совет давлатининг 20-30 йилларда ўзбекистонда амалга оширган маданий сиёсати

DOCX 30 sahifa 47,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 30
ўрта осиё республикаларида шўролардаги совет давлатининг 20-30 йилларда ўзбекистонда амалга оширган маданий сиёсати режа: кириш. 1. ўзбекистоннинг 20-30 йиллардаги ижтимоий сиёсий маданий ҳаёти. 2. ўзбекистоннинг 20-30 йиллардаги фани. 3. мустамлакачиликка қарши курашган қатағон қурбонлари. 4. хулоса. кириш. 20-30 йилларда ўзбек қишлоқларида ўтказилган социалистик геноцид совет империали марказининг ишлаб чиққан сиёсати ва кўрсатмаси талаби тазйиқи билан амалга оширилди. ўша вақтдаги ўзбекистон раҳбарлари бўлмиш а. икромоов, файзулла хўжаев, йўлдош охунбобев ва уларнинг издошлари, сафдошлари занжирбанд ҳукмдорлар бўлган эдилар, холос. шу боис улар жамоалаштириш ва қулоқлаштришнинг қўғирчоқ ижрочилари бўлиб қолган эдилар. улар ҳам ўша давр тузум фарзандалари эдилар. бу хусуида тўхталиб президент и. каримов «ўша давр тарихга, бўлиб ўтган воқеаларга ва бу даврнинг “улкан арболари” ҳамда “моҳир ташкилотчилари”га нисбатан муносабат билдирганда бор ҳақиқатни очиқ акс эттириш керак деб ўйлайман” , деб айтган эди. “бу нарса,-деди яна юртбошимиз-ўша одамларни бадном қилиш, улардани ўч олиш ёки бошқа мақсадлар учун эмас, аксинча шу йўл билан авваламбор …
2 / 30
ан шўролар ҳукумати урта осиё ҳудудларида мустамлакачилик тартиб-қоидаларини мустаҳкам пойдевор асосида куриш учун икки хил кураш йўлини танлаб олган эди. биринчи йўл - истиқлол миллий озодликка отланган туб ерли мусулмон аҳолини зўрлик билан, куч билан бостириш йўли. бу йўлни шўролар яхши куролланган қизил армия воситасида амалга оширди. бу йўл 30-йилларнинг ўрталаригача давом эттирилди. иккинчи йўл мафкуравий жабҳада олиб борилди. бунда шўролар ҳукумати ва комфирка кенг мекнаткашлар оммасининг онгига ғоявий-сиёсий ва мафкуравий воситалар ёрдамида таъсир таъсир кўрсатиш йўлидан борди. бу йўлни амалга ошириш нияти билан шўролар ҳукумати ўзида бор бўлган барча имконият ҳамда воситаларни ишга солиб, туркистонни рсфср таркибидаги мухтор ҳумкуриятга айлантирди, хоразм ва бухоро халк шўро жумҳуриятларини тузди, туркистон, хоразм ва бухоро комфиркаларини ташкил этди, касаба уюшмалари, комсомол, пионер ва шунинг сингари бошка жамоат ташкилотларини шакллантирди. ана шу жуда катта куч воситасида халк оммаси онгига шўролар ва комфирка раҳнамолигида амалга оширилажак “халкчил” ва дунёда “энг адолатли ва демократик” социалистик, коммунистик …
3 / 30
о оғишмай амалга оширди. у ўз фаолиятида мустамлака асоратида яшаётган миллатларда шубҳа уйғотмаслик максадида миллий масалада иккита асосий хавф бор: бири- улуғ давлатчилик (великорус) шовинизми ва иккинчиси-маҳаллий миллатчилик деган ақидага амал қилди. 1921-йил 8-16 мартда москвада ркп (б)нинг х қурултойи бўлиб ўтди. қурултой миллий масала бўйича қабул қилган қарорида комфирқага қарши иккита оғмачилик борлигини кўрсатди: улуғ давлатчилик шовинизм ва маҳаллий миллатчилик. ҳолбуки бу пайтда туркистонда миллий истиқлол, эрк ва озодлик деб минг-минглаб туб ерли аҳоли қизил аскарларнинг шафқатсизларча босқини туфайли қурбон бўлаётган эди. шўролар ҳукумати ва комфирқа мустақил лик, эрк ва озодлик учун келгинди босқинчи қизил аскарларга қарши адолатли курашга отланган маҳаллий туб ерли ватанпарварларни “босмачи» деб атади, қизил аскарларни эса “халоскор армия” сифатида кўкларга кўтарди. албатта, бу адолатсизликни ўз кўзи билан кўрган шўро ҳукумати ва комфирқадан хафсаласи пир бўлди. комфирқа ленинча миллий сиёсатининг шовинистик ва мустамлакачилик моҳиятини туркистоннинг туб ерли халқлари орасидан чиққан, жуда кўплаб маҳаллий кадрлар ҳам кечикиб …
4 / 30
б олишни истаса, у ленин программаси туркистонда амалда қандай қўлланаётганини яхшилаб ўрганиб чиқиши ва шундан сўнггина бирон хулосага келиши шарт”[footnoteref:3]. дарҳақиқат, туркистонда шўролар олиб борган шовинистик мусталакачилик сиёсати ленинча миллий сиёсатнингн нақадар мудҳиш ва даҳшатли эканлигини фош этишда ёрқин намунадир. [3: “эрк” газетаси, 1990 йил, 24 сентябрь, 18-сон.] шўролар ҳукумати ва коифирка туркистонда “ленинча миллий сиёсат” ниқоби остида жахон тарихида кўрилмаган манфур ва реакцион сиёсат олиб борди. бу сиёсатнинг бош йўналиши “бўлиб ташла, ҳокимлик кил!” шиоридан иборат бўлиб, у азалдан, асрлар оша ягона ва бир бутун бўлган туркистонни парчалаб юборишга каратилган эди. ана шу манфур максадни амалга ошириш учун 1924 йил 31 январда ўрта осиёда миллий давлат чегараланишини ўтказиш тўғрисида ркп(б) марказий қўмитасининг, ташкилий бюроси қарор қабул қилди ва бу масалани ўрганиб чиқиш я.э.рудзутакка топширилди. шўролар даврида яратилган тарихга оид манбаларда риёкорлик билан туркистон, бухоро ва хоразмнинг маҳаллий фирка ва шўро ташкилотлари 1924 йил бошида “ўрта осиёда янги совет миллий …
5 / 30
ини тузиш зарурлигини кўрсатган эди[footnoteref:5]. у кейинчалик 1920 йил 22 июнда устамонлик билан окибатини ўйлаб, “...республикани 3 қисмга бўлиш олдиндан ҳал килинмасин”[footnoteref:6] деб огоҳлантириб ҳам қўйди. буни халқ “сувдан олдин банд солиш” деган нақл билан асослайди. [4: ўзбекистон ссср тарихи. тўрт жилдлик. бош муҳаррир и. мўминов. учиничи жилд. 397-бет.] [5: ленин в.и. тат. 41-жилд, 492-бет.] [6: ленин в.и. тат. 41-жилд, 170-бет.] шўролар ҳукумати ва комфирқанинг ягона ҳамда бўлинмас бир бутун бўлган ўрта осиёни сунъий равишда миллий белгиларга қараб парчалаб ташлашга каратилган йўли туб ерли мусулмон аҳолинииг миллий манфаатларига мутлақо карама-карши эди. чунки бу йўл азал-азалдан, асрлар оша ўлкада ягона миллат сифатида яшаб келаётган тили бир, дини, урф-одати, маданияти ва келиб чиқиши, тарихи бир булган халкларни бўлиб юбориш, бегоналаштиришга хизмат килар эди. бу йўл ўлкада россия мустамлакачилиги пойдеворини мустаҳкамлар, ўлка халқларининг ўз миллий ўчоклари атрофида ўралашиб колишлари сабабидан, уларнинг душман бўлган шўролар россиясяга қарши биргалашиб, ягона жабҳада кураш олиб боришларини кийинлаштирар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 30 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"совет давлатининг 20-30 йилларда ўзбекистонда амалга оширган маданий сиёсати" haqida

