қарши препаратлар билан муолажалар курсини ўтказиш ва сўнгра кузатиш киради. 7.3. оив билан касбий алоқада бўлмоқ. касбий алоқа - бу хизмат вазифалари бажарилаётганда қон ёки бошқа биологик суюқликларнинг тери остига, шиллиқ қаватга ёки жарохатланган терига тушиб алоқда бўлишлигидир. касбий алоқа тиббиёт ходимларда ва айрим бошқа касб вакилларида бўлиши мумкин. хизмат бурчлари бажарилаётганда оив юқтириш хавфи ифлосланган ўткир тиббий асбоблар (масалан игна) орқали шкаст олиш, жарохатланган (ёрилган, тилинган) тери ёки шиллиқ қават орқали алоқа оқибатида бўлиши мумкин. 7. 3.1. юқтириш хавфи. касбий алоқада юқтириш хавфи мулоқат шакли ва хавфли материалнинг миқдорига боғлиқдир. ўткир асбоб билан жарохатланганда юқтириш хавфи ўртача 0,23% ташкил қилади; 95% ишончли интервали (ди)0,00-0,46% шиллиқ қават билан мулоқатда юқиш хавфи ўртача 0, 09 % ташкил қилади; 95 % ди 0,006-05% юқтириш хавфини оширувчи омиллар: - чуқур (мушак ичига) жарохатланиш; - жарохатланганда ифлосланган асбобнинг …
3 / 25
имлари алоқа хавфи юқорилиги ёки йўқлигини ҳал этишлари керак. 7.3.3 алоқа турлари: 1) шиллиқ қават (жинсий алоқа, томчиларнинг кўзга, бурун ёки оғиз бўшлиғига тушиши); 2) парентерал. 7. 3.4 оивни акп талаб этилмайдиган алоқаларга қуйидагилар киради: · алоқада бўлган шахс аллақачон оив инфекцияси бўлган ҳолатлар; · алоқа манбаси оив-салбий бўлган ҳолатлар; · кўз ёшлари, қонсиз туфук, сийдик ва терлаш каби жиддий хавф туғдирмайдиган тана суюқликлари таъсир қилиши. акп талаб қилинмайдиган ҳолларда, алоқага дучор бўлган шахсга инфекция хавфини камайтириш учун хатти-ҳаракатларнинг кейинги чеклаш зарурлиги тўғрисида маслаҳат берилиши керак. 7. 3.5 касбий мулоқатдан кейин оивнинг юқишига таъсир килувчи омиллар. эпидемиологик ва лаборатор текширувларда касбий алоқадан кейин оив нинг юқтириб олиш хавфига таъсир қилувчи қатор омиллар аниқланган. тери орқали алоқада оив юқтириш хавфи уни юқтириб олган одамнинг қони билан мулоқотдан кейин қуйидаги холатларда ошади. -асбобларда кўзга кўринадиган қон бўлганда (мисол учун игнада). -игна ва бошқа ўткир асбобнинг вена ёки артерияга тушиб қолишида ёки чуқур …
4 / 25
б ечилиб кетиши, гиёҳванд моддалар юборишда умумий шприцлардан фойдаланиш, игналарни тасодифий санчилиши, тишланган жароҳатлар, шиллиқ қават билан мулоқот ва бошқалар киради. касб фаолияти билан боғлиқ бўлмаган алоқаларга касалхона ичидаги оив билан мулоқат хам киради. даволаш муассасасида оив ни тасодифан тиббиёт ходими ёки бошқа мижоздан юқтириб олиш мумкин. касалхона ичида оив ни юқтириб олиш 3 хил йўл (сценария) бўйича бўлиши мумкин: -ўзига оив инфекциясини юқтириб олганини билмайдиган тиббиёт ходимидан инвазив муолажалар вақтида юқтириш мумкин. -оивни юқтириб олган тиббиёт ходимининг ноинвазив аралашуви пайтида (уни бурундан қон кетганда ёки мижоз тиббиёт ходимига жисмоний жароҳат етказганда). -оив – инфекцияли беморга ишлатилган асбоб ёки материалдан тасодифан бошқа мижозга инвазив муолажалар ўтказишда фойдаланилганда. 7. 4.1. юқтириб олиш хавфи. оив манбаси билан бир марта алоқадан кейин юқиш хавфи умуман паст баҳоланади, аммо у алоқа шаклига кўра фарқланади. 7. 1. жадвал ҳар турдаги бир марталик мулоқатдан кейин оив инфекцияни юқтириш хавфи хисоби. мулоқот шакли 10000 та оив манбаи …
5 / 25
орқали; -очиқ жарохатлар орқали: б) материал тури ва миқдори: -қон; -қон заррачалари аралашмаси бўлган биологик суюқликлар; -потенциал (инфекция омиллари мавжуд бўлиши мумкин) юқумли бўлган биологик суюқликлар (масалан сперма, қин суюқлиги, орқа мия, плеврал, перитониал, перикардиал ёки амниотик суюқликлар) ёки тўқима. -юқори миқдорда (қонцентрацияли) вируслар сақловчи материаллар (бевосита алоқа). в) мулоқотни қачон бўлганлиги. 7. 6. потенциал юқтириш манбасини текшириш қони ёки бошқа биологик суюқликлар потенциал юқтириш манбаи бўлиши мумкин деб эътироф этилган шахс оивга текширилиши шарт. агар қон ёки бошқа материал (биологик суюқлик, тўқима) билан алоқа рўй берган шахс аниқ бўлса, бу шахсни имқони борича тезроқ оивга текшириш керак; агар бу одамни тешириш имқони бўлмаса, мулоқот рўй берган материал (қон, тўқима ва.ҳ) текширилади. юқтириш манбаи деб гумон қилинган одам текширувдан ўтказилганида қуйидаги қоидаларга риоя қилиш талаб этилади: -хабардор қилиниб, тестга розилигини олиш (мазкур буйруқнинг 2-иловасига мувофиқ); -тестдан олдинги ва кейинги маслаҳатларни бериш; -агар тестда ижобий натижа аниқланса, белгиланган тартибда маслаҳатлар олиш, …

Want to read more?

Download all 25 pages for free via Telegram.

Download full file

About "оив инфекциясига қарши кураш учун препаратлар (акп ва аоп)"

миллий клиник протокол оив инфекциясини профилактика учун ретровирусга қарши препаратлар (акп ва аоп) 7.1. алоқадан кейинги профилактика. асосий тамойиллар ҳозирги пайтда оив билан алоқадан кейин оив инфекцияси ривожланиш хавфини камайтиришнинг фақат икки усули мавжуд: алоқадан кейинги профилактика (акп), хомиладор онадан болага юқишининг олдини олиш профилактикаси (обюп) ва оивнинг перорал алоқадан олдинги профилактикаси (аоп). алоқадан кейинги профилактика (акп) оив/оитс инфекциясига қарши кураш давлат дастурининг таркибий кисми хамда ходимлар соғлиғини мухофаза қилиш ва шахвоний (сексуал) зўравонлик қурбонларига ёрдам кўрсатиш тадбири хисобланади. акп нинг оммабоп бўлиши мақсадга мувофиқ. ундан ёшидан, жинси, фуқоролиги, жинсий мойиллиги, (сексуал орентация), иш тури ёки хибсдалигидан (...

This file contains 25 pages in DOC format (279.0 KB). To download "оив инфекциясига қарши кураш учун препаратлар (акп ва аоп)", click the Telegram button on the left.