урғочи ҳайвонлар жинсий аъзоларининг анатомияси ва физиологияси

DOC 61,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1403618022_46111.doc урғочи ҳайвонлар жинсий аъзоларининг анатомияси ва физиологияси режа: 1. урғочи ҳайвонлар жинсий аъзоларининг анатомо- морфологик тузилиши. 2. тухумдонларнинг морфологияси, функциялари. 3. тухумдон гормонларининг жинсий аъзоларга таъсири. 4. овогенез. 5. жинсий гормонларни амалиётда қўлланилиши. урғочи ҳайвонлар жинсий аъзолари тузилишига кўра, икки қисмга бўлиб ўрганилади. ташқи жинсий (гeнитaлиa exтeрнa) аъзоларга жинсий лаблар, қин даҳлизи ва клитор; ички жинсий (гeнитaлиa интeрнa) аъзоларга қин, бачадон, тухум йўллари, тухумдонлар ва сариқ тана киради. жинсий лаблар - ички ва ташқи юзалардан иборат бўлиб, ташқи юзаси тер ва ёғ безларига жуда бой пигментсиз теридан иборат бўлади, ички юзаси эса шиллиқ пардадан иборат бўлиб, кўп қаватли ясси эпителий билан қопланган. жинсий лаблар эластик мускул толалари ва веноз қон томирлар тўрига бой бўлиб, жинсий алоқа пайтида қонга тўлишади. клитор - ғовак танадан тузилган бўлиб, эркак ҳайвонлар жинсий аъзоси рудименти ҳисобланади. клиторнинг учида сезувчи нервлар жуда кўп бўлади. қин даҳлизи - урғочи ҳайвонлар жинсий аъзоларнинг энг кейинги бўлими бўлиб, …
2
ти даврида мюллер каналидан юзага келади. бачадонда эмбрион ривожланади, шунинг учун ҳам унинг шиллиқ пардаси турлари даврдаги ўзгаришларга муфовиқлашган, яъни оталанган тухумни қабул қилиш, она танаси билан бирикиш учун мослашган ва қон томирларига бой бўлади. бачадон танаси ва буйин қисмларидан иборат бўлади. бачадон буйинчаси узунлиги сигирларда - 12, қўйларда - 3-4, бияларда - 8-15 ва чўчқаларда - 8-20 см, бачадон танаси узунлиги сигирларда - 2-6, қўйларда - 2-4, бияларда - 4-8 ва чўчқаларда - 5-6 см бўлади. бачадон шохларининг узунлиги сигирларда - 14-30, қўй ва эчкиларда - 10-20, бияларда - 14-30 ва чўчқаларда - 100-200 см. гача бўлади. бачадон девори 3 қаватдан: ташқи зарбдоб қавати (perimetrium), ички шиллиқ парда (endometrium) ва ўрта мускул қавати (miometrium) иборат бўлади. ташқи зардоб парда орқали бачадонга қон томирлар ва нервлар ўтади. шиллиқ парда цилиндирсимон эпителий хужайралар билан қопланган, унда найсимон безлар бор. бачадон шиллиқ пардасида ҳар хил бурмалар ҳосил бўлади. мускул қават бачадон буйнида …
3
қисми бачадон қинига айрим тешикчалар билан очилади. иккига бўлинган бачадоннинг қўшалоқ бачадондан фарқи шундаки унинг ҳар иккала қисми бир-бирига яқинлашиб, бачадон қинига битта тешик билан очилади. икки шохли бачадон икала қисми бирлашиб бачадон танасини ҳосил қилади, танасидан иккита шохлари чиқиб туради. оддий бачадоннинг ўнг ва чап қисмлари қўшилиб кетади. тухумдонлар - овал шаклда бўлиб, сигирлар ва қўй-эчкиларда таз бўшлиғида бачадон шохларининг учи билан асоси ўртасида, чўчқаларда қорин бўшлиғининг орқанги учинчи булагида жойлашган. тухумдонлар жинсий безлари ҳисобланиб, уларда тухум хужайраси ҳосил бўлади, ривожланади ва вояга етади. шунингдек, урғочилик жинсий гормонлари - этрогенлар (эстрадиол, эстрон, эстриол) ва сариқ тана гормони прогестерон ишлаб чиқилиб, бу гормонлар таъсирида урғочи ҳайвонларда жинсий қузғалиш, қўйикиш ва жинсий мойилик юзага келади. тухумдонларни катталиги турли ҳайвонларда турлича бўлиб, сигир ва чўчқаларда узунлиги ўртача 2-5 см, қўйларда - 0,8-2 см, бияларда - 3-12 см.гача бўлади. тухумдоннинг оғирлиги сигирларда - 14-19, қоракўл қўйларда - 1-2 ва эчкиларда - 2,5 граммгача …
4
резияга учрайди. бия ва сигирларда одатда битта, айрим холларда 2 та 1-1,5 см катталикдаги фолликула етилиши мумкин. қўй ва эчкиларда одатда 1 - 2 та, айрим ҳолларда 6-7 та, чўчқаларда 15-20 та ҳатто 40 тагача фолликула бир вақтда етилиши мумкин. сигирларнинг тухумдонлари биялар тухумдонига нисбатан анчагина кичик ва овал шаклга эга. катта ёшдаги ҳайвонларда ўнг тухумдон чап тухумдонга нисбатан бироз катта бўлади. қўй ва эчкиларда эса тухумдонлар думалоқ шаклга эга. генератив хужайралардан ҳосил бўлган тухум хужайраси дастлаб фолликулалар эпителийси билан уралган бўлади, фолликула эпителий хужайралари доимо булиниб кўпайиб туради ва тухум хужайрасининг атрофини бир неча қават бўлиб ураб олади. шундай қилиб, дастлабки фолликула ҳосил бўлади. 1. тухум йўли - тухумдон билан бачадон шохи ўртасида жойлашиб, тухумдонда етилган тухум хужайраларининг оталаниши амалга ошади ва бачадонга ўтказишга хизмат қилади. тухум йўли узунлиги сигирларда 20-28 см, қўй ва эчкиларда 14-16 см, бияларда 10-30 см, чўчқаларда 15-30 см, итларда 4-10 см гача бўлади. сариқ …
5
минг, чўчқаларда - 120, товуқда 60-150 минггача бўлиши мумкин. тухум хужайраларида моддалар алмашинуви жараёнлари бошқа хужайраларга қараганда жадал кечади. ўсиш фазаси - тухум хужайралари бора-бора булиниб кўпайишдан тўхтайди ва биринчи тартибли ооцитга айланади. ооцитлар майда фолликуляр хужайралар билан ураб олинади. секин ва жадал ўсиш фазалари фарқланади. вояга етган фолликула (граф пуфакчаси) тухумдонда буртиб туради. кўп бола берадиган ҳайвонларда, масалан, чўчқаларда бир вақтнинг ўзида 18-20 ва ундан кўп фолликулалар етилиши мумкин. бевосита овуляциядан олдин биринчи тартибли ооцит биринчи марта меоз йўли билан бўлинади ва иккинчи тартибли ооцитга айланади. етилиш фазаси. овуляция пайтида ооцит тухум йўли воронкасига тушади ва унда ҳаракатлана бошлайди. овогенезнинг учинчи етилиш босқичи тухум йўлида амалга ошади. тухум хужайрасига сперматозоидлар кира бошлаши билан ооцит иккинчи марта мейоз йўли билан бўлиниши натижасида вояга етган яъни, оталаниш хусусиятига эга бўлган тухум хужайраси ҳосил бўлади. иккинчи ҳосил бўлган хужайра дегенерацияга учрайди. ёш тухум хужайралари биринчи марта мураккаб ва иккинчи марта редукцион бўлинади. …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "урғочи ҳайвонлар жинсий аъзоларининг анатомияси ва физиологияси"

