музей фондларини тўлдириш

DOC 52.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1664042265.doc музей фондларини тўлдириш режа: 1. музей фондларини тўлдириш. 2. музей ашёларига илмий паспортлар қўйиш. мустақиллик йилларида ўзбекистон музейларида тўхтовсиз давом этган йиғув фаолияти туфайли нумизматик, ҳарбий-тарихий, этнографик, зоологик, ботаника ва бадиий характерга эга бўлган катта миқдордаги асл музей ашёлари тўпланди. йиғилган музей материалларидан фанда фойдаланиш учун даставвал уларни музей ходимларининг ўзлари ўрганиб чиқишлари тақозо қилинади, чунки ҳар бир ёдгорликнинг ҳақиқийлиги ва илмий манба сифатидаги аҳамиятини белгиловчи аниқ илмий паспорти бўлиши лозим. барча мамлакатларда бўлгани сингари, ўзбекистонда ҳам музей фондларини тўлдириш ва уларнинг илмий бўлишига катта эътибор берилади. тўлдиришнинг хусусиятлари унинг режали ва мақсад сари йўналтирилган бўлишида кўринади. илмий экспедициялар ташкил қилиш табиат ва турмушни режали илмий текширишнинг ягона йўлидир. экспедиция-лар тўхтовсиз равишда янги материаллар топиб турмаса, музейларнинг илмий фаолиятини зарур даражага кўтариш қийин. кам ўрганилган ноҳияларда иш юритадиган ва малакали илмий мутахассисларга эга бўлган экспедициялар айниқса яхши самарага эришадилар. бундай экспедициялар ўтказишдан олдин музей фондларидаги материаллар билан батафсил танишилиб, …
2
в рўйхат-жадвали тузилади. этнография коллекцияларини комплектлашда ҳар бир экспонат рўйхатдан ўтказилиб текширилаётган халқ ёки элат тарихи ҳамда турмуш тарзи билан узвий боғлиқ ҳолда, муайян вазиятда ўрганилади. ҳар бир этнографик мавзу ёки ҳодиса (турар жой, кийим-кечак, касб-кор, оила ва бошқалар) дала шароити жараёнида тарихан ўрганилади. материални қатъий илмий асосда танлаш йиғув-тўплов ишининг мажбурий шартидир. дала шароитида экспонат ҳақида: предмет ва унинг айрим қисмлари номлари (тайёрлаган одам тилидаги маҳаллий номи), нима учун тайёрланганлиги ва фойдаланганлиги, жойлашган райони, тайёрланган вақти сингари барча маълумотлар тўпланади. демак, дала шароитида коллекция тўплаш илмий-тадқиқот ишлари билан чамбарчас боғлиқдир. дала шароитида йиғув ишининг асосий шакли бевосита кузатиш, ахборот берувчилар билан суҳбатлар ўтказиш ва материални экспедицион лавҳа, кундалик фотосурат сифатида рўйхатга олишдан иборат. ахборот берувчи ёки унинг жойлардаги ёрдамчилари томонидан тўлдирилган анкетадан ёрдамчи усул сифатида фойдаланилади. музей коллекцияларини тўплаш - илмий изланиш самарасидир. буюмни мажмуага қўйиш учун инвентарь китобига ёзиш керак. аммо олдин унинг нималигини аниқлаш, мазмунини билиш, ҳақиқийлигига …
3
н газламадан иборат. чопоннинг этаги, бари ва енглари йўл-йўл қизил матодан, ёқалари оқ ҳошияли ҳаворанг читдан тикилган. ёқасининг чети, этаклари ва енгининг учи бинафшаранг ипак жиякдан иборат. енг ичига ҳам ана шундай жиякнинг парчаси тикилган. орқа этаги, бари ва енг қайтармаси бинафшаранг ипак ҳамда қора ип билан бахяланган. бахя йирик йирик қавилган. чопон қўлда тикилган. ёқаси машина усулида фабрика ипида бахяланган. ўлчами: узунлиги 1,38, енги - 0,72, қайтрмаси - 0,32, этаги - 1,95 см. сақланиш даражаси: янги. олинган жойи ва вақти: ўрта осиё музейи топшириғига мувофиқ м.ф.гаврилов томонидан тузилган предметлар рўйхати. тўлдирилган вақти: 8.11.31 й. тузувчии: м.бекжонова. буюмнинг номи - чинни товоқ. тасвири: шакли цилиндирсимон, қирраси юқорига қараб бўртган. оқ фонга рангли эмал билан гул солинган. юқори қисми зангори нақшлар билан безатилган. икки ёнида ушлагич учун икки ўйиқ бор. сатҳи қовоқ ҳосили йиғиш манзарасини акс эттирувчи безаклар билан қопланган; биринчи манзарада 3, бошқасида 4 деҳқон шакли, улар устида учаётган капалаклар. …
