битирув малакавий (диплом) ишлари учун мавзулар танлаш ва уларга раҳбарлик қилиш методикаси

PPT 360,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1479233730_64330.ppt диплом ишларига раҳбарлик қилиш битирув малакавий (диплом) ишлари учун мавзулар танлаш ва уларга раҳбарлик қилиш методикаси битирув малакавий ишининг мақсади - касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг умумкасбий ва мутахассислик фанлари бўйича олган назарий билим ва амалий кўникмаларини ишлаб чиқариш шароитига тадбиқ этиш учун етарлича маълумотлар тўплаш, уларни таҳлил қилиш ҳамда тизимлаштиришдан иборат. битирув малакавий ишининг вазифалари қуйидагилардан иборат: таълим жараёнида ўқувчилар эгалланган назарий билим, амалий кўникма ва малакаларни такомилаштириш ҳамда хулоса чиқариш; мутахассислиги бўйича олган билимларни муайян илмий, техникавий, ишлаб чиқариш, иқтисодий, ижтимоий вазифаларни ҳал этишда қўллаш; ўқувчиларни мустақил қарор қабул қилишга ўргатиш; ўқувчиларнинг ижодий ёндашиш қобилиятларини шакллантириш; муаммонинг ечимини адабиётлар, меъёрномалар ёрдамида амалий жиҳатдан асослаш ва уни тақдимот қилишга ўргатиш; эришилган натижалар асосида хулоса ва таклифлар бера олишга ҳамда уни тегишли технологик жараёнларда қўллаш. битирув малакавий иш мавзуси бўйича индивидуал топшириқларни ишлаб чиқиш мавзуга мос адабиётлар танлаш ва уларни таҳлил қилиш жараёнида ўқувчиларга амалий ёрдам кўрсатиш битирув малакавий ишини баҳолаш …
2
ажариш кетма-кетлиги бўйича тегишли маслаҳатлар олиш битирув малакавий ишининг бажарилиш жадвалига риоя қилиш битирув малакавий ишини ҳимоя қилиш мавзуга мос адабиётларни танлаш ва уларни таҳлил қилиш битирув малакавий иши бўйича тақдимот тайёрлаш битирув малакавий ишини сифатли бажариш диплом иши қуйидаги таркибий қисмлардан тузилган бўлади: титул варағи битирув малакавий иш тавсифи мундарижа кириш назарий қисм технологик қисм жиҳозлаш қисми (тармоқ технологияси бўйича); иқтисодий қисм меҳнат муҳофазаси хулоса фойдаланилган адабиётлар илова кириш мавзунинг моҳияти; мавзунинг долзарблиги; мақсаднинг қўйилиши. кириш қисмда мавзуни танлашда ва уни ёритишда қандай маълумотлар асос бўлганлиги, уларнинг аҳамияти, бугунги кунда ишлаб чиқаришдаги долзарблиги, мавзуни ўрганишдан мақсад, яъни соҳа бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар ёритилади. кириш қисмида битирув малакавий ишини бажариш давомида муаммоларни ҳал етиш вазифалари ва уларни амалга ошириш усуллари белгиланади. назарий қисм битирув малакавий иши мавзусининг назарий асосланиши; асосий тушунча, факт, тамойил, категориялар ва улар орасидаги боғланишлар; ишлаб чиқариш технологиясининг назарий асослари. назарий қисмда танланган мавзу бўйича маълумотларни …
3
ўйича бажариладиган вазифаларнинг кетма-кетлигига эътибор бериш, уни мазмунли қилиб ёритиш, жараёндаги жиҳозларнинг номларини рақамлари билан кўрсатиш мақсадга мувофиқ. ушбу қисмда танланган усулнинг ишлаб чиқаришдагига нисбатан афзалликлари ҳамда камчиликлари кўрсатилади. жиҳозларни танлаш ва ҳисоблаш учун уларни уч гуруҳга бўлиб олинади. 1-асосий жиҳозлар; 2-транспорт жиҳозлар; 3-ёрдамчи жиҳозлар. ушбу қисмда жиҳозлар ва ускуналар ҳақида маълумот ҳамда техникавий ва фойдаланиш тавсифномалари баён этилади жиҳозлар (тармоқ технологияси бўйича). асосий жиҳоз деб-жараёнда асосий технологик жараёнларни бажарувчи жиҳозларга айтилади. транспорт жиҳоз деб жараёнда хомашё ва тайёр маҳсулотларни бир жойдан бошқа бир жойга узатиш учун ишлатиладиган жиҳозларга айтилади. ёрдамчи жиҳоз деб-асосий технологик жараёнларни бир маромда ишлашини таъминлаб берувчи жиҳозларга айтилади. жиҳозларни ҳисоблашда жиҳознинг техник тавсифномасидан фойдаланилади. иқтисодий қисм. техник-иқтисодий самарадорлик таҳлили; техник самарадорликни асослаш; ишлаб чиқаришни илмий асосда ташкил этиш ва бошқариш мақсадлари. иқтисодий қисмда маҳсулот ишлаб чиқаришни янада кўпайтириш унинг сифатини янада яхшилаш исрофгарчиликка йўл қўймаслик учун ҳисоб-китоб ва назорат ишларини тўғри йўлга қўйиш бўйича маълумотлар берилади. …
