карлуклар

DOC 168,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1402654347_42962.doc www.arxiv.uz қарлуқлар xix аср охири xx аср бошларида қарлуқларнинг асосий машғулоти деҳқончилик эди. бу даврда бухоро хонлиги ҳудудида яшовчи қарлуқларда ер эгалигининг турли шакллари мавжуд эди. манбаларда асосан бу даврга оид 5 хил ер эгалиги қайд этилади: биринчиси давлат еки амлок ерлари; иккинчиси хусусий ерлар; учинчиси турли хизматлари учун айрим кишиларга берилган “танҳо” ерлари; тўртинчиси диний муассасалар, яъни мадраса ва масжидларга қарашли вақф ерлари ва бешинчиси жамоа ерлари. қарлуқ уруғига мансуб аҳоли орасида мулк эгалиги турли даражада бўлган кишилар гуруҳлари мавжуд эди. қарлуқлардан чиқган йирик ер эгалари ҳам, оддий деҳқонлар ҳам, мардикорлар ҳам бор эди. масалан, xx аср бошларида зиёвуддин ва денов бекликларидаги иккита қарлуқ қишлоғида яшовчи аҳоли хўжаликлари таҳлил этилганда, қуйидаги ҳолат намоён бўлади. биринчи қишлоқдаги 21 хўжаликдан 5 таси йирик ер эгалари, 6 таси ўзига тўқ, 7 таси кам ерли деҳқонлар, 3 тасини ерсиз деҳқонлар ташкил этган. иккинчи қишлоқда 120 хўжаликдан 6 таси йирик ер эгалари, 15 …
2
ида шундай ҳолат кузатилади. фақат олотдаги 14 та хўжаликлардан ботирқаллиқ хўжалиги мулки кўп бўлиб, унинг 15 таноб ери, 3 отар қоракўл қўйлари, 15 та хизматкори бўлган. сариосиёлик қарлуқлар орасида йирик ер эгаларининг мавжуд бўлмаганлигининг асосий сабабларидан бири уларда бошқа қарлуқларга нисбатан деҳқончилик анъаналари кечроқ таркиб топганлигида эди. уларда бу жараёнлар хiх асрнинг охирларида юз беради. сариосиё туманидаги 500 қарлуқ оиласидан фақат 8 таси йирик ер эгаси эди. қарлуқлар ҳам қадимдан ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида экиладиган деҳқончилик маҳсулотларини етиштирганлар . қарлуқлар асосан дон ва .... етиштириб, уларнинг урф-одатлари ва деҳқончилик маросимларида бу маҳсулотларни етиштириш билан боғлиқ анъаналар сақланиб қолган. улар кузги дон экиш ишларини сентябрь-октябрь, баҳорчисини мартнинг боши ёки охирида олиб борганлар. бир таноб ерга 2-2,5 пуд дон экиб, 30-33 пудгача ҳосил олганлар. улар ҳайдалган ерга уруғни қўл билан сепиб, сўнгра устидан моло бостириб чиқганлар. ерни ишлаш техникаси жуда мураккаб жараён бўлиб, улар шўр ерларни йилига бир неча марта ювиб тозалаш ишларини …
3
улчалар ясаб, уларни ёғда қовуриб, “ис” чиқарилган. улар ўлганлар руҳи ёғ ҳидидан баҳраманд бўлиб, деҳқонларнинг бошлаётган ишларининг муваффақиятли бўлишини таъминлайди, деб ишонганлар. қовурилган кулчаларни оила аъзолари истеълмол қилиб, қолганларини қўшниларига, таниш-билишларига тарқатганлар. экиш ишларини оиладаги катта ёшли эркак ёки қишлоқнинг ҳурматли кишиларидан бири бошлаб берган. деҳқончилик экинлари экиб бўлингандан сўнг, улар ёмғир ёғишини кутганлар. агар ёмғир ёғмаса, баъзи маросимларини ўтказганлар. масалан, “худойи” яъни бирор жонлиқни худо ёълига қурбонлик қилиш ёки “дарвишона” маросимлари амалга оширилган. “дарвишона”да бир неча киши уйма-уй юриб пул йиғадилар ва тўпланган маблағни камбағал, бева-бечораларга тарқатилиб, улардан деҳқонлар учун ёмғир юборишини сўрашларини илтимос қиладилар. “сув хотин” ёки “сўз хотин” маросимлари ҳам ўтказилган. қарлуқлар яшайдиган пахтакор туманида бу маросимни ўтказишдан аввал узунлиги бир метр келадиган қўғирчоқ ясаб, унга аёллар либосини кийинтириб, бошига румол ўраганлар ва бир аёл уни қўлида баланд кўтариб, бошқа аёллар ҳамроҳлигида “сув хотин” қўшиғини айтиб қишлоқ айлантириб чиқган. қишлоқ хонадонларида уларни хурсандчилик билан тутиб, олиниб, уларга …
