автоматлаштирилган сув хўжалиги объектларини монтаж қилиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш техниги мутахассислигининг

DOC 29 sahifa 279,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 29
ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги автоматлаштирилган сув хўжалиги объектларини монтаж қилиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш техниги мутахассислигининг малака талаби тошкент 2020 сўз боши 1. педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти томонидан ишлаб чиқилди ва тасдиқлашга тақдим этилди. 2. ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2020 йил “___” ________даги ______-сон йиғилишида маъқулланган ва вазирликнинг 2020 йил “___” ________даги ______-сон буйруғи билан тасдиқланди ва жорий этилди. мазкур малака талаби ўзбекистон республикаси ҳудудида расмий чоп этиш ҳуқуқи ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тегишли мундарижа 1. қўлланилиш соҳаси.................................................................................................. 1 2. касбий таълим хусусияти........................................................................................ 1 3. битирувчиларнинг касбий фаолияти тавсифи....................................................... 2 4. таълим дастурини ўзлаштирган битирувчиларнинг умумий ва касбий компетенцияларига қўйиладиган талаблар............................................................ 3 5. ўқув режа тузилмаси ва уларга қўйиладиган талаблар ҳамда битирувчида …
2 / 29
касида автоматлаштирилган сув хўжалиги объектларини монтаж қилиш, таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш техниги мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлашнинг зарурий билимлар мазмуни ва касбий компетенциясига қўйиладиган талабларни ва пировард мақсадларини, шунингдек таълим олувчиларнинг ўқув юкламалари ҳажми ва стандарт талабларини бажарилиши назоратини белгилайди. малака талаби таълим олувчиларнинг касбий тайёргарлиги сифати ва касбий компетенциясини баҳолашда ҳамда таълим муассасаларини аттестациядан ўтказишда асосий мезон ҳисобланади. мазкур талабларнинг бажарилиши профессионал таълим муассасаларининг битирувчиларига профессионал таълимнинг тегишли даражасини олганлиги тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжат берилиши учун асос ҳисобланади. малака талаби таълимни бошқариш давлат органлари ва таълим фаолияти субъектлари томонидан, идоравий бўйсунуви ва мулкчилик шаклларидан қатъий назар, тадбиқ этилиши мажбурийдир. ушбу малака талаби автоматлаштирилган сув хўжалиги объектларини монтаж қилиш, таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш техниги мутахассислигининг бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил “___” _______даги _________-сон билан тасдиқланган профессионал стандарт талаблари асосида ишлаб чиқилди. 2. касбий таълим хусусияти 2.1. 4.64.02.04-автоматлаштирилган сув хўжалиги объектларини монтаж қилиш, таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш техниги мутахассислиги доирасида …
3 / 29
галланмаган квалификацияларни қайта ўзлаштиришга рухсат берилади ва мазкур квалификацияни муваффақиятли ўзлаштирганларга белгиланган тартибда сертификат берилади. 2.2. руҳий-физиологик фазилатлар минимуми: кузатувчанлик, диққатни бир жой қаратиш, фикрни жамлаш, қўл-оёқ ҳаракатини жараёнга мослаштириш, ҳар томонлама тез фикрлаш ва фараз қилиш, ёруғликни сезиш, фаол ва тез хотирлаш, ҳаракат хотираси ва мослашувчанлик. 2.3. таълимни давом эттириш имкониятлари. автоматлаштирилган сув хўжалиги объектларини монтаж қилиш, таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш техниги мутахассислиги битирувчиси кейинчалик касбий таълимини чуқурлаштириш мақсадида: · кадрлар малакасини ошириш тизимида, тармоқ ўқув муассасаларида ва махсус курсларида малакани ошириши; · касбий фаолиятнинг тегишли соҳасида янада юқорироқ малакага эриш мақсадида техникум ва олий таълим муассасасида ўқишни давом эттириши мумкин. 2.4. ўқишга қабул шартлари. ўқишга қабул шартлари амалдаги қонунчилик асосида амалга оширилади. 3. битирувчиларнинг касбий фаолияти тавсифи 3.1. битирувчининг касбий фаолият соҳаси: автоматлаштирилган сув хўжалиги объектларини монтаж қилиш, таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш. 3.1. битирувчининг касбий фаолият объектлари: 3.1.1. сув хўжалиги объектларини автоматлаштириш техниги квалификацияси бўйича: · гидротехника иншоотлари. …