ўрта осиё республикаларида шўролардаги совет давлатининг 20-30 йилларда ўзбекистонда амалга оширган маданий сиёсати режа: кириш. 1. ўзбекистоннинг 20-30 йиллардаги ижтимоий сиёсий маданий ҳаёти. 2. ўзбекистоннинг 20-30 йиллардаги фани. 3. мустамлакачиликка қарши курашган қатағон қурбонлари. 4. хулоса. кириш. 20-30 йилларда ўзбек қишлоқларида ўтказилган социалистик геноцид совет империали марказининг ишлаб чиққан сиёсати ва кўрсатмаси талаби тазйиқи билан амалга оширилди. ўша вақтдаги ўзбекистон раҳбарлари бўлмиш а. икромоов, файзулла хўжаев, йўлдош охунбобев ва уларнинг издошлари, сафдошлари занжирбанд ҳукмдорлар бўлган эдилар, холос. шу боис улар жамоалаштириш ва қулоқлаштришнинг қўғирчоқ ижрочилари бўлиб қолган эдилар. улар ҳам ўша давр тузум фарзандалари эдилар. бу хусуида тўхталиб през...

Bu fayl DOCX formatida 30 sahifadan iborat (47,3 KB). "совет давлатининг 20-30 йилларда ўзбекистонда амалга оширган маданий сиёсати"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: совет давлатининг 20-30 йиллард… DOCX 30 sahifa Bepul yuklash Telegram