эркак ҳайвонлар жинсий аъзоларининг анатомияси ва физиологияси

DOC 56,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403706995_46257.doc эркак ҳайвонлар жинсий аъзоларининг анатомияси ва физиологияси режа: 1. эркак ҳайвонларнинг жинсий аъзолари анатомияси. 2. жинсий рефлекслар. 3. уруғдонларнинг генератив ва гормонал функцияси. 4. сперма ҳосил бўлиши физиологияси. уруғдон халтаси - уруғдонлардаги ҳароратни маълум даражада сақлаб туриш ва уруғдонларни механик таъсиротлардан сақлаш вазифасини бажаради. уруғдон халтаси ичидаги ҳарорат тана ҳароратидан 2-30с паст бўлади ва бундай ҳароратда сперматозоитлар анабиоз ҳолатда сақланиб туради. крипторхизм касаллигида уруғдонлар қорин бўшлиғида қолиб кетади ва ҳароратнинг юқори бўлиши туфайли сперматозоитлар тез ўлиб кетади. уруғдонлар - асосий эркаклик жинсий аъзоси ҳисобланиб, асосан 2 вазифани бажаради: 1. уруғдонларда спермийлар ривожланади. 2. уруғдонларнинг гормонал функцияси. уруғдонлардан ишлаб чиқарилган тестестерон гормони жинсий рефлексларни чақиради, иккиламчи жинсий белгиларни ривожлантиради ва модда алмашинувларини стимуллайди. уруғдонлар устидан зардоб парда билан ўралган бўлиб, шу парданинг остидаги ҳар бир безни ураб турувчи ва зич бириктирувчи тўқимадан иборат оқиш парда мавжуд. уруғдон - буқа, қўчқор ва такаларда эллипс шаклда, айғирларда тухумсимон, чўчқаларда ловия шаклида бўлади. …
2
тириш хусусияти 1 ойгача сақланиб қолади. ҳайвонларда ҳам вақти-вақти билан фолуция рефлекси кузатилиб, сперма ташқарига чиқарилиб турилади. уруғдон ортиғида кислотали муҳит, қон ва лимфа томирлари билан яхши таъминланган, липопротеид парда билан уралганлиги учун сперматозоидлар учун қўлай шарт-шароитлар ҳисобланади. уруғ йўллари - уруғни ташиш вазифасини бажаради, эрекция пайтида спермиялар уруғ йўлининг ампуласимон кенгайган жойида тўпланиб туради ва жинсий алоқа пайтида урғочи ҳайвон қинига чиқарилади. уруғ йўллари жуфт бўлиб, уруғдон ортиғи каналининг давоми ҳисобланади. уруғ йўллари қовуқ устидан ута туриб, сийдик-таносил каналига туташиш олдидан бир оз кенгаяди. бу кенгайган жойга уруғ йўлларининг ампуласи дейилади. ампуланинг деворида махсус безлар жойлашган бўлиб, улар ишлаб чиқарган секрет ҳайвон жуфтлашган (жинсий акт) пайтда сперматозоидлар билан аралашади. жинсий-сийдик канали - бу каналга учта қўшимча жинсий безлар йўллари очилади: 1. пуфаксимон безлар; 2. простата безлари; 3. пиёзсимон безлар. қўшимча жинсий безлар ажратган секретлар жинсий-сийдик каналини тозалайди, спермани суюлтиради ва ҳаракатини стимуллайди. биринчи навбатда пиёзсимон без секрет ажратиб, канални …
3
й каналини ҳосил қилади. шу пардадан ичкарига трабекулалар кетади, бу трабекулалар оралиғида кучли ривожланган ғовак тана жойлашади ва жинсий аъзонинг эрекцияга келтириш учун хизмат қилади. препуция - жинсий аъзо бошини механик таъсиротлардан, шиллиқ пардасини қуриб қолишдан сақлайди. препуцияда микроорганизмларнинг ривожланиши учун яхши шароит туғилади. шунинг учун инсонларда препуция халтаси олиб ташланади. эркак ҳайвонларнинг жинсий рефлекслари ва уларнинг бошқарилиши. ҳайвонлар жинсий жиҳатдан етилгандан кейин организмида ҳосил бўладиган жинсий гормонлар таъсири билан улар қарама-қарши жинсдаги ҳайвонга мойил бўлиб, бир-бирига яқинлашади. бу жараёнда ҳид билиш, кўриш, эшитиш анализаторлари ва бошқа сезги аъзолари катта роль уйнайди. уларнинг таъсирланиши жинсий актга алоқадор рефлексларнинг намоён бўлишига сабаб бўлади. 1. локамотор рефлекс - куйга келган урғочи ҳайвонга яқинлашиш; 2. эрекция рефлекси - бу жинсий аъзога артериал коннинг кўп оқиб келиши, ғоваксимон танасининг қонга тўлиши туфайли йўғонлашиши, катталашиб, сезувчанлиги ва ҳароратнинг ошиши ҳамда препуциядан чиқарилиши билан характерланади. эрекция пайтида сийдик-таносил канали кенгайиб, сперманинг ўтиши учун қўлай шароит туғилади. …
