туғиш ва туғишдан кейинги давр патологияси

DOC 171.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403617423_46105.doc туғиш ва туғишдан кейинги давр патологияси режа: 1. туғиш патологиясининг сабаблари. 2. туғиш динамикасининг бузилишидан келиб чиқадиган патология. 3. ҳомиланинг нотўғри жойлашиши ва бачадон буйинчаси очилмаслигилигидан келиб чиқадиган патологиялар. 4. туғишдан кейинги касалликлар. туғиш патологиясининг сабаблари. оғир ва паталогик туғишлар ҳомила ёки она ҳайвонга боғлиқ бўлган бир қатор сабабларга кўра юзага келиши мумкин. ҳомила узунасига чўзилган шаклдаги танадан иборат бўлиб, унинг давомида кенг (бош, кўкрак қафаси ва тос) ва тор сегментлари бўлади. шунга кўра, бола туғилиш жараёнининг нормал ҳолда ўтиши ҳомила кенг сегментлари билан она ҳайвоннинг тоси юзаси ўртасидаги ўзаро муносабатга, шунингдек, боланинг бачадонда тўғри жойлашишига боғлиқ. ҳомиланинг она ҳайвон тосига кириб бориши учун мослашиб ётиши ҳомиланинг бачадонда тўғри жойлашиши ҳисобланади. бу 2 хил: 1) олдинги оёқларига бошини қўйган ҳолда бош томони билан ётиш ва 2) тос томони билан ётиш, бунда ҳомила орқа оёқлари билан чиқиш тешигига қараб йўналади. бу иккала ҳолатда ҳам ҳомиланинг орқаси онасининг орқасига қараган бўлади. …
2
мони билан ётадиган қилиб тўғриланиб, ўтказилгандан кейингина уни куч билан тортиб олиш мумкин. патологик туғиш пайтида она ҳайвонга боғлиқ бўлган сабаблар: кучсиз ёки кучли тўлғоқ ва кучаниқ, туғиш йўлларининг етарли даражада очилмаслиги, тосининг торлиги ва бошқалардан иборат бўлади. бўғоз ҳайвонларни тиқис сақлаш, молхонада полларнинг нотекислиги, бўғоз ҳайвонларни зўриқтириб ишлатиш ва уларни етарли даражада озиқлантирмаслик туғуруқнинг меъёрида ўтмаслигига сабаб бўлади. ҳайвонларга моғорлаган, музлаган, чириган ва бошқа сифасиз озиқларнинг берилиши кўпинча боланинг патологик туғилишига сабаб бўлади. ҳайвоннинг бўғозлик даврида бачадоннинг пастга тушиб ва эгилиб қолиши, унинг буралиб қолиши, бачадон грижаси ва ҳомила пардаларидаги суюқликнинг кўпайиши каби касалликлар билан оғриши патологик туғишларнинг пайдо бўлишига сабаб бўладиган омиллар ҳисобланади. кучсиз тўлғоқ ва кучаниқлар. тўлғоқ ва кучаниқларнинг кучсиз бўлиши деганда бачадондаги ҳомилани ташқарига чиқариш учун бачадон ва қорин мускулларининг етарли даражада қисқара олмаслиги тушунилади. туғиш пайтидаги кучсиз тўлғоқ ва кучаниқлар бачадон мускулларининг кучсиз қисқариши ва улар орасидаги паузанинг узайиб кетиши ҳамда қорин мускуллари қисқаришининг етарли …
3
га келади. ҳомила пардаларида суюқликларнинг кўпайиши касаллиги, бачадон деворининг ҳаддан ташқари чўзилиб кетиши, ҳомиланинг жуда катта бўлиши ва эгизак ҳомиладорликда туғиш меъёрида кечмаслиги мумкин. қорин девори грижаси ва қорин бўшлиғида суюқлик тўпланиши ва унинг осилиб қолиши кучсиз кучанишга сабаб бўлади. тўлғоқнинг кучсиз бўлиши кўпинча бачадоннинг ўзига боғлиқ бўлади (унинг етарли ривожланмаслиги, мускул деворининг дегенерацияси, иннервациясининг бузилиши). бачадонда ҳомила аъзоларининг нотўғри жойлашиши, ҳомила ҳажми билан тос кенглигининг бир-бирига мос келмаслиги, шунингдек, туғиш йўлларининг тор бўлиши туфайли иккиламчи кучсиз тўлғоқ ва кучаниқ пайдо бўлади. кўп бола туғадиган ҳайвонларда кўпинча иккиламчи кучсиз тўлғоқ ва кучаниқ бачадонда ҳомилалар сони кўп бўлганда юзага келади, чунки ҳомилаларнинг бир нечтаси ташқарига чиқарилгандан кейин бачадон мускулларининг энергия запаси сарфланиб кучсизлана бошлайди. диагностикаси. туғиш жараёнининг тўлиқ эмаслиги ва ҳомилани ташқарига чиқаришга ҳаракатнинг сустлиги уларни аниқлашда унча қийинчилик туғдирмайди. лекин, бола туғилишини кўрсатувчи белгилар умуман бўлмаганда бирламчи кучсиз тўлғоқ ва кучаниқни кўпинча сезиб бўлмайди. бундай ҳолларда бачадон бўйни етарли даражада …
