jins tўg'risida tushuncha

DOCX 5 pages 27.9 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 5
мавзу: жинс таълимоти тўғрисида тушунча режа 1. жинс тўғрисида тушунча. 2.жинсий хромосомаларга боғлиқ бўлган нуқсонлар ва касалликлар уларни наслга берилиши. 3. жинсни сунъий бошқариш муаммоси. таянч иборалар: жинс, жинсга хос белги, хромосомалар, мейоз, организм, бириккан белги, конюгация, жинсни фарқланиши, кариотип фойдаланилган адабиётлар рўйхати асосий адабиётлар: 1. собиров п.с., кахаров а.к., дустқулов с.д. генетикадан амалий машғулотлар. самарқанд 2002. 2. носиров у.н., ва бошқалар. генетика. электрон дарслик. 2006 3. остонақулов т.э. генетика асослари. тошкент. 2003 4. меркурева е.к., ва бошқалар. генетика. москва. 1991 хорижий адабиётлар: 1. sapp jan «genesis: the evolution of biology». oxford university press, usa. 2003, usa. қўшимча адабиётлар: 1. кахаров а.к., шаптаков э. хусусий генетика. самарқанд. 2007. 2. кахаров а.к., шаптаков э. генетика. самарқанд. 2009. internet saytlari: www.mf.uz www.livestock.uz 1-масала . жинс тўғрисида тушунча 1-илова. жинс организмдаги белги ва хусусиятлар йиғиндиси бўлиб, янги авлоднинг вужудга келишини ва ирсий белгиларнинг наслдан-наслга ўтишини таъминлайди. турларнинг ўз-ўзидан кўпайиши учун бир миқдорда эркак …
2 / 5
ҳхужайраларда тоқ (гаплоид) ҳолда бўлади. сут эмизувчиларда жинсий хромосомалар (гоносомалар) урғочиларида «xx» эркакларда эса «xv» шаклида бўлади. мейознинг редукцион бўлинишида урғочилари ўзидан бир хил сортли гаметаларни ажратади шунинг учун ҳам уларни гомогаметали хромосомалар, эркаклари эса икки хил сортли гаметаларни ажратади. шунинг учун ҳам уларни гетерогаметали хромосомалар деб айтилади. цитологик текширишлардан маълумки жинснинг ҳосил бўлиши тўпламдаги маҳсус хромосомаларга боғлик экан. эркак ва урғочи организмнинг соматик ҳужайраларидаги хромосомалар ўзаро солиштирилганда уларнинг ҳар хиллиги аниқланди. сут эмизувчиларда, шу жумладан одамларда, ҳайвонларда ва мева пашшаларида урғочи организмларнинг соматик ҳужайраларида бир жуфт гомологик хромосомалар борлиги аниланди. бу хромосомалар «xx» ҳарфлари билан белгиланди. эркак организмларда эса шу жуфт хромосомалардан фақат битта «x» хромосомаси ва ундан тузилиши ва генетик аҳамияти билан фарқ қилувчи иккинчи «у» хромосома борлиги аниқланди. шунга кўра урғочи ҳайвонлар хромосома комплекси «xx» ва эркак ҳайвонлар хромосом комплекси «ху» билан белгиланган. шундай қилиб, жинснинг фарқланиши «x ва «у» хромосомаларга боғлиқ бўлиб улар жинсий хромосомалар деб …
3 / 5
влодларда урғочи ва эркак жинсларнинг нисбати ҳам бир-бирига тенг бўлади, оталаниш даврида мейозда гаметаларнинг пайдо бўлиши ва жинснинг ҳосил бўлиш шартли таъсири (схемаси) қуйидагича. 2-масала. жинсий хромосомаларга боғлиқ бўлган нуқсонлар ва касалликлар уларни наслга берилиши 3-илова. шахсий тараққиёт (онтогенез) даврида жинснинг алоҳида-алоҳида чекланиши, ундаги бирламчи ва иккиламчи белгиларнинг пайдо бўлиши аниқланган. булар кейинчалик жинс орасидаги тафовутни, белгилараро фарқланишини келтириб чиқаради.ташқи кўринишдан - тана тузилиши, тирик вазн, туси, пати елини бўлиши ёки бўлмаслиги, жинсий органларни тузилиши ва фарқи.ички томондан - модда алмашиниш, гормонлар ва цитогенетик кўрсаткичлар.табиатда ва илмий текширишларда хромосомаларнинг жинсни аниқлашдаги роли мутлоқ эмаслиги ва уларнинг функцияси генларнинг умумий баланси таъсирида бузилиши мумкинлиги аниқланган.айрим ҳолларда ҳар хил жинс ҳайвонлар орасида у ёки бу жинсий белгиларга эга бўлмаган интерсекс (оралиқ жинсдаги) организмлар, шунингдек у ёки бу жинсий белгилар ривожланган ўта урғочи ва ўта эркак организм пайдо бўлиши кузатилган. ўта эркак организм одатда наслсиз бўлади. дрозофила пашшаси ва одамларда ўтказилган цитологик текширишлар, …
4 / 5
эркак, ҳам урғочи танасидаги белгиларни мужассамлаштиради, бунга гинандроморфлар дейилади, ҳодисага эса гинандроморфизм (гин-аёл, андро-эркак, морфизм-шакл). гинандроморфизм жинсий белгилар яққол яхши ривожланган турларда бўлмайди (жуда кам). нормал бўлмаган тухум ҳужайралари нормал уруғ ҳужайралари х+22 у+22 хх+22 ххх+44 ўта урғочи трисомия синдроми (тухумдон ва бача- дон етарли ривож- ланмайди) кўп ҳол- ларда улар наслсиз. хху+44 -ўта эркак клайнофельтр синдроми (уруғдон ривож- ланмайди аксинча кўкрак без ривож-ланади) туғма заиф пуштсиз 0+22 хо+44 - тернер-шершевский синдроми (тухум бачадон ривожланмайди) тўлиқ пуштсиз ақлий заиф. оу+44 (эмбрион ривожланмайди ва ҳаммаси нобуд бўлади. 3-масала. жинсни сунъий бошқариш муаммоси жинсий деморфизм организмдаги физиологик, биохимик ва морфологик хусусиятларни ўзгаришига сабаб бқлганлиги туфайли эркак ва урғочи ҳайвон ҳар хил маҳсулдорликка эга. сут қорамолчилигида кўпроқ урғочи бузоқ, гўшт қорамолчилигида эса аксинча эркак бузоқ олиш максадга мувофиқдир. насилли эркак ҳайвондан, эркак авлод олиш кўзда тутилади, чунки уни генотипини кўпаитириш керак. тухум олиш мақсадида кўпроқ макиён жўжалар олиш зарур. шундай қилиб жинслар нисбатини …
5 / 5
атрофида олинган. мисол: м. с.левин ва м.г.гордон уруғни «x» ва «у» сперматозоидларга электрофорез усули билан ажратишни таклиф қилишган. баттихария «x» ва «у» хромосрмали сперматозоидларнинг оғирлиги ҳар хил бўлиши натижасида уларни ҳар хил тезликда чўкишини ҳисобга олиб центрифугалаш билан жинсни бошқаришни ўртага ташлаган. оғир спермалар (x хромасомалари) қўлланилганда кўпроқ урғочи (71,8%) енгил спермалар қўлланилганда эса эркак ҳайвонлар (74,4%) туғилган. ишлаб чиқариш шароитида жинсни бошқариш учун в.н.шредр наслли эркак ва урғочи ҳайвонларни «х» ёки «у» хромосомали сперма билан эмлаш яъни иммунлаштиришни таклиф қилди. е.м. владимирская эркаклик жинсий гормони метилтестостеронни буқалар, эркак чучқалар ва қуёнлар уруғига таъсир қилдириб жинс нисбатини ўзгартирган. бу гормон, оз миқдорда (0,013-0,125% гача) юборилганда эркак жинслар сони 2-3 марта кўпайган. академик б.л.астауров партеногенез, гиногенез ва андрогенез ҳодисаларини пилла қуртида кенг қўллади. натижада эркак организмларни олиш муаммосини ҳал қилди. урғочи қуртлар олиш учун 18 минут давомида 48°с иссиқликда жинсий ҳужайралар пайдо бўлишйга таъсир ўтказилди. хромосомалар бўлиниши тўхтатилди. бунда ҳар бир …

