бхср даври ўзбек муҳожирлиги

DOC 79,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1353415332_39992.doc www.arxiv.uz бхср даври ўзбек муҳожирлиги ўзбекистон мустақилликка эришгач, тарих фани ҳам муҳим ўзгаришларга юз тутди. унинг кўплаб йўналишлари янгитдан шаклланди, кўпчилиги эса илгари мумкин бўлмаган ва ўрганилмаган манбаларни объектив ёритиш асосида ўзгартирилди. совет даври ўзбекистон тарихини шу тахлит ўрганиш илмий изланишлар тизимида алоҳида аҳамият касб этади. совет ҳукумати даврида ўзбекларнинг муҳожирлиги оммавий тус олди ва 1917-1924, 1925-1930, 1939-1945 йилларда босқичма-босқич амалга ошди. туркистондаги биринчи миллий-давлат уюшмаси – “туркистон мухторияти” зўравонлик йўли билан йўқ қилиниб, маҳаллий бошқарув тизимининг тўла “большевиклаштирилиши”, совет тузумига қарши олиб борилган қуролли кураш (“босмачилик”)нинг мағлуб этилиши, бухоро амирлигининг емирилиши ва хива хонлигининг қизил армиячилар томонидан тор-мор этилиши, ҳудудда юзага келган очарчилик ва вайронагарчиликлар ҳамда совет ҳукумати олиб борган ижтимоий ислоҳотлари туфайли динга қарши кураш ва “хужум” номи остида аёлларнинг паранжисини ташлашга йўналтирилган ҳаракатлар ўрта осиёда, хусусан ўзбекистонда мураккаб ва зиддиятли вазиятларни юзага келтирди. жамоалаштириш, ўзига тўқ деҳқонларни “қулоқлаштириш”, 1937-1938 йиллардаги қатағонлар каби қатор тадбирлар аҳолининг деярли …
2
айни пайтдаги аҳволини ўрганишнинг ҳам муҳимлигини таъминлайди. мустақиллик йилларида бевосита муҳожир ўзбеклар масаласида айрим илмий мақолалар ва тадқиқотлар яратилди. бу борада ёзилган ишларни уч гуруҳга бўлиш мумкин. биринчи гуруҳ тадқиқотларга республикадаги ижтимоий-гуманитар фан соҳасидаги мутахассисларнинг мақола ва китоблари киради. иккинчи гуруҳга хорижда истиқомат қилган ўзбекларнинг ўзбекистондаги матбуот органларида эълон қилинган хотира мақолалари, республика турли нашрларида чоп этилган бир қатор асарлари киради. хорижий тарихшуносликда дунёнинг турли тилларида эълон қилинаётган асарлар учинчи гуруҳни ташкил этади. ўзбек муҳожирлиги билан боғлиқ объективликка асосланган мақола ва айрим тадқиқотлар асосан хх асрнинг 90-йилларида эълон қилина бошланди. адабиётшунос олимлар ва публицистлардан ш.турдиев, т.қаҳҳор, о.шарафиддинов кабиларни қайд қилиб ўтиш мумкин. шерали турдиев ўз китоб ва мақолаларида ўтган xx асрнинг 20-йилларида туркистондан германияга таълим олиш учун борганлар тақдири, жумладан, хорижда қолиб кетган ўзбек муҳожирлари ҳақида маълумот беради. у туркистондан 70 дан ортиқ ёшлар германияга ўқиш учун юборилиб, улардан 14-16 нафари чет элларда қолиб кетганлиги ва улар фан доктори, профессор …
3
лиши жараёнида ва 1920-1924 йилларда рўй берган муҳожирликлар, уларнинг йўналишлари, сабаб ва оқибатлари, ушбу масалада ҳукумат юритган сиёсатга оид кўплаб мақола ҳамда хабарлар мавжуд. “бухоро ахбори” ва “озод бухоро” газеталаридаги ўрганилаётган мавзуга оид маълумотлар архив ҳужжатлари ҳамда бу борадаги тарихий адабиётлар билан қиёсий таҳлил қилинди. 1917-1920 йилларда ўрта осиёда кечган сиёсий жараёнлар туфайли қочоқлар оммаси вужудга келган. туркистон асср, бхср, ххср бўйлаб кўчиб ва қочиб юрганлар ҳам анчагина фоизни ташкил қилиб, ҳукуматлар қочоқларни ўз ерларига қайтариш чора-тадбирларини кўришган. қочоқларни қайтариш билан боғлиқ махсус комиссиялар тузилган. 1921 йил апрелида бхср ички ишлар нозирлиги чиқарган қарорда туркистон ассрда истиқомат қилаётган бухоро фуқароларини қайтариш масаласи ва бу масалада қабул қилинган тартиблар қайд қилинади. қарорда, жумладан, ҳар ҳафтада 60 кишини қайтариш, ватанига қайтаётган оилаларни қатъий медицина кўригидан ўтказиш, қочқин бўлишидан олдин қайси машғулот билан шуғулланганлигини аниқлаш, уларни уй-жой ва иш билан таъминлаш ўз аксини топган . бухоролик собиқ қочоқлар ўз ерларига қайтарилаётганда қандай буюмларни …
