бўғоз ҳайвонларнинг касалликлари

DOC 111.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403354128_45337.doc бўғоз ҳайвонларнинг касалликлари режа: 1. бўғоз ҳайвонларга ташқи омилларнинг таъсири. абортлар. 2. бўғоз ҳайвонларда учрайдиган касалликлар. 3. бўғоз ҳайвонлар касалликларини даволаш ва олдини олиш 4. чоралари. аборт (abortus) деганда - бўғозликни вақтидан илгари узилиши яъни ҳомиланинг нобуд бўлиши, кейин унинг организмига шилимиши, ўзгарган ҳомиланинг бачадонда ушланиб қолиши ёки ташқарига чиқарилиши тушинилади. бола ташлаш барча қишлоқ хўжалик ҳайвонларида учраши мумкин. шунинг учун чорвачиликка иктисодий жиҳатдан катта зарар келтиради. бу зарар нафақат наслдор ҳайвонлар сонининг, балки уларнинг гўшт, сўт, жун ва бошқа маҳсулдорлигининг кескин камайиши билан ҳам ифодаланади. кўпинча бола ташлашдан сўнг ҳайвонда унинг асорати сифатида жинсий аъзоларнинг касалликлари ривожланади, бу эса ҳайвонни доимий қисирлигига олиб келади, баъзан касаллик туфайли ҳайвон нобуд бўлади. юқумли ва инвазин касалликлар туфайли бола ташлаш ҳайвонларда биологик сабаблар: урғочи ҳайвон организмига микроорганизмлар, вируслар ёки замбуруғларнинг тушиши оқибатида кузатилади. бундай бола ташлаш барча турдаги қишлоқ хўжалик ҳайвонларида кузатилиши мумкин. юқумли касалликлар натижасида бола ташлашга сигир, қўй ва …
2
шишган бўлади, бола ташлаган ҳайвон жинсий аъзосидан дастлаб қон аралаш, кейин шилимшиқ суюқлик оқади. д.хэммонд абортларнинг сабабларини уч асосий гуруҳга булишни тавсия этади: 1.ота-онасидан бериладиган генетик жиҳатларнинг етарли бўлмаслиги туфайли эмбрионнинг тўлақимматли ривожланмаслиги; 2. кимёвий моддаларнинг она организмига тушиши оқибатида келиб чиқадиган аномалиялар; 3. она организми секретларининг (сутсимон модда) муртакни бачадонга ёпишишига ноқулай таъсири ёки унинг ёмон сифатли бўлиши. абортлар келиб чиқиш сабабларига кўра, юқумсиз, юқумли ва инвазион абортлар турларга бўлинади. барча юқорида кўрсатилган абортларнинг икки тури фарқланади: а) идиопатик (idios - асосий, мустақил, шахсий) абортлар - ҳомила ёки унинг провизор аъзоларига специфик этиологик омилларнинг бевосита таъсири оқибатида келиб чиқади; б) симптоматик абортлар - она ҳайвон касалликларининг ёки уларни нотўғри сақлаш ва озиқлантиришнинг асорати сифатида намоён бўлади. юқумсиз касаллик туфайли бола ташлаш ҳоллари юқумли ва инвазион касалликлар оқибатида бола ташлашга нисбатан кўпроқ учрайди. абортлар муддатига кўра, эрта (1-4 ойлигида), кечки (сигирларда бўғозликнинг 5-7- ойларида, бияларда 8-10, қўй-эчки ва чўчқаларда 3-4 …
3
нг пардаларининг туғма аномалиялари бруцеллёз, сальмонеллёз, лептоспероз, листериоз. тризомоноз, токсоплазмоз. симптоматик абортлар а) бачадон, юрак, ўпка, буйраклар, жига рва бошқа аъзоларининг касалликлари оқибатида она ҳайвон ва ҳомила ўртасидаги ўзаро алоқанинг бузилиши; б) алиментар; в) травматик; г) одат бўлиб қолган; д) сунъий. отлар юқумли анемияси, туберкулёз ва бошқа юқумли касалликлар. она ҳайвоннинг қон паразитар ва бошқа инвазион касалликлари. чала аборт (abortus incompletus) пайтида бачадондаги битта ёки бир нечта ҳомиланинг ўлиши ва бачадонда қолган ҳомиланинг нормал туғилиши характерли бўлади. одатланган аборт. кўпинча сигир ва бияларда тахминан бўғозлик даврининг айнан бир муддатида, кўпроқ иккинчи ярмида аборт такрорланиб туради. сариқ тана фаолиятининг етишмовчилиги, бачадоннинг ривожланмай қолиши ва эндометритдан сўнг бачадон пардасининг ўзгариши одатланиб қолган абортга сабаб бўлади. бола ташлаган ҳайвонни алоҳида ажратиб, уни сақлайдиган жойлар механик усул билан тозаланиб дезинфекция қилиниши, ҳомила ва унинг пардалари тоза ҳамда ёруғ жойда кўздан кечирилиши керак. сўнгра аборт бўлган ҳомила ёки унинг қисмлари сув ўтказмайдиган идишларга солиниб шунингдек, …
