тиббий биология ва умумийгенетика

PPT 27 sahifa 4,5 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 27
презентация powerpoint «тиббий биология ва умумий генетика» фанидан маъруза № 2 провизор органлар. эмбриогенезни критик даврлари. маърузачи: максумова мунира абдуганиевна тошкент “toshkent kimyo xalqaro universiteti” kimyo international university in tashkent маърузанинг мақсади онтогенез, эмбриогенез ва одам организмининг постнатал ривожланиши умумий қонуниятлари ҳамда бу жараёнларга таъсир этувчи омиллар ҳақида, яъни организмнинг бутун ҳаёти давридаги индивидуал ривожланиши даврида тератоген омилларнинг салбий таъсири ҳақида маълумот бериш ва тушунтириш. маърузанинг тарбиявий аҳамияти ва вазифалари: одам организмининг постнатал ривожланиши умумий қонуниятлари ҳамда бу жараёнларга таъсир этувчи омиллар ҳақида, яъни организмнинг бутун ҳаёти давридаги индивидуал ривожланиши даврида тератоген омилларнинг салбий таъсири ҳақида билиш ва тушуниш, ҳамда шу мавзуга йўналтирилган ишларни самарали ташкил этишни йўлга қўйишни била олиш бўлғуси шифокор учун муҳимдир. маърузанинг режаси провизор органлар онтогенезнинг критик даврлари тератоген омиллар, уларнинг хиллари ва эмбриогенезга таъсири муртак ривожланишидаги аномалиялар органогенез асосан эмбрионал давр охирида якунланади, лекин аъзоларнинг шаклланиши ва такомиллашуви постнатал даврда ҳам давом этади. муртакнинг ривожланиши …
2 / 27
олишдан ва механик тасирлардан ҳимоя қилишда биринчи даражали вазифани бажаради. амнион муртак учун табиий муҳитни (сувли муҳитни) яратади. одам эмбриогенезининг гаструляция иккинчи босқичида аввал кичкина пуфакча бўлиб пайдо бўлади. амнионни ўраб турган парда ички эпителийси ҳомила олди сувини ишлаб чиқариш билан бирга шу сувни қайта сўрилишида ҳам иштирок этади. амнион суюқлигининг таркиби ва минерал тузлар концентрацияси ҳомиладорликни охиригача бир маромда ушлаб турилади. амнионлилар: судралиб юрувчилар, қушлар, (уруғланиши ички) сут эмузувчиларда амнион қавати борлар. амнионсизлар (анамниялар): тўгарак оғизлилар, балиқлар, амфибиялар (уруғланиши ички ёки ташқи) эмбрион ривожланишида амнион ва аллантоис ҳосил бўлмайди. ҳомила 9-9.5 ҳафталик. 1.амнион парда, 2. киндик тизимчаси сариқлик халтачаси энтодермадан ривожланади, висцерал мезодерма (мезенхима) билан қопланади, ва муртак ичак найи билан бевосита боғланади. сариқлиги кўп бўлган муртакда озиқлантириш вазифасида иштирок этади. сут эмизувчиларда сариқлик халтачаси энтодермаси бирламчи жинсий ҳужайралар ҳосил бўлиш жойи ҳисобланади. мезодермадан муртак қон шаклли элементлари ҳосил бўлади. яна сариқлик халтачаси аминокислоталар ва глюкоза концентрацияси юқори бўлган …
3 / 27
халтасининг ривожланишида мезодерма ва энтодерма иштирок этади. сариқлик халтаси бирламчи жинсий ҳужайра ҳосил бўлиши учун манба ҳисобланади, у қон томирларга бой, унинг ферментлари ўзидаги сариқликни парчалаб, ундаги озуқа моддаларни қон томирлар орқали муртакга етказишни таъминлайди. бундан ташқари сариқлик халтаси қон ҳосил қилувчи бирламчи аъзо ҳисобланади ҳамда нафас олиш ва айиришда ҳам иштирок этади. одамларда сариқлик халтаси редукцияга учраб, йўлдош таркибига киради. аллантоис орқа ичак вентрал деворининг қопчасимон ўсимтаси бўлиб, ташқи томондан спланхноплевра ва ички томондан энтодермадан ҳосил бўлган. аллантоис эндодерма ҳосиласи бўлиб, муртак метаболизми моддалари (мочевина ва сийдик кислотаси) ни чиқаришда иштирок этади. қушлар ва рептилияларда аллантоис тез хорионгача ўсиб бир қанча вазифаларни бажаради. аллантоисда томирлар яхши ривожлангани сабабли хорион билан биргаликда газ алмашинувида иштирок этади. одамда аллантоис сезиларли ривожланишга учрамайди. хорион (сероза) —муртакдан ташқаридаги энг юза жойлашган қават бўлиб, амнион каби эктодерма ва соматоплеврадан ҳосил бўлади. хорион муртак ва ташқи муҳит билан алмашинувни таъминлайди. тухум қўйиб кўпаювчиларда унинг асосий …
