tug'ruq

DOCX 43 стр. 1,7 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 43
5-мавзу: туғруқ. организмнинг туғруққа тайёргарлигини баҳолаш. туғруқ даврлари. партограмма. энса олдинги турида туғруқ биомеханизми. мавзу матни: туғруқ – бу шартсиз рефлектор акт бўлиб, унда ҳомила яшашага лаёқатли бўлганда уни бачадон бўшлиғидан ҳайдаб чиқарилиши. ҳозирги вақтда ҳомила 22 ҳафталикда 500г тана вазни ва бўйи 25 см узунликда бўлганда яшашга лаёқатли ҳисобланади. ҳомиладорликнинг 37дан 42 ҳафтагача бўлган муддатидаги туғруқ ўз вақтидаги туғруқ дейилади. 42 ҳафтадан кейинги туғруқ муддатидан ўтган туғруқ дейилади. ҳомиладорликнинг 22 ҳафтагача тўхташи аборт дейилади. туғруқдан олдин туғруқ хабарчилари кузатилади. туғруқ хабарчилари - бу туғруқдан олдин 38 ҳафталик муддатда бачадон тубинининг пастга тушиши ва ҳомиланинг олдинда келувчи қисмининг она чаноғи кириш қисмига тақалиши, қоғаноқ сувларининг камайиши, “шиллиқ тиқин”нинг кетиши, тана вазнининг камайиши, бачадон мушаклари қўзғалувчанлигининг ортиши билан кузатилади. туғруқ хабарчиларидан фарқли прелиминар оғриқлар бевосита туғруқдан олдин ва бир неча соат давом этади. аёлниннг умумий аҳволига нохуш таъсир қилмайди (уйқу, овқатланиши, фаоллиги). клиник жиҳатдан прелиминар оғриқлар аёл учун сезиларсиз ўтади. бачадоннинг …
2 / 43
яти бошлангандан бачадон бўйни тўлиқ очилгунча давом этади. қониқарли дард фаолияти 10 дақиқа давомида 2-3 марта тутиши билан ва давомийлиги 40-50 давомида бўлиши бидан ифодаланади. туғруқнинг 1-чи даври биринчи туғувчиларда 9-12 соат, қайта туғувчиларда 6-9 соат давом этади. меёрда бачадон бўйниниг кенгайиши ҳар соатда 1 см ҳисобланади. туғруқни кечиши туғруқхонада партограмма ёрдамида ёритилади дардларининг давомийлиги туғруқ бошида 10-15 с, ўртасида - 30-40 с. охирида - 50-60 с. дардлар кучсиз, ўртача ва кучли бўлади. дардларининг оғриқлилиги уларнинг кучи, марказий асаб тизимининг ҳолати ва аёлнинг туғруққа қандай тайёрланганлигига боғлиқ. бачадон бўғзининг очилиши бачадон танаси мушакларининг қисқариши (контракция) ва бир-бирига нисбатан силжиши (ретракция) ва бачадон бўйни ҳамда қуйи сегмент мушакларининг чўзилиши (дистракция) ҳисобига юз беради. бачадоннинг қуйи сегменти – бачадон танасининг бўйинча қисми бўлиб, ретракция ва дистракция жараёнлари натижасида туғруқнинг биринчи даврида туғруқ каналини ҳосил қилади. туғруқ канали шаклланиши билан қуйи ва юқори сегмент ўртасида халқа – контракцион халқа ҳосил бўлади. биринчи ва …
3 / 43
и 3-4 см очилгунича, фаол даври - 4 смдан тўлиқ очилгунича. фаол даврида акцелерация даври, максимал тезлик ва унинг секинлашиши (децелерация) ажратилади. бачадон бўйнининг очилиш тезлиги туғруқнинг тўғри кечишини кўрсатади. бачадон бўйнининг очилиш тезлиги биринчи туғувчиларда туғруқ бошида (латент фаза) 0,35 см/соат, фаол фазада - 1,5-2 см/соат ва қайта туғувчиларда 2-2,5 см/соатни ташкил этади. бачадон бўғзининг 8 дан 10 смгача очилиши секин кечади (секинлашиш фазаси) - 1 —1,5 см/соат давом этади. бу тезлик бачадон миометрийси қисқарувчанлигига, бачадон бўйни резистентнлигига ва улар комбинациясига боғлиқ. туғруқнинг биринчи даврида аёл фаол бўлиши лозим. у руҳий туғруққа тайёрланиш машғулотларида ўрганган оғриқсизлантириш усулларини қўллаши мумкин. туғруқ давомида турмуш ўртоғи ва бошқа қариндошлари иштирок этиши мумкин. кўпсувлиилк, муддатидан олдинги туғркқ, ҳомиланинг чаноғи билан олдинда келишида ётоқ тартиби тавсия этилади, аёл овқатланиши ва суюқликлар ичиши мумкин. туғруқ бошланишининг асосий сабаблари туғруқнинг бошланиш сабабларини тушунтирадиган назариялар гиппократ давридан бошланган. ҳомиладорлик нормал кечганда ҳомила тараққиёти тўхтагандан кейин бачадон мускуллари …
4 / 43
ппаратнинг бошқаришига боғлиқ бўлиб, ҳомиладорликнинг нормал кечишини таъминлашга қаратилган бўлади. туғруқ жараёни бачадоннинг маълум ритмда қисқаришидан бошланади. бачадон мускулларининг қисқариши ҳар 8—15 минутда такрорланиб, 25—35 секунд давом этади, тўлғоқ оралиғидаги муддат аста-секин камайиб боради, ҳар 4-5 минутда қайтарилиб, 45—50 секунд давом этади. бундан ташқари, қисқариш кучи ҳам оша боради, буни махсус аппаратлар ёрдамида осон аниқлаш мумкин. бачадоннинг нерв системасида симпатик ва парасимпатикбўлимлар, соматик (сезувчи) нервлар бўлади. бу бачадоннинг биологик хусусиятидир. бачадондаги нервлар марказий нерв системаси импульслари таъсирида ҳомиладорликнинг нормал тараққиётини таъминлайди. соматик нервларнинг аҳамияти унчалик катта эмас, орқа умуртқа мия фалажида рефлекс йўли кесилган бўлишига қарамай, аёл ҳомиладор бўлиши, у нормал кечиши, туғруқ оғриқсиз ўтиши кузатилган. дардни бошқариш схемаси. тўғри чизиқ — активация (стимуляция), пунктирли чизиқ — босилиш: α —α-адренорецепторлар; β — β-адренорецеп-торлар; μ — μ-холинорецепторлар. аёлларда жинсий аъзолар функциясида специфик эстроген ва прогестерон гормонларининг ўрни катта. тухумдондаги фолликулдан эстроген, сариқ танадан эса прогестерон гормони ажралади. ҳомиладорликда бу гормонларни йўлдош …
5 / 43
ий жараёнлар аёл организмининг функционал ҳолатига боғлиқдир. бачадон мускул тўқимасининг моддалар алмашинувидаги асосий кўрсаткичлари фосфорланиш жараёнига боғлиқ. бу жараён бачадон мускулларида энергияга бой (микроэнергетик фосфорлар), мускулларнинг ферментли оқсили вақисқарувчи фракциялар ҳамда уларнинг қисқариши учун аҳамиятли электролитлар тўпланишига имкон беради. электролитлардан са++зарурдир. ҳомиладор бўлмаган аёлнинг бачадон мускулларида моддалар алмашинуви суст бўлиб, энергетик моддалар кам бўлади. н. с бакшеевнинг кўрсатишича, ҳомиладор бўлмаган аёл бачадонининг мускул тўқимасида гликоген ўрта ҳисобда 50-60 мг %, аденозинтрифосфат кислота (атф) 14,5 мг%, фосфокреатин 1,4 мл % ни ташкил қилади. бачадон мускулларидаги умумий оқсилнинг ярмиси унча фаол бўлмаган қўшимча тўқима протеинидан иборат. бунда оқсилларнинг бачадон қисқаришини (контрактил) таъминловчи гуруҳи (актомиозин) оқсил субстрактининг 3-4% ини ташкил қилади. бунинг концентрацияси миометрийнинг функционал ҳолатини белгилайди. ферментли оқсиллар умумий оқсилнинг 25% ини ташкил қилади, бу бачадон мускуллари метаболизми даражасини кўрсатади. ҳомиладорликда оксидланиш жараёнининг фаоллиги ошади, деярли кам энергия берадиган анаэроб гликолиз камаяди. бачадонда оксидданиш жараёни ҳомила ўсган сари ошиб, туғиш вақтида 4 …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 43 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "tug'ruq"