4
асосида қарши кураш чоралари ўтказилади. кўпинча аборт оқибатида ҳомила ўлик бўлади. айрим ҳолларда ҳомила чала туғилиши ҳам мумкин. агар ҳомила тирик, танаси жун билан қопланган ва эмиш рефлекси намоён бўлса уни дарҳол артиб қуритилади, иссиқ (25-30°) хоналарда сақланиб, унга 37-38° гача иситилган она сути берилади. бола ташлаш ўлик ҳомиланинг чиқиши билан содир бўлсада, ҳайвонларда увиз сути пайдо бўлиб, елини катталашади, тана вазни камаяди. айрим ҳолларда аборт оқибатида ҳомиланинг мумиёланиши (mumificatio fetus), ёки ҳомиланинг чириши, емирилиб парчаланиши (mesipatio fetus) ва ҳомиланинг қотиб қолиши (petrificatio fetus) билан кечиши ҳамда ҳомиланинг сўрилиб кетиши билан борадиган яширин аборт (abortus latentus) кузатилиши мумкин. ҳомиланинг мумиёланиши сигир, чўчқа, совлиқ ва эчкиларда кузатилади. бу бачадонда ўлган ва унда ушланиб қолган ҳомилада юз берадиган жараён бўлиб, шу давр ичида она организмида дастлаб ҳомила олди суюқликлари, сўнг ҳомила танаси тўқималарининг суюқ таркибий қисмлари шимилади, шу сабабдан ҳомила зич бўлиб, бирмунча қўриб қолади. ҳомиланинг мумёланиши бачадонда чиритувчи ва йирингли микроорганизмлар …
5
флюктуациянинг йўқлиги; тухумдонларнинг бирида сариқ тананинг борлиги. бундан ташқари, бачадон ўрта артерияси пайпаслаб кўрилганда бўғозлик учун характерли бўлган тебранишлар сезилмайди. совлиқ ва эчкилар бачадонидаги мумёланган ҳомилани қорин деворини ташқи томондан пайпаслашда қўлга қаттиқ тана сифатида тегадиган жисмдан аниқлаш қийин эмас. даволаш. бачадонда мумёланиб қолган ҳомилани олиб ташлаш учун тери остига 1 %-ли синэстрол эритмасидан йирик ҳайвонларга 4-5 мл ва майда ҳайвонларга 1 мл миқдорида 12 соат оралатиб икки марта юборилади. сўнг сариқ тана босилиб (сигирларда) энуклеация қилинади, 15-20 мл 1,5%-ли новокаин эритмаси юборилиб, сакрал оғриқсизлантирилади, бачадон бўйинчаси канали 4-5 бармоқ катталигида кенгайтирилади. бачадон бўшлиғига шилимшиқли қайнатма ёки фурацилин, синтомицин, грамицидин каби антибиотикларнинг мойли эмулсияси юборилади, сигир ва бияларга 30-60, чўчқаларда 30, бошқа ҳайвонларга 3-15 тб окситоцин тери остига ёки мускул орасига инъекция қилинади. бундан кейин ҳам бачадондаги мумёланиб қолган ҳомила ташқарига чиқмаса акушерлик ёки крея-шоттлер илмоқлари билан ҳомиланинг олдинги қисмларидан илиб, тортиб олинади. консерватив усуллар билан мўмёланган ҳомилани олиб ташлашнинг …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "бўғоз ҳайвонларнинг касалликлари"

1403354128_45337.doc бўғоз ҳайвонларнинг касалликлари режа: 1. бўғоз ҳайвонларга ташқи омилларнинг таъсири. абортлар. 2. бўғоз ҳайвонларда учрайдиган касалликлар. 3. бўғоз ҳайвонлар касалликларини даволаш ва олдини олиш 4. чоралари. аборт (abortus) деганда - бўғозликни вақтидан илгари узилиши яъни ҳомиланинг нобуд бўлиши, кейин унинг организмига шилимиши, ўзгарган ҳомиланинг бачадонда ушланиб қолиши ёки ташқарига чиқарилиши тушинилади. бола ташлаш барча қишлоқ хўжалик ҳайвонларида учраши мумкин. шунинг учун чорвачиликка иктисодий жиҳатдан катта зарар келтиради. бу зарар нафақат наслдор ҳайвонлар сонининг, балки уларнинг гўшт, сўт, жун ва бошқа маҳсулдорлигининг кескин камайиши билан ҳам ифодаланади. кўпинча бола ташлашдан сўнг ҳайвонда унинг асорати сифатида жинсий аъзоларнинг касалликлари...

DOC format, 111.0 KB. To download "бўғоз ҳайвонларнинг касалликлари", click the Telegram button on the left.