нақшбандия тариқати

DOC 143,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1664132169.doc нақшбандия тариқати режа: 1. нақшбандия тариқати 2. таълимотнинг инсонпарварлик ғоялари, баҳоуддин нақшбанд ўгитлари 3. тариқатнинг кенг қулоч ёйиши 4. хулоса нақшбандия таълимоти асосида баҳоуддин нақшбанднинг хожа муҳаммад порсо ва алоуддин аттор туфайли бизгача етиб келган қарашлари ётади. бу ғоя қарашлар “мақомати нақшбандия” деб номланиб, нақшбандиянинг ҳамма шахобчалари учун асос бўлиб қолди. бундан ҳокимиятга нисбатан муносабат мустаснодир. хожа аҳрор давридан бошлаб эса нақшбандия ҳокимият эгалари билан яқин муносабатда бўлиш орқали “уларнинг қалбига ҳукмрон бўлиб”, улар сиёсатига таъсир кўрсатиш билан халқ манфаатини ҳимоя қилиш нафақат мумкин, балки мажбурий деб билинди. мана бу нақшбандияни ажратиб турган сиёсий фаоллиги даражасидир. нақшбандиянинг дунёқараши тасаввуфнинг ўрта осиёдаги икки тариқати: абдулхолиқ ғиждувоний таълимотида акс эттирилган шаҳарликларга хос “ўртача” йўл ва аҳмад яссавийнинг кўчманчи “туркий халқлар”га хос йўлини бирлаштириш ва ҳаётга мослаштиришдан иборатдир. нақшбандиянинг сулуқи (худога яқинлашиш йўли) ўнта мақом (даража)дан иборат. тариқат аъзоси бу мақомга унинг ўн битта ахлоқий қоидаларига тўла амал қилган ҳолдагина етишиши мумкин. …
2
г муридга назар ташлаш ҳар икки томон фикрларининг бирлашиши билан намоён бўлади. бу аввал улар орасидаги маънавий-руҳий алоқани, кейин эса муршид ва муриднинг маънавий қўшилиб кетишини вужудга келтиради. камолотга етишган муридга муршид ўз ҳирқа (жанда) сини ечиб беради. нақшбандия аъзосининг руҳий-жисмоний тайёрлиги, чиниқиши ва фақат танани ўлдириш ва тана руҳини “айланиб юриш”да эмас, унинг маънавий покланиши ва қалбни сайқаллаб тозалаш, тарбиялаб чиниқтиришидадур. нақшбандиянинг асосий йўли жон-жаҳд билан ҳаққа етишга интилиш, ичида хуфя зикр қилиш (аллоҳ номини эслашни қалбга муҳрлаб, қалбда ифода этиш) ҳақиқий сўфийни четга чалғитадиган риёкорона художўйлик ва расм-русумларни: қирқ кун рўза тутиш, дайдилик, қашшоқлик, зикр қилишда мусиқа чалиш, ашула ва рақсга тушиб, ошкор зикр қилиш (самоъ) ва овоз чиқариб (жаҳр) зикр қилишни нақшбандия инкор этади. тариқат раҳнамосига, унга асос солган авлиёларга, улар хоки ётган мозорларга сиғиниб, улардан баракот ва мадад сўраш фойдасиз, деб санайди, чунки ҳар қандай баракот ва мададни фақат аллоҳгина беришга қодир, унинг бандалари бунга қодир …
3
тор маъносига зикр тушиш билан боғлиқ. бу ақидаларнинг ҳар бири яна шундай кенг маъноларга ҳам эгаки, сўфий нафақат зикр пайтидагина, умуман, умри давомида уларга риоя этиб бориши зарур. энди нақшбандиянинг бош шиори ҳақида икки оғиз сўз. нақшбандия ўзидан олдинги тариқатлардан бевосита ҳаётга яқинлиги билан ажралиб туради. айтиш мумкинки, нақшбандия тасаввуфдаги илгариги ўта қаттиқ оқимни бир оз юмшатди, мўътадиллаштирди. чунки нақшбандия бевосита касбу кор кишиларига – шаҳарликлар, ҳунармандлар, зиёлилар, ўтроқ ҳолда кун кечираётган деҳқонларга мўлжалланган эди. бундай иш одамлари эса тирикчиликларидан воз кечиб, тариқат билангина машғул бўлсалар, уларга ҳеч ким ўз-ўзидан бир бурда нон келтириб бермас эди. тасаввуфдаги кўп тариқатлар тартиб-қоидасига кўра, зикр тушиш жамоа бўлиб, баланд овоз, яъни жаҳрия усули билан амалга оширилади. баъзи тариқатларда зикр тушишнинг самоъ усули ҳам бўлган. бунда муайян куйга ҳамоҳанг қўшиқ айтиб зикр тушилади. нақшбандияда зикри жаҳрия ҳам, зикри самоъ ҳам йўқ. нақшбандиянинг ҳаётга яқинлашганлигига далил бўлувчи жиҳатларидан бири шуки, бу тариқат қоидасига биноан, ёлғиз …
4
осилликка, фонийликка, аллоҳ билан қўшилиш ваҳдатга ҳалал бермайди. энди юқорида эслатиб ўтган тариқатнинг тўрт тамойилига тўхтасак: 1. хилват дар анжуман: нақшбандия таълим берадики, инсонлардан холи хилватда яшашда, ёлғизликда офат бордир. жамоага уюшиш, суҳбат–анжуман қуриш ва кўпчилик билан алоҳида мулоқотда бўлиш керак. бирлик ва ҳамжиҳат яшашнинг асосий шартларидан бири-ўз қўл кучи, меҳнати билан ҳалол ризқ-рўз топиб кун кечириш, тирикчилик қилишдир. бу ҳолат қул сақлаш, хожа бўлиш, ўз манфаати учун ўзга меҳнатидан фойдаланишни истисно этади. қул бўлишлик, хожалик бандликка тўғри келмайди. ҳамма аллоҳнинг қули, хизматкори, хожа эса биргина аллоҳдир. ибодат ўн жузъ бўлиб, унинг тўққизтаси биров меҳнатисиз ҳалол ҳаёт кечиришдир. бундай яшашга нимаики ҳалал берса, ундан воз кечиш керак, муҳтожларга ёрдам бериш ҳам тақво ибодат бўлиб, у нафл намоз, нафл рўзадан афзалдир. тариқат аъзолари бу қоидаларга қаттиқ амал қилишар, ўзлари деҳқончилик қилишар, бир-бирларига ёрдамлашишар, ўз қўл кучлари билан топилган нарсаларни истеъмол қилар эдилар. “дил ба ёру, даст бакор” (дилинг аллоҳда, қўлинг ишда …
5
сиб, аллоҳ мўъжизаларидан огоҳ бўлади. 3. назар дар қадам. бу рукн таълимида инсон ҳар бир қадамни ўйлаб, фикрлаб босиши, бир иш қилишда ҳар бир хатти-ҳаракатни мулоҳаза, мушоҳада қилиб кўриши, сўнгида пушаймон бўлмаслиги, бахтсизлик, ғам-аламга ўз ихтиёри билан юз бурмаслиги ҳақида сўзланади. 4. хуш дар дам. инсоннинг бу дунёси муваққатий, умри ўлчанган, вақти ғанимат. бу ҳаёт ноз-неъматлар маскани. табиат ўйноқи, ур-карашмали. ҳаёт азоб-уқубатларга ҳам тўла. инсон ҳаёт қийинчиликлари қаршисида қанот синдирмасдан, сабр-бардош билан, куч сарфлаб, унинг гўзалликларидан баҳраманд бўлиши лозим. бунинг учун инсон фаолияти ҳаракатда бўлиши керак. бадан тансиҳатлиги, кўнгил зорига қулоқ тутиш, ҳар ишни тажрибада синаб кўриш, оз сўзлаш, кам ейиш, тежамкорлик, нафсини жиловлаш каби инсон ахлоқий хатти-ҳаракатларига ўзи ҳоким бўлиши лозим. алишер навоий ҳам бу қоидаларни эъзозлаб, “насоим-ул муҳаббат”, “садди искандарий” асарларида нақшбандия тариқатининг бу руҳий-ахлоқий жиҳатларига юксак баҳо берган эди. баҳоуддин нақшбанд устозларидан мерос сифатида қабул қилган ва бемисл истеъдоди билан ривожлантириб, тариқат қоидаларига айлантирган усул ва рукнлар …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "нақшбандия тариқати"