4
иши ва кучаниқлар баъзан бачадондан битта ёки бир неча ҳомиланинг ташқарига чиқарилишидан кейин кузатилади. бунда кучсиз тўлғоқ ва кучаниқ сабабли бола туғилиши тухтаб қолиши мумкин. бу пайтда бачадондаги ҳамма ҳомила чиқарилди деб хатоликка йўл қўйиш мумкин. шунинг учун, ҳайвонни (майда ҳайвонларда) ташқи томондан вагинал текшириб, унинг бачадонида яна ҳомила бор-йўқлигини аниқлаш мақсадга мувофиқдир. оқибати. ёрдам кўрсатилмаганда ҳатто бола туғилиб бўлгандан кейин ҳам туғишдан кейинги даврда касалликнинг асорати кузатилиши мумкин (бачадоннинг пастга тушиб қолиши ёки бачадон мускулларининг қисқармаслиги). кўп туғадиган ҳайвонларда тўлғоқ ва кучаниқ оқибатида кўпинча бачадон шохининг охирги қисмида жойлашган ҳомила ўлиб қолади, чирийди ва она ҳайвонда септикопиемия ривожланишига сабаб бўлади. даволаш. ҳайвонда кучсиз тўлғоқ ва кучаниқ кузатилганда баъзан қўлни ҳайвоннинг туғиш йўллари ёки бачадонига киритиб, унинг деворини босиш орқали рефлектор йўл билан нормал туғиш фаолияти қўзғатилади. йирик ҳайвонларнинг туғиш йўлларида ҳомила тўғри жойлашганда унинг ташқарида жойлашган қисмидан қўл билан тортиш орқали ҳомилани бачадондан ташқарига чиқариш билан дард тутиши ва …
5
уларни фақат бачадон бўйни тўлиқ очиқ бўлганда ва ҳомилани ташқарига чиқарилишига тўсиқ бўлмаганда қўлланиш лозим. чўчқаларда 0,8-1 мл/100 кг дозада эстрофан ёки эстродиол бензоатдан мускул орасига юбориш яхши натижа беради. иккиламчи кучсиз тўлғоқ ва кучаниқларда олдин ҳайвонни болани туғилишига тўсқинлик қилаётган бирламчи сабаблар бартараф этилиши керак. кучли тўлғоқ ва кучаниқлар. она ҳайвоннинг туғиш фаолияти даврида бачадон ва қорин мускулларининг кучли даражада қисқаришига кучли тўлғоқ ва кучаниқ дейилади. бунда тўлғоқ ва кучанишлар орасидаги пауза жуда қисқа бўлади ёки мутлақо бўлмайди. жуда тез-тез дард тутишлар вақтида аниқ сезиладиган паузалар бўлмайди ва бу ҳолатга клонико-тоник (тиришиб - тортишиш) тўлғоқлар дейилади. тулғоқ ва кучашишлар орасидаги паузани мутлақо йўқолиши ва бачадонни узоқ муддат давомида узлуксиз қисқаришига бачадоннинг тетаник қисқариши дейилади. ҳаддан ташқари кучли тўлғоқ ва кучаниқ кўпинча бияларда, кам даражада сигирларда ва баъзан майда ҳайвонларда кузатилади. сабаблари. ҳомиланинг катталиги билан туғиш йўллари кенглигининг бир-бирига тўғри келмаслиги, бачадонни қисқаришларини кучайтирувчи препаратларнинг нотўғри қўлланиши кучли дард тутишга …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "туғиш ва туғишдан кейинги давр патологияси"

1403617423_46105.doc туғиш ва туғишдан кейинги давр патологияси режа: 1. туғиш патологиясининг сабаблари. 2. туғиш динамикасининг бузилишидан келиб чиқадиган патология. 3. ҳомиланинг нотўғри жойлашиши ва бачадон буйинчаси очилмаслигилигидан келиб чиқадиган патологиялар. 4. туғишдан кейинги касалликлар. туғиш патологиясининг сабаблари. оғир ва паталогик туғишлар ҳомила ёки она ҳайвонга боғлиқ бўлган бир қатор сабабларга кўра юзага келиши мумкин. ҳомила узунасига чўзилган шаклдаги танадан иборат бўлиб, унинг давомида кенг (бош, кўкрак қафаси ва тос) ва тор сегментлари бўлади. шунга кўра, бола туғилиш жараёнининг нормал ҳолда ўтиши ҳомила кенг сегментлари билан она ҳайвоннинг тоси юзаси ўртасидаги ўзаро муносабатга, шунингдек, боланинг бачадонда тўғри жойлашишига боғлиқ. ҳомиланинг она ҳайвон...

DOC format, 171.0 KB. To download "туғиш ва туғишдан кейинги давр патологияси", click the Telegram button on the left.