4
графия, санъатшунослик, археология бўйича тадқиқот олиб борувчилар учун изоҳ хизматини ўтайди. умуман музей фондларини комплектлаш музей фаолиятининг асосий кўринишларидан бири ҳисобланади. бу иш тез ёки суст суръатларда бутун музей фаолияти жараёнида давом этади. замонавий музейшуносликда фондларни комплект-лашга музейнинг функцияси бўлган социал ахборотларни тўплаш, жамият тараққиётини ҳужжатлаштиришнинг усули сифатида қаралади. бу амал қилаётган социал муҳитдан турли даврга оид ва турли мақсадларга қаратилган предметларни танлаб ва ажратиб, уларни музей предмети сифатида музей тўпламига киритиш йўли билан олиб борилади. топиб олинган музей предметлари музей тўпламининг ядросини - музей фонди предметини ҳосил қилади, ва музейнинг бутун фаолиятининг фундаментига айланади. бу фонднинг асосий қисми мангу сақлашга мўлжаллаб тузилади. комплектлаш жараёнида предметларнинг музей учун қиммати аниқлана бошлайди. бунинг учун предметларнинг ўз ахборотлари ва предмет амал қилган муҳитдан предмет ҳақида олинган ёрдамчи ахборотлар ўрганилади. бу предметлар, йўлдош, даврдош ахборотлар, уларнинг ҳаётий алоқаларини, улар ортида турган инсонларнинг ўзаро муносабатларини тўлароқ очишга ёрдам беради. масалан, кумуш самовар ўзининг кўриниши …
5
. йўлдош ахборотларнинг бир қисми оғзаки формада тушади (предметлар эгаларининг, гувоҳларнинг, авлодларнинг маълумотлари ва у кечиктирмасдан махсус формадаги ҳужжатда ёзма равишда қайд қилинади.) айтилганлардан хулоса қилиб музей фондларини комплектлашга қуйидагича таъриф бериш мумкин. фондларни комплектлаш - музей фаолиятининг асосий кўринишларидан бири, жамият ривожини ҳужжатлаштириш жараёнининг муҳим звеносидир. у ўтмишга ва ҳозирги кунга тегишли бўлган ҳаққоний предметларни ажратиб олиш, уларни музей предметига, даврининг ҳужжатига, мангу асрашга мўлжалланган музей ёдгорлигига айлантириш орқали амалга оширилади.

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "музей фондларини тўлдириш"

1664042265.doc музей фондларини тўлдириш режа: 1. музей фондларини тўлдириш. 2. музей ашёларига илмий паспортлар қўйиш. мустақиллик йилларида ўзбекистон музейларида тўхтовсиз давом этган йиғув фаолияти туфайли нумизматик, ҳарбий-тарихий, этнографик, зоологик, ботаника ва бадиий характерга эга бўлган катта миқдордаги асл музей ашёлари тўпланди. йиғилган музей материалларидан фанда фойдаланиш учун даставвал уларни музей ходимларининг ўзлари ўрганиб чиқишлари тақозо қилинади, чунки ҳар бир ёдгорликнинг ҳақиқийлиги ва илмий манба сифатидаги аҳамиятини белгиловчи аниқ илмий паспорти бўлиши лозим. барча мамлакатларда бўлгани сингари, ўзбекистонда ҳам музей фондларини тўлдириш ва уларнинг илмий бўлишига катта эътибор берилади. тўлдиришнинг хусусиятлари унинг режали ва мақсад сари йўналтирилган бў...

DOC format, 52.5 KB. To download "музей фондларини тўлдириш", click the Telegram button on the left.