1664132169.doc нақшбандия тариқати режа: 1. нақшбандия тариқати 2. таълимотнинг инсонпарварлик ғоялари, баҳоуддин нақшбанд ўгитлари 3. тариқатнинг кенг қулоч ёйиши 4. хулоса нақшбандия таълимоти асосида баҳоуддин нақшбанднинг хожа муҳаммад порсо ва алоуддин аттор туфайли бизгача етиб келган қарашлари ётади. бу ғоя қарашлар “мақомати нақшбандия” деб номланиб, нақшбандиянинг ҳамма шахобчалари учун асос бўлиб қолди. бундан ҳокимиятга нисбатан муносабат мустаснодир. хожа аҳрор давридан бошлаб эса нақшбандия ҳокимият эгалари билан яқин муносабатда бўлиш орқали “уларнинг қалбига ҳукмрон бўлиб”, улар сиёсатига таъсир кўрсатиш билан халқ манфаатини ҳимоя қилиш нафақат мумкин, балки мажбурий деб билинди. мана бу нақшбандияни ажратиб турган сиёсий фаоллиги даражасидир. нақшбандиянинг дунёқараши таса...

Формат DOC, 143,5 КБ. Чтобы скачать "нақшбандия тариқати", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: нақшбандия тариқати DOC Бесплатная загрузка Telegram