5-мавзу: туғруқ. организмнинг туғруққа тайёргарлигини баҳолаш. туғруқ даврлари. партограмма. энса олдинги турида туғруқ биомеханизми. мавзу матни: туғруқ – бу шартсиз рефлектор акт бўлиб, унда ҳомила яшашага лаёқатли бўлганда уни бачадон бўшлиғидан ҳайдаб чиқарилиши. ҳозирги вақтда ҳомила 22 ҳафталикда 500г тана вазни ва бўйи 25 см узунликда бўлганда яшашга лаёқатли ҳисобланади. ҳомиладорликнинг 37дан 42 ҳафтагача бўлган муддатидаги туғруқ ўз вақтидаги туғруқ дейилади. 42 ҳафтадан кейинги туғруқ муддатидан ўтган туғруқ дейилади. ҳомиладорликнинг 22 ҳафтагача тўхташи аборт дейилади. туғруқдан олдин туғруқ хабарчилари кузатилади. туғруқ хабарчилари - бу туғруқдан олдин 38 ҳафталик муддатда бачадон тубинининг пастга тушиши ва ҳомиланинг олдинда келувчи қисмининг она чаноғи кириш қисмига тақал...

Этот файл содержит 43 стр. в формате DOCX (1,7 МБ). Чтобы скачать "tug'ruq", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: tug'ruq DOCX 43 стр. Бесплатная загрузка Telegram