кабел маҳсулотлари. чўлғам симлари. монтаж учун симлар ва кабеллар

DOCX 266,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1669064481.docx кабел маҳсулотлари. чўлғам симлари. монтаж учун симлар ва кабеллар режа: 1. кабел маҳсулотлари 2. очиқ (изоляцияланмаган) симлар 3. чўлғам симлари 4. ўрнатиш симлари 5. радиоэлектроникада қўлланиладиган соф металлар ва қотишмалар 1. кабел маҳсулотлари. бир ёки бир нечта изоляцияланган ва одатда, металл ёки нометалл қобиқли ҳамда бу қобиқ устидан ишлатиш шарт шароитига қараб, ҳимоя қобиғи ўралган симга кабел дейилади. вазифасига кўра кабеллар бир неча хилларга бўлинади. шулардан бири куч кабеллари. улар ўз симларидан электр энергиясини ўтказиб, истеъмолчининг энергияга бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилади. кўндаланг кесими катта. изоляцияси мураккаб. назорат кабелларининг вазифаси – турли қурилмааларни бошқарув ва назорат токларини ўтказиш учун мўлжалланган. кўндаланг кесими, одатда, 1.0; 1.5; 2.0 мм2 изоляцияси содда ва арзон. конструкцияси яхлит толалар, ҳар бир тола изоляцияси ва умумий изоляциядан ташкил топган. радиочастотали кабеллар. уларнинг таркиби шундайки, асосий, сигнал ташувчи толанинг атрофида ҳажмли қатлам-қатлам ёки яхлит изоляция, унинг атрофида эса экранловчи ўтказувчан қобиқ, экраннинг устидан яна бир қават …
2
арнинг устидан ҳимоя вазифасини бажарувчи алюминий ёки қўрғошин қобиқ ва, ниҳоят, устки изоляцион қобиқларни кузатиш мумкин. тола устидаги изоляция сифатида юқори 26-расм. уч толали куч кабелининг кўндаланг кесими. (а) доира юзали толалар; (б) сектор юзали толалар (6...10кв) кучланишли кабелларда, асосан, электротехник картондан яратилган қатламлар ишлатилади. ишлатиш шароитига қараб, кабелнинг 27- расм. броня қатлами билан ҳимояланган юқори кучланишли кабел. сиртқи изоляцияси устидан пўлат броня қатлами бажарилган бўлиши мумкин. бу броня юпқа қатлам ленталардан ёки доира юзали пўлат симлардан тузилган. охирги кабелнинг конструкцияси 28-расмда келтирилган. тўрт симли кабеллар 1 кв учун 10… 185 мм2 юзали қилиб бажарилади. тўртинчи сим ерга улаш ва ноллаш вазифасини бажаради. симлар ораси сульфатли қоғоздан тайёрланган жгутлар билан тўлдирилади. кабелнинг юзасининг қийматига қараб, фазанинг сими турлича шакл ва тузилишга эга бўлади. улардан баъзилари 29-30-расмда келтирилган. уч симли кабеллар ўзгарувчан 1,3,6,10 кв кучланишлар учун 6... 240 мм2 юзали қилиб чиқарилади. 6...16 мм2 симлар айлана юзали, 25 мм2 ва ундан …
3
и узатишга мўлжалланган. алюминий ва пўлат-алюминий материалдан тайёрланади.эшилган алюминий толалардан т узилган симлар маркаси а билан белгиланади. а маркали симларнинг кўндаланг кесими 16...800 мм2 гача бўлади. пўлат-алюминийли симлар ас деб маркаланади. уларнинг конструкциясида марказий сим эшилган пўлат толалар, унинг атрофида эса, эшилган алюминий толалар бўлади. пўлат симнинг вазифаси – умумий симнинг мустаҳкамлигини ошириш. ас маркали симларнинг кўндаланг юзаси 10...800 мм2 гача бўлади. бу симларнинг конструкцияси 6-расмда келтирилган. 2. чўлғам симлари чўлғам симлари эмалли, толали (ипак ёки пахта), қоғоз ёки изоляцияга эга бўлиб, алюминий ёки мисдан тайёрланади. алюминийли эмалли чўлғам симлари куйдирилмаган алюминий толадан (пэват) қилинади. бу симларнинг номинал диаметрлари 0,105...2,55 мм гача бўлади (эмалнинг қалинлиги ҳам ҳисобга олинган). масалан, апб маркали алюминийли чўлғам сими қоғозли, апбд маркали алюминийли чўлғам сими икки қатламли пахта асосли, лэв маркали мис чўлғам сими эмалли эшилган симлар бўлиб, умумий изоляцияси – поливинилацетат. лэлд - икки қатламли лавсан толали ўрамга эга. 31- расм. чўлғам симларининг схемалари. …