Want to read more?

Download all 5 pages for free via Telegram.

Download full file

About "jins tўg'risida tushuncha"

мавзу: жинс таълимоти тўғрисида тушунча режа 1. жинс тўғрисида тушунча. 2.жинсий хромосомаларга боғлиқ бўлган нуқсонлар ва касалликлар уларни наслга берилиши. 3. жинсни сунъий бошқариш муаммоси. таянч иборалар: жинс, жинсга хос белги, хромосомалар, мейоз, организм, бириккан белги, конюгация, жинсни фарқланиши, кариотип фойдаланилган адабиётлар рўйхати асосий адабиётлар: 1. собиров п.с., кахаров а.к., дустқулов с.д. генетикадан амалий машғулотлар. самарқанд 2002. 2. носиров у.н., ва бошқалар. генетика. электрон дарслик. 2006 3. остонақулов т.э. генетика асослари. тошкент. 2003 4. меркурева е.к., ва бошқалар. генетика. москва. 1991 хорижий адабиётлар: 1. sapp jan «genesis: the evolution of biology». oxford university press, usa. 2003, usa. қўшимча адабиётлар: 1. кахаров а.к., шаптаков э. хус...

This file contains 5 pages in DOCX format (27.9 KB). To download "jins tўg'risida tushuncha", click the Telegram button on the left.

Tags: jins tўg'risida tushuncha DOCX 5 pages Free download Telegram