тиббий биология ва умумий генетика

PPT 34 sahifa 3,3 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 34
презентация powerpoint «тиббий биология ва умумий генетика» фанидан маъруза № 3 қариш назарияси. регенерация. гомеостаз. трансплантация. маърузачи: максумова мунира абдуганиевна тошкент “toshkent kimyo xalqaro universiteti” kimyo international university in tashkent маърузанинг мақсади организм туғилгандан кейин онтогенезнинг постэмбрионал ёки постнатал босқичи бошланиб, организмнинг кейинги ривожланиши амалга ошади. бу даврни тушуниш учун қариликнинг бошланиши, регенерация ва трансплантация хиллари билан танишиш, гомеостаз ва унинг механизмларини тушуниш муҳимдир. маърузанинг тарбиявий аҳамияти ва вазифалари: ривожланишнинг постнатал босқичида ҳужайра ва тўқималарнинг махсуслашиши (дифференцирланиши) ва ўсиши каби ўзгаришлар кузатилади. ҳар хил тур индивидларида постэмбрионал ривожланиш ҳар хил яъни бир неча кундан бир неча ўн йилгача давом этиши мумкинлигини билиш ва тушуниш, ҳамда шу мавзуга йўналтирилган ишларни самарали ташкил этишни йўлга қўйишни била олиш бўлғуси шифокор учун муҳимдир. маърузанинг режаси регенерация ва унинг хиллари трансплантация ва унинг хиллари, тўқима ва органларни кўчириб ўтказишдаги иммунологик муаммолар гомеостаз ва униг таъминланиши одамнинг постэмбрионал ривожланиши қуйидаги уч даврга бўлинади: а) ювенил …
2 / 34
рўй бериши муқаррар бўлган, ёшга қараб ривожланишнинг сўнги даври—онтогенезнинг сўнгги босқичидир. қарилик ҳисобига организмда структуравий, физиологик ва биокимёвий ўзгаришлар бўлиб, организмнинг мослашиш имкониятларини чегаралайди. и.и. мечниковнинг амалий ва назарий ишлари замонавий геронтологияга асос солди қариш муқаррар равишда пайдо бўладиган, табиий равишда ривожланадиган, адаптив имкониятларни чекловчи, тананинг ўлим эҳтимолини оширувчи, умр кўриш давомийлигини қисқартирувчи, ёшга боғлиқ патологиянинг ривожланишига ҳисса қўшадиган жараён. қариш жараёни белгилари: гетерохронлик, яъни турли тўқималар, орагн ва органлар системасида қариш бошланишининг вақтлари турлича (масалан, тимус атрофияси13-15 ёшда бошланади, жинсий безлар – менопауза даврида); гетеротопия, яъни қариш жараёнининг намоён бўлиши аъзонинг турли қисмларида фарқланади (масалан, буйрак усти бези); гетерокинетиклик, яъни ёшга боғлиқ ўзгаришлар интенсивлиги фарқ қилади. қаришнинг эркин радикаллар назарияси – қаришнинг асосий сабаби эркин радикаллар таъсирида днк ва бошқа макромолекулалрнинг шикастланиши натижасида биологик мембрананинг бир бутунлигини бузилиши. қаришнинг митохондриал назарияси – қаришнинг асосий сабаби ҳужайранинг биоэнергетик даражасини пасайиши қаришнинг теломер назарияси (маргинотомия назарияси) – қаришнинг асосий сабаби соматик …
3 / 34
сиғими. 4. психологик ва неврологик кўрсаткичлар: хотира тестлари, диққатни аниқлаш тестлари, кўриш ва эшитиш реакцияси тезлигини аниқлаш тестлари. 5. юкламали тестлар: жисмоний машқлар пайтида нафас олиш тезлиги, машқдан кейин юрак уриши. 6. лаборатория параметрлари: эчт, гемоглобин, моноцитлар, тромбоцитлар, умумий оқсил, мочевина, креатинин, холестерин, глюкоза ва бошқалар. 10 гереатрия эса қари ёшдаги одамларда учрайдиган касалликлар , уларнинг келиб чиқиш сабаблари , кетиши , даволаш ва олдини олиш масалалари билан шуғулланади. герогигиена геронтопсихология биогеронтология герогигиена — ёши катта одамлар гуруҳида умумий ва хусусий гигиена масалаларини ўрганади. геронтопсихология — кекса ва қари одамлар руҳиятини, уларнинг ҳатти-ҳаракатлари билан биргаликда ўрганади. биогеронтология — қаришнинг биологик жараёнларини ўрганади. баъзи биогеронтологлар қариликни алоҳида касаллик сифатида қарашни ҳамда шунга мос равишда амалий ишларни йўлга қўйишни таклиф этишади. қариликнинг жадаллиги умрнинг давомийлиги билан белгиланади. қарилик белгилари ривожланишнинг ҳар хил даражаларида , яъни молекуляр даражадан организм даражасигача юзага чиқади. қаришни асосий белгилари геронтологик қўллаб қувватлаш индивидуал консультация тиббий – ижтимоий …
