ўзбекистон мустабид совет давлати таркибида

DOC 61.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1556541420_74174.doc ўзбекистон мустабид совет давлати таркибида режа: 1. 1917 йил сиёсий жараёнларида туркистон. туркистон мухторияти миллий демократик давлатчиликнинг дастлабки тажрибаси. 2. ўрта осиёда миллий-ҳудудий чегараланишнинг ўтказилиши мақсад ва моҳияти. ўзбекистон ссрнинг ташкил топиши. 3. туркистон мухторияти. 1917 йил сиёсий жараёнларида туркистон. туркистон мухторияти миллий демократик давлатчиликнинг дастлабки тажрибаси. 1917 йил 27 февралда петроградда демократик инқилоб ғалаба қозониб, россия императори николай ii тахтдан ағдариб ташланди. бу инқилоб туркистон ўлкасига ҳам ўз таъсирини ўтказди. хусусан, туркистон жадидлари, зиёлилари ва ислом уламоларининг ташаббуслари билан 1917 йил мартида “шўрои исломия”, 1917 йил июнида “ шўрои уламо”, 1917 йил июлида “турк адами марказияти” (“турк федералистлари партияси”), 1917 йил сентябрда “иттифоқи муслимин” каби сиёсий партиялар тузилди. 1917 йил 7 апрелда петрограддаги муваққат ҳукумат қарори билан н.н. шчепкин раислигида муваққат ҳукуматнинг туркистон комитети тузилди. аммо, 1917 йилнинг апрел ва сентябр ойларида бўлиб ўтган бутунтуркистон мусулмонларининг i ва ii қурултойлари туркистон мухторияти ташкил этиш ғоясини илгари суриб, ҳокимиятни …
2
нган қуролли тўқнашувлар 1 ноябрда муваққат ҳукуматнинг туркистон қўмитасини қамоққа олиш билан якунланди. туркистон большевиклари ўлкадаги бутун ҳокимиятни қўлга олиш учун шафқатсиз курашга киришдилар. демократик кучлар эса бу ҳолга қатъий норозилик билдирдилар. 1917 йил 13-17ноябр кунлари тошкентда бўлиб ўтган шаҳар ўз-ўзини бошқариш ташкилотларининг туркистон ўлка съезди қатнашчилари ҳокимиятни тўлалигича большевиклар қўлига ўтишига кескин қаршилик кўрсатишди. съезд ҳокимият масаласига оид қуйидаги резолюцияни қабул қилди: “туркистонда ҳокимиятни ишчи, деҳқон ва солдат депутатлари қўлига ўтиши билан ҳокимият масаласидаги мунозара шундай хулосага келди: 1. россия инқилоби кўтарган халқнинг озодлиги, тенглиги, дўстлиги шиорлари остида туркистон аҳолисининг 98 фоизини ташкил этувчи, 10 млн. сонли мусулмон аҳолиси миллий-маданий ўз-ўзини бошқаришнинг барча ҳуқуқларига эга; 2. мусулмонларининг ўз тақдирини ўзи белгилаш ва умуминсоний тараққиётига бўлган қизиқиши қуръон ва шариат қонунларидан ўзгача бўлиши мумкин эмас. мусулмонлар инқилоб натижасида қўлга киритган ҳуқуқларни амалга оширар экан россиядаги сиёсий партияларнинг биронтаси таркибида фаолият кўрсатиши ва уларнинг партиявий курашларида қатнашиши мумкин эмас. лекин, россия …
3
атлари учун тасодифий ва бегона бўлган ҳарбийлар, ишчилар ва деҳқон(крестьян)ларнинг майда гуруҳлари қўлидагина тўпланиб қолиши демократик принципларга мос эмас ва маҳаллий аҳолини ўз тақдирини ўзи белгилаш йўлидаги эркин ҳаракатларига кафолат бера олмайд. 1917 йил 15-22 октябр кунлари тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ўлка ишчи, солдат ва деҳқон депутатлари советларининг iii съездида 15 кишидан иборат ҳукумат. туркистон ўлкаси халқ комиссарлари совети тузилди. унда 8 та ўрин сўл эсерларга, 7 та ўрин большевиклар билан максималистларга берилиб, ҳукумат таркибига туб аҳоли вакилларидан битта ҳам вакил киритилмади. хкс раиси лавозимини ф.колесов эгаллади. туркистонда ҳокимият большевиклар қўлига ўтиши билан ўлкада муваққат ҳукуматнинг барча бўғинлари тугатилиб, ўрнига аввало жазо органлари ва совет бошқарув тизими ўрнатилди. туркистон хкс 1917 йил 28 ноябрда ўлкада қизил гвардия бўлинмаларини тузиш ҳақида қарор қабул қилади. бу бўлинмалар совет тузуми ва большевикларга қарши кўтарилган дастлабки онгли чиқишларни бостиришда фаол иштирок этди. туркистон хкс 1917 йил охирларида ўз қарори билан “шўрои исломия” ва бошқа …
