бухоро амирлигининг ташқи иқтисодий алоқалари ва тадбиркорлик (19-20 аср бошлари)

DOC 50.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1353160384_39872.doc ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги www.arxiv.uz режа: 1.xix асрнинг иккинчи ярмида ўрта осиё ҳудудидаги энг йирик давлатлардан бири - бухоро амирлиги 2.мамлакатдаги иқтисодий танглик сиёсий инқирозни ҳам чуқурлаштирди. xix асрнинг иккинчи ярмида ўрта осиё ҳудудидаги энг йирик давлатлардан бири - бухоро амирлиги россия империясининг ярим мустамлакаси бўлиб, ташқи алоқаларда қарам, ички масалаларда эса бир қадар мустақил эди. бироқ амирликдаги бошқарув 1885 йилдан россия империясининг бухородаги сиёсий агентлиги томонидан қатъий назорат қилинган. мамлакат иқтисодий жиҳатдан қолоқ бўлиб, аҳолининг асосий машғулоти сунъий суғориш билан узвий боғланган деҳқончиликдан иборат эди. 1920 йил арафасида амирликда экин экиладиган ерлар майдони 2 млн. 250 минг десятина бўлиб, 2,5 миллионли аҳолининг 90 фоизи деҳқонлардан иборат бўлган . узоқ асрлардан буён амирликда ерга эгалик қилишнинг “амлок” (давлат ерлари), “мулки хос” ёки “мулки холис” (хусусий ерлар) ҳамда “мулки вақф” (масчит, мадраса, хонақоларга тегишли ерлар) каби шакллари мавжуд бўлиб келаётган эди. гарчи мулклар давлат, хусусий ва …
2
жамиятда таъсирчан кучга эга бўлиб, иқтисодий жиҳатдан қудратли тижоратчилар салмоғи анчагина эди. шаҳар аҳолисининг асосий машғулоти савдо-сотиқ ва ҳунармандчиликдан иборат бўлган. кўп сонли қишлоқ аҳолисининг асосий тирикчилик манбаи деҳқончилик хўжалиги билан боғлиқ бўлган. деҳқончиликнинг сунъий суғоришга асосланган тармоғи билан бирга тоғ ва тоғолди ҳудудларида лалмикор деҳқончилик билан ҳам шуғулланилган. боғдорчилик, узумчилик, сабзавот етиштириш ярим мустамлака йилларида сезиларли даражада қисқарган. бунинг сабаби деҳқончиликнинг пахтачилик тармоғига россия империясининг мустамлакаси йилларида алоҳида эътибор қаратилиб, ғўза экишга ерларнинг катта қисми ажратилди. пахтадан олинадиган фойда барча маҳсулотлар даромадидан устун бўлиб, амирлик тобора россиянинг хом ашё базасига айланиб бораётган эди. 1893 йилдан 1917 йилга қадар бухорода пахта экиладиган ерлар миқдори 300 000 танобгача бўлиб, ундан олинадиган даромад 25 млн. олтин сўмни ташкил этган . пахтачилик билан бирга чорвачилик, айниқса, қоракўлчилик, ипак ва жун маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳалари йилдан-йилга нисбатан ўсиб борган. бухоро амирлигидан россияга мустамлака даврининг дастлабки йилларида 30 000-40 000 дона қоракўл тери чиқарилган бўлса, …
3
11 сўм баҳоланган бўлса, 1919 йилга келиб 2 сўму 80 тийинга тушди. 1 пуд жун 6 сўмдан 2 сўмга, 1 дона қоракўл тери 7 сўмдан 1 сўм 20 тийинга тушиб кетди . мамлакатдаги иқтисодий танглик сиёсий инқирозни ҳам чуқурлаштирди. россиянинг марказий районларида рўй берган кескин сиёсий ўзгаришлар, демократия ва эркинлик учун кураш ўрта аср анъаналари асосидаги бошқарувни сақлаб келаётган бухоро амирлигига ўз таъсирини ўтказди. амирликдаги тараққийпарвар кучлар мавжуд тартибларни ислоҳ қилиш, мамлакатда конституцион монархия тузумини жорий қилиш талаби билан чиқа бошладилар. бухородаги жадидчилик ҳаракати етакчи вакиллари амир саййид олимхондан ислоҳот ўтказишни қатъий талаб қилишди. 1917 йил 7 апрелда бухоро амирининг ислоҳотлар жорий этиш бўйича манифести (фармони) эълон қилинди . манифестда пойтахт бухорода обрўли арбоблардан иборат маҳкамани тузиш, амалдорлар, уларнинг даромадлари устидан назорат ўрнатиш, солиқ тизимини тартибга солиш, давлат бюджетини жорий қилиш, саноат, тижорат, маърифатни ривожлантириш учун чора-тадбирлар кўрилиши ваъда қилинди . бухоро жадидларининг сўл қаноти аъзолари амир манифестини қўллаб-қувватлашга қаратилган …