4
риш маросими ўрта осиё уруғ ва қабилаларида қадимдан мавжуд бўлиб, келган х аср бошларида яшаган ибн ал-фақиҳ туркий халқларда, қарлуқларда, ўғузларда ёмғирлар ва қор чақириш маросимлари ҳақида гапириб ўтади . x аср сайёҳи абу долефа ҳам қарлуқларда яшил рангли тош бўлиб, бу тош ёрдамида ҳар хил сеҳқли ишлар қилиш мумкин . маҳмуд қошғарий ҳам бу тош ҳақида ўзининг “девони луғати турк” асарида гапириб ўтади. қарлулқлар асосан чорвадор халқ бўлганлиги учун ҳам уларнинг диний эътиқодида шомонлик дини етакчилик қилади. уларда табиат кучларига ва сеҳр-жодуга ишониш кучли эди. вақт ўтиши билан қарлуқлар хўжалигида деҳқончилик асосий ўринга чиқиши билан сув-хотин, сўз-хотин маросимлари ўтказилган. баъзи муаллифлар сув-хотин маросими славянлардаги сув париси ҳайдаш маросимига қиёсланади . қарлуқларда дон экинлари июль бошида ҳосилни ўроқ меҳнат қуроли ёрдамида йиғилиб, бу ишлар асосан жамоа билан биргаликда “ҳашар” ёки “кўмак” усули билан амалга оширилган. деҳқонлар “ҳашар” куни белгиланган жойга барчаси тўпланиб, биргаликда йиғим-терим ишларини бошлаганлар. одат бўйича “ҳашар” уюштирган …
5
жойлаштиргунгача бўлган жараён маҳаллий маъмурият вакилларининг қаттиқ назоратида олиб борилган. амлокдор йиғилган ғалла миқдорини аниқламагунча, унга ўзига хос белгилар қўйган. ҳосил миқдори аниқлнаиб, деҳқон тўлаши лозим бўлган хирож белгиланган. амлокдорлар, хирмон бошига мирза, оқсоқол, амин, мироб билан биргаликда ташриф буюрган. оддий деҳқоннинг йиғган ҳосили 3-4 ботмондан 10-15 ботмонгача, ўзига тўқ деҳқонники эса 60-70 ботмонгача, бойларники 200 ботмонгача борган. ҳосилнинг бир қисмини деҳқон кўнглидан чиқариб камбағал, бева-бечораларга тарқатади. демак, деҳқон йиғилган ҳосилдан ҳашарчиларга, солиқчиларга ва “худо ёъли”га бева-бечораларга тарқатиб бўлганидан сўнг, қолганини ўзига қолдирган. сувдан фойдаланиш усуллари қарлуқларда бошқа ўзбек уруғиникига ўхшаш бўлган . ариқ тозалаш ишлари асосан қишлоқ аҳолиси томонидан амалга оширилган. деҳқон сувдан фойдаланганлиги учун “об пули”, яъни сув пулини тўплаганлар. бу пул асосан суғориш иншоотларини бунёд этиш, тозалаш учун сарфланган. сув таъминотига маъсул лавозимдаги дамба ва ариқлар қурилишига “лойкаш”ларни, яъни шу ишларни бажарувчи кишиларни тайинлаганлар. ариқ тозалаш ишлари оқсоқоллар, амин ва миробларнинг қаттиқ назоратида олиб борилган. сув тақсимоти …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"карлуклар" haqida

1402654347_42962.doc www.arxiv.uz қарлуқлар xix аср охири xx аср бошларида қарлуқларнинг асосий машғулоти деҳқончилик эди. бу даврда бухоро хонлиги ҳудудида яшовчи қарлуқларда ер эгалигининг турли шакллари мавжуд эди. манбаларда асосан бу даврга оид 5 хил ер эгалиги қайд этилади: биринчиси давлат еки амлок ерлари; иккинчиси хусусий ерлар; учинчиси турли хизматлари учун айрим кишиларга берилган “танҳо” ерлари; тўртинчиси диний муассасалар, яъни мадраса ва масжидларга қарашли вақф ерлари ва бешинчиси жамоа ерлари. қарлуқ уруғига мансуб аҳоли орасида мулк эгалиги турли даражада бўлган кишилар гуруҳлари мавжуд эди. қарлуқлардан чиқган йирик ер эгалари ҳам, оддий деҳқонлар ҳам, мардикорлар ҳам бор эди. масалан, xx аср бошларида зиёвуддин ва денов бекликларидаги иккита қарлуқ қишлоғида яшовчи аҳ...

DOC format, 168,0 KB. "карлуклар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: карлуклар DOC Bepul yuklash Telegram