turkiyistonda matbuot tarikhining dolzarb muammolari

PDF 121 pages 1.7 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 121
ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети туркистонда матбуот тарихининг долзарб муаммолари (бакалавриатнинг тарих йўналиши талабалари учун ўқув-услубий қўлланма) бухоро-2015 ушбу қўлланма тарих таълим йўналиши 4-курс талабаларига ўтиладиган “туркистонда матбуот тарихининг долзарб муаммолари” танлов фани ўқув машғулотлари учун мўлжалланган. тузувчи: т.ф.н. камол раҳмонов масъул муҳаррир: т.ф.д. шодмон ҳайитов тақризчилар: т.ф.д. ҳ.ҳ.тўраев катта ўқитувчи м.з.орзиев мундарижа кириш ................................................................................................. туркистон матбуоти тарихини ўрганишнинг аҳамияти ва даврлаштириш муаммолари......................................................................................... туркистонда матбуот юзага келиши арафасидаги ижтимоий-сиёсий вазият ва рус мустамлакачилиги даври матбуоти............................................ туркистон миллий матбуоти вужудга келишининг асосий хусусиятлари ва омиллари................................................................................................ xix аср охири – хх аср бошларида бухородаги иқтисодий – сиёсий вазият ва матбуотнинг аҳволи................................................................................ бухоро халқ совет республикаси даври матбуоти........................... бхср матбуоти саҳифаларида иқтисодиёт соҳалари ва ижтимоий муаммолар талқини..................................................................................................... “бухоро ахбори” ва “озод бухоро” газеталари – бхсрнинг маориф, маданият ва ташқи алоқалари тарихини ўрганиш манбаси................................ кириш туркистон матбуоти тарихини ўрганишнинг аҳамияти ва уни даврлаштириш масалалари режа: 1.туркистон матбуоти тарихини …
2 / 121
шарҳи ўзбекистон республикасининг мустақилликкка эришиши, барча соҳаларда бўлгани каби, тарихчи олимлар зиммасига ҳам масъулиятли вазифаларни юклади. мустақиллик қўлга киритилгандан кейин совет ҳукмронлиги йилларида сохталаштирилган тарихни турли тазйиқлардан холи равишда ҳаққоний ёритиш асосий талаблардан бирига айланди. ўзбекистон тарихини ўрганиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди ва кун тартибига ҳаққоний тарихни бирламчи манбалар асосида яратиш, уни холисона талқин этиш, баҳс ва мунозаралар асосида тарихий ҳақиқатни тиклаш вазифаси қўйилди. ўзбекистон республикаси президенти и.а.каримов халқимизнинг катта маънавий мерос эгаси эканлигига алоҳида тўхталиб таъкидлаганидек: “...бугунги кунда кутубхоналаримиз хазинасида сақланаётган минг-минглаб қўлёзмалар, уларда мужассамлашган тарих, адабиёт, санъат, сиёсат, ахлоқ, фалсафа, тиббиёт, математика, минералогия, кимё, астрономия, меъморчилик, деҳқончилик ва бошқа соҳаларга оид қиммаатбаҳо асарлар бизнинг буюк маънавий бойлигимиздир”1. халқнинг миллий ўзлигини англашида алоҳида аҳамият касб этган маънавий мерос ичида даврий матбуот ҳам алоҳида ўрин тутади. айниқса, ўзбекистоннинг мустамлака даври тарихини ўрганишда даврий материаллари катта аҳамиятга эга. шунинг учун 1870-1925 йилларда туркистон ва бухорода нашр этилган газета ва журналларнинг бой …
3 / 121
иш; - туркистонда матбуот юзага келиши арафасидаги ижтимоий- сиёсий вазиятни таҳлил қилиш, рус мустамлака матбуотининг хусусиятлари ва мақсадларини таҳлил этиш; - туркистонда миллий матбуот пайдо бўлишининг ижтимоий- сиёсий характерини изоҳлаш; - xix аср охири – хх аср бошларида бухородаги иқтисодий – сиёсий вазият ва матбуотнинг аҳволини умумий тавсифлаш; - бухоро халқ совет республикаси даври матбуоти ва унинг манбавий аҳамиятини очиб бериш; - “бухоро ахбори” ва “озод бухоро” газеталари – бхср тарихини ўрганиш манбаси эканлигини исботлаб бериш. туркистон матбуоти тарихини даврлаштириш юзасидан дастлабки уриниш чўлпоннинг «фукаро фуюзоти” журналининг (бокуда нашр этилган) 1920 йил 1-сонида эълон килинган «туркистонда матбуот” сарлавҳали мақоласида учрайди. у туркистон матбуоти босиб ўтган йўлни уч даврга бўлади: 1. туркистон чор россияси томонидан забт этилиб, мустамлака хрлига тушган даврдаги ўзбек матбуоти. 2. 1917 йил февраль ва октябрь тўнтаришлари оралигидаги ўзбек матбуоти. 3. октябрь тўнтаришидан кейинги давр ўзбек матбуоти. кўринадики, чўлпон ўзбек матбуоти тарихини даврлаштиришда ижтимоий тузумнинг хусусиятидан келиб чиққан. …