1403618022_46111.doc урғочи ҳайвонлар жинсий аъзоларининг анатомияси ва физиологияси режа: 1. урғочи ҳайвонлар жинсий аъзоларининг анатомо- морфологик тузилиши. 2. тухумдонларнинг морфологияси, функциялари. 3. тухумдон гормонларининг жинсий аъзоларга таъсири. 4. овогенез. 5. жинсий гормонларни амалиётда қўлланилиши. урғочи ҳайвонлар жинсий аъзолари тузилишига кўра, икки қисмга бўлиб ўрганилади. ташқи жинсий (гeнитaлиa exтeрнa) аъзоларга жинсий лаблар, қин даҳлизи ва клитор; ички жинсий (гeнитaлиa интeрнa) аъзоларга қин, бачадон, тухум йўллари, тухумдонлар ва сариқ тана киради. жинсий лаблар - ички ва ташқи юзалардан иборат бўлиб, ташқи юзаси тер ва ёғ безларига жуда бой пигментсиз теридан иборат бўлади, ички юзаси эса шиллиқ пардадан иборат бўлиб, кўп қаватли ясси эпителий билан қопланган....

Формат DOC, 61,5 КБ. Чтобы скачать "урғочи ҳайвонлар жинсий аъзоларининг анатомияси ва физиологияси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: урғочи ҳайвонлар жинсий аъзолар… DOC Бесплатная загрузка Telegram