4
мони ҳал этиш бўйича таклиф ва хулосалар беради. хулоса қисмида битирув малакавий ишини бажариш бўйича ўқувчи олинган натижаларни таҳлил қилади ҳамда умумлаштиради. битирув малакавий иши мавзуси бўйича муаммони ҳал қилиш юзасидан ишлаб чиқариш жараёни сифат ва самарадорлигини ошириш юзасидан ўзининг аниқ таклиф ва хулосаларини беради. фойдаланилган адабиётлар қисмида битирув малакавий ишда фойдаланилган манбалар, яъни хуқуқий актлар, илмий ишлар, статистик тўпламлар техник меъёрий хужжатлар, мавзуга оид мавжуд дарслик ва ўқув қўлланмалар рўйҳати, илмий адабиётлар рўйҳати, интернет маълумотлари номи келтирилиши лозим. кўрсатилган манбалар қуйидаги тартибда келтирилиши керак: ўзбекистон республикаси конституцияси, қонунлар, президент фармонлари, ҳукумат қарорлари, вазирликлар буйруқлари ва йўриқномалар, маҳаллий хукумат органлари қарорлари ва бошқа қонун кучига эга бўлган ҳуқуқий актлар. адабиётлар алифбо тартибида муаллифлар ёки мавзу номи бўйича кўрсатилади, булар: монографиялар, брошюралар, журналлар, мақолалар, маълумотномалар, ўқув қўлланмалар ҳамда интернет маълумотларидир. фойдаланилган адабиётлар тўғрисида қуйидаги маълумотлар келтирилади: муаллифнинг исми – фамилияси, адабиётнинг номи, қаерда ва қачон чоп этилганлиги ҳамда саҳифаси кўрсатилади; даврий …
5
шининг матни 210х297 мм ўлчамдаги а4 форматдаги ёзув қоғозининг бир томонига ёзилган, компьютерда times new roman номли 12 ўлчамли шрифтда, 1,5 ёки 2 интервалда босилган ҳамда 30 бетдан кам бўлмаган ҳажмда тайёрланади; битирув малакавий иши матни учун варақларнинг атрофида қуйидаги ўлчамда бўш жойлар (ҳошиялар) қолдирилади: чап томонида – 30 мм, ўнг томонида – 10 мм, юқори томонида – 15 мм, паст томонида – 20 мм. битирув малакавий иши варақлари рақамланиб, титул варағига рақам қўйилмайди; битирув малакавий ишини расмийлаштиришда қуйидаги талаблар қўйилади: (давоми) битирув малакавий ишнинг график, чизмалар қисми қўлда ёки компьютернинг махсус дастурлари ёрдамида а1 форматда бажарилади; битирув малакавий иши учун зарур бўлган формула ёки расмлар қайси манбадан олинганлиги кўрсатилади; тушунтирув ёзуви бўлим, кичик бўлимларга бўлинади. ҳар бир бўлим алоҳида бетдан бошланади ва алоҳида тартиб рақамига эга бўлади. сарлавҳалар симметрик равишда ёзилади. сарлавҳа ва матн орасида масофа 3-4 интервал бўлиши керак. битирув ишида келтирилган расм, жадвал, схемаларнинг барчаси рақамланиши лозим; …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"битирув малакавий (диплом) ишлари учун мавзулар танлаш ва уларга раҳбарлик қилиш методикаси" haqida

1479233730_64330.ppt диплом ишларига раҳбарлик қилиш битирув малакавий (диплом) ишлари учун мавзулар танлаш ва уларга раҳбарлик қилиш методикаси битирув малакавий ишининг мақсади - касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг умумкасбий ва мутахассислик фанлари бўйича олган назарий билим ва амалий кўникмаларини ишлаб чиқариш шароитига тадбиқ этиш учун етарлича маълумотлар тўплаш, уларни таҳлил қилиш ҳамда тизимлаштиришдан иборат. битирув малакавий ишининг вазифалари қуйидагилардан иборат: таълим жараёнида ўқувчилар эгалланган назарий билим, амалий кўникма ва малакаларни такомилаштириш ҳамда хулоса чиқариш; мутахассислиги бўйича олган билимларни муайян илмий, техникавий, ишлаб чиқариш, иқтисодий, ижтимоий вазифаларни ҳал этишда қўллаш; ўқувчиларни мустақил қарор қабул қилишга ўргатиш; ўқувчиларн...

PPT format, 360,0 KB. "битирув малакавий (диплом) ишлари учун мавзулар танлаш ва уларга раҳбарлик қилиш методикаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.