4
ингизни сўраймиз”. тадқиқотчиларнинг (қ.ражабов, м. ҳайдаров) фикрича, туркистон ўлкаси янги ҳукумати ўша куннинг ўзида (1917й. 23 ноябр-э.б.) аҳолига қилган мурожаатида ҳам ўзининг асл мақсадларини яшириб ўтирмади. мурожаатда ҳам телеграммада бўлгани каби қуйидагиларга алоҳида урғу берилган эди: “халқ комиссарлари совети марказий ҳокимиятнинг барча декретларини оғишмай амалга оширади ва ўз фаолиятида съезднинг ...қарорларига амал қилади. бу топшириқларни бажариш йўлидаги ҳар қандай қаршилик советлар томонидан кескин чоралар кўриш билан кутиб олинади”. тадқиқотчилар тўғри таъкидлаганларидек, туркистон хкс ўз фаолиятининг биринчи кунларидан бошлаб совет сиёсатини амалга оширишга, туркистон ўлкасида совет ҳокимиятини мустаҳкамлашга қаттиқ ва астойдил киришди. барча маҳаллий советларга зудлик билан қизил гвардия тузишга киришиш таклиф қилинди. ўлка комиссарлиги таркибида бўлган ва бошқарувда асосий рол ўйнайдиган ҳарбий, ташқи савдо, шунингдек, почта, телеграф ва темир йўллар бошқаруви масалалари бутунлай россиядаги тегишли идораларга бериб қўйилиши оқибатида туркистон хкс ижрочи органга айланиб қолди. марказдан юборилган барча масъул ходимлар, турли комиссия ва ташкилотлар ўз сиёсатларини қўғирчоқ органга айланган ўлка …
5
ташкил топаётган давлатнинг номи аниқланиб “ туркистон мухторияти” деб аталадиган бўлди. бутунроссия таъсис съезди чақирилгунга қадар ҳокимият тўла равишда туркистон муваққат кенгаши ва туркистон халқ (миллий) мажлиси қўлида бўлиши ҳақида қарор қабул қилинди. муваққат кенгаш аъзоларидан 12 кишилик ҳукумат тузиладиган бўлди. қурултой жараёнида туркистон миллий мажлиси 32 кишидан иборат қилиб сайланди. туркистон мухториятининг муваққат ҳукумати таркибига мухториятчилик ҳаракатининг фаол иштирокчилари, жумладан, қуйидагилар хукумат аъзолари бўлдилар: 1. муҳаммаджон тинишбоев –бош вазир, ички ишлар вазири, 2-чақириқ давлат думасининг аъзоси, муваққат ҳукумат туркистон комитетининг аъзоси, темир йўл муҳандиси. 2. ислом султон шоаҳмедов (шагиахмедов) –бош вазир ўринбосари, бутунроссия мусулмонлари кенгаши марказий қўмитасининг аъзоси, ҳуқуқшунос. 3. мустафо чўқай-ташқи ишлар вазири, муваққат ҳукумат туркистон комитетининг аъзоси, туркистон ўлка мусулмонлар шўросининг раиси, ҳуқуқшунос. 4. убайдулла хўжаев (убайдуллахўжа асадуллахўжаев) –ҳарбий вазир, бутунроссия мусулмонлар кенгаши марказий қўмитасининг аъзоси, ҳуқуқшунос. 5. ҳидоятбек юрғули (юрали) агаев –ер ва сув бойликлари вазири, агроном. 6. обиджон маҳмудов –озиқ-овқат вазири, қўқон шаҳри думасининг раис …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ўзбекистон мустабид совет давлати таркибида"

1556541420_74174.doc ўзбекистон мустабид совет давлати таркибида режа: 1. 1917 йил сиёсий жараёнларида туркистон. туркистон мухторияти миллий демократик давлатчиликнинг дастлабки тажрибаси. 2. ўрта осиёда миллий-ҳудудий чегараланишнинг ўтказилиши мақсад ва моҳияти. ўзбекистон ссрнинг ташкил топиши. 3. туркистон мухторияти. 1917 йил сиёсий жараёнларида туркистон. туркистон мухторияти миллий демократик давлатчиликнинг дастлабки тажрибаси. 1917 йил 27 февралда петроградда демократик инқилоб ғалаба қозониб, россия императори николай ii тахтдан ағдариб ташланди. бу инқилоб туркистон ўлкасига ҳам ўз таъсирини ўтказди. хусусан, туркистон жадидлари, зиёлилари ва ислом уламоларининг ташаббуслари билан 1917 йил мартида “шўрои исломия”, 1917 йил июнида “ шўрои уламо”, 1917 йил июлида “турк адами марк...

DOC format, 61.0 KB. To download "ўзбекистон мустабид совет давлати таркибида", click the Telegram button on the left.