4
ланиб, рецепторларини таъсирлайди ва жинсий алоқа охирига келиб эякуляция кузатилади. жинсий алоқа сигир, қўйларда қисқа, айғир ва эркак чўчқада узоқ вақт давом этади. эякуляция - сийдик таносил каналидан сперма чиқарилиши билан ҳарактерланади. эякуляция бўлиши учун жинсий аъзо эрекция ҳолатига келиб, қинга ишқаланиши ва унга маълум даражада босим ва ҳарорат таъсир қилиши лозим. бу вақтда жинсий аъзонинг бош қисмидаги нерв элементлари қўзғалиб, тегишли нерв толаси орқали орқа миянинг бел-думғаза эякуляция марказига узатилади. марказнинг қўзғалиши натижасида ҳосил бўлган жавоб реакцияси жинсий безлар ва жинсий аъзонинг мускулларига узатилади. оқибатида уруғдон ортиғи, уруғ йўллари, қўшимча жинсий безлар, сийдик-таносил каналининг мускулли элементлари қисқариб, уруғдон ортиғидаги сперматозоидлар массаси қўшимча жинсий безларнинг суюқлиги билан бирга сийдик-таносил каналига чиқарилади, унинг ритмик қисқариши натижасида сперма ташқарига (қинга) тукилади. уруғдонлар организмда генератив ва гормонал функцияни бажаради. спермиогенез - уруғдонларда спермияларни ўсиши ва етилиши бўлиб, унинг тўрт босқичи фарқланади: спермияларнинг кўпайиши, ўсиши, етилиши ва шакилланиши. бу босқичларда жинсий хужайраларнинг катталиги, шакли …
5
рмиотидлар синцития цитоплазмаси эркин юзасига тушиб спермийга айланади. ядро ва турсимон аппаратидан акросома, спермиянинг боши ва асос тўплами ҳосил бўлади; центриолалар бўйин тугунчасига айланади, хондриосомалар спиралсимон тўпламга, цитоплазма эса думга айланади. одатда буқа ва қўчқорнинг бир дона спермиогонийсидан 16 дона спермиялар ҳосил бўлади. шаклланган спермийлар уруғдон ортиғининг тўғри каналчаларига ўтади ва у ердан каналчалар орқали уруғдон ортиғи бошчасига ўтади. бошчадан уруғдон ортиғи каналига ўтиб, у ерда спермийларнинг тўлиғича етилиши ва липопротеид парда билан қопланиши амалга ошади. шундан кейин спермийлар манфий зарядга эга бўлади ва шу орқали спермиоагглютинациянинг олди олинади. бу жараёнлар учун буқаларда ўртача 48 кун, чўчқаларда 4-5 ҳафта сарфланади. сперма ҳосил бўлиши физиологияси. қўшимча жинсий безлар ажратган секретлар жинсий-сийдик каналини тозалайди, спермани суюлтиради ва ҳаракатини стимуллайди. биринчи навбатда пиёзсимон без секрет ажратиб, канални сийдик ва сперма қолдиқларидан тозалайди, кейин каналга спермийлар чиқади, простата бези секрети чиқарилиб, спермани суюлтиради ва жинсий алоқадан кейин пуфаксимон без секрет ажратиб, жинсий-сийдик каналини тозалайди. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"эркак ҳайвонлар жинсий аъзоларининг анатомияси ва физиологияси" haqida

1403706995_46257.doc эркак ҳайвонлар жинсий аъзоларининг анатомияси ва физиологияси режа: 1. эркак ҳайвонларнинг жинсий аъзолари анатомияси. 2. жинсий рефлекслар. 3. уруғдонларнинг генератив ва гормонал функцияси. 4. сперма ҳосил бўлиши физиологияси. уруғдон халтаси - уруғдонлардаги ҳароратни маълум даражада сақлаб туриш ва уруғдонларни механик таъсиротлардан сақлаш вазифасини бажаради. уруғдон халтаси ичидаги ҳарорат тана ҳароратидан 2-30с паст бўлади ва бундай ҳароратда сперматозоитлар анабиоз ҳолатда сақланиб туради. крипторхизм касаллигида уруғдонлар қорин бўшлиғида қолиб кетади ва ҳароратнинг юқори бўлиши туфайли сперматозоитлар тез ўлиб кетади. уруғдонлар - асосий эркаклик жинсий аъзоси ҳисобланиб, асосан 2 вазифани бажаради: 1. уруғдонларда спермийлар ривожланади. 2. уруғдонларнинг ...

DOC format, 56,0 KB. "эркак ҳайвонлар жинсий аъзоларининг анатомияси ва физиологияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.