4 / 27
лаш, айириш ҳамда гормон ҳосил қилиш каби муҳим вазифаларни бажаради. сутэмизувчиларда хорион сўрғичлари бачадон девори шиллиқ қавати билан туташиб кетади, бу жой бола ўрни ёки йўлдош дейилади. ҳомила йўлдош билан қон томирларга бой бўлган киндик орқали боғланган. она қони ҳомила қони билан аралашмайди. сутэмизувчиларда йўлдош тузилишига яъни она қонини ҳомила қонидан ажратувчи қаватларга қараб ҳар хил типларга бўлинади: эпителиохориал (от, чўчқа, китсимонлар) синдесмохориал (сигир, қўй, буғу) эндотелиохориал (мушуксимонлар, ит) гемохориал – ҳашаротхўрлар, кўршапалаклар, кемирувчилар, приматлар учун хос. одам учун гемохориал типдаги йўлдош хос бўлиб, хорион она қони билан тўлган бўшлиқда ётади. йўлдошнинг тузилиши йўлдошнинг функцияси: гематоплацентар барьер трофик гормонал (хорион гонодотропин, прогестерон, соматотропин, мамматропин ) газ алмашинуви ҳимоя хорион эпителий ҳужайралари ва қон томирлар девори ҳужайраларидан махсус ҳужайравий тўсиқ (барьер) ҳосил қилиб ҳимоя қилиш вазифаларини ўтайди. шунинг ҳисобига онанинг қонидаги микроорганизмлар ва кўпчилик моддалар ҳомила қонига ўта олмайди, аммо йўлдош қуйидагилар: алкоголь ва никотин, бир қатор доривор моддалар, ёт оқсиллар, …
5 / 27
ҳомилага ҳам таъсир этиши мумкин. масалан, ҳомиладор аёлда рўй берадиган турли салбий жараёнлар – модда алмашинувининг бузилиши, айрим витаминларнинг етишмаслиги, баъзи доривор моддалар, алкоголь, гиёҳванд моддалар ва онадаги турли касалликлар ривожланаётган ҳомилага ўз таъсирини кўрсатади. бу эса ривожланаётган организмда турли салбий ўзгаришлар ҳосил бўлишига олиб келади. одамнинг эмбрионал ривожланишида учта қалтис давр тафовут қилади: 1. имплантация – уруғлангандан кейинги 6-7 кунларни ўз ичига олади, имплантация жараёнининг ва шароитининг қандайлиги муртакнинг кейинги ривожланишини ёки нобуд бўлишини белгилаб беради. 2. плацентация – йўлдошнинг ҳосил бўлиши. ривожланишнинг иккинчи ҳафтасининг охирида рўй беради. бунда ривожланаётган муртак озиқланишининг ўзгариши, яъни йўлдош орқали она организмидан озиқланиш шароитига ўтиши юзага келади. бу жараённинг мукаммаллиги ҳомила ривожланишини йўлдош орқали таъминловчи асосий омил ҳисобланади.жараён ҳисобланади. 3. перинатал – туғилишга яқин, яъни ҳомила ривожланишининг 28-ҳафтасидан туғилишгача, туғилиш ва ривожланишнинг 7 кунигача бўлган даврни ўз ичига олади, туғилиш жараёни мураккаб физиологик жараён бўлиб, она ва туғилаётган ҳомилага ўта эътибор талаб қилувчи …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 27 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"тиббий биология ва умумийгенетика" haqida

презентация powerpoint «тиббий биология ва умумий генетика» фанидан маъруза № 2 провизор органлар. эмбриогенезни критик даврлари. маърузачи: максумова мунира абдуганиевна тошкент “toshkent kimyo xalqaro universiteti” kimyo international university in tashkent маърузанинг мақсади онтогенез, эмбриогенез ва одам организмининг постнатал ривожланиши умумий қонуниятлари ҳамда бу жараёнларга таъсир этувчи омиллар ҳақида, яъни организмнинг бутун ҳаёти давридаги индивидуал ривожланиши даврида тератоген омилларнинг салбий таъсири ҳақида маълумот бериш ва тушунтириш. маърузанинг тарбиявий аҳамияти ва вазифалари: одам организмининг постнатал ривожланиши умумий қонуниятлари ҳамда бу жараёнларга таъсир этувчи омиллар ҳақида, яъни организмнинг бутун ҳаёти давридаги индивидуал ривожланиши даврида тератоге...

Bu fayl PPT formatida 27 sahifadan iborat (4,5 MB). "тиббий биология ва умумийгенетика"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: тиббий биология ва умумийгенети… PPT 27 sahifa Bepul yuklash Telegram