4
қилинади. 1917-1920 йиллардаги аёвсиз қуролли тўқнашувлар оқибатида деҳқонлар қўлидан от-улов, уруғлик, озиқ-овқат маҳсулотларининг зўрлик билан тортиб олиниши, уруш даврида кўп ерларга экин экилмай ташландиқ ҳолатда қолиб кетиши, рақиб томонларнинг ғалла ва озиқ-овқат захираларини йўқотиб юбориши, волга бўйидаги ғаллакор районларда рўй берган қурғоқчилик туфайли ҳосилнинг бўлмаслиги каби сабаблар 1922-1923 йилларда совет давлатида даҳшатли очарчиликни келтириб чиқарди. очарчиликдан қийналганлар сони 25 миллион кишига етган. волгабўйи очларининг (татар, бошқирд, рус) катта гуруҳлари туркистонга қараб темир йўллар бўйлаб йўлга чиққанлар. туркистон ассрга оч қолган районлардан 140.000 турли ёшдаги қочоқлар кириб келган. қочоқларнинг 11.000 таси ота-онасиз етим болалар бўлган. қочоқ очларни медицина кўригидан ўтказиш, озиқ-овқат билан таъминлаш, вилоятларга тақсимлаш, келган жойларига қайтариб юбориш ишлари ўзи оғир бўлган вазиятни янада мушкуллаштирди. 1922 йилнинг 17 ноябрида 3.500 қочоқ туркман вилоятига, 500 киши самарқанд вилоятига, 1.200 киши сирдарё вилоятига жойлаштирилди. 1923 йил апрел-май ойига қадар оч қочоқларни қайтариб юбориш ишларининг мажбурий муддати белгиланган эди. 1922 йил ноябр ойидаги …
5
оғир турмуш тарзига салбий таъсир кўрсатди. натижада хорижга муҳожир бўлиб кетиш жараёни муттасил давом этиб турди. ваҳимага тушган оддий халқ вакиллари, диний уламолар ўзлари истиқомат қилаётган шаҳар ҳамда қишлоқлардаги ҳурмат-эътиборли кишиларга қўшилиб, афғонистон, шарқий туркистон (хитой) томонга қочиб кета бошлаганлар. бухорода амирлик тартиби ағдарилганидан сўнг (1920 йил сентябр) қизил аскарларни озиқ-овқат билан таъминлаш учун озуқа маҳсулотининг (100 млн. рубл қарздан ташқари) халқдан мажбуран тортиб олиниши, хусусий савдонинг ман қилиниши, солиқлар тартибини ишлаб чиқмаслик, аҳолининг асрлар бўйи вужудга келган миллий урф-одат ва анъаналарини менсимаслик, халқнинг динга муносабатини ҳисобга олмасдан шариат суди ва эски мактабларни тугатиш, маҳаллий аҳолидан армияга олиниши билан боғлиқ сунъий тўсиқлар (1923 йилда бухоро қизил армиясида атиги 400 нафар маҳаллий аҳоли вакиллари бўлган) совет ҳокимиятига нисбатан ишончни йўқотди. натижада аҳолининг кўп қисми шарқ мамлакатларига, асосан, афғонистонга қочиб кета бошлади. к.қулмуҳамедов - бхср биринчи миллий армияси қўмондони, совет ҳокимияти сиёсатидан норози бўлган, «босмачилар»га қўшилишни лозим кўрмай афғонистонга ўтиб кетган. а.орифов …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"бхср даври ўзбек муҳожирлиги" haqida

1353415332_39992.doc www.arxiv.uz бхср даври ўзбек муҳожирлиги ўзбекистон мустақилликка эришгач, тарих фани ҳам муҳим ўзгаришларга юз тутди. унинг кўплаб йўналишлари янгитдан шаклланди, кўпчилиги эса илгари мумкин бўлмаган ва ўрганилмаган манбаларни объектив ёритиш асосида ўзгартирилди. совет даври ўзбекистон тарихини шу тахлит ўрганиш илмий изланишлар тизимида алоҳида аҳамият касб этади. совет ҳукумати даврида ўзбекларнинг муҳожирлиги оммавий тус олди ва 1917-1924, 1925-1930, 1939-1945 йилларда босқичма-босқич амалга ошди. туркистондаги биринчи миллий-давлат уюшмаси – “туркистон мухторияти” зўравонлик йўли билан йўқ қилиниб, маҳаллий бошқарув тизимининг тўла “большевиклаштирилиши”, совет тузумига қарши олиб борилган қуролли кураш (“босмачилик”)нинг мағлуб этилиши, бухоро амирлигининг емир...

DOC format, 79,0 KB. "бхср даври ўзбек муҳожирлиги"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.