4
лаларга поливинилхлорид (пвх) изоляция қопланган ҳолда чиқарилади. резинали (маслан, прг) изоляцияга эга симлар 65ос , пвх (масалан, апв, пв, аппв, ппв) изоляциялилари 70 ос, бўтилкаучук асосидаги резина изоляциялиси 85 ос, кремний органиқ ва фторкремнийорганиқ (масалан, пал, ркгм, пвкф) изоляцияли симлар 180осга чидайдиган қилиб чиқарилади. барча ўрнатиш симлари минус 15 ос дан юқори температурада монтаж қилиш рухсат этилади. монтаж жараёнида симларнинг эгиш мумкин радиусларига амал қилиш зарур. а) б) . 32-расм. ўрнатиш симлари. а) пвх қобиқдаги ясси шбввп кки қатлам изолцияли шнур, б) пвх изоляцияли ясси аппв шнури, в) пвх изоляцияли аппвс шнури расмда ўрнатиш симларининг схемаларидан намуналар келтирилган металл ўтказгич материалларининг электр ўтказувчанлиги юқори, етарли даражада механиқ мустахкам ва шунингдек, ингичка сим, тасма ва фольга шаклида олиш учун етарлича пластикликка эга бўлиши ҳамда ҳаво таркибидаги кислороднинг оксидлаш таъсирига чидамли бўлиши керак. металл ўтказгич материаллар поликристалл тузилишга эга бўлган моддалардан иборат, яъни улар кўплаб майда кристаллардан ташкил топган. металл ўтказгич материалларнинг …
5
томлар билан тез-тез тўқнаша бошлайди, шунингдек, улар иссиқликдан сочила бошлайди. ўтказгич материалларнинг яроқлилигини баҳолаш учун солиштирма электр қаршилик ва температура коэффициентидан ташқари, уларнинг механиқ характеристикаларини ҳам билиш зарур. ўтказгичларнинг механиқ мустахкамлигини белгиловчи асосий характеристика чузилишидаги бузилиш кучланиши (δб) бўлса, металл ўтказгичларнинг пластиклигини белгиловчи характеристика – унинг чузилишидаги нисбий узайиши (lr) бўлади. равшанки, металлнинг пластиклиги канча юқори бўлса, унинг чўзилишидаги нисбий узайиши шунча катта бўлади. эластик деформация металлнинг солиштирма электр қаршилигини сезиларли ўзгартирилмайди, пластик деформация (прокат қилиш, бураш) эса унинг солиштирма электр қаршилигининг ортишига олиб келади. деформацияланган ўтказгич металлнинг солиштирма қаршилигини дастлабки қийматига келтириш учун уни рекристаллаш керак. пластик деформацияланган металлни рекристаллаш жараёни уни маълум температурада, кислород, бермасдан маълум вақт давомида ушлаб туриш (металлни юмшатиш) йўли билан амалга оширилади. масалан, мис сим унинг диаметри ва тасма калинлигига боғлик равишда 450-650°с да юмшатилади. юмшатиш жараёнида берилган иссиқлик энергияси металл кристалларнинг ўсишига ва уларнинг дастлабки тўғри шаклига қайтишларига сабаб бўлади. металлда эриган аралашмалар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"кабел маҳсулотлари. чўлғам симлари. монтаж учун симлар ва кабеллар" haqida

1669064481.docx кабел маҳсулотлари. чўлғам симлари. монтаж учун симлар ва кабеллар режа: 1. кабел маҳсулотлари 2. очиқ (изоляцияланмаган) симлар 3. чўлғам симлари 4. ўрнатиш симлари 5. радиоэлектроникада қўлланиладиган соф металлар ва қотишмалар 1. кабел маҳсулотлари. бир ёки бир нечта изоляцияланган ва одатда, металл ёки нометалл қобиқли ҳамда бу қобиқ устидан ишлатиш шарт шароитига қараб, ҳимоя қобиғи ўралган симга кабел дейилади. вазифасига кўра кабеллар бир неча хилларга бўлинади. шулардан бири куч кабеллари. улар ўз симларидан электр энергиясини ўтказиб, истеъмолчининг энергияга бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилади. кўндаланг кесими катта. изоляцияси мураккаб. назорат кабелларининг вазифаси – турли қурилмааларни бошқарув ва назорат токларини ўтказиш учун мўлжалланган. кўндаланг к...

DOCX format, 266,3 KB. "кабел маҳсулотлари. чўлғам симлари. монтаж учун симлар ва кабеллар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.