4 / 121
рус жамиятининг ҳаракатига таъсирини кўрсатган уч асосий синфига мувофик, суратда, уч асосий даврни босиб ўтди: 1) тахминан 1825 йилдан 1861 йилгача давом этган дворянлар даври; 2) тахминан 1861 йилдан 1895 йилгача давом этган разночинлик ёки буржуа-демократик даври; 3)1895 йилдан ҳозиргача (мақола ёзилган пайт -1914 йил назарда тутилади.) давом этиб келаётган пролетар даври», деб кўрсатган эди. мана шу концепция асосида т. эрназаров ва а. акбаровлар туркистон (ўзбекистон) матбуоти тарихини уч катта босқичга: тайёргарлик, пролетар ва совет даврига бўлганлар. тарих фанлари доктори н. абдуазизова 1999 йили тошкент давлат университети (ҳозирги ўзму)да нашр килинган «ўзбекистон журналистикаси тарихи (1870-1917)» номли қисқача маърузалар матнида матбуотимиз тарихини тўрт даврга бўлган: 1. чор мустамлакачилиги даврида туркистон матбуоти (1870-1917 й.); 2. 1917 йил февраль инкилоби ва октябрь тўнтариши оралигидаги туркистон журналистикаси (1917 йил февраль— (1917 йил октябрь); 3. совет мустамлакачилиги йилларидаги узбекистон матбуоти (1917 - 1991 август); 4. мустакил ўзбекистон журналистикаси (1991 йил август -ҳозирга кадар). бу таснифга …
5 / 121
симов) асари муайян аҳамиятга эга. унинг “ўзбек вақтли матбуоти тарихига материаллар” номли китоби2 туркистон минтақасида салкам 60 йил (1870-1927 йиллар) давомида нашр этилган даврий матбуотнинг ўзига хос библиографияси ҳисобланади. унда, жумладан, “бухоро ахбори” ва “озод бухоро” газеталари ҳақида илк бор маълумот келтирилганлиги муҳимдир. бироқ муаллифнинг ушбу газеталар нашри билан боғлиқ йил ва уларда муҳаррирлик қилган шахслар тўғрисидаги маълумотларида қатор ноаниқликлар учрайди. бевосита матбуот тарихига дахлдор бўлган тадқиқотлардан с. иноятов, т.эрназаров ва а.акбаровларнинг ишларини кўрсатиш лозим3. с.иноятовнинг номзодлик диссертацияси даврий матбуотда қишлоқ хўжалигини жамоалаштириш масалаларининг ёритилиши муаммосига бағишланган. мазкур муаллифнинг монографиясида эса матбуотнинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни ва роли янада кенгроқ очиб берилган. бу тадқиқотларда тарихчи олим ҳар қандай тарихий даврни атрофлича ўрганишда матбуот материаллари манба бўла олишини исботлаган. т.эрназаров ва а.акбаровларнинг фикрича, бухорода амирлик тузуми ағдарилган биринчи кунларданоқ (1920 йил сентябр) бухоро коммунистик партияси марказий комитети органи “бухоро ахбори” газетаси чиқа бошлаган, газета ўзбек тилида 2500 нусхада, 2 саҳифада, айрим ҳолларда …

Want to read more?

Download all 121 pages for free via Telegram.

Download full file

About "turkiyistonda matbuot tarikhining dolzarb muammolari"

ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети туркистонда матбуот тарихининг долзарб муаммолари (бакалавриатнинг тарих йўналиши талабалари учун ўқув-услубий қўлланма) бухоро-2015 ушбу қўлланма тарих таълим йўналиши 4-курс талабаларига ўтиладиган “туркистонда матбуот тарихининг долзарб муаммолари” танлов фани ўқув машғулотлари учун мўлжалланган. тузувчи: т.ф.н. камол раҳмонов масъул муҳаррир: т.ф.д. шодмон ҳайитов тақризчилар: т.ф.д. ҳ.ҳ.тўраев катта ўқитувчи м.з.орзиев мундарижа кириш ................................................................................................. туркистон матбуоти тарихини ўрганишнинг аҳамияти ва даврлаштириш муаммолари......................................................................................... турки...

This file contains 121 pages in PDF format (1.7 MB). To download "turkiyistonda matbuot tarikhining dolzarb muammolari", click the Telegram button on the left.

Tags: turkiyistonda matbuot tarikhini… PDF 121 pages Free download Telegram