4
унинг амирлик тартибларини ағдариш билан боғлиқ мақсади ва ҳарбий ҳаракати муваффақиятсизлик билан якунланди. ф.колесовнинг амирликка қарши ҳарбий юришида 10 000 киши ҳалок бўлди. когонни термиз, китоб билан боғлаб турувчи темир йўллар бузиб ташланди. 1918 йил 25 мартда имзоланган қизилтепа битимига кўра, ф.колесовнинг тажовузкорлиги шармандаларча барбод бўлди. “колесов воқеаси”дан сўнг бухоро амирлигида тараққийпарвар кучларга нисбатан сиёсий реакция янгидан авж олдирилди. муҳожирликда яшашга мажбур бўлган жадидлар самарқанд, тошкент, москва ва бошқа шаҳарларда туриб ташвиқот ва тарғибот ишларини олиб боришга мажбур бўлдилар. абдурауф фитрат, файзулла хўжаев ва бошқалар бу ҳаракатда фаол қатнашдилар. “колесов воқеаси”дан кейин тошкентда яшаган фитрат “чиғатой гурунги” адабий-маърифий ташкилотига асос солди. ф.хўжаев эса ёш бухороликлар ғоялари руҳидаги дастурий ҳужжат-маромномани тузди ва нашр этди, “учқун” газетасининг чиқишини ташкил қилди. 1918-1920 йиллардаги бухоро амирлигида ва унинг атрофида кескин кечган сиёсий воқеалар ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг мўътадил тизимини ўзгартириб юборди. бухоро амирлиги билан туркистон асср ўртасидаги савдо алоқалари деярли тўхтаб қолди. россия ярмаркаларида бухоро моллари …
5
зларига ҳунар қилиб олишди... ислом давлатининг бу душманлари анчагина аскар ва қурол-яроғлар тўплаб, бухоройи шарифга ҳужум қилишни истайдилар” . бухоро амирлигини тугатиш масаласида совет ҳукумати раҳбари ленин томонидан туркистон минтақасига юборилган туркбюро вакиллари ҳамда большевик раҳбарлар “марказ” билан ягона фикрга келдилар. амирликка қарши ҳарбий ҳаракатларни бошқариш вазифаси туркистон фронти қўмондони михаил васильевич фрунзенинг шахсан зиммасига юклатилди. фрунзе 1920 йил 12 августда амирликни тугатиш мақсадида чоржўй, когон, каттақўрғон ва самарқанд гуруҳларидан иборат 4 гуруҳли ҳарбий қисмларни тузди. қизил қўшин ягона самарқанд-бухоро группасига бўйсиндирилиб, улар таркиби 7000 пиёда, 2,5 минг отлиқ, 5та оғир артиллерия, 25 та енгил тўп, 5 та бронеавтомобил, 220 та замбарак, 5 та бронепоезд ва 11 та аэропландан иборат эди. бу даврда амир армиясида 16 000 сарбоз, 55 та эскирган тўп ва 12 та пулемёт бўлган, холос. бухоро сарбозлари сони кўпчиликни ташкил этса-да, лекин замонавий қуролланиш жиҳатидан большевиклар устунлик қиларди . бухоро амирлигига қарши ҳарбий ҳаракатлар 1920 йил 23 …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "бухоро амирлигининг ташқи иқтисодий алоқалари ва тадбиркорлик (19-20 аср бошлари)"

1353160384_39872.doc ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги www.arxiv.uz режа: 1.xix асрнинг иккинчи ярмида ўрта осиё ҳудудидаги энг йирик давлатлардан бири - бухоро амирлиги 2.мамлакатдаги иқтисодий танглик сиёсий инқирозни ҳам чуқурлаштирди. xix асрнинг иккинчи ярмида ўрта осиё ҳудудидаги энг йирик давлатлардан бири - бухоро амирлиги россия империясининг ярим мустамлакаси бўлиб, ташқи алоқаларда қарам, ички масалаларда эса бир қадар мустақил эди. бироқ амирликдаги бошқарув 1885 йилдан россия империясининг бухородаги сиёсий агентлиги томонидан қатъий назорат қилинган. мамлакат иқтисодий жиҳатдан қолоқ бўлиб, аҳолининг асосий машғулоти сунъий суғориш билан узвий боғланган деҳқончиликдан иборат эди. 1920 йил арафасида амирликда экин экиладиган ерлар майдони 2 млн. 250 ...

DOC format, 50.0 KB. To download "бухоро амирлигининг ташқи иқтисодий алоқалари ва тадбиркорлик (19-20 аср бошлари)", click the Telegram button on the left.