4 / 29
ошқарув тизими оператори квалификацияси бўйича: · нозим (диспечер)лик хонаси · компьютер хамда уларнинг асосий ва қўшимча қурилмалари. · алоқа воситалари · комплекс техник восита қурилмалари. · блок схема. · дастурлаш тиллари. · компьютер тармоқлари (локал тармоқ. минтақавий тармоқ. глобал тармоқ) 3.1.3. “в” ёки “в с” тоифали ҳайдовчи квалификацияси бўйича: · йўл ҳаракат тартиби ва йўл белгилари · двигатель умумий тузилиши. · кривошин-шатун ва газ тақсимлаш механизми. · совутиш ва мойлаш тизими. · двигателларни таъминлаш тизими. · электр таъминлаш тизими ва ўт олдириш тизими. · назорат ўлчов асбоблари. · тишли муфта. · узатма. · орқа ва олдинги кўприклар. · рама. · рул бошқаруви. · тормоз тизими. · автомобилнинг қўшимча жиҳозлари. · автомобил. 3.2. 4.64.02.04-автоматлаштирилган сув хўжалиги объектларини монтаж қилиш, таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш техниги мутахассислиги бўйича таълим олувчи қўйидаги фаолият турларига тайёрланади: 3.2.1.сув хўжалиги объектларини автоматлаштириш техниги квалификацияси бўйича: · гидротехника иншоотларида иш ўрнини тайёрлаш · буюртма қабул қилиш · назорат-ўлчов …
5 / 29
“в с” тоифали ҳайдовчи квалификацияси бўйича: · йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш. · автомобилларга бошланғич техник хизмат кўрсатиш · автомобилни бошқариш. 4. таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг умумий ва касбий компетенцияларига қўйиладиган талаблар 4.1. автоматлаштирилган сув хўжалиги объектларини монтаж қилиш, таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш техниги мутахассислиги битирувчилари умумий компетенциясига қўйиладиган талаблар: птм битирувчиси қуйидаги умумий компетенцияларга эга бўлиши керак: ук-1. касбий фаолият доирасида вужудга келадиган турли масалалар ечимини топиш усулларини танлай олиш; ук-2. раҳбар томонидан белгиланган мақсадга эришиш учун жамоада ишлай олиш; ук-3. ўзининг касбий малакасини ва шахсий камолотини такомиллаштириб бориш; ук-4. жамоада ва маълум вазифани бажаришга йўналтирилган гуруҳда ишлаш, ҳамкасблар, раҳбарлар ва мижозлар билан самимий, хушмуомала ва самарали мулоқот қилиш; ук-5. таълим олган тилида фикрини оғзаки ва ёзма равишда равон баён қилиш; ук-6. умуминсоний фазилатларга эга бўлиш, ўз миллатини ва ватанини севиш, у билан фахрланиш, миллий урф-одатлар, қадриятларни ҳурмат қилиш; ук-7. профессионал вазифаларни самарали бажариш учун зарур бўладиган маълумотларни қидириш; …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 29 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"автоматлаштирилган сув хўжалиги объектларини монтаж қилиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш техниги мутахассислигининг" haqida

ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги автоматлаштирилган сув хўжалиги объектларини монтаж қилиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш техниги мутахассислигининг малака талаби тошкент 2020 сўз боши 1. педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти томонидан ишлаб чиқилди ва тасдиқлашга тақдим этилди. 2. ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2020 йил “___” ________даги ______-сон йиғилишида маъқулланган ва вазирликнинг 2020 йил “___” ________даги ______-сон буйруғи билан тасдиқланди ва жорий этилди. мазкур малака талаби ўзбекистон респу...

Bu fayl DOC formatida 29 sahifadan iborat (279,5 KB). "автоматлаштирилган сув хўжалиги объектларини монтаж қилиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш техниги мутахассислигининг"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: автоматлаштирилган сув хўжалиги… DOC 29 sahifa Bepul yuklash Telegram