4 / 34
лар қўзғалувчанлиги ўзгаради. стресс-ёш-синдроми концепциясини ҳам илгари сурган, яъни қариш ва стрессдаги биокимёвий, физиологик жараёнлар ўхшашлиги ҳақида гапирган. қариликнинг молекуляр ва ҳужайра даражасида – цитоплазмада сув миқдори камаяди, моддалар ташилиши фаоллиги ўзгаради. оксидланиш –фосфорилланиш камаяди, гликолизнинг аҳамияти ошади, атф миқдори камаяди, бу айниқса юрак ва скелет мускулларида биринчи номоён бўлади. эндоплазматик тўр ва бир қанча органоидларнинг структура ва функсияси ўзгаради. ферментлар фаоллиги пасаяди, транскрипция ва репликация жадаллиги сусаяди, транскрипцияда хатолар бўлиши натижасида оқсиллар синтези бузилади. ёш ҳужайра қари ҳужайра қариликнинг бошланиши қон ивишининг бузилиши билан ҳам боғлиқ бўлиш мумкин қариш жараёнида, ҳар гал ҳужайра бўлинганида хромосоманинг теломер қисмлари қисқариб бораверади. генетик гипотезага кўра қариш жараёни ирсият назоратида кечади, яъни қариликнинг бошланиши ва тугаши ҳақидаги ахборотлар ҳужайра геномида сақланади. қариш ирсий жиҳатдан дастурланган, махсус қариш жараёнларини идора қилувчи генларга боғлиқ деб тушунтирилади. бу гепотезанинг исботи сифатида кўплаб мисоллар келтириш мумкин: ҳужайралар дефференциацияси ва қарилик ўртасидаги боғлиқлик; 2. ҳужайралар бўлинишининг сон жиҳатдан …
5 / 34
м репаратив регенерация типлари: типик – гомоморфоз атипик – гетероморфоз репаратив регенерация йўллари: эпиморфоз ампутация бўлган жойдан янги орган ўсиб чиқиши морфолаксис қолган тўқиманинг қайта қурилиши эндоморфоз - регенерацион гипертрофия қайта тикланмасдан органни ўлчами катталашади (жигар) регенерацияни бошқарилиши: нерв гуморал эндокрин лимфоцитар омиллар: гормонлар, медиаторлар, кейлонлар, кейлон антагонистлари (ўсиш омили) турли тузилиш даражаларида регенерация тўлиқ регенерация – реституция –асл тўқима тикланади тўлиқ бўлмаган регенерация – субституция – асл тўқима ўрнига бириктирувчи тўқима ҳосил бўлади (чандиқ) одам ва ҳайвонларда регенерация: репаратив (олиб ташланган ёки нобуд бўлган тузилмалар ўрнига янгисининг ҳосил булиши) физиологик (йўқотилган тузилмалар ўрнига янгисининг ҳосил бўлиши) бўлади. физиологик регенерация кўпроқ учрайди (масалан, сут эмизувчиларда қон, айрим эпителий ҳужайраларининг янгиланиб туриши). одамда эпидермис, соч, тирноқ, суяк тўқимаси, жигар регенерация хусусиятига эга. мнс айрим нейрогенез хусусиятига эга: янги синаптик боғланишларни ҳосил қила олади. трансплантация — одам ва ҳайвонларда патологик жараён натижасида шикастланган ёки олиб ташланган тўқималар ва органлар ўрнига соғломини кўчириб …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 34 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"тиббий биология ва умумий генетика" haqida

презентация powerpoint «тиббий биология ва умумий генетика» фанидан маъруза № 3 қариш назарияси. регенерация. гомеостаз. трансплантация. маърузачи: максумова мунира абдуганиевна тошкент “toshkent kimyo xalqaro universiteti” kimyo international university in tashkent маърузанинг мақсади организм туғилгандан кейин онтогенезнинг постэмбрионал ёки постнатал босқичи бошланиб, организмнинг кейинги ривожланиши амалга ошади. бу даврни тушуниш учун қариликнинг бошланиши, регенерация ва трансплантация хиллари билан танишиш, гомеостаз ва унинг механизмларини тушуниш муҳимдир. маърузанинг тарбиявий аҳамияти ва вазифалари: ривожланишнинг постнатал босқичида ҳужайра ва тўқималарнинг махсуслашиши (дифференцирланиши) ва ўсиши каби ўзгаришлар кузатилади. ҳар хил тур индивидларида постэмбрионал ривожланиш ҳ...

Bu fayl PPT formatida 34 sahifadan iborat (3,3 MB). "тиббий биология ва умумий генетика"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: тиббий биология ва умумий генет… PPT 34 sahifa Bepul yuklash Telegram